Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.58K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#учрашув

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланилади

🔰Ҳукуматнинг 2020 йилнинг 23 майдаги 326-сонли қарорига асосан туманда ташки этилган нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Л.Расулов ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Алимовлар бошчилигида ўтган учрашувда жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек маҳалллардаги ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийлар муаммоларини ўрганиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланиб ёшларни ватанпарвварлик руҳида тарбиялаш,уларнинг маънавиятини юксалтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш каби турли масалалар юзасидан фикр алмашилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#сессия

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг 6 чақириқ, XXXIV сессияси бўлиб ўтади

🔰Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 11:00да Қибрай туман ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6 чақириқ, XXXIV сессияси бўлиб ўтади.
Унда туман ҳокими М.Миркасимовнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисидаги ҳисоботи тингланади.

Сессияда иштирок этиш истагида бўлган ОАВлари ходимлари ва блогерлар қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин 93/579-11-88

🔺Сессия жараёнлари туман ҳокимлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси
(https://www.facebook.com/qibraytuman.hokimligi) орқали тўғридан-тўғри кўрсатиб борилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#эслатма

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида "Оталар куни" тадбирлари уюшқоқлик билан кўтаринки руҳда ўтказилди.

♻️Хусусан бу каби тадбирлар "Ёнариқ" ҳудудида жойлашган 39-умумтаълим мактабида туман прокуратураси ходимлари,маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчиларнинг оталари иштирокида таълим маскани ҳудудига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини ўтказиш билан бошланди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев ташаббуси билан ўтказилган тадбирда оталар фарзандларининг дарс жараёнларини кузатиш билан бирга, туман прокурори ёрдамчиси Ж.Эрназаровнинг ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар ва уларни олдини олишда оталарнинг ўрни мавзусида ўтган учрашувда иштирок этиб, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек тадбир сўнггида "Энг ибратли ота" ҳамда "Энг намунали ота" номинациялари ғолиби бўлган оталарга мактаб маъмуриятининг ташаккурномаси топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Корея: мустаҳкам дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик

Узбекистан-Корея: крепкая дружба и особое стратегическое партнерство

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аҳолига_қулайлик

🛣Қибрай йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги "Янгиҳаёт" маҳалла "Теракзор" (аҳоли орасида тўрт кўчадан бошлаб) кўчаси билан Тошкент тумани чегарасида жойлашган "Айри ота" масжидига қадар бўлган йўл жорий таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилди.

🎞"Янгиҳаёт" маҳалласида олиб борилган асфальтлаш жараёнлари шарҳсиз лавҳамизда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook// Instagram/
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлим раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Умумлаштирилган натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган иштирокчилар учталиги қуйидагилар:

1️⃣-ўрин - Абдулатиф Абдуқодиров
2️⃣-ўрин - Азизбек Парпиев
3️⃣-ўрин - Ойбек Абдулҳаев


📌Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

📌Сўровномаларимиз эса давом этади. Бизни кузатинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Hoja Hoja
#сессия

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг 6 чақириқ, 34 сессияси ўз ишини бошлади

🔰Айни дамда Қибрай туман ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6 чақириқ, XXXIV сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда туман ҳокими М.Миркасимовнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисида туман халқига мурожаат қилмоқда.

Сессияда ОАВлари ходимлари ва блогерлар иштирок этмоқда.

Сессия жараёнларини туман ҳокимлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси
(https://www.facebook.com/qibraytuman.hokimligi) орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Бугунги кунда Қибрай туманида 67 та маҳаллада жами
171 минг 800 нафар фуқаролар истиқомат қилмоқда.
Шунингдек, туманда жами 5093 та корхона ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг асосий қисмини саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги субьектлар ташкил қилади.
945 та саноат;
 441 та қурилиш;
 701 та қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида;
 1652 та хизмат кўрсатиш соҳасида.
 1354 та савдо;

Йил давомида амалга оширилган ишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичларимиз сезиларли даражада ўсишига эришдик. Жумладан, корхоналарнинг махсулотлар ҳажми 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 9 трн сўмга етди. Шундан,
 Туманда саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми прогноз кўрсатгичи 109 фоизга бажарилиб,
4 трн 488 млрд сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Биргина туманда хизмат кўрсатиш сифатани янада яхшилаш, марказдан узоқ ҳудудларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Эътиборингизни қаратмоқчиман.
Хусусан, хизмат кўрсатиш субъектлари сони 2017 йилда
1250 тани ташкил этган бўлса, 2021 йил келиб 3184 тага ёки
2934 тага кўпайган.

2021 йил давомида хизматлар ҳажми
1 трлн 999 млрд.сўмни ташкил этиб, 2017 (768,5 млрд) йилга нисбатан 1 трлн 231 млрд. сўмга ёки 2,6 баробарга кўпайган.
Шу билан бирга, Қибрай туманида ўтган давр давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурлари доирасида хизмат кўрсатиш соҳасидаги қиймати 2 трн
614 млрд. сўмлик 45 та лойиҳалар ишга тушиши натижасида 1200 та янги иш ўринлари яратилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/