QASHQADARYO VILOYATI AVTOMOBIL YO‘LLARI BOSH BOSHQARMASI
322 subscribers
15.5K photos
1.4K videos
14 files
4.5K links
Rasmiy kanal
Download Telegram
БУНЁДКОРЛИК - ТАРРАҚИЁТИМИЗ ШУКУҲИ

Сўнги йилларда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар бунёдкорлик ишлари ҳудудлар инфратузилмаси яхшиланишига асос бўлмоқда.Айниқса олис ҳудудларда бўй кўрсатаётган обод манзаралар одамлар ҳаётига янгича мазмун олиб кирмоқда.
Қашқадарёлик заҳматкаш қурувчилар ҳам мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлаш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорликларни амалга оширишмоқда. Жорий йилда қурувчиларимиз томонидан барпо этилаётган равон йўллар замонавий кўприклар туфайли, бугун ҳар бир ҳудуд обод масканга айланмоқда.
Хусусан Қамаши тумани 4К298 "Шўрча-Қамаши-Хонтушди" автомобиль йўлининг 1 км.да жойлашган кўприк 1982 йилда қурилган, 40 йил давомида хизмат вавзифасини ўтаган. Хизмати давомида оғир юк автотранспорт воситаларини муттасил ўтказиши натижасида таянч устунлари, плиталари зарар кўриб, баҳор ойларида сел келиши оқибатида кўприкнинг таянч устунлари очилиб авария ҳолатига келиб қолган ушбу кўприк, бугунги кунда замонавий қиёфа касб этмоқда.

Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 15 мартдаги 40- сонли раёсати баёнига асосан 2022 йилда қайта қуриб фойдаланишга
топширилиши белгиланган ушбу кўприкда “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш” ДУК (дирекция) буюртмачилиги асосида пудратчи ташкилот Қашқадарё Кўприклардан фойдаланиш Унитар корхонаси томонидан Қамаши тумани 4К298 "Шўрча-Қамаши-Хонтушди" автомобиль йўлининг 1 км.да жойлашган ушбу кўприкда реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилди. Кўприк узунлиги 36 метр, эни 12 метр,лойиҳа умумий қиймати 2 293, 511 млн сўм бўлиб, 2022 йил 22 августь куни фойдаланишга топширилди.

@qashqadaryoavtoyol
Муносабат

Жорий йилнинг 22 август куни ижтимоий тармоқларда А-380 “Ғузор – Бухора – Нукус –Бейнеу” автомобиль йўлининг 68 км даги таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилганлиги ҳақида видео мурожаати https://t.iss.one/nuritdinovblog телеграм каналида эълон қилинган.
Ушбу видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
А-380 “Ғузор – Бухора – Нукус –Бейнеу” автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтган қисми 150 км ни ташкил қилиб (0-150км), Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади. Автомобиль йўлининг 0-47 км қисмига корхонанинг 203- йўл бўлими, 47-60 км қисмига 185- йўл бўлими, 60-98 км қисмига 175- йўл бўлими ва 98-150 км қисмларига 172-йўл бўлими узлуксиз хавфсиз ҳаракатни ташкиллаштиради ва йўлдаги мавжуд кичик носозликларни бартараф қилиш бўйича эртаю-кеч тинмай меҳнат қилади, шунинг учун бюджетдан тасдиқланган смета доирасида ойлик маош ва лозим топилса мукофот пуллари олади.
Видео мурожаатда блогеримиз йўлнинг 68 км қисмида йўл қопламасидаги мавжуд чуқурчалар асфальтобетон қоришмаси билан сифатсиз таъмирлаганлигини танқид остига олганлар. Ўрганишлар шу куни, ишлаб турган ўзиюрар 8 тонналик шиббаловчи каток бузилиб қолганлигини ва таъмирлаш учун базага қайтарилганлигини тасдиқлади. Бундай ҳолатлар иш жараёнида бўлиши табиий ҳолат ҳисобланиб, Йўл бўлими бошлиғи заруриятдан келиб чиқиб асфальтобетон қоришмасини 750 кг оғирликдаги маторли кичик каток ёрдамида шиббалаш ишларини амалга оширган. Таъмирлаш ишлари олиб борилган йўл қисми, транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойига тўғри келиб қолганлиги сабабли оғир юк кўтарувчи транспорт воситалари қайрилиб олиши натижасида бузилишлар содир бўлган.
Ҳолат, Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилоят Aвтомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ


@qashqadaryoavtoyol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: "Мен сизларни фаровон ҳаётимиз бунёдкорлари, деб биламан ва бу йўлда сизлар билан доим биргаман"

Открытый диалог Президента с предпринимателями: "Я считаю вас созидателями нашей благополучной жизни и всегда буду с вами на этом пути"

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда.

"Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд.

Марказ лойиҳасини ишлаб чиқишда тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилган. Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этган.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.

Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор.

Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Олдимизда катта-катта саналар, йирик сиёсий, маданий ва маърифий тадбирлар турибди. Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви каби нуфузли халқаро тадбирлар ҳам яқин ойларда айнан Самарқандда бўлиб ўтади.

Келгуси йилда эса қадимий шаҳримизда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарув Кенгашининг йиллик йиғилиши ва Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси ҳам ўтказилади.

Президентимиз сўзининг якунида Самарқанд қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган ушбу қурилишларни амалга оширишда меҳнат қилган барча қурувчи ва мутахассисларга, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотларга, чет эллик ҳамкорларга, Самарқанд аҳлига, кўпмиллатли бутун халқимизга миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун сиз, азизлар билан, барчамиз учун қадрли бўлган Самарқанднинг янги қиёфасини белгилаб берадиган муҳташам мажмуа – “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида учрашиб турганимдан хурсандман" - Президент.

"Мне доставляет большое удовольствие встретиться сегодня с вами на торжественной церемонии открытия Международного туристического центра “Великий шелковый путь”, определяющего облик Нового Самарканда, дорогого для всех нас города" - Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Поздравляю всех вас с таким современным, великолепным архитектурным комплексом, возведенным в древнем и вечно молодом Самарканде. Пусть долгие века он служит нашему народу!"

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Азим Самарқандимиз, жонажон Ўзбекистонимиз дунё тургунча турсин!
Барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган танти ва меҳнаткаш халқимиз доимо омон бўлсин!"

"Пусть славятся в веках древний и вечно молодой Самарканд, родной Узбекистан!
Пусть счастлив будет наш народ – созидатель всех наших успехов и свершений!"

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Самарканд для участия в торжественном открытии Международного туристического центра "Великий шелковый путь".

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter