Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.54K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#эътибор

Ҳоким ўринбосарлари чемпионни хонадонига борди

Қибрай туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Бекмуродов ҳоким ўринбосарлари ва туман ДСИ вакиллари билан биргаликда жаҳон чемпиони Рахматов Бобуржонни табриклаш учун унинг хонадонига борди.

🏆Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Unifight" (аралаш жанг) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 90 кггача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобур ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.

🥇Тумандаги "Истиқлол" маҳалласида яшаб келаётган Бобур эндигина 30 ёшни қаршилаган бўлсада, қўл жанги спорти бўйича кўп карра Ўзбекистон, Осиё ва Европа очиқ чемпионати ғолиби, ушбу спорт тури бўйича бир неча бор жаҳон чемпионати совриндори бўлишга улгурган.

Ҳоким ўринбосарлари ҳозирда ички ишлар тизимида хизмат олиб бораётган чемпионга туман ҳокимлигининг совғасини топшириб, унга келгусидаги ишларида омад тиладилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#табрик

8-январь Прокуратура ходимлари куни

🔹
Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб,уларга Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#2021_йил_тадбири

Туманда ўтказилган "Уч авлод учрашуви" 2021 йилнинг энг эсда қоларли тадбирларидан бири бўлди

🔹
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Қибрай туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 2021 йилнинг 8-9 октябрь кунлари ўтказилган "Уч авлод учрашуви" байрам тадбирини такрор ушбу видеолавҳамизда томоша қилинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#билдириш

Қибрай тумани Электр тармоқлари корхонаси маълум қилади.

⚡️ Кибрай ТЭТК ПС Шалола 35/10 кВ дан чиқувчи "Чарводор-1" ва "Чинобод" авариявий ўчиши сабабли "Чинобод", "Шалола" ", "Маданият", "Ёнариқ" "Хўжақўрғон" ва "Бирлик" маҳаллаларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирда Қибрай ТЭТК ходимлари томонидан аварияни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Вақтинчалик
ноқулайликлар учун Қибрай ТЭТК узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#меҳр_эътибор

“Қорбобога хат” лойиҳаси доирасида қибрайлик болажонларга совғалар улашилди

🔹Куни кеча Нурафшон шаҳри марказидаги янги боғ ҳудудида ташкил этилган катта арча атрофида “Қорбобога хат” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

♻️Тошкент вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Озода Парпибоева ҳамда "BRIGHT FUTURE" МЧЖ кўмагида уюштирилган учрашувда қорбобога хат ёзган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар орасида қибрайлик 7 нафар болажонлар ҳам иштирок этди.

🎁Болажонларга вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг янги йил байрам совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#аукцион

⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖАМИ 27,5 МЛРД СЎМГА ЕР УЧАСТКАЛАРИ СОТИЛГАН

🔎Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

💻Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

📌Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

❗️Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр билдиринг!

👉🏻 2022-2026.strategy.uz
#семинар

Қибрай туманида пилот лойиҳа юзасидан семинар ташкил этилди.

🔰Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Ў.Мовлонов ва Тошкент вилояти ҳокими ёрдамчиси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Н.Бахромов томонидан Қибрай туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси юзасидан ташкилий ишлар, иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг бирламчи рўйхатини шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#ўрганиш
#тарғибот

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аҳоли гавжум масканларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

⚡️Қибрай туман ҳокимилигида ташкил этилган тезкор штаб аъзолари ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари биргаликда тумандаги йирик савдо дўконлари(Makro,Havas) ва умумий овқатланиш масканлари ҳамда ахоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ис газидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари А.Касимходжаев бошчилигида ўтказилган ўрганиш ва тарғибот ишлари давомида ёнғин ўчириш асбоб-анжомларининг созлиги назоратдан ўтказилиб, масъуллар билан келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича йўриқномалар берилмоқда.

🎄Шунингдек профилактик тадбирлар тумандаги барча ижтимоий соҳа объектлари ва корхона-ташкилотларда ҳам ўтказилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/