Forwarded from Ko'kdala press | Qashqadaryo vil. Ko'kdala tumani hokimligi (Отабек Артиков)
Кўкдалалик фермер вилоятда биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарди
Боймуродов Абдуғаффор фермер хўжалиги биринчи теримнинг ўзиданоқ хирмонга жами 14 тоннадан ортироқ оқ олтин топшириб, шартномавий мажбуриятини ортиғи билан бажарди.
👍 @Kukdala_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Qashqadaryo 24/7 (Ҳусан Комилжонов)
Ҳурматли респондент, Қашқадарё вилоятидаги долзарб муаммо нимада деб ҳисоблайсиз?
Сизнинг жавобингиз муҳим аҳамиятга эга!
Сизнинг жавобингиз муҳим аҳамиятга эга!
Anonymous Poll
26%
Тоза ичимлик суви муаммоси
6%
Электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммолар
12%
Бўш иш ўринларининг мавжуд эмаслиги
5%
Молия, банк, кредит билан боғлиқ муаммолар
13%
Йўл қурилиш соҳаси муаммолари
1%
Қурилиш соҳасидаги муаммолар (снос, компенсация)
11%
Меҳнатга яраша ҳақ тўланмаслиги
6%
Таълим соҳасидаги муаммолар, мактаб, мактабгача таълим муассасаларида
4%
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар
16%
Нарҳларнинг асоссиз оширилиши
Forwarded from Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi (QV)
Қашқадарё вилояти прокурори С.И.Самадовнинг вилоят аҳолисига мурожаати
Қадрли ҳамюртлар!
Вилоятда 6 199 та фермер хўжаликлари ва 18 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 136 минг гектар ер майдонида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми бошланмоқда.
Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар натижаси ўлароқ мамлакатимиз халқаро ҳамжамият олдида ўз зиммасига мажбурий меҳнатга ва айниқса болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларига собит қолмоқда.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан юртимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилганлиги, бу борада амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар алоҳида эътироф этилиб, Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан талаб ошиб, илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди.
Таъкидлаш жоизки, қонунларимизда мажбурий
меҳнатнинг ҳар қандай шакли ва болалар меҳнати тақиқланган бўлиб, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари мустаҳкамланган.
Хусусан, 18 ёшга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлигига
ва хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш 6 млн. сўмгача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Шунингдек, меҳнатга бирор - бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун 30 млн. сўмгача миқдорда жарима белгиланган.
Агарда бундай мажбурлаш вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, айбдор шахс жиноий жавобгарликка
тортилиб, 60 млн. сўмгача жарима ёки уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳокимлик идоралари, барча қишлоқ хўжалиги, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш
соҳаси, давлат идоралари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларини қўл остидаги шахсларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик ёхуд болалар меҳнатига йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантираман.
Шуни таъкидлаш жоизки, вилоятимизда бу йилги пахта терими мавсумини болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Вилоятдаги меҳнатга лаёқатли, вояга етган иш билан
банд бўлмаган аҳоли туман бандликка кўмаклашиш марказлари орқали мавсумий меҳнат шартномалари тузиб, терим отрядларига бириккан ҳолда ихтиёрий равишда теримда қатнашишлари
мумкин.
Жорий йил терим мавсумида адолатли меҳнат шароити яратилиб, меҳнатингиз моддий рағбатлантирилади.
Азиз ҳамюртлар, халқимиз миллий бойлиги бўлган пахта йиғим-терими мавсумини кўтаринки руҳда, юртимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги нуфузига путур етказмаган ҳолда ўтказайлик, фарзандларимиз соғлигини асрайлик, уларни таълим олишига бефарқ бўлмайлик !

Forwarded from davletovuz
"InnoWeek" Қашқадарёга ҳам етиб борди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилаётган "InnoWeek-2022" Республикадаги кўплаб иқтидорларни, янги инновацион лойиҳаларни кашф қилмоқда.
Кўргазмага халқаро ташкилотлар, инвесторлар ва тадбиркорлар ташриф буюриб, ўз бизнесига ва ташкилотига инновацион ечим бўладиган ишланмаларни топишмоқда. Кўргазмада 2 кун давомида жами 523 млн. сўмлик шартнома имзоланди.

#Муносабат
Блогер акамиз Дилшод Сафаров телеграм каналида бугун Муборак туманида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулига чақирилмаганини ёзиб чиқди.
Аслида бир кун олдин эълон берилган. Бундай сайёр қабуллар ўз номи билан оммавий ўтказилишини ҳисобга олсак, эълонни ўзи таклифни билдиради.
Биз доим ОАВ вакиллари билан ҳамкорликка тайёрмиз. Вилоятимизда, хусусан, Муборак туманида амалга оширилаётган ишларни оммага етказишда биз доим журналист ва блогерларга суяниб келганмиз.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов Муборак туманида оммавий сайёр қабул ўтказди
Батафсил видеолавҳада.
https://t.iss.one/qarshiliklar
Батафсил видеолавҳада.
https://t.iss.one/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Янги Кўкдала туманида яна бир мактаб биносини очилиши бўлмоқда
Тантанали очилиш маросимида Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Ш.Кудбиев ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этмоқда.
Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

Forwarded from QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi (Ahror Sodiqov)
Кўкдалада мини-футбол майдончаси мавжуд илк мактаб фойдаланишга топширилди
Туманнинг "Дўстлик" МФЙ ҳудудидаги 2-ўрта таълим мактабига Президентимиз ташаббуси билан қўшимча бино қурилиш топшириғи берилган эди.
Давлат солиқ қумитаси ҳомийлигида 3 ой ичида 240 ўринга мўлжалланган ушбу замонавий бино бугун катта шодиёна билан фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси раиси Шерзод Қудбиев, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва кенг жамоатчилик иштирок этиб, сўзга чиққанлар ҳудуд аҳолисини ушбу хурсандчилик билан муборакбод этишди.
Нуронийлар ҳам Президентимизнинг кўкдалаликлар учун кўрсатаётган алоҳида эътиборларидан мамнун эканликларини ва маҳалла аҳлининг чексиз миннатдорчилигини етказишни сўрашди.
Тадбир якунида раҳбарлар ўқувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, мактабдаги шарт-шароитларни маъқуллиги билан қизиқишди.
Telegram | YouTube | Facebook | Instagram