QIBRAY SADOSI / Расмий канал
392 subscribers
13.3K photos
1.13K videos
113 files
3.62K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

Ота-оналар учун фарзандларининг болалар боғчасидаги навбатини аниқлаш осонлашди!

Бу ҳақда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матубот хизмати хабар бермоқда.

Бунинг учун бир неча амалларни бажаришингиз керак:
1. Веб-сайтга ўтинг: https://search.mdo.uz/
2. Ариза рақамингизни катакчага киритинг
(ариза рақами сизга ДХА ёки ЙИДХП томонидан берилади)
3. Бажарилди! Кўрсатилган ойнада натижани кўрасиз.

Сайт Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
Forwarded from davletovuz
Энергетика вазирлиги электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келганини айтибди. Айтилишича, бу қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон берар экан.

P.S. Ҳар доимгидек. Гўёки, бизда биринчи марта ҳаво совиб кетяпти, биринчи марта қишга кириб келяпмиз. Аварияларни олдини олиш учун тайёргарлик кўриш ўрнига, шунақа узиб қўйишлар билан курашамиз.

Ўтган йили бу каби узилишларни Бош вазир «Бу шармандали ҳолат» , дея баҳолаганди. Орадан роппа-роса бир йил ўтди.
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенаторлар шу кунларда одамларнинг асосий муаммоси бўлган электр ва газ таъминоти ҳақида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

Инсонийлик, эзгулик оиладан бошланади. Сиз агар кимгадир яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, энг аввало ўз оилангиздан бошланг.

Ушбу видеони томоша қилиб, шу қарорга келасиз. Видеодаги таржима хатоликларга эга бўлсада, асл маънони англаб етасиз.

Ажойиб видео!!!👍

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АНОНС

"Телеграмдаги кулгиграм" каналимиз яна ишга тушди. Иқтидорли журналист Шоюсуф Мирюсуфзоданинг шахсий саҳифасидаги ажойиб ҳангомалар билан танишиб боринг!

Кулинг! Умрингиз узоқ бўлади!
“ТЕЛЕГРАМДА КУЛГИГРАМ”👉 Бу ичакузди латифалар, қизиқ ҳангомалар, қувноқ гифлар, фақат “Қибрай садоси” эълон қиладиган демотиваторлардир.
Бизда уятсиз латифалар йўқ!

Реклама ва эълонлар учун: @YusufOlami

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
😂🔞

– Қизим, беш қошиқ шакар солдинг, мабодо, кимнидир севиб қолмадингми?
– Йўқ, ойижон, мен ширин чойни яхши кўраман.
– Беш қошиқ солдинг, деяпман!
– Мен жудаям ширин чойни яхши кўраман.
– Қизим, ахир шакарни шўрвага соляпсан-ку?!

😂🔞
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун – шанба. Рафиқангизни мана бундай ҳазил билан шодлантиринг.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
Нега яна салом беряпсиз, деб ўйлаётгандирсизлар. Ахир бугун

21 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО САЛОМЛАШИШ КУНИ
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
😂 😂 😂 😂

21 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО САЛОМЛАШИШ КУНИ

Бутунжаҳон саломлашиш куни ҳар йили 21 ноябр куни нишонланади. Унинг асосий мақсади - кенг жамоатчилик эътиборини тинчликни сақлаш учун шахсий мулоқотнинг аҳамиятига қаратишдан иборат. Ахир, фақат яхши мулоқот орқали ва куч ишлатмаслик билан деярли ҳар қандай можарони ҳал қилиш мумкин. Ушбу табриклар байрами 1973 йилда икки америкалик ака-ука Майкл ва Браян Маккормак томонидан Совуқ уруш даврида Миср ва Исроил ўртасидаги зиддиятга жавобан ихтиро қилинган. Ушбу кун кучайиб бораётган халқаро кескинликка қарши норозилик сифатида керак эди. "Бизга содда, аммо самарали ҳаракат керак", деб қарор қилдилар биродарлар ва дунёнинг барча қисмларига илиқ табрик хатлари юборишди. Улар ўзларининг ғояларини дунё тинчлиги ва халқаро кескинликни пасайтириш учун курашга мажбурламадилар. Улар фақат манзилдошдан бошқа биров билан саломлашишни сўрашди, майли, камида ўн киши! Ушбу ғоя 180 дан ортиқ мамлакатларда қўллаб-қувватланди. Ўшандан бери Бутунжаҳон саломлашиш куни ҳар қандай касб ва ёшдаги фуқаролар ҳамда йирик сиёсий раҳбарлар, саноат магнатлари ва дунёга машҳур кино ва телевидение вакиллари томонидан нишонланиб келинмоқда.
Гарчи ҳар бир миллат бир-бирларига салом беришнинг ўзига хос тарихий урф-одатларига эга бўлса-да, миллатлараро одоб-ахлоқ қоидалари, айниқса турли халқаро учрашувларда, асосан бир хил - учрашув пайтида, одамлар анъанавий равишда бир-бирларига соғлик, фаровонлик ва бизнесда муваффақиятлар тилайдилар. ... Шунинг учун бугунги байрам дўстона табриклар, қувноқ ҳис-туйғулар ва яхши кайфият учун яна бир ажойиб кундир. Ушбу ажойиб ва яхши байрамда сизга қўшилинг!
Юсуф МИРЮСУФЗОДА
😂 😂 😂 😂
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эълон

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ДИҚҚАТИГА!

Хонадонингиздаги электр энергияси бўйича қарздорлигингиз,ҳисоб рақамингиздаги маблағ ва бошқа маълумотларни (онлайн) уйдан чиқмасдан олишинигз мумкин.

🖌Маълумот олиш бўйича йўриқнома!

1️⃣Аввал Сиз электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингизни улатишингиз зарур.

2️⃣Сизнинг электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингиз уланган бўлса сизнинг телефонингизга, ҳисобингиздаги маблағ миқдори камлиги ҳамда хонадонингиз электр тармоғидан узилиши тўғрисида бир кун аввал огоҳлантирувчи СМС хабар қисқа 2100 рақамидан юборилади.

3️⃣Сиз туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилмасдан ушбу 2100 қисқа рақамига СМС орқали “D” ҳарфини юбориб ҳисобингиз тўғрисидаги маълумотни ёки “P” ҳарфини юбориб логин ва паролинигизни олинг ва het.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ҳисобингиз ҳамда ишлатилган электр энергияси бўйича маълумотларни олишингиз мумкин бўлади.

4️⃣Агарда сизнинг телефон рақамингиз электр ҳисоблагичга уланмаган бўлса у ҳолда, “1154” ёки 95/195-14-69 рақамига қўнғироқ қилиб улатишингиз зарур.

5️⃣Тўловдан сўнг электр энергияси ёқилмаса ушбу телеграм каналига мурожаатингизни ёзиб жавоб олишингиз мумкин. https://t.iss.one/Qibrayaskue

6⃣Ҳурматли фуқаролар,электр энергияси бўйича тўловларни "CLICK"," PAYME" ҳамда ўзингизга яқин бўлган банкоматлар орқали амалга оширишингиз мумкин.

7⃣Эслатма,электр энергияси бўйича тўловни амалга оширишда мавжуд қарзингизга нисбатан ошиқроқ маблағни тўлашингизни сўраймиз,бу сизнинг кейинги ноқулайликларингизни олдини олишда хизмат қилади.

Ҳурматли фуқаролар, вақтингизни тежанг ҳамда электр энергияси бўйича зарур маълумотларни исталган вақтда олинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇

|telegram|
Forwarded from Hoja
Электр энергияси бўйича "CLICK"," PAYME" бошқа дастурлар орқали тўловни амалга ошириш ЙЎРИҚНОМАСИ

Ҳурматли фуқаролар,агарда электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасангиз, ўрнатилган тартибга асосан хонадонингиз электр энергиясидан автоматик тарзда узиб қўйилади.

Қўшимча ноқулайликларни олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇

|telegram|
Qibray sadosi 21 ноябрь.pdf
16.8 MB
#ОНЛАЙН_МУТОЛАА

Қибрай туман ҳокимлиги муассислигидаги нашр "Qibray sadosi" газетасининг 2020 йил 21 ноябрь №43-44 сонлари босмадан чиқди.

Ушбу сонда:

🔹 Сенатор ва депутатлар сув иншооти қурилишида

🔹Газета хонадонга нур, ахборот, тарбия олиб киради

🔹Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшашлари керак

🔹 Иззат тиласанг кам де, сиҳат тиласанг кам е

🔹 Пиёда юрганнинг умри зиёда

🔹 Меҳрларни жўш урдирган "Меҳржон"

🔹Маҳалла аҳли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

🔹 Эҳтиёт бўлинг - ис гази

сарлавҳали мақолалар тақдим этилади.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
Сиз бугун камида 10 киши билан саломлашдингизми? Ахир 21 ноябрь Халқаро саломлашиш куни-ку! Бу байрамнинг энг муҳим жиҳати камида 10 киши билан саломлашиш. 10 та салом – 10 та табассум демак. Салом ва табассум эса кўнгилларни боғловчи риштадир.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
😂 😂 😂 😂
Ўғил уйига сим қоқмоқда.
– Ойи, ассалому алайкум! Илтимос, телефонни дадамга беринг. Дада! Ассалому алайкум! “Реал” ғалаба қозонди.
– Жуда зўр бўлибди-ку!
– Дада, телефонни ойимга беринг. Ойи, дадам хўп дедилар.
😂 😂 😂 😂
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#НИГОҲ

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Гулзор» маҳалласида ташкил этилган «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири юзасидан репортаж.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
#ОБ_ҲАВО

❄️ Эртага ҚОР ёғиши кутилмоқда!

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 22 ноябрь куни республика бўйлаб кечқурун - 4-10, кундузи эса 0-5 даражагача совуқ бўлади.

🌨Ҳаво ўзгариб туради, вилоятимизнинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИРОЗ_ТАБАССУМ

Эртага ва бугун кечга ташқаридаги об-ҳаво ҳақида қисқача 😂 . Балки ичкаридаги об-ҳаво ҳақида ҳамдир...

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi