Qashqadaryo 24/7
17.8K subscribers
9.76K photos
4.19K videos
75 files
11.3K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
Қарши шаҳридаги деҳқон (озиқ-овқат) бозорларида ҳамда маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда экан.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Photo
Қашқадарё вилоятида 31 июль куни «Автомобилсиз кун» оммавий акцияси ўтказилади

31 июль куни вилоятимизнинг жойлардаги барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига шахсий транспорт воситаларидан воз кечиш ва жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Талабаларга қулайлик: Қарши давлат университетида Туризм амалиёт маркази ва Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораторияси фойдаланишга топширилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Қашқадарё вилоятига қилган хизмат сафари давомида Қарши давлат университетида янгидан фойдаланишга топширилаётган Туризм амалиёт маркази ва Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил маълумот

https://t.iss.one/qarshiliklar