Ibragimov Elyor Hakimovich
180 subscribers
1.09K photos
121 videos
17 files
254 links
Yoshlar masalalari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha prorektor
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро талабалар куни муносабати билан вилоят Ёшлар марказида Қарши давлат университетининг ёшлар масаласига масъуллари ва талаба-ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Батафсил видеолавҳада👆

👉@qarduuz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба_муборак_бўлсин

🏆Лочин жамоаси вилоят 2-лига мусобақаси ғолиби!!!

👍🏻 Жамоамиз билан фахрланамиз!!!

👉@qarduuz 👈
#талабаларга_қулайлик
#LIVE

Қарши давлат университети жамоаси учун фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимизнинг асосий пойдевори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги қўшалоқ байрамга айланди. Боиси, Тиббиёт факультети учун ҳар томонлама қулай, барча зарур шарт-шароитларга эга мукаммал таъмирланган янги ўқув биноси ҳамда 600 ўринга мўлжалланган янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилади. Айни дамда ушбу икки иншоотнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Батафсил кейинроқ.

👉 @qarduuz 👈
#талабаларга_қулайлик
#LIVE

Хабар берилганидек, бугун Қарши давлат университетида Тиббиёт факультети учун ҳар томонлама қулай, барча зарур шарт-шароитларга эга мукаммал таъмирланган янги ўқув биноси ҳамда 600 ўринга мўлжалланган янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими М.Азимов иштирок этиб, нутқ сўзлади. Жумладан, вилоят ҳокими бугун ёшларга яратилаётган имкониятлар замирида давлатимиз раҳбарининг илм-фанга, эртамиз эгаларининг келажагига қаратаётган юксак эътибори натижаси эканлигини таъкидлади. Очилиш маросимидан сўнг биноларда яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Ҳозирда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

👉 @qarduuz 👈
Муротжон Азимов ҚарДУда

Вилоят ҳокими бугун бир гуруҳ масъул раҳбарлар билан университетнинг 8-талабалар турар жойини ва Тиббиёт факультети биносини тантанали очилиш маросимларида иштирок этди.

Якунда талаба-ёшлар билан мулоқот қилди.