QASHQADARYO ZIYOSI
18.3K subscribers
15.1K photos
1.92K videos
92 files
5.86K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Qashqadaryo viloyati bo‘limi rasmiy kanali.
Download Telegram
Чироқчи тумани ҳокимлиги фаоллар залида Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ва “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бош мутахассиси Латиф Қамбаров, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдар туман халқ таълими бўлими вакиллари, мактабларга бириктирилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга галдаги вазифалар бўйича тушунчалар беришди.
#qatra #umr_manzaralari

«⸺ Учгача санайман! Яширинишга улгурмаганлар мендан хафа бўлмасин! Эшитаяпсизларми, мен санашни бошладим? Мана, санаяпман! Би-и-р!.. Икки-и-и!.. Ик-ки-и-и-и яри-и-им...»
Болаликда инсонларга кўпроқ имкон берар эдик... Чунки инсонийроқ эдик...

© Байрам АЛИ
Бахшичилик санъати бўйича кўрик-танлов

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод Тоғаев хотирасига бағишлаб “Қашқадарё ёш бахшилари” кўрик-танлови ўтказилди.

Иштирокчилар халқимизнинг қадимий санъат тури бўйича ўз қобилият ва маҳоратларини намойиш этишди.

Энг яхши бахши, жиров, достон ижрочилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда, шунингдек, “Қашқадарё бахшилари” китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
АМИР ТЕМУР – ДУНЁ ОЛИМЛАРИ ВА АДИБЛАРИ НИГОҲИДА

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 2021 йил сентябр ойида “Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуманда қатнашиш учун қуйидаги йўналишларда мақолалар қабул қилинади:
1. Амир Темур шахсияти.
2. Амир Темур ва темурийлар даври давлат бошқаруви, ҳарб санъати ва халқаро алоқалари.
3. Амир Темур ва темурийлар даври ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар.
4. Темурийлар Уйғониш даври: илм-фан, маънавият, маданият ва санъат, бунёдкорлик.
5. Темурийлар даври тарихшунослиги.
6. Темурийлар даври ёдгорликлари жаҳон музей ва тўпламларида.

МАЪРУЗАЛАР МАТНИГА ДОИР ТАЛАБЛАР

– Мақолалар анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
– Матн (Microsoft Word, Times New Roman) давлат тилида, қисқача якуни инглиз ва рус тилларида қабул қилинади.Чет эллик муаллифлар мақолаларини инглиз ва рус тилларида юбориши мумкин.
– Матн ўлчами – 8 бетгача, қоғоз ўлчами – А4, оралиқ – 1.15, ҳарф ўлчами – 14, бетнинг сўл чегараси – 30 мм, ўнг, юқори ва пастки чегаралари – 20 мм.
– Матннинг бошланиши: муаллиф (исми, фамилияси, расмий лавозими, илмий даражаси), мақола сарлавҳаси,
– Мақола ва якунда келтирилган қисқача маълумотларга муаллифнинг ўзи жавобгардир.
– Анжуманда тўлиқ қатнашган, шахсан чиқиш қилган муаллифлар маърузаларигина тўпламга киритилади.
– Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнггида келтирилиб, ҳавола мукаммал тарзда ҳар бири матн сўнгида ўша бетнинг ўзида берилади.

Матнда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигига муаллиф ёки муаллифлар жавобгар ҳисобланади.
ЭСЛАТМА: Берилган мақолалар экспертлар таҳлилидан ўтади. Илмий-амалий анжуман мавзуси ва нашр талабларига жавоб бермайдиган, экспертлар таҳлилидан ўтмаган мақолалар матни қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Анжуман материаллари 2021 йил 1 июль кунига қадар қабул қилинади.
Анжуман тили: ўзбек, рус ҳамда инглиз.
– Мақолалар учун тўлов мавжуд эмас.
– Мақоласи қабул қилинган иштирокчиларга тўплам бепул тарқатилади.

Анжуман тўғрисидаги батафсил маълумотларни (+99897) 722-93-45, (+99890) 900-59-28 телефон рақамлари орқали шунингдек, телеграмдаги t.iss.one/rmmm_tanlov саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
Қашқадарё вилояти

⚡️Айни дамда «Маънавият фестивали»ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилояти шаҳар-туманларидаги маънавият ва маърифат бўлинмалари ҳамда вилоятдаги «Маърифат» тарғиботчилари учун амалий семинар бўлиб ўтмоқда.


💠Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова семинарни очиб бериб, фестивалнинг аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. «Маънавият фестивали»ни ҳудудларда самарали ўтказилишида ҳар биримиз дахлдорлик ҳисси билан ёндашишимиз кераклигини таъкидлади.

https://t.iss.one/marifat_jamiyati
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”

❇️ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги маҳалла ва қишлоқларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ва концерт дастурлари бошланди.

Шулардан дастлабкиси Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Қарши туманидаги Хонобод қўрғончасида жойлашган 67-мактабда ташкил этилди.

Ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, мактаб ўқувчилари қатнашган учрашув Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Аслиддин Дўстов ижросидаги куй-қўшиқлар билан янада файзли тус олди.

🗓 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан ўғил-қизларга байрам совғалари ҳам топширилди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.