Алишер Навоий кўчасида давом этаётган қурилиш ишлари жараёнидан фотолавҳалар.

👉@qarshishaharhokimligi
Мактабларда ўқув йилини бошлаш ҳақида нималар маълум?

👉 Мактаблар 14 сентябрдан очилиши ҳақида берилган таклиф юзасидан ота-оналар фикри ўрганилмоқда. Улар ўз ҳолати ва уй шаротидан келиб чиқиб, болаларини мактабга юбориш-юбормасликни ҳал қилишлари лозим.

👉 Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди, зарур ҳолларда мактаб ярмаркалари октябрь ойигача давом этади.

👉 Дарсларни 2-3 сменада ташкил қилиш масаласи кўриб чиқиляпти. Эпидемиологлар машғулотлар давомийлигини 30 дақиқагача қисқартиришни тавсия қилмоқда. Дезинфекцион йўлаклардан фойдаланилмайди.

👉 Бир синф ўқувчилари орасида 3 нафардан кўп кишида коронавирус аниқланса, бу синф карантинга ёпилади. Улар учун дарслар анъанавий шаклдан онлайн шаклга ўтказилади.

👉 Ўқув йили гибрид шаклда бошланадиган бўлса, бу ўқитувчилар маошига таъсир қилмайди. Ўқитувчилардан тест олиниши кутилмоқда.

👉 Мактабларга тана ҳароратини ўлчовчи асбоблар, ҳар ойда етарлича антисептик воситалар тарқатилади. Лекин тиббий ниқобни болалар ўзлари олиб келишларига тўғри келади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ директори оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда депутатларга вилоятда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси ва соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

@qarshishaharhokimligi
🚰 Бугунги кунда Қарши аҳолисининг 90 фоизи марказлашган тармоқдан ичимлик суви билан, 57 фоизи канализация билан таъминланган.

⚡️ Қарши шаҳри ичимлик суви билан таъминланиш даражасига кўра 3 ҳудудга бўлинади.

🔴 Қизил ҳудудга кирувчи 5 та МФЙда тармоқ мавжуд эмас.

🟡 Сариқ ҳудудга кирувчи 17 та МФЙ қисман ичимлик суви билан таъминланган.

🟢 Яшил ҳудудга кирувчи 41 та МФЙ ичимлик суви билан таъминланган.

Қизил ва сариқ ҳудудларни ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудга ўтказиш бўйича ҳисоб китоблар қилинган. Бунинг учун қизил ҳудудда 45 км, сариқ ҳудудда 57 км узунликдаги ҳар хил ўлчамдаги қувурлар ётқизилиши талаб этилади.

Қарши шаҳар аҳолисига етказиб берилган ичимлик суви ва кўрсатилган канализация хизматлари учун қарздорлик 2020 йил 1 август ҳолатига кўра 19,0 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.

Бу ҳақда "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ директори ахборотида таъкидланди.

@qarshishaharhokimligi
Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Мустақиллик байрами арафасида Жайҳун кўчасида ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, йўл атрофи бегона ўтлардан тозаланиб, тартибга келтирилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
🔹 2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Қарши шаҳри ичимлик суви тизими реконструкцияси” лойиҳасини амалга ошириш учун 16,5 млрд сўм маблағ ажратилган.

🔹 Лойиҳа доирасида ҳар хил ўлчамдаги жами 7,9 км узунликдаги ичимлик суви қувури тармоқлари қурилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда объектларда лойиҳага асосан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

🔹 Лойиҳада белгиланган ишлар амалга оширилиши натижасида Қарши шаҳрининг Пахтазор, 4-, 5-, 6-, 7-сонли миттитуманлари ичимлик суви билан узлуксиз таъминланадиган бўлади.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi