Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.6K photos
3.1K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт_саломатлик

Ёшу-қарини ўзига жалб қилган саломатлик акцияси

🏃‍♂Туман сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари, кекса-нуронийлар, аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида саломатлик акцияси кўтаринки руҳда ўтказилди.

🔹Тадбирда иштирок этган туман ҳокими М.Миркасимов "5000 Қадам" шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси нафақат кексаларнинг балки ўрта авлод ва ёшларнинг саломатлиги учун ҳам фойдали эканлигини айтиб ўтди.

🎞Фуқароларга юқори кайфият улашган тадбир жараёнлари ва туман марказий ўйингоҳида акция иштирокчилари билан ўтказилган бадантарбия машқлари юқоридаги лавҳада.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#айнидам

🔎Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Зангиота туманида бўлиб, бунёдкорлик ишлари, қурилиш лойиҳалари билан танишди.

Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#учрашув

Мажбурий ижро бюроси ходимлари ёш авлод вакиллари билан учрашди

🏢Қибрай туманида жойлашган Ички ишлар вазирлигига қарашли лицейда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

⚖️Тадбирда соҳа фахрийлар, айни пайтда МИБ вилоят бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳамда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

❇️Фахрийлар ёш авлод вакилларига ўзларининг босиб ўтган ҳаётий бой тажрибалари ва таасуротлари билан ўртоқлашиб, ҳозирга кунда давлатимиз томонидан ёшларнинг таълим-тарбиясига, ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор ҳамда имкониятлар ҳақида айтиб ўтишди.

🔸Бўлажак ҳуқуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар кекса авлод вакилларига соҳага оид кўплаб саволар билан мурожаат қилиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар олдилар.

Тадбир якунида уч авлод вакиллари биргаликда
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида лицей ҳудудига дарахт кўчатлар ўтказишди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ //Instagram/
#таълим

Устоз журналист бошчилигида радиоузел фаолият бошлади

🔰Маълумки Республика маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги умумтаълим мактабларида маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида таниқли журналист,ёзувчи ва шоирлар иборат маънавият тарғиботчилари фаолияти олиб боришмоқда.

Хусусан тумандаги 10-умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган таниқли устоз журналист Рахматилла Шералиев ўқувчи ёшлар орасида маънавият тушунчасини шакллантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда адабиёт ва шеърият ихлосмандлари сафини кенгайтириш мақсадида устоз бошчилигида умумтаълим мактабида ташкил этилган радиоузел иш бошлади.

Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу мактаб 6 млрд 600 млн сўм маблағ эвазига капитал таъмирдан чиқарилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#билдириш

"Ёнғиндан огоҳ бўл қурувчи"

Азиз тумандошлар ҳамда қурувчилар жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабр кунига қадар туманимизда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

Туманимиз ҳудудида кўплаб янги қурилаётган, реконструкция ва модернизация қилинаётган объектлар учун ишлаб чиқилаётган лойҳаларни амалдаги норматив хужжатлар талаблари асосида қурувчи ва ишчи хизматчилар иш олиб бормоқдалар.

Ҳурматли қурувчи ва ишчи хизматчилар иш жойларингизда очиқ ошхона ўчоқларидан, қўлбола носоз электр истиш печларидан фойдаланмасликни, иш вақти тугаганидан сўнг электр энергия билан ишлайдиган барча электр ускуналарни электр энергиядан узиб кетишлари шартдир.
Азиз фуқаролар ва қурувчилар Ёнғин хавфсизлиги ойлигида фаол иштирок этиб хавфсизлиги қоида талабларига риоя қилинг.

Қибрай туман Фавқулодда вазиятлар бўлими

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#огоҳлик
#билдириш

Мавсум бўсағасида: грипп ва ЎРВИдан қандай ҳимояланиш керак?

Совуқ мавсумда учрайдиган асосий юқумли касалликлар бу – грипп ва ЎРВИ.

Ҳар икки касаллик ҳам ҳаво-томчи йўли орқали ва бемор билан контактга киришганда юқади.

ЎРВИнинг асосий белгилари:

🔹бурун битиши;
🔹томоқдаги оғриқ ва йўтал;
🔹аксириш.

Гриппнинг асосий белгилари:

🔸бир неча кун давом этувчи юқори иситма;
🔸тананинг қақшаб оғриши;
🔸яққол намоён бўлувчи ҳолсизлик.

Ҳар икки касалликда ҳам йўтал, бош оғриғи ва ҳолсизлик кузатилади.

Грипп ва ОРВИ юқтиришда асосий хавф гуруҳига қуйидагилар киради:

🔹65 ёшдан ошган кексалар;
🔹кичик ёшдаги болалар;
🔹ҳомиладорлар;
🔹юрак-қон томир касалликлари, астма, қандли диабет ва бошқа сурункали касаллиги бўлганлар;
🔹иммунитети заифлашган кишилар (саратон, ОИВ инфекцияси).

Қандай ҳимояланиш мумкин?

1. Шахсий гигиенага қаътий риоя қилиш:
-Қўлларни тез тез совунлаб ювиш.
-Антисептиклардан фойдаланиш мумкун.

2. Нам тозалаш:
-Хонани вақти-вақти билан нам тозалаш ишларини олиб бориш, шамоллатиш керак.

3. Грипп белгилари кўриниб турган шахс билан алоқага киришмаслик, уни яккалаш мақсадга мувофиқ.

4. Буринни чайиш:
- 1 литр сувга бир ош қошиқ ош тузини эритиб шу сув билан бурунни тез тез чайиш керак.

5. Ниқоб такиш кўча куйда ОРВИ билан касалланганлар аксирганда, йўталганда ҳавога тарқалувчи вирусларга нишон бўлмаслик учун ниқобда юриш тавсия этилади.

6. Албатта, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, ўз вақтида уйқу режимига риоя килиш керак.

7. Вакцина:
-Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавсумий юқумли касалликлардан, хусусан, гриппдан ҳимояланишда энг яхши восита сифатида эмлашни тавсия этади.
Гриппга қарши вакцина олиш уни юқтириш эҳтимолини 90 фоизга, оғир кечиш эҳтимолини эса 60 фоизга қисқартиради.

8. Даволаниш:
-Мавсумий грипп ва ЎРВИни даволашда қуйидаги умумий тавсияларга риоя этиш муҳим:

Ётоқ режимига қатъий риоя қилинг.

Кўпроқ суюқлик (қайнатилган сув, лимонли/малинали/асалли чой) ичинг.

Тана ҳароратини доимий назорат қилиб туринг.

Таомномага эътибор қаратинг: С, А, Е, D3 витаминлари ва бета-каротинга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Булар: цитрус мевалари, қизил булғор қалампири, брокколи карами, карам, наъматак, резавор мевалар, балиқ, жигар, сариёғ, тухум сариғи, сабзи, исмалоқ, қовоқ, ёнғоқ, ўсимлик мойлари.

Иштаҳангиз бўлмаса ҳам овқатланинг.

Қандай дориларни қабул қилиш борасида эса оилавий шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутинг!

Туман Тиббиёт бирлашмаси

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тарихи, дини, урф-одат ва анъаналари яқин бўлган биродар халқларимиз азал-азалдан савдо-сотиқ алоқалари ва маданий ришталар билан чамбарчас боғланган.

Президент: Наши братские народы, которые объединяют общие история и религия, схожие обычаи и традиции, издревле были тесно связаны торговыми и культурными отношениями.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн

Вилоят ҳокими Қибрай туманида учрашув ўтказмоқда

Айни дамда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва туман ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчиси лавозимига номзодлар билан учрашмоқда.

Учрашув тафсилотлари билан таништириб борамиз..

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/