ҲИМОЯ ОРДЕРИ КИМГА, НИМА УЧУН БЕРИЛАДИ?
Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари -Хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи майор Мақсуда Хўжаназаров:
— Ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжат тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган жабрдийда хотин-қизларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан берилади. Турмуш ўртоғи, севган йигити, қайнота-қайнонаси, қайнсингиллари, қўни-қўшни, иш жойида бўлса, раҳбари ва бошқалар томонидан жисмоний ёки руҳий зўравонлик қурбонига айланган аёллар мазкур ордер асосида қонуний тарзда муҳофаза қилинади. Зўравонлик ёки руҳий тазйиқ ўтказилганда жабранувчи ҳимоя марказимизнинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишади. Сўнг биз ўша ҳолат содир бўлган ҳудуддаги профилактика инспекторини воқеа жойига юборамиз. Имкони бўлса кўп ҳолатларда воқеа жойига ўзим шахсан бориб, ҳолатни ўрганишга, муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламан.
Яқинда хотин қизларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун 2019 йил 2 сентябрда қабул қилиниб, унга асосан ҳимоя ордери ишлаб чиқилди. Сўнг 2020 йил 3 февралда Ички ишларининг вазирининг 51 сонли буйруғига асосан ҳимоя ордерининг шакли, асосий тамойиллари, қанақа тартибда берилиши тартиблари ишлаб чиқилди.
Ҳимоя ордерининг тақиқлари бузилганда биринчи ўринда жабрдийданинг мурожаати ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳолат юзасидан берган хабарлари, шу жумладан, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали берилган хабарлар кўриб чиқилади. Тазйиқ ёки зўравонлик содир этилганда ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатлари ваколатли органлар, ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланади. Масалан, жиноят иши содир этилган бўлса, ҳолат бўйича маълумотнинг бир қисми ҳимоя ордери берилиши учун тақдим қилинади ва ҳимоя ордери берилади.
— Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Тошкент шаҳрининг ўзида аёлларга 966 та ҳимоя ордери берилган. Шундан аёлларнинг 850 нафарига оиласида содир этилган ҳолатлар бўйича, зўравонликларнинг 813 таси оиладаги келишмовчилик туфайли юз берганда, 69 таси моддий етишмовчилик, 45 таси рашк туфайли, 40 таси оиладаги учинчи шахснинг аралашуви (қайнона қайнсингил, қайнопа, қайтиб келган опачалар аралашувчилари) натижасида юзага келган муаммолар сабабли ордер берилган. Ушбу зўравонликларнинг 556 нафари турмуш ўртоғи, яъни эркак киши томонидан аёл кишига етказилган тазйиқ бўйича, 54 нафари қайнона томонидан, 46 нафари келинлар томонидан қайнона қайнсингилларга нисбатан, 310 нафари бошқа шахслар томонидан аёлларга нисбатан содир этилган зўравонликлар бўлган. Шундан 423 та ҳолатда жисмоний, 8 таси жинсий, 13 таси иқтисодий, 664 таси руҳий зўравонликлар учун ордерлар берилган.
Тошкентда таҳқирланган аёллар 60 % ҳолатларда яқинлари ва қайнонаси зулмига учрайди.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi

#МУХИМ_ХАБАРЛАР
❗️Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасидагига алмаштириш муддати узайтирилди
2022 йил, 1 январдан бошлаб эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони хақиқий эмас деб топилади.

Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
ДАРВОҚЕ...
АГРАР УНИВЕРСИТЕТ ҲОВЛИСИДАГИ ЭЪЛОН
“Жаноб талабалар! Илтимос, стоянкага иномаркаларингизни тартиб билан қўйинглар. Велосипедларни қўйиш учун профессор-ўқитувчиларга жой қолмаяпти”.
Бу эълоннинг ушбу ҳазилимизга нима алоқаси бор дерсиз.
Поездлар велосипедлардан аввал ихтиро қилинганлигини айтмоқчи эдик, холос.
😄 😄 😄

Forwarded from davletovuz
Ҳудудлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг давлат харидлари:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 883 млн сўмга Toyoto Prado автомобилини харид қилган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer харид қилган.
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимлиги 370 млн сўмга Traiblazer харид қилган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 349 млн сўмга Equinox хизмат машинасини харид қилган. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалар бўйича ўринбосарига;
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 621 млн сўмга 3 та Tracker хизмат машинасини харид қилган. Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисига, вилоят ҳокими ёрдамчиси ҳамда ишлар бошқармаси бошлиғига;
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси 250 млн сўмга иккита ласетти автомобилини харид қилган (1; 2);
P.S.: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг қайд этишича, айрим мансабдор шахслар бугунги мураккаб (пандемия) шароитида давлат маблағларининг самарали сарфланиши нақадар муҳим эканлигини тўла англаб етмаяптилар. Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама бўлаётган – қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилиш – бунга яққол мисол бўла олади. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси, унинг фикрича, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, унинг устидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига хизмат қилади.
#davlatxaridi

Forwarded from Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай тумани "Туркистон" маҳалласида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик "ЗўрТв" нигоҳида.
Томоша қилинг.
Томоша қилинг.
#ВА_НИХОЯТ
ДАВЛАТ ТИЛИНИ БИЛИШ ШАРТ
Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилибди.
Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

Forwarded from Deleted Account
Кибрай садоси 14 НОЯБРЬ.2020 й.pdf
14.8 MB
#ОНЛАЙН_МУТОЛАА
«QIBRAY SADOSI» газетасининг 2020 йил 14 ноябрь кунги сони 👆мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилмокда.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
«QIBRAY SADOSI» газетасининг 2020 йил 14 ноябрь кунги сони 👆мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилмокда.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МАЪНАВИЯТ
ДАФТАР ХОШИЯСИДАГИ БИТИКЛАР
🌿 Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади?
Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.
🌿 Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади?
Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку?!
🌿 Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади?
Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
🌿 Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди?
Уни ёзувчи “ичидан тўқиб чиқарганини”ни билади-ку?
🌿Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади?
У ахир кошона қасрда яшайди-ку.
🌿 Одам нима учун боласининг бошида алла айтади?
Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
🌿 Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади?
Марҳум уларни кўрмайди-ку?!
❗️Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи МАЪНАВИЯТ деб аталади!
Ўткир Ҳошимов, «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»
Каналга уланинг ва дустларингизга улашинг:

Оилавий бўлиб телевизор томоша қилиб ўтиргандик. Фильм намойиш этиляпти. Қизим “Сизни кўргач, ақлу ҳушимни йўқотдим”, деган сўзни эшитиб қолиб, афтидан, маъносини билмоқчи бўлиб, менга юзланди.
– Дада, сиз ойимга уйланишдан олдин ақлу ҳушингизни йўқотдингизми ёки кейин?

Бу болакай ҳозир улғайган. У мактабда ўқиб юрган кезида ерга урса, кўкка сапчийдиган шўх ва ўйинқароқ бола эди. На муаллимларининг, на ота-онасининг сўзига қулоқ соларди. Энди бутун дунё унинг ҳар бир ҳаракатини, ҳар бир қадамини кузатиш билан овора. У ҳақда айтилган гапларнинг, тўқилган миш-мишларнинг поёни йўқ. Хуллас, суратда Дональд Трамп. 1951 йил.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
😄 😄 😄
ШАРИК МЕНИ ЧУВ ТУШИРДИ
ҳангома
Ишдан ҳориб қайтяпман. Қорним ўлгудек оч. Уйгача тоқатим етмаслиги аниқ. Йўл четидаги будка томон бурилдим. Узун цилиндирсимон оппоқ қалпоқ кийган бир йигит будка дарчасидан бошини чиқариб, ишшайиб турарди.
– Ейишга нима бор? – сўрадим мен.
– Лаваш.
– Биттасини ўраб беринг.
Лавашни харид қилиб, бир четга ўтим-да, қоғозни очдим. Лавашни бир тишладим.
Шу пайт кўзим қаршимда менга мултираган кўзларини қадаб, жовдираб турган кучукка тушди. Жонивор қўлимдаги лавашни кўриб, бир ютиниб қўйди. Раҳмим келиб кетди.
– Ҳа, Шарик, сенинг ҳам қорнинг таталаяптими?
Кучук думини ликиллатиб қўйди. Лавашнинг бир четини бўлиб, кучукнинг олдига ташладим. Жонивор уни бир ҳидлади-да, бурнини жийирди. Сўнг лавашга қарамади ҳам.
Чайнаяпган лавашни ютишни ҳам билмай қолдим. Наҳотки, кучук ирганган таомни мен еяпган бўлсам? Худо билсин, бунинг ичига нималар солишган? Иштаҳам бўғилди.
Лавашни қоғозга қайта ўрадим-да, сал нарида турган чиқинди контейнерига ташладим.
Ҳафсалам пир бўлиб, уйим сари равона бўлар эканман, ўгирилиб ортимга бир қараб қўйдим.
Ваҳ!
Боя бурнини жийирган кучук контейнердан мен ташлаб юборган лавашни олиб чиқиб, паққос туширарди.
Вой, артист! Вой, мутаҳҳам! Бургага ем бўлгур бу ҳайвон менинг лавашимни иштаҳа билан ейишини қаранглар! Бу кучукни амалий психологиядан сабоқ бериш учун институтга домла қилиб жўнатиш керак, вассалом!
Юсуф МИРЮСУФЗОДА

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
БОШЛАНГАН ХАФТАНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКАЛИ КЕЛСИН!
#ШУНЧАКИ
УЙГА КАЙТИШ...
ҚАЙҒУРМАНГ!
Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий - тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...
Қайғурманг !
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун бир оз сабр қилмоғингиз ва бир лаҳза кутишингиз даркор!

СУКУТ
- Ютуққа эришганингизда сукут қилишингиз,
ўзингизга ишончдир...
- Ғазабланганингизда сукут қилишингиз, кучдир...
- Иш вақтингизда сукут қилишингиз, моҳирликдир....
- Сизни масхара қилишганда сукут қилишингиз, мавқеъйингиз кўтарилишидир....
- Инсонлар сизга насиҳат қилганида сукут қилишингиз, одобдир...
- Маҳзунликда сукут қилишлик, сабр, савоб умид қилмоқдир...
«Жим турмоқ ақллик кишиларнинг луғатидир!»

#ЮКСАЛИШ
БУ ҲАҚИҚАТ ЭМАСМИ?!
Қадим хитойликлар тинчлик-омонликда яшаш учун Буюк хитой деворини қуришган. Уларнинг ишонишича, девор қанчалик баланд бўлса, уни ошиб ўтиш шунчалик қийин бўлади. Лекин...
Девор қурилгандан кейинги юз йилликда Хитой уч марта душманлар босқинига учраган. Ҳар сафар душманнинг қуруқлик қўшинлари деворни тешиш ё ошиб ўтишга мажбур бўлишмаган. Балки қўриқчиларга пора бериб, қалъа дарвозаларидан кириб боришган.
Хитойликлар девор қуриш билан овора бўлиб, қўриқчи қуришни унутишганди.
Одамни бино қилиш ҳар қандай бинодан олдин келади. Бугунги кун зиёлиси буни билиши керак.
Шарқшунослардан бири шундай деганди:
Агар бир миллатнинг ҳазорасини йўқ қилмоқчи бўлсангиз, бунинг учта йўли бор. Улар:
1) Оилани бузинг.
2) Таълимни бузинг.
3) Йўлбошчиларни қадрсизлантиринг.
* Оилани бузиш учун оилада онанинг ўрнини йўқ қилинг. У "уй бекаси" эканидан уяладиган ва нафратланадиган ҳолга келсин.
* Таълимни бузиш учун муаллимга эътибор қаратинг. Жамиятда унинг қадри қолмасин. Шу даражада обрўсизлантирингки, ҳатто ўзининг ўқувчилари назарга илмасин.
* Йўлбошчиларни қадрсизлантириш учун уламоларга эътибор қаратинг. Уларни доим маломат қилинг, шаънларини ерга уринг. Улар тўғрисида шубҳалар уйғотинг, тоинки бирор киши эшитмасин, эргашмасин.
Агар онгли она йўқотилса..
ихлосли муаллим йўқ қилинса..
йўлбошчи йиқитилса..
келажак авлодни ким тарбиялайди?!
Хулоса ўзимиздан!
Мустафо Маҳмуд,
"Келажакни ўқий билиш" китобидан
Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
⏩ @qibray_sadosi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилояти Қибрай туманида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi