QIBRAY SADOSI / Расмий канал
392 subscribers
13.3K photos
1.13K videos
113 files
3.62K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
🎂 ТАБРИКЛАЙМИЗ!

🎆 Бугун 1⃣6⃣ ноябрь куни Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгаши депутати, "Қибрай садоси" газетаси бош муҳаррири АХМЕДОВА ГУЛНОРА АБДУЛЛАЕВНАнинг таваллуд айёми.

🎁ГУЛНОРА АБДУЛЛАЕВНАни Қибрай тумани ҳокими, Ташкилий-назорат гурухи раҳбари,ҳоким ўринбосарлари,ҳокимлик вакиллари ҳамда яқин инсонлари номидан самимий муборакбод этамиз❗️

❇️ГУЛНОРА АБДУЛЛАЕВНАга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, келгусида шарафли меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаймиз❗️

🎈СИЗГА БАХТ ВА ОМАД ДОИМО ҲАМРОҲ БЎЛСИН! 👏👏👏👏

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@qibraytumaniaxborotxizmati
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
ДИҚҚАТ, ЯНГИЛИК: АНОР ШАРБАТИ 80 ФОИЗ КОРОНАВИРУСНИ ҲАЛОК ҚИЛАР ЭКАН


Олимлар беш дақиқада 97% коронавирусни ўлдирадиган ўсимликни аниқлашди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Тадқиқотчилар хона ҳароратида табиий маҳсулотларни вируслар билан аралаштиришди. Маълум вақтдан сўнг улар COVID-19 ўзини қандай тутишини ўрганишди. Бунинг натижасида меваси қора оддий рябина организмдаги 97% гача коронавирусни бор-йўғи беш дақиқада нобуд қилишини аниқлашди. Анор шарбати ҳам вирусга қарши кучли таъсир қилиш хусусиятига эга. У билан оддий томоқни чайиш ҳам 80% гача COVID-19 патогенларини ҳалок қилади.

Бошқа табиий шарбатлар, шунингдек, кўк чой ҳам коронавирусни сезиларли заифлаштиради. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу вирусга ҳалокатли таъсир кўрсатувчи нордон муҳит ва ўсимлик полифеноллари билан боғлиқ.
#Тарғибот_тадбири

Тарғибот тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтмоқда

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини юртдошларимизга етказиш мақсадида тумандаги 1-, 2-, 3- ва 4-секторда жойлашган маҳаллаларда "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлари бўлиб ўтди.

🔰Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ҳамда Тошкент давлат Шарқшунослик институтининг тарғибот гуруҳлари, юртимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар ва имкониятлар тўғрисида айтиб, видеоматериаллар орқали ислоҳотларнинг амалий намунасини кўрсатиб ўтишмоқда.

📹Тадбирда намойиш этилган,имконияти чекланган бўлсада бир лаҳза ҳам тўхтамай оиласи,юрти равнақи учун ҳаракат қилиб шукрона айтиб келаётган юртдошларимиз ҳақидаги видео лавҳа ҳамда ёш санъаткорларнинг куй-қўшиқлари,рақслар ва спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари,фуқароларнинг кайфиятларини кўтариш баробарида мулоҳаза юритишлари учун ҳам қўшимча восита бўлиб хизмат қилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇

|telegram|
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
БУГУН – ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР КУНИ

Т алаба бу – ким.
У диплом ёқлагунча – талаба. Ёқлагач, ишсиз фуқаро.


ТАЛАБА ухламаяпти – ТАЛАБА дам оляпти
ТАЛАБА ичмаяпти – ТАЛАБА мазасини татиб кўряпти
ТАЛАБА бақирмаяпти – ТАЛАБА қатъият билан ўз нақтаи назарини баён этяпти
ТАЛАБА қўрқмаяпти – ТАЛАБА хаёл қиляпти
ТАЛАБА унутмайди – ТАЛАБА калласини ортиқча ахборотлар билан тўлдиришни истамайди
ТАЛАБА пора бермайди – ТАЛАБА дипломат
ТАЛАБА кечикмайди – ТАЛАБА муҳим ишлар билан ушалиб қолади

Азиз домлалар! Эсдан чиқарманг: талаба ҳамиша ҳақ!
😄 😄 😄
Forwarded from Юсуф МИРЮСУФЗОДА
БАЙРОҚ

Юртим байроғини васф этар чоғи,
Кўнгиллар сув ичар, сўзларим - қайроқ.
Тоғлару боғларнинг дингдир қулоғи,
Қўл силкир қуёш ҳам - энг кўҳна байроқ...

Кўпириб-тошади томирларда қон,
Уйғониб Алпомиш отига минар.
Нафасим бўғзимга тиқилар шу он,
Энг қаттол душманим - мудроқлик синар...

Байроқ бўлгим келар байроққа боқиб,
Байроқ бўлишган-ку Тўмарис, Широқ.
Озодлик дарсига қўнғироқ қоқиб,
Жалолиддин келар қўлида чироқ...

Қанча-қанча юрт бор бу олам аро,
Байроғи бўлмаса барчаси бекор.
Ғафлатда ётмагай озод фуқаро,
Чин байроқ ухламас - ҳилпирар бедор...

Юртим байроғини васф этар чоғи,
Сўнгги сўзим будир: байроқ - муаллим.
Пахта чаноғию буғдой бошоғи,
Шундай бўлсин дея боқиб турар жим...

... Бирдан потраб кетар теграмда қушлар,
Хонишлари тутар мовий осмонни.
Дунё қўлларимдан маҳкамроқ ушлар,
Унга байроқ қилгум Ўзбекистонни!

Муҳаммад ВАЛИ.
БУ МЕНИНГ БАЙРОҒИМ, БУ СИЗНИНГ БАЙРОҒИНГИЗ, БУ ОНА ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАЙРОҒИ!


Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева шундай ёзган эди:
Юрт байроғин ҳар жойгамас,
Кўнглингга эк. Кўксинга ўй!
Ишлов бергин, юмшатиб тур,
Илдиз отсин, кўрсатсин бўй.

То бу байроқ, Ватан, нурлар
Ич-ичингга кетсин кириб,
Токи ғаним – ватанхўрлар
Олмасинлар суғуриб.

Шундай ўргат қулни, хонни,
Учмас қуш ҳам учар бўлсин.
То байроқдан олдин жонни
Бермак осон кечар бўлсин.
ҚИБРАЙ ТУМАНИДА ФАОЛИЯТИ ТИКЛАНГАН МТТЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ


Тумандаги Бойжигит маҳалласида жойлашган 34-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти санитария-эпидемиология осойишталик марказининг рухсати билан фаолиятини бошлади.

2020 йил февраль ойида "Обод қишлоқ" дастурига асосан қарийб 518 млн сўмга жорий таъмирланган ушбу таълим маскани, ақли заиф, нутқи ва таянч ҳаракатида нуқсони бор ҳамда болалар церебрал фалажи касаллиги мавжуд бўлган 70 нафар болажонни қабул қилиш имкониятига эга.

Ҳозирда ушбу тарбия муассасасида 13 нафар тарбиячи, 2 нафар тор доирадаги тиббиёт ходими ҳамда 2 нафар ҳамшира болажонларнинг тарбияси ва саломатлиги билан шуғулланиб келишяпти.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19 ноябрь – халқаро эркаклар куни


ДЎППИНИ ОСМОНГА ОТИНГ, ЭРКАКЛАР! БУГУН – БИЗНИНГ БАЙРАМ!


“Нега хотин-қизларнинг байрами бор, биз, эркакларники йўқ?” дея ёзғириб юрган эркаклар диққатига: Яратган бизни ҳам назардан четда қолдирмаган. Бугун – Халқаро эркаклар куни.

Бу айём биринчи марта 1999 йили Тринидад ва Табогода нишонланган. Кейинчалик у Австралия, Кариб ҳавзаси, Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Европа мамлакатлари ҳамда БМТ томонидан маъқулланиб, кутиб олинди.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
Ҳақиқий эркакларга бағишланади.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
ЭРКАК УМРИ

Йигит бўлиб туғилмоқ – осон,
Мушкул – йигит бўлиб яшамоқ.
Эркак умри – бамисли вулқон,
Шижоатга тўлиб яшамоқ.

Тутганини бермас бировга
Маҳкам чангал бўлмоғи керак.
Ҳатто, жонин қўйиб гаровга,
Гапи дангал бўлмоғи керак.

Эркак умри – суронли кураш,
Поёнига етмаган ғайрат.
Қалб қасрига бегона нураш,
Ёқаларни ушлатган ҳайрат.

Халқи учун курашмоқ, ёнмоқ,
Керак бўлса, қилмоқ жон нисор.
Номардлардан ор қилиб, тонмоқ,
Ғуруридан тикламоқ виқор.

Жасоратга ёпинган юрак,
Ҳароратли, ўтли бағрлар.
Ақл ҳар бир ишида маслак,
Жиловини топган қаҳрлар.

Эркак умри – зулмат дилларга,
Машъал ёқиб, зиё таратмоқ.
Отасига муносиб дарға,
Яна битта эркак яратмоқ.

©️ Вафо Мўмин

19 ноябрь - Халқаро эркаклар куни.
Forwarded from Телеграмда кулгиграм. (Юсуф МИРЮСУФЗОДА)
"Дазмоллаш жонга тегди! Уйламасам бўлмайдиганга ўхшайди?!"
#Қибрай_тумани
#CALL_CENTRE

📌Туман ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида навбатчилик штаби ташкил этилган.

Штабнинг асосий вазифаси, аҳоли мурожаатларини тезкор равишда бартараф қилиш чораларини кўриш ва амалга ошириш этиб белгиланган.

☎️Маълумот учун телефон:

Қибрай тумани марказий штаби: 70/956-22-90

Уй-жой коммунал хизмат бўлими: 99/848-20-34, 98/123-00-16, 97/434-13-21
97/434-13-21

Қибрай сув таъминоти: 98/368-15-14, 70/956-19-59

Мусаффо оби-хаёт МЧЖ: 97/701-08-53, 95/194-38-60, 71/208-70-50

Газ таъминоти: 97/721-77-70, 78/150-02-84

Электр таъминоти: 98/300-07-57, 70/956-13-78.

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram|
#Биласизми

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматини кўрсатиш
#ТАЪЗИЯ

Қибрай тумани ҳокимлиги, "Qibray sadosi" газетаси таҳририяти Қибрай тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Бекмурод Аҳмаджоновнинг волидаи муҳтарамаси

Дилбар ая ЮСУПОВА -

нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қиладилар.

Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин. Марҳуманинг охиратлари обод бўлсин.

ИННАА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННАА ИЛАЙҲИ РОЖИУН!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#Эълон

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ДИҚҚАТИГА!

Хонадонингиздаги электр энергияси бўйича қарздорлигингиз,ҳисоб рақамингиздаги маблағ ва бошқа маълумотларни (онлайн) уйдан чиқмасдан олишинигз мумкин.

🖌Маълумот олиш бўйича йўриқнома!

1️⃣Аввал Сиз электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингизни улатишингиз зарур.

2️⃣Сизнинг электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингиз уланган бўлса сизнинг телефонингизга, ҳисобингиздаги маблағ миқдори камлиги ҳамда хонадонингиз электр тармоғидан узилиши тўғрисида бир кун аввал огоҳлантирувчи СМС хабар қисқа 2100 рақамидан юборилади.

3️⃣Сиз туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилмасдан ушбу 2100 қисқа рақамига СМС орқали “D” ҳарфини юбориб ҳисобингиз тўғрисидаги маълумотни ёки “P” ҳарфини юбориб логин ва паролинигизни олинг ва het.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ҳисобингиз ҳамда ишлатилган электр энергияси бўйича маълумотларни олишингиз мумкин бўлади.

4️⃣Агарда сизнинг телефон рақамингиз электр ҳисоблагичга уланмаган бўлса у ҳолда, “1154” ёки 95/195-14-69 рақамига қўнғироқ қилиб улатишингиз зарур.

5️⃣Тўловдан сўнг электр энергияси ёқилмаса ушбу телеграм каналига мурожаатингизни ёзиб жавоб олишингиз мумкин. https://t.iss.one/Qibrayaskue

Ҳурматли фуқаролар, вақтингизни тежанг ҳамда электр энергияси бўйича зарур маълумотларни исталган вақтда олинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇

|telegram|
​​#ЭЪЛОН

АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2021 йилдан 2023 йилга кўчирилди

Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.

🔹
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.

🔹 Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.

Қибрай тумани статистика бўлими

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
​​#ЭЪТИРОФ

"Qibray sadosi" газетаси 87 йилдан буён туман аҳлига хизмат қилиб келади. Не-не қалами ўткир журналистлар фаолият юритган, шогирдлар етиштиришган. Халқимизда бир гап бор: " Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар"! Устозлар ўгитини олган, улар маҳоратидан сабоқ олган шогирднинг касбига файз-барака ато этилади, ҳурмат-эътибор қозонади.

📸 Данил Каримов ана шундай шогирдларимиздан. Ёдимда бор, у биринчи марта фотоаппаратимни қўлига олиб фотомухбирликка қизиқишини айтган эди. Унга иложи борича сабоқ бериб, келажаги порлоқ бўлиши учун дуо қилганмисиз. Дуо олган шогирд эса униб-ўсади.

📸 Бугун Данил республикадаги машҳурликка эришаётган ёш фотомухбир ва фотоблогерлардан ҳисобланади. Бундай шогирдлар билан албатта фахрлансанг арзийди.

P/S: Айрим шогирдларни тарбиялайсан, тетапоя бўлиши учун йўл-йўриқ кўрсатасан, қўллаб юборасан. Аммо сал эътиборга тушиб қолса, осмондан осилиб тушгандек, ўзига бино қўя бошлайди. "Устоз отангдан улуғ" дейишади, ёши 60 дан ошган устоз журналистни масхаралаган, ўзини хато қилмайдиган алломадек тутган айримлар падаркушдан ҳам баттар. Аммо қазои қадарга мувофиқ падаркушнинг умри, ғалабаси 6 ойга етади холос!

Ёш фотоблогер Данил Каримовнинг куни кеча олган суратлари билан танишинг👇👇👇

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
P/S: Эътибор қилманг, тили билан юрадиганлар кўп деган сурат😊.

Дўстларимиз совға қилишди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
​​#ТАҲЛИЛ

КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТ ТОМИРИНИ ҚУРИТАДИ

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Соҳалар кесими бўйича таҳлил натижаларига кўра:
7 нафар ҳоким ўринбосари, 1 нафар прокуратура, 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, 13 нафар Мажбурий ижро бюроси, 1 нафар адлия, 34 нафар банк раҳбарлари, 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари, 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона, 2 нафар Миллий гвардия, 3 нафар Мудофаа вазирлиги, 8 нафар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Энди буёғигага эътибор қилинг:
15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 89 нафар Халқ таълими вазирлиги, 36 нафар мактабгача таълим вазирлиги, 57 нафар соғлиқни сақлаш вазирлиги, 59 нафар ИИВ ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР

УНУТМАНГ: ЭРТАГА , 20 НОЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР КУНИ

БМТ томонидан Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияда Ўзбекистон ҳам қатнашади

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

👨‍👩‍👧‍👦 Бутун дунёда анъанавий тарзда 20 ноябрь куни ушбу мавзуга доир тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

👨‍👩‍👧‍👦 Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади. Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангида жило сочади.

👨‍👩‍👧‍👦 «Болаларга беринг дунёни», деган гап бекорга айтилмаган. Келажак авлод учун ҳар қанча қилсангиз ҳам оз. Ўзбекистоннинг ҳам бутун дунёда бўладиган акцияга қўшилишини фақат олқишлаш мумкин.

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ИЛТИЖО

Илтижо этаман, дунёга келсам,
Инсонмас, капалак мисоли ярат.
Майлига, туғилган кунимоқ ўлсам,
Номард кимсаларга йўлатма фақат.

Кириб бораяпман зулмат қаърига,
Умидим охирлаб, бир илинж қолди.
Бир куни қўл силтаб туриб барига,
Кетгум, азоблардан юрагим толди.

Майли, синовларда тобласин тақдир,
Фақат яхшиликка йўяй таъбирин.
Сўрамайман сира абадий умр,
Ахир, пешонага ёзгани ширин.

Майлига, бир умр, узлатда қолсам,
Ва лек, кўзларимга инмасин ғафлат.
Тангрим, агар сендан буни сўролсам,
Инсонмас, капалак мисоли ярат.

©Shahzod ERGASHALIYEV

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi