Қарши шаҳрида карантин чeкловлари босқичма-босқич юмшатилади

3 августдан бошлаб автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида — соат 07:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 21:00 гача тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишга рухсат берилди. Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилди.

Бундан ташқари Қарши шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия қарорига асосан шаҳарда 3 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.

4 августдан бошлаб сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) фаолиятларини давом эттиришларига рухсат этилади;

шунингдек, эпедимиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари юмшатилиб борилади ҳамда буюм бозорлари, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат этилади.

📲 Каналга обуна бўлиш 👉 @qarshishaharhokimligi
Қаршида карантин чeкловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда

👉 https://kun.uz/03680803

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Қарши шаҳрида карантин чeкловлари юмшатилади

👉 https://xabar.uz/a1iz

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
"ZOOM" дастури орқали ўтказилган вилоят махсус комиссияси йиғилиши сўнгида Зойир Мирзаев яна бир бор аҳоли ва масъулларга мурожаат билан чиқди:

Ҳурматли воҳадошлар, сектор ва ташкилот раҳбарлари!
Барчангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

Шундай экан, аҳоли эҳтиёжларини қондириш ёки иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган бугунги юмшатиш чоралари "ҳаммаси ортда қолди", дегани эмас!

Ҳурматли раҳбарлар! Ходимларингизни карантин қиодалари талаблари асосида ишлашига шароит яратиб беринг.

Азиз воҳадошлар! Уйда қолинг, мақсадсиз кўчага чиқманг, ўзингизни ва оилангизни асранг.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mol, qo'y, quyon, tovuq va 1 mln.so'm!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇🏼
Telegram | Instagram | YouTube
Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятини давом эттиради

Бугундан бошлаб Қарши шаҳрида сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятини давом эттиришларига рухсат этилди.

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари эгалари билан учрашиб, ишни карантин талаблари асосида ташкил этиш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлаган ҳолда фаолият юритиш зарурлигини таъкидлади.

📲 Каналга обуна бўлиш 👉 @qarshishaharhokimligi
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”НИ ДАВОЛАШДА ҚАНДАЙ ДОРИ-ДАРМОНЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Аввал хабар қилганимиздек, “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган.


Айтиб ўтиш лозимки, бу галги қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига мамлакатимизнинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилиб, улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:

💊Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:

Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).

💊Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:

Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
Цинк препаратлари;
Д витамини;
С витамини;

💊“COVID-19”нинг енгил шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир;
Гидроксихлорохин;
Цинк;
Д витамини;
С витамини;
Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
Азитромицин (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг ўрта оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир ёки ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон)
Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Цефалоспоринлар + макролидлар;
Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар

💊Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:

Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Парентерал ацетилсистеин;
Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.

💊Сепсис ва сепсик шокда:

Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.

💊ЭСЛАТМА!

Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин);
шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

ДИҚҚАТ!

Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Forwarded from Info.uz | Rasmiy kanal!
Ш.Мирзиёев раислигида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

⚡️ Президент фармонига мувофиқ, бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилиб, ушбу маблағлар 1 миллион 700 минг нафар ёрдамга муҳтож аҳоли, 3 миллион 700 минг нафар пенсионер ва жорий йил якунига қадар қўшимча 500 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга йўналтирилиши белгиланган.

Хусусан, ўтган 5 кунда эҳтиёжманд оилаларга жами 148 миллиард сўм моддий ёрдам тарқатилди. Август ойида 1 миллион 700 минг аҳоли ва 50 мингдан зиёд тиббиёт ходимларига 780 миллиард сўм тўланиши кўзда тутилган.

❗️ Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларини тўғри ва ҳаққоний шакллантириш, ажратилган маблағларни адолатли тарқатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

🔹 Аҳолига ижтимоий ёрдам тўловларини етказиб бериш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла мутасаддиларининг масъулиятига алоҳида эътибор қаратилди.

🔹 Нозирлик органларига маблағларнинг тўғри тақсимланиши ва тўланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш топширилди.
Forwarded from Info.uz | Rasmiy kanal!
Ш.Мирзиёев раислигида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

⚡️ Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри жорий этилади. Мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтиб, ўз самарасини кўрсатгани ва жорий йил якунига қадар уни барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилиши таъкидлаб ўтилди.

❗️ Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ёрдамлар кўлами кенгайтириб борилиши жараёнида ушбу янги тизимнинг муҳимлигига эътибор қаратилди. Жумладан, ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳозирги 600 мингдан жорий йил охиригача 1 миллион 200 минг, 2021 йилда эса 1 миллион 500 минггача етказилиши белгиланган.

Бу борада Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилиши кўзда тутилган.

2020 йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади.

❗️ Ёрдам пулларига муҳтож оилалар рўйхати маҳаллалар кесимида адолатли тузилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида тасдиқланиши лозимлиги таъкидланди.

⚡️ Маблағларни адолатли тақсимлашда маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ёрдамни мақсадли етказиб беришга нуронийлар ва фаолларни жалб этиш муҳимлиги айтилди.

50 минг нафар тез тиббий ёрдам ходими учун ажратилган 200 миллиард сўм мукофот пулларини ҳам ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Forwarded from Hudud Inform
❗️Ягона ижтимоий реестр орқали моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга ошириш МЕХАНИЗМИ

(Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга)

🔹Даромад мезони:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.

🔹Ҳисоблаш тартиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

💻 Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
⚡️Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган тиббий комбинезонлар яратилди

Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирга қадар ишлатиб келинган ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

Батафсил 👉 бу ерда

📲
Каналга обуна бўлиш 👉 @qarshishaharhokimligi
🚰 Сув қувурлари таъмирланди

🛠 “Сув таъминот” МЧЖ Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан Амир Темур кўчасидаги, Чўлқувар маҳалласи 11-уй орқасидаги, 5-митти туман 1-уй ҳамда 7-митти туман "Эҳсон" савдо дўкони олдидаги ичимлик сув қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.

💧 Бундан ташқари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси олдидаги марказий ичимлик сув қувурларини ҳам таъмирлаш ишлари бажарилди.

📲 Каналга обуна бўлиш 👉 @qarshishaharhokimligi