QASHQADARYO VILOYATI AVTOMOBIL YO‘LLARI BOSH BOSHQARMASI
324 subscribers
15.5K photos
1.4K videos
14 files
4.5K links
Rasmiy kanal
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Бир гуруҳ хотин-қизларга тантанали равишда мукофотлар топширилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил с поздравительной речью на праздничном мероприятии в честь 8 марта - Международного женского дня. Состоялось торжественное вручение наград группе женщин.

#Mirziyoyev #marosim #8mart #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев: В строительстве Нового Узбекистана, воспитании молодого поколения – созидателей Третьего Ренессанса мы опираемся прежде всего на вас, ваши замечательные качества.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз аёллар!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Доимо эътибор ва эътирофда, азиз ва мукаррам бўлиб юринг! Байрамингиз муборак бўлси @qashqadaryoavtoyol
Forwarded from Info.uz | Rasmiy kanal!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 «Редан» ҳаракати ҳақида биласизми?

Сўнгги кунларда бир нечта давлатларда авж олган ушбу ҳаракат ўсмирлар онгига таъсир ўтказиш йўли билан улардан фойдаланиб, вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилиб олган.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг.

🌐 Youtube

Тошкент шаҳар ИИББ
Бугун, 9 март куни соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинади.

Мазкур тадбир “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телеканаллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий veb-sayti, youtubedagi канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter