#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 нафарга кўпайиб, 1275 нафарни ташкил этмоқда.
Каналга уланиш:
#qibray_sadosi

Forwarded from Deleted Account
Синовли оламда одам бўлайлик | "Адолат" СДП
https://adolat.uz/partiya/sinovli-olamda-odam-bolajl

Ozbekiston Adolat SDP
Синовли оламда одам бўлайл
Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миразадович Миркасимовнинг туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга
МУРОЖААТИ
Ҳурматли Қибрай туманининг фидойи ва меҳнаткаш тадбиркорлари!
Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом бизнес муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш – 2020» ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.
Ушбу ютуқлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатни ҳамда сўзсиз Сиз каби ўз ватанининг фидойи ва меҳнаткаш тадбиркорларининг саъй-ҳаракатлари самарасидир.
Сўнги йилларда ҳукумат томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган бир қатор қарорлар натижасида туманимизда ҳам тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилди дейиш мумкин.
Хусусан, “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш мақсадида тумандаги тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қарийб 21,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдони ва бинолар ажратишнинг шаффоф механизмларини жорий этилиши натижасида, жами 10,8 гектар бўлган 46 та бўш ер участкалари ва 12 та бўш бино иншоотлар е-аукцион веб сайти орқали савдога чиқарилди.
Ўз ҳудудида қурилишни амалга ошириш ишларини туман ҳокимининг қарорисиз давлат хизматлари агентлиги орқали ваколатли органлар рухсати билан амалга ошириш амалиёти жорий этилди.
Бундан ташқари, Юртбошимизнинг фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” ташкил қилиниши ҳам тадбиркорларнинг муаммоларини тезкор равишда ҳал этишга кенг имкониятлар очиб берди.
Жорий йилда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар келгусида ҳам жадал давом эттирилади.
Жумладан, туманимизда етиштирилган мева-сабзавот, узум, лимон ва полиз маҳсулотларини ички истеъмол ва пойтахтликлар эҳтиёжини таъминлашдан ташқари кенг ҳажмда экспортга йўналтириш имконияти ҳам мавжуд. Буларга чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларини ҳам қўшиш мумкин. Туманда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш орқали саноатни ҳам жадал ривожлантириш имкониятларига эгамиз.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, 2019-2020 йилларда туманда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация тамойилларига асосланган муносабатларни жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.
Эски ва самарасиз боғлар ўрнига замонавий интенсив боғлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида мева-сабзавотчилик ва лимончилик кластерлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация тизимини жорий этиш мақсад қилинган.
Экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд хом-ашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш туманда саноатни ривожлантиришнинг негизи бўлиши керак.
Шу каби ислоҳотларни амалга оширишдаги муҳим бўғин, шубҳасиз
- тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатимизда яратилаётган барча шароитлар тадбиркорлар учун бўлиши керак.
Шуни чуқур англаган ҳолда, мен Қибрай тумани ҳокими сифатида, Сиз тадбиркорларга қўлимдан келган ёрдамни аямасдан, қулай тадбиркорлик муҳити яратиб беришга ҳаракат қиламан. Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожланишига камарбаста бўлиш, соҳада ислоҳотларни бекаму кўст амалга оширишни ўз хизмат вазифам ва бурчим деб биламан.
Ўзим ва бошқа секторлар раҳбарлари билан бирга жойларга чиққан ҳолда муаммоларни ҳал этиш тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этишни йўлга қўямиз.

Тадбиркорларга тегишли барча масалалар Қибрай тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Савдо-саноат палатаси Қибрай тумани бўлинмаси, Тадбиркорлар касаба уюшмаси ва банкларнинг ўзаро ҳамкорлигида ечилиши назоратга олинади. Қолаверса, ҳудуддаги барча раҳбарлар, тадбиркорларнинг яқин кўмакчисига айланишини, доимий равишда тадбиркорлар билан ҳамнафас бўлишини таъминлаймиз.
Эндиликда Сиз ўзингизни қийнаган масалалар бўйича туман ҳокимлигининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Qibray tumani hokimligi” аккаунти ҳамда “Qibray.uz” веб сайти орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда тадбиркор бўлиш истагида бўлган фуқаролар!
Туманимизнинг географик жиҳатдан ўта қулай жойлашуви, унумдор ерлари ва қулай иқлим шароитлари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун айни муддао ҳисобланади. Юқорида келтирилган йўналиш ва фикрларни инобатга олган ҳолда, Сизларни ташаббускорлик ва шижоат билан тадбиркорликни ривожлантиришга чақираман. Зеро, биз “Ҳалол тадбиркор - замонамиз қаҳрамони” деган иборанинг моҳиятини англаб етдик.
Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз бугунги кундаги энг олий мақсадларимиздан бири ҳисобланган янги иш ўринлари яратилишига ва меҳнатсевар ҳалқимизнинг иш банд бўлмаган қатламини иш билан таъминланишига хизмат қилади. Сизларнинг куч-қудрат ва салоҳиятингиз Қибрай туманини янада гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшишига ишонаман.
Ҳурмат билан,
Мираъзам МИРКАСИМОВ,
Қибрай тумани ҳокими

Дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар 2 000 000 дан ошди.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi

#ОГОҲ_БЎЛИНГ
МУШТИПАР ОНА: ОИЛАМДАН 5 КИШИ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНДИ, ЎЗИНГИЗНИ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ...
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи бир муштипар онанинг изтироблари сизни ўйга толдирса, ҳушёрликка чорласа, ажаб эмас. Унинг оиласидан бир, икки... эмас, беш нафар киши коронавирус инфекциясига чалинди. Дастлаб 14 ёшли ўғли, сўнг турмуш ўртоғи, кейин икки нафар қизи, сўнг кенжа ўғли...
Куни кеча унинг саккиз ёшли кенжа ўғли соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Аллоҳнинг мўъжизасини қаранг, шундай оғир хасталикни юқтирган турмуш ўртоғи ва болаларининг бошида парвона бўлган аёлда бу вирус аниқланмаган. У кенжа фарзанди соғайган куни карантиндан чиқиб, уни бағрига босди. Оиласининг қолган тўрт аъзоси эса ҳали даволанишмоқда.
Тасаввур қилинг, реабилитация марказида касалликдан тузалган беғубор болакай дунёнинг ташвишини унутиб, онасининг бағрида мултфильм кўриб ўтирибди. Онанинг хаёли эса қолган яқинларида...
Ўзингизни асранг, ўзгаларни асраган бўласиз!
Уйда🏡 қолинг!

#БИРОЗ_ТАБАССУМ
Хуллас, @Qibray_sadosi нинг ўта моҳир журналисти☹️, аммо бироз қитмир ҳажвчи👀 ва кексаликни бўйнига олволиб салгина дангаса 😟бўлиб қолган Ака Юсуф постига қайтди.
Биринчи ёзиб юборгани✍️ яна ўша қитмир гаплар бўлди. Ўқиб кўринг, 😳ўзингиз ҳам ишонасиз гапимизга!
⬇️⬇️⬇️
Ака Юсуфдан:
Кексайганим ўзимга ҳам билиняпти. Раҳматли отам айтарди: Сичқон йилидан қўрқ: унинг кутилмаган "туҳфалари" кўп. Тарихда энг йирик фожиалар сичқон йилида рўй берган эмиш. Мен бу гапга ишонмайман, чунки "Жеррини"ни яхши кўраман.
***
Сичқон дермиш: бугун бизнинг инимиз минг танга.
***
Сичқондан фарқимиз қолмади: Топганимизни инимизга ташиймиз.
***
Она сичқон: Одамларни кўрсанг, қочгин.
Сичқонча: Одамларнинг ўзи ҳам бир-биридан қочиб юрибди.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг👇:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1KhknA

Telegram
QIBRAY SADOSI / Расмий канал
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
қўлланма.pdf
929.4 KB
«Коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш чоралари бўйича жамоат тавсиялари» қўлланмаси ўзбек тилида тайёрланди.
Хитойлик мутахассислар томонидан яратилган ушбу қўлланма Наманган вилояти ҳокимлиги тавсиясига асосан НамДУ профессор-ўқитувчилари томонидан таржима қилинди ҳамда АОКА вилоят бошқармаси масъуллигида 1,5 минг нусхада чоп этилди.
Шунингдек, ушбу қўлланма дастурчилар томонидан Google Play Marketга Sample-release.apk номи билан жойлаштирилди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФАРЗАНДЛАРИМИЗ_УЙДА
Туманимиздаги 13-мактабнинг 9-А синф ўқувчиси Аидахон Каракулова жонли ижрода қўшиқ куйлаб, карантинни мазмунли ўтказмоқда.
Аидахоннинг истеъдодига қойил қолсак, арзийди.
Каналга уланиш;

#БИРГАЛИКДА_ЕНГАМИЗ
Бу ёшлар кимлар дейсизми?
Ўзимизни болалар! Волонтёрлар, яъни кўнгиллилар!
Улар бугун карантинга олинган ва кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга белгиланган озиқ-овқатларни етказиш учун уйдан чиқишди.
Жамоатчи мухбиримиз Ойбек Каримовнинг хабарига кўра, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши волонтёрлари бугун ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказида озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш билан шуғулланишди.
Барака топишсин!

Ўзбекистонда 15 апрель соат 22. 30 холатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил этмоқда.
Бу рақам камайишини истасангиз, улар орасида сиз, оилангиз ва яқинларингиз бўлишини хоҳламасангиз, уйда қолинг!
Унутманг: вирусни биз тарқатмасак, у ўз-ўзича тарқала олмайди.
Уйда🏠 колинг!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН
#ШУНЧАКИ...
Биласизми, сиз энг бахтли инсонсиз! Тонг отиб, азон товушини эшитдингиз. Кўзингизни очиб, ёруғ оламни кўрдингиз! Умрингизни давом эттириш учун йўлга чиқдингиз!
Бугун бу бахтли кун ҳар кимга ҳам насиб этгани йўқ.

#БИЛИБ_ОЛИНГ
ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР
Озиқ-овқат маҳсулотларининг, албатта, соғлигимиз , иммунитетимиз оширишдаги ўрни катта.
💜 Ёғсиз творог - кальций, магний, калийга бой. Юрак ва қон томир касалликларм учун фойдали. Ҳар куни 100 гм ейиш фойдали.
❤️ Қизил булғор қалампири - С витаминига энг бой маҳсулот. Кам қонлилар учун фойдали. Имконият топиб, ҳар куни 2 та есангиз, танангизни С витаминига бўлган эҳтиёжини қондирган бўласиз.
💛 Қовоқ уруғи- цинкка бой ва инфарктни олдини олувчи энг фойдали маҳсулот. Бир кунда 2-3 марталаб 10 донадан чақиб енг.
💙 Ёғсиз сут - калий, кальций, магний ва витаминларга бой. Кам қонлилар учун фойдали. Бир кунда 3 стакан ичинг.
💛 Бодом- қондаги холестринни камайтиради. Калий, магний ва Е витаминига бой. Қон босимини туширишидан ҳам хабарингиз бўлса керак.
💜 Аччиқ шоколад - юрак мушакларини мустаҳкамлайди. Антиоксидиантларга бой ва қон босимини тушириш хусусиятига эга.
💚 Кўк чой - севимли ичимлигимизнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Қон босими ошиши ва ҳатто инфарктда даво. Шунинг учун чойхўр японларда бу касалликка мойиллик йўқ.

⏩ Жами ҳолатлар – 1302та. 15 апрель куни 137та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу – иккинчи энг юқори кўрсаткич. 14 апрелда 167 кишида коронавирус аниқланганди.
⏩ Тузалганлар сони юздан ошиб, 107 нафарга етди (+8). Қурбонлар – 4 нафар.
⏩ Тузалган ва янги аниқланган беморлар сонидан бошқа ахборот берилмаяпти. Вилоятлар кесимидаги рақамлар сўнгги марта маълум қилинганига бир ҳафтадан ошди. Беморларнинг аҳволи ҳақида ҳам маълумот йўқ.
⏩ Тошкентда шифохонага 4 марта мурожаат қилиб, уйига жавоб берилган фуқарода коронавирус аниқланган.
⏩ Ҳукуматдагилар карантин май ойида ҳам давом этиши эҳтимолини юқори баҳоламоқда. Бюджет харажатлари мўътадил камайтирилади.
⏩ Давлат аҳолига пул тарқатиши мумкин. Бунинг 2-3 хил йўллари ўрганиляпти.
⏩ Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари шахсий транспортда стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди.
⏩ Андижон вилоятида айрим корхоналар фаолияти тикланади. Тошкентда вақтинчалик прописка муддати узайтирилади.
Манба: Kun.uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН_МАШҒУЛОТ
Қибрай тумани мактабгача таьлим бўлимига қарашли 11-«Юлдузча» ДММТ ходимлари томонидан онлайн машғулотлар мунтазам ўтказилмоқда.
Татьяна Поваго тарбиясидаги рус тили гуруҳи болажонлари космонавтлар кунига бағишланган онлайн дарсларини ажойиб тарзда ўтказишган.
Бу жараён мазкур лавҳада акс этган.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Қибрай тумани мактабгача таьлим бўлимига қарашли 11-«Юлдузча» ДММТ ходимлари томонидан онлайн машғулотлар мунтазам ўтказилмоқда.
Татьяна Поваго тарбиясидаги рус тили гуруҳи болажонлари космонавтлар кунига бағишланган онлайн дарсларини ажойиб тарзда ўтказишган.
Бу жараён мазкур лавҳада акс этган.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИРОЗ_ТАБАССУМ
Кўркам баҳорни шу тарзда ўтказиб юборишимизга йўл қўйманг!
Уйда🏡 қолинг!
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Кўркам баҳорни шу тарзда ўтказиб юборишимизга йўл қўйманг!
Уйда🏡 қолинг!
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ТОМОРҚА_БАРАКА_МАНБАИ
(@qibray_sadosi да бепул реклама ва эълонлар)
ТУМАН АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!
Томорқа иссиқхонангизга экиш учун гул ва савзавот кўчатлари керакми?
✅Гул кўчатлари - 800 сўмдан
✅иссикхонага экиладиган помидор кўчатлари - 1500 сўмдан
Мурожаат учун тел: 99-803-00-64 , Ҳаётхожи ака.

ДЕҲҚОНЧИЛИК - ЕР ЮЗИНИ ЭНГ ОБОД ҚИЛУВЧИ КАСБ
Аллоҳ таоло инсонни барча маҳлуқотларидан азиз ва мукаррам қилиб яратди. Ер юзини инсон учун обод қилиб, осмондан барокот сувларини ёғдириб, шу сув орқали дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини бериб қўйди.
Аслида, Аллоҳ таоло ерни Ўзи обод қилиб яратиб, обод ҳолатда сақлаш ҳамда янада обод қилишни буюрган. Деҳқончилик агар Аллоҳ буюрганидек амалга оширилса, бу – Ер юзини энг обод қилувчи касблардан саналади.Ислом дини деҳқончилик ва боғдорчилик ишларига катта эътибор беради ва тарғиб қилади.
Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган, жумладан бир ҳадиси муборакда, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, унга шунда ажр бордир. Шунингдек, ундан бирор жонзот еган нарсада унга садақа (савоби) бордир”, дедилар”. (Доримий ривоят қилган).
Пайғамбар алайҳиссалом пешона тери билан топилган мол-мулк энг афзал ризқлардан эканлигига ишора қилганлар.
Шунинг учун ҳам айни баҳор фасли кириб келиши билан ердан унумли фойдаланган ҳолда унга турли экинлар экиш, улардан ҳосил олиб, ўзимиз ва бошқаларнинг ризқли бўлишига ҳаракат қилишимиз бандалик бурчимиздир. Инсон ўз ризқига бефарқ, муносабатда бўлиши мумкин эмас.
Ҳозир юртимизда баҳор фасли давом этмокда.Она-диёримизнинг бепоён ҳудудларида, айниқса, қишлоқ минтақаларида яшовчи ҳар бир инсонга фаровонлигимиз асосларидан бири — деҳқончилик, зироат экани яхши маълум. Ватанимизнинг қайси бир ҳудудига борманг, Аллоҳнинг марҳамати ва деҳқон меҳнати, қалб қўри билан экилаётган пахта, дон, сабзавот, полиз ва боғлар тароватига гувоҳ бўласиз. Деҳқонлар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ватанимиз бойлигига бойлик қўшиш, халқимиз хаёти учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етказиш учун куч ва ғайрат сарфламоқдалар.
Бундан бир неча кун олин муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, баҳорги агротехник ишларни самарали ташкил қилиш, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳозирда дехқонларимизга эътибор давлат миқёсида эканини билдиради.
Аллоҳ таоло барчамизга шаҳримиз ва маҳаллаларимиз кўчаларига мевали, манзарали дарахт ва гулларни экиб обод қилишдек савобли ишга муяссар қилиб, уларни асраб авайлашга барчага тавфиқ ато этсин. Деҳқонларимизнинг ҳосилларига Яратганнинг ўзи барака берсин. Юртимиз тинч ва обод бўлсин!
Зокиржон ЗИЯТДИНОВ,
“Дарвеш бува” масжиди имом хатиби
Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi