Шаҳрисабзнинг тоғли қишлоғи - Тамшушга оқова сув борди 🎥

“Ҳисорак”, “Сайёд”, “Ғелон” ва “Сарчашма” маҳаллаларидаги 3200 гектар лалми ер майдонларида картошкачиликни ташкил этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди.

Лойиҳа қиймати 60 млрд. сўмни ташкил этди. Лойиҳа доирасида ҳудуддаги Тамшуш дюкерининг 6,5 км қисми таъмирланиб, 20,2 км масофага сув қувурлари ўрнатилиши амалга оширилди ва бугун ишга тушурилди.

Картошкачилик тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, вилоятимиз аҳолисининг картошкага бўлган 173 минг тонна йиллик талабининг 96 минг тоннаси Шаҳрисабз туманида етиштирилади.

Шунингдек, 3200 дан ортиқ иш ўринлари яратилиб, натижада тоғли ҳудудда аҳоли ўзини ўзи бандлигини таъминланишига эришилади.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Айиққа ҳамла қилаётган итлар тўдаси

Видео Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги тоғда маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олинган.

@daryo_live
Кун фотоси: 22 май куни Деҳқонободда ясалган Қорқиз

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деҳқонободнинг тоғли ҳудудида қор ёққани хабар берилганди.
Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди

2022-2023 йилларда вилоятимизнинг 15 та кўп тармоқли марказий поликлиникаларида туну–кун фаолият кўрсатувчи янги 15 та тез тиббий ёрдам бригадаси ташкил қилиш ва жамоат саломатлиги техникумларида фельдшерликка ўқиётган ёшларни бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ўқитиш мактабига бириктириш ва ҳайдовчи-фельдшерларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Батафсил - qashqadaryo.uz

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Ғалла – 2022: Комбайнлар мавсумга шай

Вилоятимизда дон ўриш комбайнларидан ташқари яна 1738 дона дон ташиш транспортлари, 67 та ёқилғи мойлаш маҳсулотлари қуйиш техникалари ҳамда 118 та кўчма таъмирлаш устахоналари билан таъминланди.

Батафсил👉 https://uza.uz/uz/posts/galla-2022-kombaynlar-mavsumga-shay_374287

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
#Эълон ⚡️ ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН АЖОЙИБ ЯНГИЛИК

▫️ Сиз электротехника соҳасига қизиқасизми?

▫️ Электротехника соҳасида бизнесингизни бошлаш истагидамисиз?

▫️ У ҳолда “Ўзэлтехсаноат” уюшмасидан ташриф буюрадиган мутасаддилар билан 24 май куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда барча Қашқадарёлик иштиёқи баланд тадбиркорларни кутиб қоламиз!

▫️ Учрашувда сиз, Қашқадарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Лойиҳа гуруҳи билан электротехника йўналишида янги лойиҳалар шакллантириб, ҳамкорликда ишлаш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин!

▫️ Бундан ташқари электротехника соҳасида ўз лойиҳангиз билан ташриф буюриб, уни амалга ошириш бўйича таклифлар билан танишишингиз мумкин!

Ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:
https://forms.gle/6qQb152r2CHrFUEo9

Тўлиқ маълумот учун туман (шаҳар) ҳокимликларига мурожаат этинг!
Forwarded from Qashqadaryo 24/7 (Комилжонов Ҳусан)
Кўкдала тумани сектор раҳбарларига бириктирилган МФЙлар ҳақида маълумот.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Вилоят ҳокимлари Фарғонада бўлди

Ҳокимлар сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифлари давомида берилган топшириқларга асосан меҳмонлар вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлигида вилоятдаги йирик инвестицион лойиҳалар, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллабай ишлаш, боғдорчилик ва узумчилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.

Facebook|Instagram|Twitter
Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий “занжир” йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.

Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.

“Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?

Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ”, деди Президент.