QASHQADARYO VILOYATI AVTOMOBIL YO‘LLARI BOSH BOSHQARMASI
312 subscribers
15.5K photos
1.4K videos
14 files
4.51K links
Rasmiy kanal
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон, АҚШнинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты у вновь назначенных в нашу страну послов Южной Кореи, Кыргызстана, Алжира, Казахстана и США.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #JanubiyKoreya #Qirgiziston #Jazoir #Qozogiston #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Жазолаш эмас, олдини олиш муҳим" - Муротжон Азимов коррупциядаги рақамларга тўхталди

Вилоят ҳокими, Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят кенгаши раиси Муротжон Азимов навбатдаги йиғилишда жорий йил 9 ойида вилоятда 552 та коррупцион жиноятлар содир этилиб, ушбу тоифадаги жиноятлар 2021 йилга нисбатан 114 тага ошганини очиқлар экан шундай деди:

- Коррупцияни олини олишда рақамни катта-кичиклиги муҳим, - деди кенгаш раиси. - Бу соҳада рақам ўз сўзини айтади. Ўтган 9 ой давомида тегишли органлар билан биргаликда соҳаларни коррупциядан тозалашни жадаллик билан олиб бормаганимизда кўплаб маблағлар ўз-ўзидан порахўрларни чўнтагига тушган бўлар эди. Биз шу маблағларни давлатга қайтардик. Давлат эса халқ фаровонлигига сарфлаш орқали халқни рози қилишдан манфаатдор.

Президентимиз ҳам «Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?», дея кўп бора таъкидлаганлар. Мен ҳам Президентимизга берган ваъдамни бажаришим керак.

Уланиш👉 @qvh_axboroti
Коррупция - жамиятимиз ривожидаги хавфли иллат

Вилоят ҳокими, Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят кенгаши раиси Муротжон Азимов жорий йил 9 ойида вилоятда 552 та коррупцион жиноятларга тўхталар экан, бошқа бир жиҳатга ҳам эътибор қаратди:

Масалан, қонунчиликда давлат фуқаролик хизматчилари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши таъқиқланган бўлсада, ҳокимлик, молия ва ғазначилик бошқармаси ходимларидан 34 нафари тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Шундан, 1 таси ҳоким, 16 таси ҳоким ўринбосари, 4 таси ҳисобчи, 3 таси юрист, 1 таси кадрлар тармоғи раҳбари, 2 таси ҳоким ёрдамчиси, 1 таси матбуот котиби (ПҚ-4366 қарор бўйича раҳбар ўринбосарига тенглаштирилган), 2 таси молия бўлими бошлиғи, 4 таси молия ва ғазначилик бўлими бошлиғи ўринбосари ҳисобланади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузуридаги йиғилишда электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

На совещании при Президенте рассмотрены предложения по развитию электромобильной отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #elektromobil #kadrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter