Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Қабул

Туман ҳокимлиги мутасаддилари аҳоли мурожаатларини ўрганди

🔹Қибрай туман ҳокими ўринбосарлари Халқ қабулхонаси туман бўлимида аҳоли вакилларини қабул қилиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

Аҳоли вакилларининг уй-жой, моддий ёрдам, кадастр бўйича кўплаб мурожаатлари мутасаддилар томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича ўрганилди.Аҳоли мурожатлари юзасидан масъулларга вазифалар белгиланиб, топшириқлар ижроси бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Шунингдек айрим фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#қулайлик

📌 Пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган Telegram-бот ишга туширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_бино

Туманда яна бир маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

🔹Қибрай туманидаги 2 минг 665 нафар аҳолига беъминнат хизмат кўрсатувчи "Оқ олтин" маҳалласининг янги биноси Республика Халқ банкининг 980 млн сўм маблағи эвазига замонавий кўринишда қад ростлади.

🔸Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосарлари И.Ибрагимов,туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, ДСИ бошлиғи Ш.Халматов, ҳокимлик ва аҳоли вакиллари ҳамда кекса нуронийлар иштирок этиб, маҳалла биносининг қурилишида жонбозлик кўрсатган ҳомий ташкилотга ҳамда маҳалла фаолларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, дуолар қилинди.

🌴Шунингдек туман ҳокими бошчилигида вилоят ва туман мутасаддилари маҳалла биноси ҳовлисига дарахт (павлоний) кўчатларини ўтказиб, маҳалла аҳлини бу каби хайрли ишларни барча кўчаларда амалга оширишга чорлади.

Аввалроқ Республика Халқ банкининг 810 млн сўм маблағи эвазига тумандаги "Истиқбол" маҳалла биноси қуриб битказилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Audio
🔰Тумандаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган илмий-амалий семинар ҳақида батафсил Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари,педагогика фанлари номзоди,доктор, профессор Мухаммаджон Қуронов ҳамда туман бўлинмаси бош мутахассиси С.Рахимжоноваларнинг "O'zbekiston 24" радиоканалига берган интервьюсида танишинг.👆

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#огоҳлик

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

⚡️Қибрай туман Халқ қабулхонаси ва Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳолини ис газидан заҳарланишини олдини олиш борасида тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

♻️Хусусан туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Хужаёров ҳамда ФВ бўлими бошлиғи А.Азляровлар тумандаги "Шодлик" ва “Янгиобод” маҳаллалаларидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан ис газидан заҳарланишни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ва дудбуронлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказди.

🔥Суҳбат давомида фуқароларга сўнгги кунларда ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этаётганлар орасида вояга етмаган ёш болаларнинг сони ошиб бораётганлиги аниқ маълумотлар билан келтириб ўтилди.

📌Шунингдек ФВ бўлими мутахассислари хонадонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этилиш ҳолатини ўрганиб, тегишли тавсиялар берилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ободонлаштириш

Бўзсув канали атрофи “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўкаламзорлаштирилади

🌲Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги "Сохибкор" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Бўзсув" канали атрофи кўкаламзорлаштирилиб, экологик тоза ҳудудга айлантирилмоқда.

🌴Туман ҳокими
М.Миркасимов сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари ҳамроҳлигида бу ерда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди ва улар билан биргаликда дастлабки дараҳт кўчатларини ўтказди.

🎄Шунингдек туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу ҳудуд маиший чиқиндалардан тозаланиб, турли манзарали дараҳт (павлоний ва арча) кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.

🏝Келгусида ушбу майдонда эко боғ ташкил этиб, аҳоли ва меҳмонлар учун сайилгоҳ қуриш режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.

Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.

—-
По поручению Президента начальник Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникациям Голибшер Зияев освобожден от занимаемой должности за ошибочные и несогласованные действия, по произошедшему факту будут проведены следственные действия.

По итогам расследования в отношении всех ответственных руководителей, виновных в произошедшем, будут применены соответствующие меры ответственности.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ободонлаштириш

Хўжақўрғонда бўш майдонлар ободонлаштирилмоқда

Маълумки “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги барча маҳаллаларда ободонлаштириш,кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🌲Хусусан бу каби ишлар "Хўжақўрғон" маҳалласида ҳам давом эттирилиб, маҳалла кўчаларига манзарали дарахт ва арча кўчатлари ўтказилди.

🔹Туман ҳокими М.Миркасимов,туман прокурои С.Салихов ва ДСИ бошлиғи Ш.Халматовлар маҳалладаги кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

🌴Сектор раҳбарлари биргаликда ҳашарда қатнашиб, улар билан дарахт кўчатларини ўтказди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/