Ibragimov Elyor Hakimovich
179 subscribers
1.09K photos
121 videos
17 files
254 links
Yoshlar masalalari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha prorektor
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ягона тўғри қароримизнинг ҳаками фақат ва фақат халқимиз бўлиши керак

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
Халқ сўзи” газетасининг 25 июнь сонида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матни эълон қилинди.

👉 @eduuz
#Yoshlar_kuni

💐 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bayram bilan barcha yoshlarni tabriklaydi!

➡️ Yana birozdan keyin poytaxtimizda sana munosabati bilan tantanali marosim boʻlib oʻtadi.

Unda Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirok etishi va nutq soʻzlashi kutilmoqda.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Iftixor

🔰 Qarshi davlat universiteti 3-bosqich talabasi, “Kelajak bunyodkori” medali sohibasi Zabarjad Qahhorova “Yoshlar kuni” bayram tadbiri taassurotlari bilan oʻrtoqlashdi

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#Муносабат

⚡️Ижтимоий ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувликни асраш – давр талаби

1-2 июль кунлари Нукусда содир бўлган ташвишли воқеалар тобора мураккаблашиб, кескинлашиб бораётган бугунги дунёда ижтимоий барқарор-лик ва ҳамжиҳатликни асраш масаласи нақадар жиддий вазифага айланаётга-нини яна бир бор намойиш этди. Кейинги йилларда бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Қорақалпоғистон диёрида ҳам кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ўтган йилги ташрифи чоғида маълум қилинганидек, саноатни ривожлантиришга йўналтирилган икки юздан ортиқ лойиҳалар бажарилди, “Қорақалпоқ цемент”, “Техник глобал”, “Нукус полимер”, “Вегатекс глобал” каби ўнлаб корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари оширилди.

Аҳолининг кўплаб ижтимоий муаммоларини тизимли бартараф этиш чоралари кўрилди, фуқароларни ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қиладиган қувур ва иншоотлар барпо қилинди. Қорақалпоқ давлат санъат музейининг қайта жиҳозланиши, ўлкашунослик музейи ва иқтидорли болалар мактаби биноларининг қад кўтариши, истироҳат боғи ва спорт мажмуасининг бунёд этилиши ўлка турмушини янада жонлантирди. Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг ташкил этилиши, Навоий давлат кончилик институти, Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти филиалларининг иш бошлаши қорақалпоқ ёшларининг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтирди.

Бироқ июлнинг илк кунларида бўлиб ўтган воқеалар ушбу зафарларни “ҳазм қила олмайдиган”, барқарорликни издан чиқаришга мойил бўлган, асрлар давомида ҳамжиҳатликда умргузаронлик қилиб келган икки халқ орасига нифоқ солишга интиладиган давралар мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу давралар Ўзбекистонда ҳар қандай эътироз ва таклифларни баён этишнинг қонуний ва таъсирчан ижтимоий механизмлари яратилган бир шароитда жамоатчиликни ноқонуний намойишларга чақирди ва шунинг билан жиддий тартибсизликларнинг юзага келишига сабаб бўлди.

Бугун давлат раҳбарининг тезкор ва самарали чоралари, икки қардош халқнинг бирдамлиги ва якдиллиги шарофати билан вазият барқарорлашди. Лекин ижтимоий барқарорлик ва ҳамжиҳатликни, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари жипслигини, миллатлараро тотувликни асраш вазифаси долзарб-лигича қолмоқда. Ижтимоий зиддиятлар, ихтилофлар, таҳлика ва таҳдидларни бошидан ўтказган Яқин Шарқнинг қатор мамлакатлари, қўшни давлатларнинг аччиқ тажрибаси биздан бу вазифага масъулиятли ёндашишни, огоҳлик ва ҳушёрликни оширишни, бир-биримизга нисбатан сабрли-оқибатли бўлишни, турли воқеа ва жараёнларга қонуний йўллар билан муносабат билдиришга одатланишни талаб этмоқда. Шу муносабат билан биз барча ватандошларни огоҳ ва хушёр бўлишга, диёримизнинг энг ардоқли қадриятлари – тинчлик ва осойишталик, хотиржамлик ва бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувликни кўз қорачиғидек асрашга чорлаб қоламиз.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор

👉
@rektor_qarshidu
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
⚡️Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари 65 ёшни қаршиламоқда.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент!

👉@rektor_qarshidu
#Хушхабар

⚡️ “Лочин” жамоаси Ўзбекистон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 18-25 июль кунлари Қарши шаҳридаги “ГЕОЛОГ” майдонида Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Аҳамиятлиси, мусобақада илк бора иштирок этган Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, жамоа аъзоси Санжар Тўрақулов мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" дея эътироф этилди.

Жамоамиз билан фахрланамиз! Ютуқлар муборак бўлсин!

👉 @qarduuz 👈
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
Қарши давлат университети ректори, профессор Д.Набиевнинг абитуриентлар ва ота-оналарга МУРОЖААТИ

⚡️Азиз ота-оналар, қадрли абитуриентлар!

Юрт ободлиги, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови жамиятда Конституция ва қонун устуворлиги таъминланишидир. Дарҳақиқат, бугун бутун жамият қонун доирасида, ҳалол, покиза яшашга интилмоқда. Бироқ, шундай бўлишига қарамай, ҳали ҳамон орамизда пора эвазига иш битиришга уринаётган “уддабуронлар” учраб тургани кўнгилни хира қилади. Айниқса, қабул жараёнлари бошланиши билан тест ёки касбий (ижодий) имтиҳони мавжуд йўналишларга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилувчи олий таълим соҳасига алоқадор бўлган ва бўлмаган айрим шахсларнинг найрангларига алданиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан касбий (ижодий) имтиҳонлар республикамизнинг бошқа ОТМ профессор-ўқитувчилари таркибидан тузилган махсус комиссия томонидан қабул қилиниши тасдиқланади. Қолаверса, имтиҳон жараёнлари махсус видеокузатув орқали тўлиқ назоратга олинади. Ижодий имтиҳонлар адолатли, очиқ ва шаффоф тарзда, шунингдек, кенг жамоатчилик, ОАВ иштирокида бўлиб ўтиши таъминланади. Қисқа қилиб айтганда, фирибгарликни мақсад қилган, қинғир йўл билан даромад орттиришни ўйлаган нопок кимсаларга ҳеч қандай имконият қолдирилмайди. Айтмоқчимизки, уларнинг алдовларига ишониб қолманг! Бу орқали Сиз ўзингизга, биринчи навбатта, ҳам моддий, ҳам маънавий катта зарар етказишингиз мумкинлигини зинҳор унутманг.

Бугун таълим оламан деган ҳар бир киши учун кенг имкониятлар эшиги очилган. Шундай экан, тўғри йўл турганда, пора билан иш битиришга уриниб, коррупция балосини янада чуқур илдиз отишига ҳисса қўшманг. Бу билан сиз, аввало, ўз ҳаётингизни ва фарзандларингиз келажагини таҳлика остида қолдирган бўласиз. “Сўнги пушаймон – ўзинга душман”, деган нақлнинг ҳақиқатини бугун жиноят содир қилиб, ўзининг, оиласининг, фарзандларининг келажагини барбод қилган одамдан кўра кўпроқ англагувчи киши бўлмаса керак. Коррупцияга қўл ураётган, пора билан “проблема”сини ҳал қилишни мақсад қилган ҳар бир киши учун ўшаларнинг ҳаёти ибрат бўлмоғи лозим.

Коррупция ботқоғига ботганлар жамият тараққиётига ғов бўлиб, умри халққа хиёнат қилиш, ёш авлод онгини заҳарлаш билан ўтишини энди кенг жамоатчилик яхши тушунади. Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳалол, виждонли одам ҳаётда ғолиб бўлади ва бахтли-саодатли ҳаётга эришади. Зеро ризқнинг ҳалоли – ҳаловатимиз гарови экнини доимо ёдда тутишимиз даркор.

Бугун замон шиддат билан олдинга қараб кетаётган, глобаллашув жараёнлари бутун дунёни қамраб олаётган, ҳамманинг нигоҳи ёшлар тақдирига қаратилган бир пайтда муҳтарам Президентимиз ва давлатимиз томонидан кучли ва адолатли таълим-тарбия тизими яратиб берилмоқда. Ҳамма гап буни тўғри англаш, Ватан ва халқ олдидаги бурч ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ягона мақсад ва ғоя атрофида бирлашишдадир.

Унутмангки, жамиятнинг оғриқли нуқтаси бўлган коррупцияга қарши кураш борасида Сиз ота-оналарнинг, айниқса, ёшларнинг алоҳида ўрни бор. Бу курашга барча бирдек сафарбар бўлса, авлодларимизнинг тақдири ҳам, келажагимиз ҳам гўзал бўлади. Шу орқалигина биз юрт фаровонлиги ва барқарорлигига эришамиз.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор

👉
@rektor_qarshidu
📌 Rasman: Test sinovida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni berish 4-avgust kunidan boshlanadi — Davlat test markazi.

Do'stlaringizga ulashing
@YQQUZB_KANAL