QIBRAY SADOSI / Расмий канал
1.83K subscribers
14K photos
1.29K videos
126 files
4.12K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#ТЕЗКОР_ХАБАРЛАР

ФИДОЙИЛАР МУКОФОТЛАНАДИЛАР

Видеоселектор йиғилишида Президент халқаро ва маҳаллий тажрибани ҳисобга олиб, коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикаси янгиланганлигини айтди. Тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар ва пенсияга чиққан мутахассислар орасидан жами 5 мингта врач ҳамда 9 мингта ҳамшира беморларни даволаш ва маслаҳат беришга жалб этилди.

- Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди давлатимиз раҳбари.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (Qibraysadosibot)
​​#ХАЙРИЯ

ҚИБРАЙ ШАҲАРЧАСИ “ДАРВЕШ БУВА” ЖОМЕ МАСЖИДИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ ХАЙРЛИ ТАДБИРИ БОШЛАНДИ

🕌 Бу ҳақда аввал ҳам хабар берган эдик. Айни кунда ташкилотчилар ушбу хайрли ишга саховатпеша юртдошларни хомийликка ҳисса қўшишга чорлашмоқда. Маълумингиз учун, “Дарвеш бува” жоме масжидини хашар йўли билан қайта барпо этиш режалаштирилган.

Яхшилар, агар сиз ҳам қурилиш учун хайрия ва эҳсон қилиш эзгу ниятида бўлсангиз:

Пул ўтказиш йўли билан:
Ҳисоб рақами: "Ўзсаноатқурилишбанк" Қибрай филиали, МФО: 00884, СТИР: 301 310 602 Х/Р: 2020 8000 5048 0114 3002

Пластик карта рақами:
8600 0804 8108 1338 (UZKART)
❇️ Нақд пул ва қурилиш ашёлари билан ҳам ёрдам кўрсатишингиз мумкин.

Мурожаатлар учун манзил ва телефон рақамлари:
Қибрай шаҳарчаси,
“Беруний” маҳалласи
Қибрай кўча 89 уй.

📱Масжид имоми:
+99891 777-41-77
+99899 849-41-14
(Зиятдинов Зокир Шамсутдинович)
📱Қурилиш бўйича иш бошқарувчи: (+99898) 360-14-44

АЛЛОҲ ХАЙРУ ЭҲСОНИНГИЗНИ ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ ҚИЛСИН!

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray\_sadosi
#ИБРАТ

☘️ Бугунги кун ҳам ниҳоясига етмоқда. Кун аввалида не ният ва умидларни кўнглимизга тугиб оламиз. Хайрли ўтишини Аллоҳдан сўраймиз. Ризқимизни етказишини тилаймиз.

☘️ Турли воқеа-ҳодисалар, гап-сўзлар қуршовида ўтган вақтимиз билан оқшомни қарши олаётган бир пайтда бугунги кунни сарҳисоб қиламиз. Айниқса ахборот олами бизни қуршаб олган, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмай қолганмиз.

☘️ Ана шундай ахборот босими остида гоҳо кўнглимизга яқин мавзуларни танлаб оламиз. Бугунги мавзумиз шукроналик ҳақида.

Айни таҳликали даврда шукроналик бизга қанчалик зарур эканлигини қуйидаги ривоятдан билсак бўлади.

#РИВОЯТ

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий «Иҳёу улумид дин» асарида қуйидаги ибратли ҳикояни келтиради:

Бир камбағал киши улуғлардан бирига фақирлигидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Икки кўзинг кўр бўлиши эвазига ўн минг дирҳамга эришишни хоҳлайсанми?», деб сўради.
Фақир кимса: «Асло хоҳламайман», деди.

У зот: «Тилдан қолишинг эвазига ўн минг дирҳамга эга бўлиш сени хурсанд этадими?» – деди.
Фақир кимса яна: «Йўқ, асло», деди.

Шунда улуғ зот унга: «Аллоҳ таоло сенга инъом этган эллик минг дирҳамдан қадрлироқ неъматларга эга бўла туриб, нолиб юришга уялмайсанми?!» – деди.

***
🔆 Шукур Аллох томонидан берилган неъмат. Аммо ношукурлик бизни гоҳида енгиб қўяди. Бандага Ҳақ таоло шундай неъматлар ато этганки, у бечора буни ҳис қилолмайди холос.

🔆 Юришимиз, туришимиз, нафас олишимиз ва тириклигимизни ўзи улуғ неъмат. Ишонаверинг, жудаям улкан ва бебаҳо неъмат. Инсоннинг ўзи бир мўъжизадир. Унинг барча аъзоларини Аллоҳ таоло мўъжиза ўлароқ яратган. Аллоҳ таоло жисмимизга мўъжизавий аъзоларни неъмат қилиб берган.

🔆 То тирик эканмиз бу аъзолар бизнинг ҳаётимиз учун энг зарурий вазифаларни бажаради. Бу аъзоларни улуғ неъматлиги мазкур аъзога шикаст етган ёки ундан ажралган чоғда билинади. Ана шундай пайтда ноўрин сафда бўлиб қолмайлик.

«Албатта, Аллоҳ одамларга фазл қилувчидир. Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар».(Бақара, 243).

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ДУО

Ҳозиргина Қибрай шаҳарчаси марказидаги "Дарвеш бува" жоме-масжидида хуфтон азони янгради.

Халим овоз ва қироат билан чорланган азон тун бағрини ёриб ўтиб узоқ-узоқларга таралди.

Бугун Зулҳижжа ойининг иккинчи куни нафл рўзаси тутаётган имонли инсонлар ниятлари ижобат бўлсин!

🕌 "Дарвеш бува" жоме-масжидини ҳашар йўли билан қайта қуришга киришган мусулмон аҳлига куч-қувват, ниятлари ижобат бўлишини Аллоҳдан тилаймиз!

АЗИЗ ҚИБРАЙЛИКЛАР!

🤲 Сиз ҳам бу эзгу ишда иштирок этинг!
Токим, бошимиздан барча кулфатлар ариб, эсон-омонликда кўришишлик насиб этсин!

Яқинлашиб келаётган Қурбон Ҳайитини бағри бутунликда нишонлашга етказсин!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Яна бир янги кун ҳаммамизга ҳайрли ва барокатли бўлсин! Аъло кайфият ва чиройли табассум тарк этмасин.

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
Бугунги кунингиз муборак бўлсин!

♻️ Кибрайни севувчилар, Кибрай хаётига бефарк булмаганлар учун канал!

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi

@qibray_sadosi
Umrim seniki (www.Club.uz)
Nodir Zoitov
Ўзимизнинг Нодиржон ЗОИТОВдан дилбар бир қўшиқ

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.
Давлатимиз раҳбари 63 ёшни қаршиламоқда.
Муҳтарам юртбошимиз сиҳат-саломат, омон бўлсинлар!

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш: 🔽
@qibray_sadosi
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР

▶️ Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.

▶️ Мукофотланганлар орасида вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.

Тўлиқ рўйхат

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш: 🔽
@qibray_sadosi
АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

❗️ҚИБРАЙДА “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат маркази фаолият бошлади!

Туман аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик кўмак кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлса, зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган тиббий маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади.

Шу боис қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб,малакали шифокор ва мутахассислардан маслаҳат олишингиз мумкин!

♻️ Хар куни 24/7:
☎️ (95) 145-01-14
☎️ (95) 145-01-22
☎️ (95) 145-01-27
☎️ (95) 145-01-30
☎️ (95) 145-01-34

❗️ Шунингдек, 1️⃣2️⃣6️⃣7️⃣ қисқа рақамига ҳам қўнғироқ қилишингиз мумкин

❗️Эслатма: Фақат тиббий маслаҳатлар бўйича қўнғироқ қилсангиз керакли натижага эришасиз!

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#КАРАНТИН

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Ушбу ойда Қибрай тумани маънавият ва маърифат бўлими томонидан коронавирус пандемиясига қарши тарғибот-ташвиқот ишлари
кучайтирилди. Бу ҳақда бўлим раҳбари Зухриддин Мирзаюсупов хабар берди

⭕️ Туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, бозорлар, марказий кўча ҳамда дўконларда касалликка қарши тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

⭕️ Олиб борилаётган тарғибот тадбирларида тиббий ниқоб тақиб юриш, дезинфекция воситаларидан фойдаланиш, оралиқ масофани сақлаш сингари оддий, лекин, зарурий кўрсатмаларга риоя этиш муҳим эканлиги фуқароларга уқдирилмоқда.

🔻Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра туманда касаллик ташувчилари сони ошган. Булар асосан ёшлардир. Тушунтириш ишлари давом этмоқда. Ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмасин, ўзингиз ва яқинларингизни асранг, азизлар!

Раъно тайёрлади

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш: 🔽
@qibray_sadosi
#ФИДОЙИЛАРИМИЗ

Президентимиз Ш. Мирзиёев фармонига асосан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги алоҳида хизматлари ҳисобга олиниб тумандошимиз Малоҳат Умарова ҳам «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланди.

ТАНИШИНГ:
УМАРОВА МАЛОХАТ ДЖУРАЕВНА

1976 йилда Қибрай туманида туғилган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳамширалик иши. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Айни пайтда Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси 24-сон қишлоқ оилавий поликлиникасининг эмлаш ҳамшираси вазифасида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.

💐 Малоҳат Умаровани давлатимизнинг бу юксак мукофоти билан Қибрай тумани ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамда @qibray_sadosi ижодий жамоаси чин дилдан муборакбод этади.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш: 🔽
@qibray_sadosi
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хитойдан 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари олиб келинди.

Тез орада яна шунча тиббиёт аппаратлари, дори воситалари етказилади.

@davletovuz
​​#БУГУН_ҚИБРАЙДА

ОҚҚОВОҚ ОТА ЗИЁРАТГОҲИДА ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНДИ

Қибрай тумани тарихига назар ташласак, мозийдан қолган тепаликлар, муқаддас қадамжоларни кўплаб топиш мумкин. Оққовоқ ота туманимизнинг ана шундай зиёратгоҳ масканларидан. Бугунги кунга келиб туман ҳокимлиги ёрдами билан зиёратгоҳ ҳар жиҳатдан ободонлаштирилган.

▶️ Ривоят қилишларича, Оққовоқ ота ўз даврида машҳур табиб бўлган. Унинг фазлу каромати билан беморлар шифо топишган. Шу боис Оққовоқ ота эл-юрт ўртасида ҳурмат-эътиборли шахс сифатида эъзозланган.

▶️ Бугун эрта тонгда Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов бошчилигида масъуллар Оққовоқ ота зиёратгоҳида бўлишди. Аввалига туман бош имом-хатиби Зокир Зиятдинов томонидан бу ерда ўтганлар руҳи поклиги учун Қуръон тиловат қилинди.

▶️ Эл-юрт бошига тушган ташвиш ариши, тинчлик ва омонлик бўлиши, беморлар шифо топиб, инсонлар соғ-саломатлиги сўралиб, дуои фотиҳа қилинди.

▶️ Шунингдек, зулҳижжа ойи ҳамда яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан қурбонлик сифатида жонлиқ сўйилди. Тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга хайру эҳсон сифатида жонлиқ гўшти тарқатиб чиқилди.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш: 🔽
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШИЖОАТИНГИЗГА БАЛЛИ, ШАВКАТЛИ ШИФОКОРЛАР (видео)

👏 Ҳаёт бу кураш майдони. Ундаги синовларни мардонавор енгиб ўтганларгина ғолиб. Эл бошига тушган синовли кунларда чинакам матонат ва садоқатини намоён этаётган шифокорларга шону шарафлар бўлсин!

📹 Ушбу видео-лавҳа барча фидойи тиббиёт ходимларига бағишланади.

🤲 Бахтимизга жонларга жон шифокорлар ҳамиша омон бўлишсин!

🌐 Namangan24.uz сайтидан олинди.

Каналга уланиш: 🔽
@qibray_sadosi
​​#ҚАЛБАН\_БИРГАМИЗ

УЧ ДУГОНАМ ХАСТАЛИКНИ ЕНГДИ

(Ҳали ҳам “бу касаллик борми ўзи ёки йўқми”деб карантин қоидаларига риоя қилмаётганларга, на фақат ўзини, ўзгаларнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўяётганларга бағишланади).

💚 Ҳозир интернет замони, телеграмимизда бир неча ўнлаб каналларимиз, гуруҳларимиз бор. “Ишхона”, “Ҳамкасблар”, “Қариндошлар”, “Синфдошлар”, “Курсдошлар” ... Ҳаммасидан хабардор бўлиб туриш керак. Бирортасига уч кун кирманг, дунё хабарларидан ортда қолганингиз етмай, сизни бемеҳрга, эътиборсизга чиқазиб қўйишади. Ёки ҳозирги таҳликали замонда – касалга!

💙 Шундай қилиб “Курсдошлар” гуруҳига кирмаганимга бир ҳафта бўлибди... Эҳ-ҳе, олам янгиликлари! Хафа бўлганим, учта дугонам ҳозирги савил қолгур коронавирусни юқтириб олиб, даволанишибди ҳам...

💜 Сал олдин биз шубҳага тушиб қолдик, ўзи бу касаллик борми, ёки ваҳима холосми, деб?! Айримларимиз яқинларимиз касалламагунча ишонмадик. Ҳатто бемалол бўлиб олдик, йўққа ўхшайди, карантин қоидаларига ўлда-жўлда риоя қилиб, эътиборсизликка йўл қўйдик. Биз кўплаб тузалаётган юртдошларимизни кўриб, касалликдан чўчимай қолдик.

💔Одатда душман худди шунақа пайтни пойлайди. Коронавирус деганлари ҳам анойи эмас экан. Унинг бу сафарги юриши хавфли бўлди. Яқинларимизга ҳам бир-бир даҳл қила бошлагач, биз энди нимани нотўғри қилганимиз ҳақида бош қотира бошладик.

👩🏻 Навоийлик дугонам Раънонинг қизи шифохонада ҳамшира бўлиб ишлайди:
- Биринчи қизимда касаллик аломатлари бошланди. Ҳаммамиз таҳлил топширдик. Аммо жавобини кутиб ўтирмасдан, шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда даволанишни бошлаб юбордик. Дори-дармонлар билан бирга, кўп суюқлик ичдик. Асосан иммун тизимни мустаҳкамлашга эътибор қилди , - дейди Раъно.

👩‍🦱 Тошкентлик дугонам Нодира қаерда юқтирганидан ҳайрон, “менимча, тармоқли дўконлардан бўлса керак, одам кўп йиғиладиган жойлар хавфли! Аломати кўринган заҳоти ўзимни яккалаб, тезроқ даволанишга ўтдим”, дейди у

🧕 Наманганлик Мухлиса дугонам муслима аёл, унинг одоб-аҳлоқига ҳаммамиз ҳавас қиламиз:
-Дугонажонлар, хасталик бизни ҳам безовта қилиб ўтди. Биласизлар, ўғлим ички ишлар ходими. Ваҳима қилмадик, қўрқмадик, асосийси, умидни йўқотмадик. Намозимни канда қилмадим. Нафл, таҳажжуд намозларида на фақат ўзимга, барча аҳли мусулмонга шифо тилаб, саждага бош эгдим. Дардини берган Аллоҳ шифосини беришига бир зум шак келтирмадим. Ишончим комил, Яратган эгам барчамизга рахмдил! Ҳали бу дардларни кўрмагандек бўлиб кетамиз.

Мухлисани ёзганларини ўқиб, кўзим ёшланди. Узоқдаги дугоналаримни дардни енганлари қувончи, соғинч кўз ёшлари эди бу. Уларнинг ёнида бўлмасам ҳам, қалбан биргалигимни ҳис қилдим.

Уч дугонам - яқинларим касал бўлди, унинг изтиробини юракдан ўтказдим.

Сиз ҳам яқинларингиз касал бўлишини кутиб ўтирманг, ўзингизни ва ўзгаларни асранг! Изтиробда қолманг.

ШИРИН
😊🌺

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
ТУН МУТОЛААСИ
#ИБРАТ

🐏 ҚУРБОНЛИК.

Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.

Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. Манзилга етганда дўстининг уйи билан қўшнисини уйи жуда ўхшаш бўлгани учун адаштириб ва Аллоҳнинг ҳикмати билан қўшнисини уйига қўйни ташлаб кетди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.

У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.

Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Товба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.

Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.

Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим - а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар - да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг - чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.

Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай - да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.

Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима деди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Саломат қолганимизнинг шукронасига Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.

Ҳалиги киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

ШАНБА ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Тонги туҳфани қабул килинг!
😊🌺

👇
https://coneixelriu.museudelter.cat/ocells.php

👆👆Устига босинг. Қушларнинг расми чиқиб келади ва хоҳлаган қушингизнинг устига бир маротаба босиб озгина кутинг, шу қушнинг сайрашини эшитасиз. Ажойиб👍👍

Яқинларингизга ҳам жўнатишни унутманг.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ИБРАТ_УЧУН

ИШОНЧ

Қадимги Хитойликлар тинч-омонликда яшашни истаганлар ва "Хитой деворини" барпо этганлар.
- "Бу девор мустаҳкам, баланд ва ишончли ҳимоя воситаси. Ҳеч ким бостириб кела олмайди, бизга ҳужум уюштира олмайди, ошиб ҳам кира олмайди" дея эътиқод қилганлар. Лекин, "Девор" барпо этилгандан кейинги аввалги юз йилдаёқ, уч бора ҳужумга дуч келдилар. Қуруқлик орқали келган душманларнинг ҳеч бири, бу "Девор"ни ағдариб ёки ёқиб юборишмади, ўғирликча ошиб ҳам киришмади. Балки, ҳар сафар "Девор" қўриқчиларига пора бериб, эшикдан кириб келаверганлар.

Хитойликлар "Буюк Девор" барпо этиш билан машғул бўлдилар-у, аммо ишончли қўриқчи инсон барпо этишга эътибор қаратмадилар.
«Ҳимоянгиз қанчалар мустаҳкам бўлмасин, сиз суянган кишилар ишончли бўлмасалар, ҳимоя қўрғонингиздан наф йўқдир»

⬇️ 🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТОНГ_ТИЛАГИ

Қадамингизда гуллар очилсин. Бу видеода эса - «бошингиздан гуллар сочилсин» дейилмоқда.

Одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я. Остидан ўтганингизда гул каби очиладиган осма ёритгичлар - креатив фикр!

⬇️ 🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi