Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.75K subscribers
43.5K photos
3.47K videos
64 files
14.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#билдириш

ДИҚҚАТ!

21 октябрь тунда Қибрай ТEТК балансидаги 6 кв "Мевазор" ҳаво электр тармоғини кобалт русумли автомашинаси уриб юбориши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

Бунинг натижасида Қибрай тумани "Соҳибкор"," Ғофур Ғулом" "Шодлик" ва "Ифтҳор" маҳаллаларининг айрим жойлари электр таъминотидан узилган.

Юзага келган авария оқибатини тунда тиклаш имконияти бўлмаганлиги сабабли, ушбу маҳаллаларда электр таъминоти бугун 22 октябрь 12:00 гача тикланади.

Ноқулайликлар учун Қибрай ТEТК аҳолидан узр сўрайди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 2 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 2 дней.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#эътироф

Маънавият етакчиларига эҳтиром кўрсатилди

Юртимизда ёш авлодни маънан етук, руҳан баркамол, она ватани ва она тилига садоқатли фарзанд бўлиб камол топиши учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.

🔹Хусусан 21- октябрь Ўзбек тили байрами куни муносабати билан туман ёшлари орасида давлат тилини ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси раҳбари Н.Усмонованинг хизматлари эътироф этилиб, унга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғаси топширилди.

Қибрай туман ҳокимлиги Н.Усмоновага маъсулиятли ва шарафли касбида улкан муваффақиятлар тилайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
​​#ТАЪЗИЯ

ОХИРАТИНГИЗ ОБОД БЎЛСИН!

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ибратли ва мазмунли ҳаёт соҳиби, яқиндагина 100 ёшни қаршилаган тумандошимиз Абдуғаффор ота Абдурахимов бугун орамизда йўқ.

Дарҳақиқат, Абдуғаффор отанинг ҳаёти ёрқин ва мазмунга бой. Ота туманимизнинг Янгийўл маҳалласидан урушга отланган 101 йигит орасидан, ярадор ҳолатда бўлсада ўз юртига эсон-омон қайтган бахтли инсонлардан эди. Навқирон йигитларнинг ярми жанг майдонларида ҳалок бўлишган.

Ота турмуш ўртоғи Инобат ая билан салкам 60 йил турмуш қилиб, 5 фарзандни вояга етказди. 30 нафар невара, 40 дан зиёд эваралар даврасида умргузаронлик қилаётган эди.

Инсон ҳаётида ибтидо бўлгани каби интиҳо ҳам мавжуд. Абдуғаффор ота Абдурахимов бу дунёни тарк этди. Қибрай туман ҳокими Мираъзам Миркасимов, туман ҳокимлиги мутассадилари, “Қибрай садоси” таҳририяти

АБДУҒАФФОР ОТА АБДУРАХИМОВ

-нинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзоларига, фарзанду аржумандларига ҳамдардлик изҳор қиладилар.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин. Марҳумнинг охирати обод бўлсин.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиун!

Каналга уланиш:
@qibraysadosi
#Қабул

Ҳоким ўринбосарлари фуқароларни қабул қилди

🔹Қибрай туман ҳокими ўринбосарлари фуқароларни қабул қилиб,ечимини кутаётган муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

🔸Хусусан фуқароларнинг уй-жой,коммунал, моддий ёрдам ва бошқа соҳалардаги мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, тегишли масъулларга вазифалар белгиланди.

Шунингдек айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

🔹Авилова Висола Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этиб, ўз фуқаролик позициясидан фойдаланиб юрти келажаги учун муносиб деб билган номзодга овоз бермоқчи.

Сиз ҳам ўз келажагингизга бефарқ бўлманг!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Сайлов участкангизни қандай аниқлаш мумкин?

Марказий сайлов комиссиясининг saylov.uz сайти орқали онлайн тарзда ўзингиз овоз берадиган сайлов участкангизни аниқлашингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги саҳифага кириб, паспорт серия ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилиши керак
#ўрганиш

Туманда яна бир йирик корхона ташкил этилмоқда

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 1-сектор ҳудудида жойлашган "Шарқ" маҳалласида янги ташкил этилаётган "Akfa Building materials" МЧЖда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

🔹Умумий майдони 10 гектарни ташкил этадиган мазкур корхонада йилига 450 минг куб қурилиш моллари (газобетон ва бошқа қурилиш материаллар) ишлаб чиқариш мўлжалланган бўлиб, корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 202 млрд 740 млн сўмни ташкил этади.

🔸Туман ҳокими корхона раҳбари билан биргаликда Германия давлатидан 10 млн доллар эвазига олиб келинган замонавий жихозлар билан танишиб, корхонанинг ишга туширилиши 150 нафар маҳаллий аҳоли ва ёшларнинг бандлиги таъминлаш учун яхши имконият эканлигини таъкидлаб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#Ободонлаштириш

Тумандаги чекка ҳудуд маҳаллаларига асфальт қопламаси ётқизилмоқда

🔹Маълумки тумандаги барча секторларга тегишли маҳаллаларда ишлар қизғин давом этмоқда.

🔸Хусусан кеча хабар берилганидек бугун туман 1-секторига қарашли "Янги авлод" ва "Туркистон" маҳаллаларидаги ички кўчалар асфальтлаштирилиб, аҳоли учун қулайлик яратилмоқда.


Айни дамда туман йўлчилари "Туркистон" маҳалласининг ички кўчаларини асфальтлаш ишларини олиб бормоқда.

Тумандаги таъмирталаб ички кўчаларни босқичма-босқич таъмирлаш ва асфальтлаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/