QIBRAY SADOSI / Расмий канал
404 subscribers
13.2K photos
1.12K videos
113 files
3.57K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#БИРГАЛИКДА_ЕНГАМИЗ

Бу ёшлар кимлар дейсизми?

Ўзимизни болалар! Волонтёрлар, яъни кўнгиллилар!
Улар бугун карантинга олинган ва кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга белгиланган озиқ-овқатларни етказиш учун уйдан чиқишди.

Жамоатчи мухбиримиз Ойбек Каримовнинг хабарига кўра, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши волонтёрлари бугун ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказида озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш билан шуғулланишди.

Барака топишсин!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Ўзбекистонда 15 апрель соат 22. 30 холатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони
1302 нафарни ташкил этмоқда.

Бу рақам камайишини истасангиз, улар орасида сиз, оилангиз ва яқинларингиз бўлишини хоҳламасангиз, уйда қолинг!

Унутманг: вирусни биз тарқатмасак, у ўз-ўзича тарқала олмайди.

Уйда🏠 колинг!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН

#ШУНЧАКИ...

Биласизми, сиз энг бахтли инсонсиз! Тонг отиб, азон товушини эшитдингиз. Кўзингизни очиб, ёруғ оламни кўрдингиз! Умрингизни давом эттириш учун йўлга чиқдингиз!

Бугун бу бахтли кун ҳар кимга ҳам насиб этгани йўқ.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

Озиқ-овқат маҳсулотларининг, албатта, соғлигимиз , иммунитетимиз оширишдаги ўрни катта.

💜 Ёғсиз творог - кальций, магний, калийга бой. Юрак ва қон томир касалликларм учун фойдали. Ҳар куни 100 гм ейиш фойдали.

❤️ Қизил булғор қалампири - С витаминига энг бой маҳсулот. Кам қонлилар учун фойдали. Имконият топиб, ҳар куни 2 та есангиз, танангизни С витаминига бўлган эҳтиёжини қондирган бўласиз.

💛 Қовоқ уруғи- цинкка бой ва инфарктни олдини олувчи энг фойдали маҳсулот. Бир кунда 2-3 марталаб 10 донадан чақиб енг.

💙 Ёғсиз сут - калий, кальций, магний ва витаминларга бой. Кам қонлилар учун фойдали. Бир кунда 3 стакан ичинг.

💛 Бодом- қондаги холестринни камайтиради. Калий, магний ва Е витаминига бой. Қон босимини туширишидан ҳам хабарингиз бўлса керак.

💜 Аччиқ шоколад - юрак мушакларини мустаҳкамлайди. Антиоксидиантларга бой ва қон босимини тушириш хусусиятига эга.

💚 Кўк чой - севимли ичимлигимизнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Қон босими ошиши ва ҳатто инфарктда даво. Шунинг учун чойхўр японларда бу касалликка мойиллик йўқ.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Жами ҳолатлар – 1302та. 15 апрель куни 137та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу – иккинчи энг юқори кўрсаткич. 14 апрелда 167 кишида коронавирус аниқланганди.

Тузалганлар сони юздан ошиб, 107 нафарга етди (+8). Қурбонлар – 4 нафар.

Тузалган ва янги аниқланган беморлар сонидан бошқа ахборот берилмаяпти. Вилоятлар кесимидаги рақамлар сўнгги марта маълум қилинганига бир ҳафтадан ошди. Беморларнинг аҳволи ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Тошкентда шифохонага 4 марта мурожаат қилиб, уйига жавоб берилган фуқарода коронавирус аниқланган.

Ҳукуматдагилар карантин май ойида ҳам давом этиши эҳтимолини юқори баҳоламоқда. Бюджет харажатлари мўътадил камайтирилади.

Давлат аҳолига пул тарқатиши мумкин. Бунинг 2-3 хил йўллари ўрганиляпти.

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари шахсий транспортда стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди.

Андижон вилоятида айрим корхоналар фаолияти тикланади. Тошкентда вақтинчалик прописка муддати узайтирилади.

Манба: Kun.uz

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН_МАШҒУЛОТ

Қибрай тумани мактабгача таьлим бўлимига қарашли 11-«Юлдузча» ДММТ ходимлари томонидан онлайн машғулотлар мунтазам ўтказилмоқда.

Татьяна Поваго тарбиясидаги рус тили гуруҳи болажонлари космонавтлар кунига бағишланган онлайн дарсларини ажойиб тарзда ўтказишган.

Бу жараён мазкур лавҳада акс этган.



Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИРОЗ_ТАБАССУМ

Кўркам баҳорни шу тарзда ўтказиб юборишимизга йўл қўйманг!
Уйда🏡 қолинг!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ТОМОРҚА_БАРАКА_МАНБАИ
(@qibray_sadosi да бепул реклама ва эълонлар)

ТУМАН АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

Томорқа иссиқхонангизга экиш учун гул ва савзавот кўчатлари керакми?

Гул кўчатлари - 800 сўмдан

иссикхонага экиладиган помидор кўчатлари - 1500 сўмдан

Мурожаат учун тел: 99-803-00-64 , Ҳаётхожи ака.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
​​ДЕҲҚОНЧИЛИК - ЕР ЮЗИНИ ЭНГ ОБОД ҚИЛУВЧИ КАСБ

Аллоҳ таоло инсонни барча маҳлуқотларидан азиз ва мукаррам қилиб яратди. Ер юзини инсон учун обод қилиб, осмондан барокот сувларини ёғдириб, шу сув орқали дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини бериб қўйди.

Аслида, Аллоҳ таоло ерни Ўзи обод қилиб яратиб, обод ҳолатда сақлаш ҳамда янада обод қилишни буюрган. Деҳқончилик агар Аллоҳ буюрганидек амалга оширилса, бу – Ер юзини энг обод қилувчи касблардан саналади.Ислом дини деҳқончилик ва боғдорчилик ишларига катта эътибор беради ва тарғиб қилади.

Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган, жумладан бир ҳадиси муборакда, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, унга шунда ажр бордир. Шунингдек, ундан бирор жонзот еган нарсада унга садақа (савоби) бордир”, дедилар”. (Доримий ривоят қилган).
Пайғамбар алайҳиссалом пешона тери билан топилган мол-мулк энг афзал ризқлардан эканлигига ишора қилганлар.

Шунинг учун ҳам айни баҳор фасли кириб келиши билан ердан унумли фойдаланган ҳолда унга турли экинлар экиш, улардан ҳосил олиб, ўзимиз ва бошқаларнинг ризқли бўлишига ҳаракат қилишимиз бандалик бурчимиздир. Инсон ўз ризқига бефарқ, муносабатда бўлиши мумкин эмас.

Ҳозир юртимизда баҳор фасли давом этмокда.Она-диёримизнинг бепоён ҳудудларида, айниқса, қишлоқ минтақаларида яшовчи ҳар бир инсонга фаровонлигимиз асосларидан бири — деҳқончилик, зироат экани яхши маълум. Ватанимизнинг қайси бир ҳудудига борманг, Аллоҳнинг марҳамати ва деҳқон меҳнати, қалб қўри билан экилаётган пахта, дон, сабзавот, полиз ва боғлар тароватига гувоҳ бўласиз. Деҳқонлар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ватанимиз бойлигига бойлик қўшиш, халқимиз хаёти учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етказиш учун куч ва ғайрат сарфламоқдалар.

Бундан бир неча кун олин муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, баҳорги агротехник ишларни самарали ташкил қилиш, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳозирда дехқонларимизга эътибор давлат миқёсида эканини билдиради.

Аллоҳ таоло барчамизга шаҳримиз ва маҳаллаларимиз кўчаларига мевали, манзарали дарахт ва гулларни экиб обод қилишдек савобли ишга муяссар қилиб, уларни асраб авайлашга барчага тавфиқ ато этсин. Деҳқонларимизнинг ҳосилларига Яратганнинг ўзи барака берсин. Юртимиз тинч ва обод бўлсин!

Зокиржон ЗИЯТДИНОВ,
“Дарвеш бува” масжиди имом хатиби

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Бугун ҳам туманимиз маҳаллаларида аҳоли учун арзонлаштирилган ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси давом этаётганлиги ҳақида хабарлар келиб турибди.

"Илғор" ва "Май" маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари карантин муносабати билан савдо ярмаркаси сотувчи ва харидорлар хавфсизлигини инобатга олган ҳолда хизмат ташкил этилишига бошу қош бўлишмоқда.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ЎТМИШДА

НЕГА АЙНАН ТУМШУҚЛИ НИҚОБ

Ўтмишда Европада вабо тарқалгач, айнан шундай ниқоблар урфга киради. Бунинг боиси одамлар вабони қушлар тарқатади деб ўйлашган. Аммо ниқобдаги тумшуқ бунинг тимсолигина бўлмай, ҳимоя воситасини ҳам бажарган. Вабонинг ҳаво-томчи йўли билан юқишини билиб, тумшуққа доривор ўсимликлар, ўткир ҳидли мой ёки сирка солиб юришган. Бундан ташқари тумшуқсифат ниқоблар ўликлар ва моғорнинг чириган ҳидидан ҳам ҳимоя қилган.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
❗️ Айни дамда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан буткул соғайган беморлар сони 127 нафарга етди.

📈 Юқоридаги инфографикада юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсатгичлари батафсил кўрсатилган.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​#БУГУН_ҚИБРАЙДА

ЕРГА ХИЁНАТ – ЭЛГА ХИЁНАТ

Хабарингиз бор, яқинда бўлиб ўтган видеоселекторда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бир қанча туманларни намуна қилиб кўрсатиб, бу ҳудудлардаги аҳоли 8-10 сотихли томорқа майдонидан ўртача 50-60, баъзи оилалар эса 100 миллион сўм даромад кўраётганини тилга олди.

Шунингдек, Президент Мирзиёев хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш масаласига кўплаб туманларда етарлича эътибор берилмаётганини танқид қилиб, ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1-1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этишга кўрсатма берди.

Видеоселекторда ҳозирги синовли кунларда томорқа ерларига экин экмаслик, ерларни қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат эканлиги айтилган эди.

Хўш, жойларда аҳвол қандай? Ушбу кўрсатмалар Қибрай туманида қандай амалга оширилмоқда?

БУГУН ТУМАНДА “ТОМОРҚА КУНИ”

Туман ҳокими Мираъзам Миркасимовнинг таклифига биноан туманда бугун ва эртанги кун “Томорқа куни” деб эълон қилинди.

Бизга бу борада жамоатчи мухбиримиз Ойбек Каримов сўзлаб берди.

Айни дамда туманнинг барча масъуллари, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва жамоат ташкилотлари ана шу ишга кенг жалб этилди. Ташкил этилган гуруҳлар секторлар ҳудудидаги хонадонларда бўлишиб, аҳоли томорқалардан қандай фойдаланаётганлигини ўрганишмоқда.

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ходимлари томонидан 1-сектор ҳудудидаги “Дархон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 14 апрелдаги видеоселектордаги берилган асосий топшириқларнинг ижросини таъминлаш, аҳолини карантин қоидаларига риоя этишлари, хонадонларда томорқа хўжаликларидан унумли фойдаланиши юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, уларни қийнаётган асосийси муаммо - кўчат ва уруғликларга бўлган талаблар ўрганилди. Бу бўйича 1 сектор штабига таклифлар киритилди. Айни кунда муаммолар ечими ижобий ҳал этилмоқда.

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

Бугуннинг ўзидаёқ "Дархон" маҳалла аҳлига кўмак берилганлиги ҳақида хабар топдик.

Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси Абдулатиф Абдуқодировнинг маълумотига кўра,
ртага "Дархон" маҳалласида "Томорқа куни" муносабати билан 1000 туп бақлажон, помидор, райхон, булғор қалампири, аччиқ қалампир кўчатлари, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларини экиш ишлари амалга оширилади. Аҳоли туманда ташкил этилаётган хайрли ишлардан миннатдор".

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Қўлингизни ҳар доим қандай мушт қилсангиз худди шундай мушт қилиб букинг.

Бироздан кейин сиз қандай хислатларга эга эканлигингиз аён бўлади
.


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
ЖАВОБЛАР:👆👆👆👆

1️⃣Рахмдил, қувноқ, масъулиятли ва ижобий энергияга бой инсонсиз.

2️⃣ Ўзингизга ишончингиз юксак, садоқатли ва хушмуомала шахссиз.

3️⃣ Истеъдодли, ақлли, аммо маҳзун ва ичимдагини топ хилидансиз.

Каналга уланиш:
👉
@qibray_sadosi
ТУН МУТОЛААСИ
ЭНДИ ЖУДА КЕЧ...

Онасининг вафотидан кейин "Биз эр-хотин ишлаймиз, сизга қарай олмаймиз" деган важ билан саксон ёшли отасини "Қариялар уйи"га жойлаштирган ўғил, гоҳида уни кўргани келиб турарди. 

Ўғли туғилганида ота қирқ ёшда эди. Аввалги болалари яшаб қолмаган, шу ўғлини қурбонликлар сўйиб, устида жони титраб ўстирганди. Якка-ёлғиз фарзанд бўлгани учун уни асраб-авайлаб катта қилгандилар.  

Бир куни ўғилга "Қариялар уйи"дан қўнғироқ бўлди. 
— Отанг оғир хаста. Умрининг сўнгги кунларини яшаяпти. Сени кўрмоқчи,- дедилар.  Ўғил отасининг кўргани борганида, ота оғир-оғир нафас оларди. Отасининг қўлидан ушлаб: 
— Сиз учун бирор нима қила оламанми? Кўнглингиз нима тусаяпти?- дея сўради.

Ота сўник нигоҳлари билан ўғлининг кўзларига қараб,  инқиллаган  товушда:
— Энди жуда кеч бўлди. Лекин хоҳласанг жуда кўп нарса қилишинг мумкин эди...- Кечалари овқат етмагани учун оч ётдим,- дея давом этди бемор ота.- Ҳаво совутгични ёқмадилар, иссиқда беҳол бўлдим. Музлатгичим йўқ эди,  бир пиёла совуқ сув ичолмадим. Сиқилганимда тоза ҳавода сайр қилдирадиган кишим йўқ эди. Тагимни ҳўл қилиб қўйганимда тарсаки туширдилар. Бир ойда бир марта чўмилтирдилар.  Кирдан баданимда яралар тошиб кетди. Менга қилинган бу қўполликларни орқасида кишиси борларга қилишмади. Уларга қарайдиган, ғамхўрлик қиладиган одамлари бор эди.  Менинг ҳеч кимим йўқ эди.

Биласанми, нима?

Ҳаммасидан ҳам меҳрга зорлик оғринтирди. Сен тарк қилинганлик нималигини биласанми, ўғлим? Тарк қилиниш ўлмасдан туриб қабрга қўйилишдир. Буни ҳеч қачон унутма.
Хуллас, энди ҳаммаси учун жуда кеч ва мен учун бирор нима қилишга имконинг қолмади. Мен ҳамма нарсага кўникдим, лекин сенинг соғинчинга кўниколмадим. - Ота шундай  деди ва сўник кўзларидан икки томчи ёш думалаб юзига тушди.

Ўғил тошдай қотиб қолганди.

— Нега буларни энди айтяпсиз? Нега аввал айтмадингиз?- деди.
— Қандай айтаман?- деди ота.- Сен мени ҳайҳотдай уйингнинг бир бурчагига сиғдирмай, бу ерга лойиқ кўрдинг. Сени безовта қилишни хоҳламадим, ўғлим.  Мен учун энди жуда кеч бўлди. Аслида мен сендан хавотирдаман, сен учун қайғудаман. Қариганингда болаларинг сени бу ерга ташлаб кетса, мен чидаган нарсаларга сенинг тоқатинг етмайди. Унутма, ўғлим, нима берсанг шуни оласан.
Ота шуларни айтиб кўзларини мангуга юмди. Аён эдики, бу суҳбат ота бояқишнинг сўнгги мадорини ҳам қуритганди. Бир соатдан кейин ўғлининг қўлларидан маҳкам тутган қўллари жонсиз сирғалиб тушди. Ота юрак-бағри ўртаниб бу дунёни тарк этди.
Аллоҳ ҳар биримизга хайрли, солиҳ ва вафодор фарзандлар насиб этсин!

(Ижтимоий тармоқдан)
Таржимон: Умида АДИЗОВА

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Доимо яхши нарсалар ҳақида ўйланг, ижобий фикрланг, чунки нима ҳақида кўп ўйласангиз ўша нарсани ўзингизга тортаверасиз. 


ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

@qibray_sadosi
​​​​​​​​

​​​​​Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН!

Ғам ташвишларингиз, орзу - умидларингиз қанчалик кўп бўлмасин, Роббингизнинг шу сўзларини:

«Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан» (Зуҳо: 5 - оят)

ҳар тонг эслаб уйғонинг! У барча нарсага Қодир!

У ҳақида чиройли гумон қилганингиз сари, ҳаётингиз гўзаллашиб, умидларингиз яқинлашаверади...

Орзу - умидлар, хайр - барокатлар, файз ва фойдаларга тўла яна бир кун муборак!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

ҲАЖ-2020 расман вақтинча бекор қилинмоқда

Бу йил Хаж сафарига навбати келганларнинг навтбатлари тўлиқ сақланиб қолинади ва кейинги йилга ўтказилади

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi