QIBRAY SADOSI / Расмий канал
405 subscribers
13.2K photos
1.12K videos
113 files
3.55K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#Эълон

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ДИҚҚАТИГА!

Хонадонингиздаги электр энергияси бўйича қарздорлигингиз,ҳисоб рақамингиздаги маблағ ва бошқа маълумотларни (онлайн) уйдан чиқмасдан олишинигз мумкин.

🖌Маълумот олиш бўйича йўриқнома!

1️⃣Аввал Сиз электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингизни улатишингиз зарур.

2️⃣Сизнинг электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингиз уланган бўлса сизнинг телефонингизга, ҳисобингиздаги маблағ миқдори камлиги ҳамда хонадонингиз электр тармоғидан узилиши тўғрисида бир кун аввал огоҳлантирувчи СМС хабар қисқа 2100 рақамидан юборилади.

3️⃣Сиз туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилмасдан ушбу 2100 қисқа рақамига СМС орқали “D” ҳарфини юбориб ҳисобингиз тўғрисидаги маълумотни ёки “P” ҳарфини юбориб логин ва паролинигизни олинг ва het.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ҳисобингиз ҳамда ишлатилган электр энергияси бўйича маълумотларни олишингиз мумкин бўлади.

4️⃣Агарда сизнинг телефон рақамингиз электр ҳисоблагичга уланмаган бўлса у ҳолда, “1154” ёки 95/195-14-69 рақамига қўнғироқ қилиб улатишингиз зарур.

5️⃣Тўловдан сўнг электр энергияси ёқилмаса ушбу телеграм каналига мурожаатингизни ёзиб жавоб олишингиз мумкин. https://t.iss.one/Qibrayaskue

Ҳурматли фуқаролар, вақтингизни тежанг ҳамда электр энергияси бўйича зарур маълумотларни исталган вақтда олинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇

|telegram|
​​#ЭЪЛОН

АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2021 йилдан 2023 йилга кўчирилди

Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.

🔹
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.

🔹 Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.

Қибрай тумани статистика бўлими

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
​​#ЭЪТИРОФ

"Qibray sadosi" газетаси 87 йилдан буён туман аҳлига хизмат қилиб келади. Не-не қалами ўткир журналистлар фаолият юритган, шогирдлар етиштиришган. Халқимизда бир гап бор: " Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар"! Устозлар ўгитини олган, улар маҳоратидан сабоқ олган шогирднинг касбига файз-барака ато этилади, ҳурмат-эътибор қозонади.

📸 Данил Каримов ана шундай шогирдларимиздан. Ёдимда бор, у биринчи марта фотоаппаратимни қўлига олиб фотомухбирликка қизиқишини айтган эди. Унга иложи борича сабоқ бериб, келажаги порлоқ бўлиши учун дуо қилганмисиз. Дуо олган шогирд эса униб-ўсади.

📸 Бугун Данил республикадаги машҳурликка эришаётган ёш фотомухбир ва фотоблогерлардан ҳисобланади. Бундай шогирдлар билан албатта фахрлансанг арзийди.

P/S: Айрим шогирдларни тарбиялайсан, тетапоя бўлиши учун йўл-йўриқ кўрсатасан, қўллаб юборасан. Аммо сал эътиборга тушиб қолса, осмондан осилиб тушгандек, ўзига бино қўя бошлайди. "Устоз отангдан улуғ" дейишади, ёши 60 дан ошган устоз журналистни масхаралаган, ўзини хато қилмайдиган алломадек тутган айримлар падаркушдан ҳам баттар. Аммо қазои қадарга мувофиқ падаркушнинг умри, ғалабаси 6 ойга етади холос!

Ёш фотоблогер Данил Каримовнинг куни кеча олган суратлари билан танишинг👇👇👇

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
P/S: Эътибор қилманг, тили билан юрадиганлар кўп деган сурат😊.

Дўстларимиз совға қилишди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
​​#ТАҲЛИЛ

КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТ ТОМИРИНИ ҚУРИТАДИ

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Соҳалар кесими бўйича таҳлил натижаларига кўра:
7 нафар ҳоким ўринбосари, 1 нафар прокуратура, 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, 13 нафар Мажбурий ижро бюроси, 1 нафар адлия, 34 нафар банк раҳбарлари, 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари, 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона, 2 нафар Миллий гвардия, 3 нафар Мудофаа вазирлиги, 8 нафар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Энди буёғигага эътибор қилинг:
15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 89 нафар Халқ таълими вазирлиги, 36 нафар мактабгача таълим вазирлиги, 57 нафар соғлиқни сақлаш вазирлиги, 59 нафар ИИВ ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР

УНУТМАНГ: ЭРТАГА , 20 НОЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР КУНИ

БМТ томонидан Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияда Ўзбекистон ҳам қатнашади

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

👨‍👩‍👧‍👦 Бутун дунёда анъанавий тарзда 20 ноябрь куни ушбу мавзуга доир тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

👨‍👩‍👧‍👦 Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади. Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангида жило сочади.

👨‍👩‍👧‍👦 «Болаларга беринг дунёни», деган гап бекорга айтилмаган. Келажак авлод учун ҳар қанча қилсангиз ҳам оз. Ўзбекистоннинг ҳам бутун дунёда бўладиган акцияга қўшилишини фақат олқишлаш мумкин.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ИЛТИЖО

Илтижо этаман, дунёга келсам,
Инсонмас, капалак мисоли ярат.
Майлига, туғилган кунимоқ ўлсам,
Номард кимсаларга йўлатма фақат.

Кириб бораяпман зулмат қаърига,
Умидим охирлаб, бир илинж қолди.
Бир куни қўл силтаб туриб барига,
Кетгум, азоблардан юрагим толди.

Майли, синовларда тобласин тақдир,
Фақат яхшиликка йўяй таъбирин.
Сўрамайман сира абадий умр,
Ахир, пешонага ёзгани ширин.

Майлига, бир умр, узлатда қолсам,
Ва лек, кўзларимга инмасин ғафлат.
Тангрим, агар сендан буни сўролсам,
Инсонмас, капалак мисоли ярат.

©Shahzod ERGASHALIYEV

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

Жума айёмингиз муборак!

«Ж»илмайиб тонг отди, ўзгача бу кун,
«У»луғ кун қалбингни ром этсин бутун.
«М»инг кундан афзалу, минг кундан улуғ,
«А»ллоҳ азиз қилган ЖУМА дир бугун!!! ☘️

🧿Салавот айтишни унутманг. 🌱

Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин...

Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚАЗОИ_ҚАДАР_ҲАҚ

УМР ОМОНАТ

⚡️Ҳозир мавжудсиз! Бироздан кейин нима бўлиши сизга номаълум. Ё ҳаёт, ё мамот!

⚡️ Аммо бир нарсани унутманг, Сизга умр ўлчаб берилган.

⚡️ Қўлингиздан кўп иш келиб, дунёни ағдар-тўнтар қилишга қурбингиз етса ҳам, кўпчиликни оғзингизга қаратиб ваъз айтсангиз ҳам, қазои қадар ҳақ!

⚡️ Бошқалар хатосини чиқинди титгандек титиб яшаш - у қарғанинг иши. Энг пасткашнинг иши! Ўзи бошқаларга фириб бериб, элпарварман дегувчи шармандалар иши!

⚡️ Унутманг, Қазои қадар ҳақ!

⚡️ Вақт кетди!

(Видеони кўришни унутманг)

Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
Сиз филсиз!
Инсон илмнинг қадрига, инсонийликнинг қимматига етган сайин тавозели, камтар, камгап ва самимий бўлиб боради.
Филнинг кўриниши улкан бўлсада тавозелиги сабаб баъзи маймун ва шоқоллардан камроқ кўзга ташланади.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFeUslX8xN1Bm1nAMA
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР

УНУТМАДИНГИЗМИ?!
КЕЧА ЭСЛАТГАНИМИЗДЕК, БУГУН, 20 НОЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР КУНИ

БМТ томонидан Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияда Ўзбекистон ҳам қатнашади

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

👨‍👩‍👧‍👦 Бутун дунёда анъанавий тарзда 20 ноябрь куни ушбу мавзуга доир тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

👨‍👩‍👧‍👦 Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади. Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангида жило сочади.

👨‍👩‍👧‍👦 «Болаларга беринг дунёни», деган гап бекорга айтилмаган. Келажак авлод учун ҳар қанча қилсангиз ҳам оз. Ўзбекистоннинг ҳам бутун дунёда бўладиган акцияга қўшилишини фақат олқишлаш мумкин.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
Forwarded from Mирзаюсупов Зухриддин Қорабоевич
#Қибрай _тумани

"Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари" тадбири

❇️Қибрай туманида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган "Ҳарбий- ватанпарварлик карвонлари" мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги, туман мудофа ишлари бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган "Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур" шиори остидаги тадбирда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, Мудофа вазирлиги фахри қоровулининг кўргазмали чиқишлари намойиши ўтказилди.

⚡️Шунингдек, Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.
#ОХИРАТИНГИЗ_ОБОД_БЎЛСИН

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этибди.

Актриса "Мафтунингман", "Келинлар қўзғолони", "Чинор тагидаги дуэл", "Темир хотин", "Темир эркак", “Ниқоб” каби фильмларидаги роллари орқали эл-юртга танилган.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
#Таълим

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида интерактив усулда машғулотлар олиб борилмоқда

📝Буюк юртдошимиз Имом ал-Бухорий бобомизнинг "Ёшликда олинган билим- тошга ўйилган нақш кабидур" деган нақлига амал қилган ҳолда тумандаги барча боғчаларда "Илк қадам" давлат дастури асосида замонавий услубда машғулотлар ташкил этилмоқда.

🧸Хусусан, ҳозирда 130 нафар тарбияланувчиси бўлган тумандаги 20-мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган 7 нафар тарбиячи ҳам ушбу дастурга асосан янги педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, болажонларга содда, тушунарли ҳамда мавзуга оид кўргазмали қуроллар билан амалий машғулотларни олиб боришмоқда.

🔗Бугунги кунда, билим борасидаги асосий пойдеворни мактабгача ёшдаги болаларда шакллантириш муҳим эканлиги таъкидлаб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20-МТТ карантин қоидалари юмшатилгандан сўнг тумандаги биринчи фаолияти тикланган таълим маскани.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇

|telegram|
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
😂🔞
БОЛА БИЛАН ТУРМУШИМИЗ ҚУВНОҚ
Эрталаб кичкинтойни боғчага олиб бориш керак. Ким олиб боради. Сансоларлик. Ота қизига:
– Қизим, сен олиб бор, беш минг сўм бераман!
Жимжитлик. Бирдан кичкинтой отасига юзланади:
– Дада, ўша пулни менга беринг, ўзим боравераман.
😂🔞
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
😂🔞
БОЛА БИЛАН ТУРМУШИМИЗ ҚУВНОҚ
– Ойижон, тиш пастаси идишида қанча паста борлигини биласизми?
– Йўқ, ўғлим, билмайман.
– Ваннадан креслогача ва креслодан ваннагача.

😂🔞