QIBRAY SADOSI / Расмий канал
1.37K subscribers
13.9K photos
1.27K videos
125 files
4.06K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
Forwarded from Umrzoq G'aniyev
Енгил автомашина харид қилишда истеъмолчининг ҳуқуқи яна бузилди !

🤝 Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Х.С. “Кобальт” номли автомашина харид қилиш учун Тошкент шаҳридаги “Avtohamkor 0 foyiz” МЧЖ билан 2020 йил 6 январда лизинг шартномаси тузиб, 25% бошланғич тўловни амалга оширган.

Аммо, 2020 йил март ойида ҳукуматимиз томонидан киритилган “Карантин” қоидалари сабабли (форс мажор ҳолат) ижрочи шартнома шартларини бажара олмаган.

🕐 Ўз навбатида тўланган тўлов истеъмолчига қайтариб берилиши тўғрисида томонлар ўртасида 11 июнда ёзма келишув имзоланган бўлсада, тўловни қайтариш кечиктириб келинган.

📞Кайфияти бузилган истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ☎️ "1159" қисқа рақамига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

🆘фуқаро Х.С.нинг мурожаати Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва 20 июль куни фуқаро Х.Сга 21 291 227 сўм миқдордаги тўлов қайтариб берилиши таъминланди.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: (71) 207-04-69 (душанба-жума, соат 09-00 дан 18-00 гача)
Forwarded from davletovuz
❗️Шавкат Мирзиёев ҳукуматга коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.

Бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дезинфекция
#Қибрай_тумани

⚡️Карантин чекловлари узайтирилганлиги сабаб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар, хусусан, дезинфекциялаш ишлари кучайтирилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ҳам бу борада амалий ишлар амалга оширилмоқда. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида туманнинг аҳоли гавжум жойларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

📣Жараён давомида овоз кучайтиргичлар орқали аҳолига карантин қоидаларига риоя этиш лозимлиги бўйича тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятида кам таъминланган эхтиёжманд оилаларга бепул дори-дармонлар етказиб берилмоқда
#COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

#ШУНЧАКИ...

Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртаналар тошар, сўзламас, жимгина оқар ва кетар.

Ҳаёт олганинг қадар нафасдир, ҳаёт қолганинг қадар қафасдир, ҳаёт тўйгунинг қадар ҳавасдир.

Робингга қараб: “Менинг буюк дардим бор” – дема, дардингга қараб: “Менинг буюк Роббим бор”, – дегин...

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ТОНГ_ТАВСИЯСИ

Сиз бойўғлимисиз ёки сўфитўрғай?

Эрта тонгдан уйғонасизми, ёки кечроқ? Саҳар-мардондан уйғонсангиз, сиз аниқ – сўфитўрғайсиз.

Кечаси ухламай ва тонгдан уйғонолмасангиз, демак сиз – бойўғлисиз.

Аммо кунни унумли ва хушкайфият бошлашингиз учун бунинг фарқи йўқ.

❤️Энг аввало тонгни қаршилашингиз билан ўзингизга яхши тилакларни тиланг. Бу – худбинлик эмас. Шунчаки, яхшиликни ўзингиздан бошласангиз, кун давомида ўзгаларга ҳам улашишингиз мумкин.

💙Бир стакан сувни секин-секин хўплаб ичинг. Танангиз тунда сувсизланиб қолар экан. Унинг ўрнини тўлдириш лозим.

💜Жисмоний машқлар бажаринг. Агар ёқтирмасангиз, шунчаки чўзилинг, тортилинг, айланинг, сакранг –асосийси харакатланишни бошланг.

💛15 минут бўлсада севимли машғулотингиз билан шуғулланинг. Китоб мутолаа килинг, газета-журналларни саҳифаланг, мусиқа эшитинг.

💚Албатта, нонушта эсдан чиқмасин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БОШЛАНСИН!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚИБРАЙДА
#Коронавирус

ЗАХИРА ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА

“Farxod-Madad Shifo” хусусий клиникаси беморларни қабул қилишга тайёр.

Бу ерда 120 ўрин тайёрланган бўлиб, 20 та ўринга кислородли мосламалар ўрнатилган.

Клиникада беморларнинг даволаниб, яхши дам олишлари, сифатли ва пархез таомлар танавул қилишлари учун барча шароитлар етарли.

Видео @qibray_sadosi ижодий жамоаси томонидан Қибрай туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#ДАВР_ҚАҲРАМОНЛАРИ

Италияда Коронавирус билан кураш олиб борган ва якунда касалликка чалиниб 1 ой ичида вафот этган шифокорлар бир суратда. Улар бизга бегона, аммо дард бирлаштирган эди. Суратларга боқиб, кўнгилимизга алланечук қайғу ботади.

Лекин ўзимизнинг шифокорлар, қай биримизнинг қариндошимиз, якинларимиз - Уларнинг ҳам суратлари мана шу ҳолатда чиқмаслиги учун ҳам сабр қилайлик.

Карантиндаям "эплаб кўчада юрган", ўзини кўз-кўз қиладиган ва интернетда айлантирадиганлар қаҳрамон эмас, аксинча, уларнинг одобсиз қилиқлари барчанинг қаҳрини қўзғади. Бу пайтда кимнинг ким эканлиги яққол намоён бўлиб қолмоқда.

Яна такрор айтамиз!
Ўзингизни асранг, ўзгаларни асраган бўласиз - мана шу ҳақиқий қаҳрамонлик ҳисобланади!

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг!
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай

🔎Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмал Тиллаев ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари бир неча дорихоналарда бўлиб, дори-дармонлар захирасининг мавжудлигини кўздан кечирди.

💊Шунингдек, дори воситаларининг тақчиллигини олдини олиш ва нархларнинг асоссиз оширилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from davletovuz
Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига Ягона ижтимоий реестр орқали моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг амалга ошириш механизми

Даромад мезони:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.

Ҳисоблаш тартиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ШИФОКОРЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда қаҳрамонлик кўрсатаётган, соғилиги ва ҳаётини хавф остига қўйиб, аҳоли соғилиги учун мардонавор куришиб келаётган шифокор, ҳамшира, тез ёрдам ходимлари учун 28-МТТ ҳамшираси Зарофат Эштоеванинг "Қалбан биргамиз" номли видео ролиги.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#МУҲИМ

Қибрай туманида коронавируснинг олдини олиш ҳамда қўлланилаётган чора-тадбирлар, секторлар кесимидаги ҳолат юзасидан кунлик вазият бўйича тезкор маълумотлар фақат бизда!

@qibray_sadosi / Расмий каналига уланинг ва яқинларингизга тавсия қилинг.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#БУГУН_ҚИБРАЙДА

🔹 Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов ва туман прокурори Санжар Солихов томонидан туманнинг Ёнариқ қишлоғи, Зиёкор маҳалласида жойлашган Маданият қишлоқ врачлик пунктида сайёр ўрганиш ўтказилди.

🔹 Ўрганиш жараёнида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мобил гуруҳлар фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уйда даволанаётган фуқаролар билан доимий равишда алоқада бўлиб тезроқ соғайишлари учун зарур чораларни зудлик билан кўришлари бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#БУГУН_ҚИБРАЙДА

🔘 Айни кунда тиббиёт ходимларининг кўнглини кўтариш ва далда бўлиш уларнинг ишчанлик кайфиятини оширади. Зеро шифокор ва ҳамширалар коронавирусдек жангда олд майдонда туриб, соғлиқларини хавфга қўйиб курашмоқдалар.

🔘 Қибрай туман ҳокими М. Мирқосимов ва туман прокурори С. Салиховлар бугуннинг ўзидаёқ бошқа шифо масканларида ҳам бўлишди. Жумладан, Янгиобод қишлоғида жойлашган 26-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда Янгиобод қишлоғида жойлашган 26-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳам сайёр ўрганиш ўтказилди.

🔘 Ўрганиш жараёнида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мобил гуруҳлар фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уйда даволанаётган фуқаролар билан доимий равишда алоқада бўлиб тезроқ соғайишлари учун зудлик билан зарур чораларни кўришлари бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Хабарингиз бор, 1 сентябрдан пенсиялар миқдори 10 % оширилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, базавий миқдор бўйича пенсиянгиз қанчани ташкил этади?

Албатта, танишиб чиқинг!

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#БУГУН_ҚИБРАЙДА

Жамоатчи мухбирларимизнинг хабарига кўра, бугуннинг ўзидаёқ туман ҳокими М. Мирқосимов ва туман прокурори С. Салиховлар Оққовоқ қишлоғида жойлашган Ибн Сино номли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳам бўлишди.

❇️ Бугунги кунда тиббий хизматга талаб ҳар қачонгидан ошган. Аҳоли соғлигини муҳофаза қилишда эса маҳаллий шифо масканларининг ўрни салмоқли. Шу боис туман ҳокими ва прокурори поликлиника шифокорлари ҳамда ишчи-ходимлари билан яқиндан суҳбатлашдилар.

❇️ Кўрсатиладиган хизматлар, талаб ва истакларни ўргандилар. Коронавирусдан уйда даволанаётган беморлар ҳолати, уларга мобил хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш, саломатликларини муҳофазалаш бўйича зудлик билан амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛГАН_ФОЙДА

КОРОНАВИРУСДА НИМА УЧУН ОСМА УКОЛ ОЛИШ МУМКИНМАС?

♻️ Ушбу саволга мазкур видеода Абдусалом исмли шифокор батафсил жавоб бермоқда.

Нега "капельница" қўймаслик кераклигини содда тилда тушунтириб берган.

♻️ Албатта, томоша қилинг! Фойдадан ҳоли бўлмайди.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#БИЛГАН_ФОЙДА

🔹 Ҳозир кўчага чиқсангиз карантин қоидаларини кўплаб бузилаётганини кўришингиз мумкин. Энг муҳими, бу чекловлар аслида бизнинг саломатлигимиз учун. Чунки унга риоя қилмаслик, фақат ўзимизга зарар.

♦️ Мисол учун, ниқобингизни жағингизга тушириб қўйишингиз қандай хавф туғдиришини билиб олинг.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
ТУН МУТОЛААСИ
#ИБРАТ

СУЗГИЧ

Бир куни қари отахоннинг олдига келган таниши иштиёқ билан гап бошлади:
— Дўстларингиздан бири ҳақида қизиқ гап эшитдим, ҳозир сизга ҳам айтиб бераман.
— Тўхта-тўхта, — жавоб қилди қария, — эшитганларингни айтишингдан олдин бу гаплар учта “сузгич”дан ўтиши керак.

— “Сузгич”? — ҳайрон бўлди киши.
— Ҳа, — тасдиқлади уни отахон, — дўстим ҳақида гапиришдан олдин айтмоқчи бўлган гапингни ўша “сузгич”лардан ўтказиб олишим керак. Биринчи “сузгич”, бу — ҳақиқат. Айт-чи, гапларинг ростлигига ишончинг комилми?

— Йўқ, — жавоб берди киши, — бу гапни ўзим ҳам бошқа бировлардан эшитдим.
— Демак, бу гап чинлигига шубҳанг бор. Иккинчи “сузгич” номи — яхшилик, яъни гапинг яхшиликка хизмат қилиши керак. Дўстим ҳақида айтмоқчи бўлган гапинг ҳам хушхабарми?

— Йўқ, аксинча, у жуда ёмон хабар…
— Демак, аллақандай ёлғонни, бунинг устига, ёмон хабарни айтмоқчисан. Аммо сенинг гапингда яна бир “сузгич”дан ўтиш имкони бор — айтаётган гапинг менга бирон наф келтирадими? Бу гап қанчалик фойдали?

— Менимча… унчалик фойдали эмас… — каловланди киши.
— Хўш, айтадиган гапинг ёлғон бўлиши мумкин, бунинг устига, у ёмон ва фойдасиз гап бўлса, уни эшитиб нима қиламан? — деди қария қатъий. — Миш-мишларни тарқатиш ва яқин инсонингни ғийбат қилиш ҳеч қачон яхши иш ҳисобланмаган. Шунга қарамай, одамларнинг бу “эрмак”лари ҳамиша барча томошалар ичида энг эътибор тортувчиси бўлган.

Бу “машғулот”дан инсон ўзини қандай сақлаши мумкинлигини билишни истасанг, мана шу учинчи “сузгич” — иш берадиган усул. Яъни ҳеч ким наф кўрмайдиган гапни айтмаганинг, у эшитган ерингда қолгани маъқул.

Русчадан Муҳаббат ШАРИФОВА таржимаси

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

#ШУНЧАКИ

Инсон уч нарсанинг қадрига кечроқ етади:

ЁШЛИК

ТИНЧЛИК

СОҒЛИК...

Ҳар бир онимиз — азиз , ҳар бир яқинимиз — қадрли...

ОМОН БЎЛИНГ!

Каналга уланиш:
@qubray_sadosi