QIBRAY SADOSI / Расмий канал
392 subscribers
13.3K photos
1.14K videos
114 files
3.63K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#БИРГАЛИКДА_ЕНГАМИЗ

Қибрай туман ҳокимлиги:

ҲУРМАТЛИ ФАОЛЛАР!

Қибрай тумандаги 200 дан зиёд кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни карантин даврида озиқ-овқат билан таьминлаш мақсадида маҳсулотлар олиб келинди.

Бугун соат 18:00 да туман ҳокимлигида ушбу маҳсулотлар оилаларга тарқатиш учун тақсимланади.

Ушбу хайрия ишларига ўз ҳиссангизни қўшинг, кўнгилли сифатида иштирок этинг!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БУГУН_ҚИБРАЙДА

Бугун Тошкент вилояти прокурори С.Самадов Қибрай шаҳарчасида бўлиб, карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиниши доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қибрай шаҳарчаси марказида ягона бозорча мавжуд. Ушбу бозорча бир неча йиллардан буён ташландиқ ҳолга келиб, ундан фойдаланилмаётган эди. Туман ҳокимлиги ва “Ифтихор”маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари билан биргаликда бугун бозорчада кичик таъмирлаш амалга оширилди. Шунингдек, тозалаш ва дезинфекциялаш ишлари ҳам бажарилди.

Гап шундаки, эртага айнан шу ерда шаҳарча аҳли учун савдо ярмаркаси бўлади. Вилоят прокурорининг ташаббуси билан, Қибрай шаҳарчаси марказидаги ушбу кичик бозорчада аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда эҳтиёж учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар савдоси ташкиллаштирилади.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Шу кеча-кундуз энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири карантин қачон тугаши, шу офат оқибатида юзага келган иқтисодий инқирозни қандай юмшатиш, айниқса, аҳолининг кам таъминланган қисмига манзилли ёрдам кўрсатиш масаласи бўлиб қолаяпти.

Айниқса, иқтисодчилар шу кунларда давлат кимга қандай ёрдам кўрсатиши борасида кўплаб тавсияларни беришмоқда. Улар битта масалада якдил фикрда: инқироз туфайли қийналиб қолган, иши ва даромадини йўқотган кишилар, аҳолининг заиф қатламларига тўғридан-тўғри ёрдам ажратиш керак. Ажратилган кўмак ҳам картошка, пиёз, макарон, ёғ шаклида эмас, балки айнан пул кўринишида бўлиши лозим. Бу пуллар оила эҳтиёжини қондириш асносида яна иқтисодиётга қайтади.

Айрим иқтисодчилар эса бундай ёрдамни биринчи бўлиб ишсиз ва фарзандли аёллар олиши кераклигини таъкидлашмоқда. Бу асосий критерий бўлиши кераклигини қайд этишмоқда. Шу маънода айтадиган бўлсак, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Хавфсиз ёрдам” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёлга мингта Uzcard карточкалари тайёрлангани ва 1 млрд сўм ўтказиб берилгани шу критерийнинг тўғрилигини кўрсатмоқда. Ўн кун ичида карталар ўз эгаларига етказилади.

Назаримизда, давлатнинг яқин истиқболда аҳолининг кам таъминланган қатламига ажратиладиган манзилли ёрдами учун ҳам бу тажриба асқотади. Ҳа, қийналиб қолган оилаларга ёрдам берилиши керак, у аввало пул шаклида бўлиши керак. Чунки қийин вазиятга тушиб қолганлар оиласига нима биринчи ўринда кераклигини ўзлари жуда яхши билишади. https://t.iss.one/SShMirziyoyeva/298

davletovuz
ТУН МУТОЛААСИ
Леч Макдональд

Сабоқ

Ҳаётидан яхшилик изламайдиган бир қизга отаси сабоқ бериш учун ошхонага чорлади. Уч хил идишдаги қайнаган сувга картошка, тухум ва қаҳва
доналарини солди. Йигирма дақиқадан сўнг барини идишга бўшатиб, қизига юзланди:
— Қандай ўзгариш юз берди?
Қиз картошка юмшаганини, тухум қаттиқлашганини, қаҳва эса хуштаъм шарбатга айланганини
айтди.
— Лекин бу билан нима демоқчилигингизни
тушунмадим?
— Ҳаёт машаққатдан иборат. Машаққатлар исканжасида картошкадай эзилиб қоласанми ё қалбинг тухум каби қаттиқлашадими, ё бўлмасам, қаҳва доначаларидек, ғамга бўйин бермай ўзингни
комиллаштириб, ҳаётингга айрича таъм ҳадя этасанми?
Қиз ўзининг ношукрлигидан уялиб қолди. Шунда ота қизининг бошини силаб:
— Ҳаёт ҳикмат излаб яшаш учун берилган. Унга кулиб боқсанг, ҳаёт ҳам сенга кулиб боқади, — деди.

Каналга уланиш:
@qubray_sadosi
Сабр ва яна сабр даркор!
Яқинда ҳаммаси ўз ўрнига тушади, булутлар пардек тарқайди, қуёш ярақлаб чиқади ва навбатдаги қийин синов ҳам ортда қолади.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ТОНГ_ТАВСИЯСИ

СИЗ БОЙЎҒЛИМИСИЗ ЁКИ СЎФИТЎРҒАЙ?

Эрта тонгдан уйғонасизми, ёки кечроқ? Саҳар-мардондан уйғонсангиз, сиз аниқ – сўфитўрғайсиз.

Кечаси ухламай ва тонгдан уйғонолмасангиз, демак сиз – бойўғлисиз.

Аммо кунни унумли ва хушкайфият бошлашингиз учун бунинг фарқи йўқ.

❤️Энг аввало тонгни қаршилашингиз билан ўзингизга яхши тилакларни тиланг. Бу – худбинлик эмас. Шунчаки, яхшиликни ўзингиздан бошласангиз, кун давомида ўзгаларга ҳам улашишингиз мумкин.

💙Бир стакан сувни секин-секин хўплаб ичинг. Танангиз тунда сувсизланиб қолар экан. Унинг ўрнини тўлдириш лозим.

💜Жисмоний машқлар бажаринг. Агар ёқтирмасангиз, шунчаки чўзилинг, тортилинг, айланинг, сакранг –асосийси харакатланишни бошланг.

💛15 минут бўлсада севимли машғулотингиз билан шуғулланинг. Китоб мутолаа килинг, газета-журналларни саҳифаланг, мусиқа эшитинг.

💚Албатта, нонушта эсдан чиқмасин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БОШЛАНСИН!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЬЛУМОТЛАР

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони
1165 нафарни ташкил этмоқда.

Кетма-кет икки кундан буён мамлакатда инфекция аниқланиш бўйича кунлик энг кўп кўрсаткич янгиланмоқда. Кеча жами 167 та ҳолат қайд этилди.


Бу рақам камайишини истасангиз, улар орасида сиз, оилангиз ва яқинларингиз бўлишини хоҳламасангиз, уйда қолинг!

Унутманг: вирусни биз тарқатмасак, у ўз-ўзича тарқала олмайди.

Уйда🏠 колинг!
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

ҲОКИМ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ МАСЪУЛИЯТИ ОШИРИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш аввалида президент коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.

— Кундалик матбуотдан хабарингиз бор, бутун дунёда, жумладан республикамизда ҳам касалликка чалинганлар сони тобора кўпайиб бораётгани барчамиздан, бутун халқимиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтиришни, карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб-қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишни талаб этмоқда.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Ҳукумат комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришлари зарурлиги таъкидланди.


Жумладан, Республика комиссияси мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга, жойлардаги ҳокимлар, секторлар раҳбарларига коронавирус тарқалиши олдини олиш ҳамда унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш учун масъулиятини янада ошириш чораларини кучайтириши вазифаси белгилаб берилди.


Айниқса, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлиги учун шахсан жавоб беради.

Айни пайтда, кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни кўпайтириш жойлардаги барча мутасадди раҳбарларнинг асосий вазифаларидан бири бўлмоғи лозим, деди Шавкат Мирзиёев.


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
​​#ЁҚИМЛИ_ИШТАҲА

МЕНЕМЕН – ТУРКЛАРНИНГ ШОҲОНА НОНУШТАСИ

Менемен нима эканлигини кўпчилигимиз биламиз. Турк сериалларини кўриш жараёнида буни билиб олганмиз. Мисол учун, Пўлат Аламдорга севгилиси Элиф ва дўсти Абдулҳайнинг пишириб берган менемени иштаҳа қўзғагани аниқ. Сиз ҳам ошхонангизда бу ёқимли таомни тайёрлашингиз мумкин.

Менемен тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

- Помидор – 400 гр
- Пиёз – 100 гр
- Булғори қалампири – 100 гр
- Тухум – 3 та
- Зайтун ёғи – 2 ош қошиқ
- Томат пастаси – 0,5-1 ош қошиқ
- Кўкатлар
- Туз
Тайёрлаш жараёни:

♦️Барча сабзавотларни тозалаб, тўртбурчак шаклда тўғранг.

♦️Ўртача оловда қизиган товага зайтун мойини солинг.

♦️Пиёзни товага солиб, тахминан, 5-7 дақиқа давомида тилларанг бўлгунча қовуринг.

♦️Пиёздан кейин булғори қалампирини қўшиб, юмшоқ бўлгунича қовуринг.

♦️Қовурилган пиёз ва булғори қалампирга тўғралган помидорни қўшинг.

♦️Сабзавотларга томат пастаси қўшиб аралаштиринг ва това қопқоғини 8-10 дақиқага ёпинг.

♦️Тухумни алоҳида идишга чақиб, санчқи билан атала ҳолига келтиринг.

♦️Товадаги сабзавотлар устига тухумни қўшиб, 5-10 сония аралаштиринг ва 1-2 дақиқа қовуринг.

♦️Кейин оловни ўчириб това қопқоғини 1-2 дақиқага ёпиб қўйинг.

Эслатма: Оловни ўчиришдан аввал тухум қотмаган ва бироз суюқ ҳолатда бўлиши муҳим.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида коронавирусга қарши вакцина илк бор соғлом инсонда – 44 ёшли Женнифер Халлерда синаб кўрилди. У вакцина олганидан кейинги ҳиссиётлари ва унинг таъсири тўғрисида The Telegraph нашри орқали ҳикоя қилди.

Халлернинг айтишича, мРНК-1273 рақамли вакцина грипп эмламасига ўхшайди. У вакцина қабул қилаётган вақтида ҳеч қандай оғриқ ёки нохушлик ҳис этмаганини айтди.

Аёл шунингдек, эмланганидан сўнг нималар юз берганини ҳам айтиб ўтди.

«Биринчи куни ҳароратим озгина кўтарилди. Иккинчи куни қўлим қаттиқ оғриди. Шу билан ҳаммаси ўтиб кетди», — деди у.

Нашрнинг ёзишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан аёл карантинда қолган. Бир оз вақтдан кейин у ва тажрибада иштирок этаётган яна 44 киши қайтадан эмланади. Улар келгуси йилнинг баҳоригача шифокорлар кузатувида бўлади.

Аввалроқ мРНК-1273 вакцинаси ҳайвонларда синаб кўрилганди. Ижобий натижалардан сўнг уни инсонларда синаб кўришга қарор қилинди, деб ёзади The Telegraph.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 нафарга кўпайиб, 1275 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
Forwarded from Deleted Account
Синовли оламда одам бўлайлик | "Адолат" СДП
https://adolat.uz/partiya/sinovli-olamda-odam-bolajl
Қибрай туман ҳокимининг МУРОЖААТИ
Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миразадович Миркасимовнинг туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга
МУРОЖААТИ


Ҳурматли Қибрай туманининг фидойи ва меҳнаткаш тадбиркорлари!
Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом бизнес муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш – 2020» ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.
Ушбу ютуқлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатни ҳамда сўзсиз Сиз каби ўз ватанининг фидойи ва меҳнаткаш тадбиркорларининг саъй-ҳаракатлари самарасидир.
Сўнги йилларда ҳукумат томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган бир қатор қарорлар натижасида туманимизда ҳам тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилди дейиш мумкин.
Хусусан, “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш мақсадида тумандаги тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қарийб 21,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдони ва бинолар ажратишнинг шаффоф механизмларини жорий этилиши натижасида, жами 10,8 гектар бўлган 46 та бўш ер участкалари ва 12 та бўш бино иншоотлар е-аукцион веб сайти орқали савдога чиқарилди.
Ўз ҳудудида қурилишни амалга ошириш ишларини туман ҳокимининг қарорисиз давлат хизматлари агентлиги орқали ваколатли органлар рухсати билан амалга ошириш амалиёти жорий этилди.
Бундан ташқари, Юртбошимизнинг фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” ташкил қилиниши ҳам тадбиркорларнинг муаммоларини тезкор равишда ҳал этишга кенг имкониятлар очиб берди.
Жорий йилда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар келгусида ҳам жадал давом эттирилади.
Жумладан, туманимизда етиштирилган мева-сабзавот, узум, лимон ва полиз маҳсулотларини ички истеъмол ва пойтахтликлар эҳтиёжини таъминлашдан ташқари кенг ҳажмда экспортга йўналтириш имконияти ҳам мавжуд. Буларга чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларини ҳам қўшиш мумкин. Туманда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш орқали саноатни ҳам жадал ривожлантириш имкониятларига эгамиз.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, 2019-2020 йилларда туманда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация тамойилларига асосланган муносабатларни жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.
Эски ва самарасиз боғлар ўрнига замонавий интенсив боғлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида мева-сабзавотчилик ва лимончилик кластерлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация тизимини жорий этиш мақсад қилинган.
Экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд хом-ашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш туманда саноатни ривожлантиришнинг негизи бўлиши керак.
Шу каби ислоҳотларни амалга оширишдаги муҳим бўғин, шубҳасиз
- тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатимизда яратилаётган барча шароитлар тадбиркорлар учун бўлиши керак.
Шуни чуқур англаган ҳолда, мен Қибрай тумани ҳокими сифатида, Сиз тадбиркорларга қўлимдан келган ёрдамни аямасдан, қулай тадбиркорлик муҳити яратиб беришга ҳаракат қиламан. Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожланишига камарбаста бўлиш, соҳада ислоҳотларни бекаму кўст амалга оширишни ўз хизмат вазифам ва бурчим деб биламан.
Ўзим ва бошқа секторлар раҳбарлари билан бирга жойларга чиққан ҳолда муаммоларни ҳал этиш тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этишни йўлга қўямиз.
Тадбиркорларга тегишли барча масалалар Қибрай тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Савдо-саноат палатаси Қибрай тумани бўлинмаси, Тадбиркорлар касаба уюшмаси ва банкларнинг ўзаро ҳамкорлигида ечилиши назоратга олинади. Қолаверса, ҳудуддаги барча раҳбарлар, тадбиркорларнинг яқин кўмакчисига айланишини, доимий равишда тадбиркорлар билан ҳамнафас бўлишини таъминлаймиз.
Эндиликда Сиз ўзингизни қийнаган масалалар бўйича туман ҳокимлигининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Qibray tumani hokimligi” аккаунти ҳамда “Qibray.uz” веб сайти орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда тадбиркор бўлиш истагида бўлган фуқаролар!
Туманимизнинг географик жиҳатдан ўта қулай жойлашуви, унумдор ерлари ва қулай иқлим шароитлари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун айни муддао ҳисобланади. Юқорида келтирилган йўналиш ва фикрларни инобатга олган ҳолда, Сизларни ташаббускорлик ва шижоат билан тадбиркорликни ривожлантиришга чақираман. Зеро, биз “Ҳалол тадбиркор - замонамиз қаҳрамони” деган иборанинг моҳиятини англаб етдик.
Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз бугунги кундаги энг олий мақсадларимиздан бири ҳисобланган янги иш ўринлари яратилишига ва меҳнатсевар ҳалқимизнинг иш банд бўлмаган қатламини иш билан таъминланишига хизмат қилади. Сизларнинг куч-қудрат ва салоҳиятингиз Қибрай туманини янада гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшишига ишонаман.
Ҳурмат билан,
Мираъзам МИРКАСИМОВ,
Қибрай тумани ҳокими
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар 2 000 000 дан ошди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ОГОҲ_БЎЛИНГ

МУШТИПАР ОНА: ОИЛАМДАН 5 КИШИ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНДИ, ЎЗИНГИЗНИ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ...

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи бир муштипар онанинг изтироблари сизни ўйга толдирса, ҳушёрликка чорласа, ажаб эмас. Унинг оиласидан бир, икки... эмас, беш нафар киши коронавирус инфекциясига чалинди. Дастлаб 14 ёшли ўғли, сўнг турмуш ўртоғи, кейин икки нафар қизи, сўнг кенжа ўғли...

Куни кеча унинг саккиз ёшли кенжа ўғли соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Аллоҳнинг мўъжизасини қаранг, шундай оғир хасталикни юқтирган турмуш ўртоғи ва болаларининг бошида парвона бўлган аёлда бу вирус аниқланмаган. У кенжа фарзанди соғайган куни карантиндан чиқиб, уни бағрига босди. Оиласининг қолган тўрт аъзоси эса ҳали даволанишмоқда.

Тасаввур қилинг, реабилитация марказида касалликдан тузалган беғубор болакай дунёнинг ташвишини унутиб, онасининг бағрида мултфильм кўриб ўтирибди. Онанинг хаёли эса қолган яқинларида...


Ўзингизни асранг, ўзгаларни асраган бўласиз!

Уйда🏡 қолинг!


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi