Ibragimov Elyor Hakimovich
179 subscribers
1.09K photos
121 videos
17 files
254 links
Yoshlar masalalari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha prorektor
Download Telegram
Муротжон Азимов ҚарДУда

Вилоят ҳокими бугун бир гуруҳ масъул раҳбарлар билан университетнинг 8-талабалар турар жойини ва Тиббиёт факультети биносини тантанали очилиш маросимларида иштирок этди.

Якунда талаба-ёшлар билан мулоқот қилди.
Forwarded from Qashqadaryo 24/7 (Ҳусан Комилжонов)
Бугун вилоят раҳбари Қарши давлат университети талабалари билан бўлган учрашув мулоқотида, ижтимоий тармоқларда кенг айланаётган Миришкор туманида жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган ҳолатга ҳам муносабат билдирди ва жумладан, шундай деди:

"Аёлнинг маънавият, маърифати бу битта оиланинг эмас, бутун жамиятнинг устуни, юзи бўладиган фазилатдир. Миришкордаги боғчада бўлган ҳолат ҳақиқатда хунук ҳолат. Наҳотки, бугун фарзандларимизга таълим-тарбия бераётганлар орасида шунақа мансаб учун, манфаат учун бир-бировини аямайдиган, овозини баланд қўйиб гапирадиган ходимлар фаолият олиб бормоқда.
Албатта, бу бўйича ҳуқуқий ечим берилади, лекин мени хавотирга солгани ёшларга ибрат, намуна бўладиган соҳа вакилларининг бу каби жанжал кўтариши, овозини баланд қўйиб таълим масканини бефайз қилиши бўлмоқда. Болаларимизнинг таълим-тарбиясини етук шахслар олиб боришининг тарафдоримиз.
Аксариятингиз келгусида таълим ташкилотларида фаолият олиб борасиз. Ўқитувчилик, мураббийлик қиласиз. Ҳамиша ишда ҳам, ҳаётда ҳам, юрганда-турганда ҳам ўрнак бўлишингизнинг тарафдориман. Аслида, улуғ аллома Абдулла Авлоний айтганидек, тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи керак, эмасми?
"

Ана шулар ҳақида сўзлар экан, вилоят ҳокими талабаларни аввало инсоний фазилатлар эгаси бўлиш, ҳар томонлама етук кадр, малакали мутахассис ҳамда таълим ташкилотларига виждон амри билан тайёр бўлиб боришга чақирди.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Forwarded from Xushnudbek.uz
🎊“Заковат” Интеллектуал олимпиадаси чемпиони — Қарши давлат университети!

14-17 декабрь кунлари ўтказилган йирик мусобақа юқори нотада ўз якунига етди.

Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар Интеллектуал олимпиаданинг биринчи тарихий совриндорлари бўлишди:

🥇1-ўрин: Қарши давлат университети;

🥈2-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;

🥉3-ўрин: Тошкент давлат педагогика университети.

Ғолиб бўлган Олий таълим муассасалари қуйидаги кўринишда Президент соврини билан тақдирланади:

1-ўрин: Университет талабалари учун замонавий кутубхона;

2-ўрин: 100 та моноблок;

3-ўрин: 100 та ноутбук.

Шунингдек:

✈️ 🎓 Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади;

💼 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Hayojonli_onlar
#zakovat

Prezident sovg‘asi egalari nomi aniq bo‘ldi

Intellektual olimpiadaning respublika bosqichi umumjamoa hisobida mutlaq g‘olibi — Qarshi davlat universiteti.

2-o‘rin - Toshkent tibbiyot akademiyasi;
3-o‘rin - Toshkent davlat pedagogika universiteti bo'ldi.

G'olib jamoalar umumiy miqdori 4.5 mlrd sum miqdoridagi Prezident sovg'alari bilan taqdirlanishdi.

Telegram | Instagram | Facebook|You Tube
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВда_биз
#19дек #uzbekiston24

⚡️"Иқтисод ва таҳлил" мавзусида ёритилган лавҳада Қарши давлат университетида энергия тежамкорлиги борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

👉
@rektor_qarshidu
Forwarded from Temur Poyonov️️ (T P)
#сарҳисоб_2022

⚡️Ёшлар масалалари ва маънавий
-маърифий ишлар

📊 Батафсил инфографикада

👉
@rektor_qarshidu
#сарҳисоб_2022

⚡️Илмий ва инновацион фаолият

📊 Батафсил инфографикада

👉
@rektor_qarshidu
#сарҳисоб_2022

⚡️Ўқув-услубий фаолият

📊 Батафсил инфографикада

👉
@rektor_qarshidu
#сарҳисоб_2022

⚡️Ўқув-услубий фаолият

📊 Батафсил инфографикада

👉
@rektor_qarshidu
Forwarded from Edu.uz
#Tayinlov

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan Ibrohim Yo‘lchiyevich Abdurahmonov Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri etib tayinlandi va shu munosabat bilan Innovatsion rivojlanish vaziri lavozimidan ozod etildi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН!

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2022 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2023 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, азизларни Янги – 2023 йил билан самимий муборакбод этаман. Шу қувончли дамларда барчангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик тилашдан бахтиёрман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Элёр ИБРАГИМОВ
Forwarded from Pressuzb
Қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Ўқиш жараёнлари 18 январдан бошланади.

@pressuzb