Qashqadaryo 24/7
17.8K subscribers
9.68K photos
4.17K videos
74 files
11.3K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазири Ғузор туманида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Ғузор туманида бўлиб, аҳоли саломатлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Соғлиқни сақлаш вазири “Мустақиллик“ маҳалласида жойлашган “Нуронийлар маскани“да кекса авлод вакилларини саломатлиги ва уларни маънавий-маданий ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Мажбуриятларни бажармаган пахта-тўқимачилик кластерларининг фаолиятини тартибга солиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган.

Қарорда туманлар ҳокимларига:

Кластерлани ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни уларга бириктиришда талабгорларнинг пахтачилик соҳасидаги тажрибаси, моддий ва молиявий салоҳияти инобатга олинмаганлиги;

- кластер фаолияти доирасида тузилган битимлар бўйича ўз мажбуриятларини сурункали равишда бажармай келаётган, тижорат банклари олдидаги кредит қарзларини мунтазам қайтармаётган, ўз молиявий салоҳиятини инобатга олмасдан юқори кредит юкини юзага келтирган, фермерлар билан 2023-йилги пахта хомашёси учун ҳанузгача тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган кластерлар билан ишлаш ва тегишли чораларни кўришда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги;

- кластерлар зиммасига турли йўналишдаги самарасиз лойиҳаларни, уларнинг тўғридан-тўғри фаолиятига боғлиқ бўлмаган тадбирларни амалга оширишни юклаш орқали уларнинг молиявий ҳолатига путур етказилганлиги кўрсатиб ўтилиши ёзилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Узаков, Рустамов), бошқармалар (Боймиров, Алибоев) туманлар ҳокимлари билан биргаликда кластерларнинг пахта хомашёсини қайта ишлашдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган қувватлари самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб бориши бўйича топшириқ берилган.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Вилоятнинг туман ва шаҳарларида ҳафтанинг ҳар шанба куни тадбиркорлар қабули ташкил қилинади

Ҳафтанинг ҳар шанба куни «Очиқ эшиклар куни» деб эълон қилинди ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига тадбиркорлар қабулини ташкил қилиш вазифаси вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан вазифа қилиб белгиланди.

Ҳокимлар тадбиркорлар билан кўпроқ ишлаб, уларнинг муаммоларини ўрганади ва ечими бўйича ишлайди.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Б.Мўминов) ва тижорат банклари ўз
мижозлари бўлган тадбиркорлар билан ҳафтада бир маротаба учрашувлар ташкил этади.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Аминовага қуйидаги вазифалар белгилаб берилган:

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси (Ф.Мухаммадиев),
Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Б.Мўминов), тижорат банклари раҳбарлари билан
биргаликда жорий йилнинг 30 ноябрига қадар вилоятдаги 71 012 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш;

- туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда вилоятдаги 325 нафар хотин-қизларга белгиланган тартибда март ойидан-декабрь ойига қадар ижара тўловлари тўлаш ишларини якунлаш;

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Бобоев) билан биргаликда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тизими муассасалари фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда оналар ва болалар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш бўйича таъсирчан механизмларни ўз ичига олган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Бобоев), туман (шаҳар)лар ҳокимлари
билан биргаликда «хавфсиз туғруқ»ни таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ишлари самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари М.Азизов, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хизмати бошқармаси (З.Зокиров), вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида вилоят ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (Ў.Панжиев), туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари:

2023-йилдан ўтувчи 34 та уйни август ойига қадар, янгидан бошланувчи 27 та уйни октябрь ойига қадар фойдаланишга топшириш чорасини кўрсин;

- қурилаётган уй-жойлар таннархини арзонлаштириш бўйича биринчи навбатда маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш ва ҳар бир уйга қайта тикланувчи энергия манбаалари, сув иситиш қурилмалари ва қуёш панелларини ўрнатиш чораларини кўрсин;

- уй-жойларни сейсмик хавфсизлигини таъминлаган ҳолда қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратсин.

Миришкор (Ф.Ғуломов), Чироқчи (Ф.Юсупов), Кўкдала (Х.Джураев),
Деҳқонобод (Ш.Шокиров), Қарши тумани (З.Алиқулов) ҳамда Шаҳрисабз (Ш.Бўриев)
ва Қарши шаҳар (Н.Холбоев) ҳокимлари ўзларига тегишли хулосани чиқариб, уй-жойларнинг қурилишига барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини
кўрсин.

«Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» ДМ (Ш.Авазов) ўз масъулиятини ошириб, қурилиш объектларига қурилиш материалларини ўз вақтида етказиб бериш, вилоятдаги 55 та умумтаълим мактабини жорий йил 15 августга қадар, 30 та мактабгача таълим муассасасини жорий йил 1 сентябрга қадар фойдаланишга топшириш кафолатини берсин - М.Азимов.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Қобиловга қуйидаги вазифалар белгилаб берилган:

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Қобилов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (У.Орипов) жорий йил якунига қадар:

Вилоятда 3-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим қамров даражаси 66,2 фоизга
ошириш
;

- ўқитувчи ва педагоглар малака тоифасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил
этиб, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улушини 23,1 фоизга, малака тоифасига эга ўқитувчилар улушини 50 фоизга етказиш;

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 45 та мактабларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этиш;

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 75 минг нафар ўқувчиларни ITга
ўқитиш;

- мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини 35 фоиздан
45 фоизга ошириш чораларини кўрсин.

Фан ва инновациялар
вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси (О.Мавлонов) билан биргаликда
:

Янги ўқув йилига қадар Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Ёшлар
технопарки»ни фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин;


- олийгоҳларда қўшимча 6 та спин-офф компаниялар ташкил этсин;

- вилоятдаги 57 та профессионал таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун 21 529 нафар ўқувчини ўқишга қабул қилиш чораларини кўрсин.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Бобоев) йил якунига қадар:

Вилоятдаги 15 нафар мутахассисни Республикадаги тиббий илмий марказларида, 6 нафар мутахассисни хорижда юқори технологик амалиётлар учун қайта тайёрлашни;

- вилоят даражасида 40 турдаги туман даражасида 20 турга янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ қилишни;

- 25 та хусусий тиббиёт муассалари очилишини таъминласин.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси (У.Султонов), таълим муассасалари,маҳаллий ҳокимликлар билан бирга:

- хорижий тилларни ўрганишга қизиқиши бор 150 минг ёшларни «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси орқали ўқитилиши ва 8 минг нафарига сертификат олишга;

- алоҳида ишлаш талаб этиладиган 8 259 нафар «оғир» тоифадаги ёшларнинг турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этиш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишига;

- оталиққа олинган ёшларнинг дунёқарашини ўзгартириш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишга, 30 минг нафарининг ижтимоий ва маиший муаммолари ижобий ҳал этилишига кўмаклашсин.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Video
“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими (Б.Рахимов) вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси (Б.Жўраев) жамоат ташкилотлари билан биргаликда:

жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, жойларда, айниқса Қарши шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига санитария қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни тоза сақлаш, канализация тармоқларига ҳар хил чиқиндиларни ташламаслик
борасида тарғибот-ташвиқот ишларини
олиб борсин - М.Азимов.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 6 ойида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 30 трлн сўмни ташкил қилиб, вилоят иқтисодиёти 6 фоизга ўсган

Шунингдек, экспорт ҳажми 2 баробарга ўсиб 275,0 млн долларни ташкил этган.

https://t.iss.one/qarshiliklar
⚡️Ташаббусли бюджетга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 29-июлдаги КҚ -787-ИВ сонли қарорига асосан «Ташаббусли буджет» жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган асосий ўзгартиришлардан:

Барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида эндиликда «Ташаббусли буджет» доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳалла (ташкилот)лар учун навбатдаги иккита мавсум доирасида танаффус эълон қилинади (яъни ушбу маҳаллалар учун лойиҳа киритиш имконияти чекланади).

Бу эса ўз навбатида бир неча мавсумдан бери иштирок этиб келаётган лекин, тўплаган овоз сони аҳоли сони катта маҳаллаларнинг тўплаган овоз сонидан кам бўлган маҳаллаларга ғолиб бўлиш имкониятини беради.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида кучли тунги рейдлар бошланди

Қарши шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида тунги клублар, спа-салонлардаги қизлар билан профилактик суҳбат ўтказилиб шахсига аниқлик киритилган.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Photo
Россия Федерацияси Чувашия Республикасининг «Концерн» трактор заводи вилоятимиздаги 500 нафар фуқарони ўқитгач ишга қабул қилиб уларга 500-2000 долларгача ойлик маош тўлайди.

Жорий йилнинг 2-август куни соат 10:00 да Қарши шаҳар “Ишга марҳамат“ Мономарказида «Концерн» заводининг маъсул ходими иштирокида ушбу заводда ишлаш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбат ўтказилади.

Қандай ишга деган саволга жавоб:

Чувашия Республикасининг "Концерн" Трактор заводига таъмирчи, қўйма тўсар (Обрубщик литья), дизайн муҳандиси (инженер-конструктор), Электр ва газ пайвандчиси (Электрогазосварщик), Юнувчи (Шлифовщик), қурувчи (Маляр), кранчига ёрдамчи (Стропальщик) ва бошқа ишлар.

Маълумот учун: +99893 900 80-09, +99899 686 28-98

https://t.iss.one/qarshiliklar
Шаҳрисабз туманидаги яхши локацияга эга жойлардан тадбиркорлик фаолияти учун бўш ер майдонлари аукционга чиқарилади.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Қарши шаҳрининг Маҳаллот, Комилон ва Беклар МФЙ ҳудудида электр таъминоти соат 22:00 гача тикланади

Айни дақиқаларда шимолий нимстанциясидан чиқувчи Шаҳар-2 ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис Қарши шаҳрининг Маҳаллот, Беклар ҳамда Комилон МФЙ да электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

https://t.iss.one/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Муротжон Азимов айни дақиқаларда Яккабоғ туманида қад ростлаётган «Янги Ўзбекистон» массивида.

https://t.iss.one/qarshiliklar
⚡️Президент истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муротжон Азимов бугун «Мираки» туризм маҳалласига борибди

Вилоят ҳокими туризм маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, меҳмонлар учун яратилаётган шароитларни дунё стандартларига мослаштириш бўйича ўзини тавсия ва таклифларини билдирган.

P.S Жуда катта ишлар бошланган. Оз қолди. Мана шу лойиҳалар ишга тушиб кетгач туристлар оқимининг каррасига кўпайиши натижасида миллионлаб долларлар иқтисодиётимизга, халқимизнинг чўнтагига келиб тушади. Бир неча минглаб янги иш ўринлари яратилади. Одамларимиз, воҳаликларимиз интиқиб кутган катта ўзгаришларнинг бир қисми бу. Ҳали Сарчашма, Ғелон, Майданакда бўладиган йирик туризм лойиҳаларини айтмайсизми. Илоҳим барча ўйлаган режаларимиз тезроқ амалга ошиб, одамларимиз янада бойишсин.

https://t.iss.one/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музаффарбек Тўрабоев — Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори!

Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадашвили мағлубиятга учратди.

Ғалаба завқи. Яқинлар хурсандчилиги.

https://t.iss.one/qarshiliklar