Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Воҳамиз "INNOWEEK-2022" инновацион ғоялар кўргазмасига мезбонлик қилмоқда
Самарқандда 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТнинг саммитида қуйидаги хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда:

🇨🇳 Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзин Пин;
🇷🇺 Россия Федерацияси президенти Владимир Путин;
🇰🇿 Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
🇰🇬 Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
🇹🇯 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон;
🇮🇳 Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди;
🇵🇰 Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф;
🇮🇷 Эрон президенти Иброҳим Раиси;
🇧🇾 Беларус президенти Александр Лукашенко;
🇹🇷 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған;
🇦🇲 Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

📍Афғонистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал ва Шри-Ланкадан вакиллар.
Пахта йиғим-терим мавсуми олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё буюк аждодларимиз қолдириб кетган ўчмас тарихга бой заминдир

“Музейлар ҳафталиги”
тадбирлари доирасида "Оқсарой" ҳақида “Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали археологик ва меъморий объэктлар тўғрисида ролик эфирга узатилди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Вилоят раҳбарлари ва нуронийлар пахта даласида

Бугунги иш кунини зиёратдан бошлаган вилоят раҳбарлари ва нуронийлар Нишон туманидаги пахта даласида бўлиб, пахта теришди.

Терим даврида кластерлар томонидан қўлда териладиган пахта учун аҳолига маъқул нархларда (1500-1800 сўмдан кам бўлмаган) хизмат ҳақи тўлаш таклиф этилди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда ҳам кластерлар аҳолига 1 кг. пахта учун 2300 сўмдан 3000 сўмгача бўлган нархларда хизмат ҳақи тўлаган эди.

Аъзолик👉@qvh_axboroti👈
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Муборак туманида сайёр қабул ўтказмоқда
Forwarded from Ko'kdala press | Qashqadaryo vil. Ko'kdala tumani hokimligi (Отабек Артиков)
Кўкдалалик фермер вилоятда биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарди

Боймуродов Абдуғаффор фермер хўжалиги биринчи теримнинг ўзиданоқ хирмонга жами 14 тоннадан ортироқ оқ олтин топшириб, шартномавий мажбуриятини ортиғи билан бажарди.

👍@Kukdala_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi (QV)
Қашқадарё вилояти прокурори С.И.Самадовнинг вилоят аҳолисига мурожаати

Қадрли ҳамюртлар!

Вилоятда 6 199 та фермер хўжаликлари ва 18 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 136 минг гектар ер майдонида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми бошланмоқда.
Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар натижаси ўлароқ мамлакатимиз халқаро ҳамжамият олдида ўз зиммасига мажбурий меҳнатга ва айниқса болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларига собит қолмоқда.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан юртимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилганлиги,  бу борада амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар алоҳида эътироф этилиб, Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан талаб ошиб, илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди.
Таъкидлаш жоизки, қонунларимизда мажбурий
меҳнатнинг ҳар қандай шакли ва болалар меҳнати тақиқланган бўлиб, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари мустаҳкамланган.
Хусусан, 18 ёшга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлигига
ва хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш 6 млн. сўмгача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади
.
Шунингдек, меҳнатга бирор - бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун 30 млн. сўмгача миқдорда жарима белгиланган.
Агарда бундай мажбурлаш вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, айбдор шахс жиноий жавобгарликка
тортилиб,
60 млн. сўмгача жарима ёки уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳокимлик идоралари, барча қишлоқ хўжалиги, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш
соҳаси, давлат идоралари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларини қўл остидаги шахсларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик ёхуд болалар меҳнатига йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантираман.
Шуни таъкидлаш жоизки, вилоятимизда бу йилги пахта терими мавсумини болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Вилоятдаги меҳнатга лаёқатли, вояга етган иш билан
банд бўлмаган аҳоли туман бандликка кўмаклашиш марказлари орқали мавсумий меҳнат шартномалари тузиб, терим отрядларига бириккан ҳолда ихтиёрий равишда теримда қатнашишлари
мумкин.
Жорий йил терим мавсумида адолатли меҳнат шароити яратилиб, меҳнатингиз моддий рағбатлантирилади.
Азиз ҳамюртлар, халқимиз миллий бойлиги бўлган пахта йиғим-терими мавсумини кўтаринки руҳда, юртимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги нуфузига путур етказмаган ҳолда ўтказайлик, фарзандларимиз соғлигини асрайлик, уларни таълим олишига бефарқ бўлмайлик !