Ibragimov Elyor Hakimovich
179 subscribers
1.09K photos
121 videos
17 files
254 links
Yoshlar masalalari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha prorektor
Download Telegram
⚡️Халқаро форум: Таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида муҳим келишувлар имзоланди

Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форум доирасида Қарши давлат университети ректори Д.Набиев Эге университетининг қатор институтлари ва факультетлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Хусусан, Ўқув фанлари институти, таълим, фанлар факультетлари ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Шартномада икки олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалар алмашинувини рағбатлантириш, докторлик диссертациясига тайёрланаётган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни қабул қилишга кўмаклашиш, илмий анжуманлар ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишларида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва илмий журналларда тадқиқот натижаларини биргаликда нашр эттириш, академик маълумотлар, нашрлар ва адабиётлар алмашинуви, ўзаро стажировкаларни йўлга қўйиш каби муҳим келишувлар кўзда тутилган.

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
♦️#Ҳафталик
♦️
#ДАЙДЖЕСТ

🏛 Қарши давлат университети фаолиятига доир муҳим янгиликлар ҳафта
давомида

🔹Асила Абдураҳмонова "Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун" эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди

🔸Она сайёрамизни муҳофаза қилиш барчамизнинг бурчимиздир

🔹Бўлажак замонавий касб эгаларимиз

🔸Тажриба алмашинуви: Самарқанд ОТМлари биринчи проректорлари университетга ташриф буюрди

🔹Психологик курслар ташкил этилмоқда

🔸Меҳр-мурувват инсонийлик гултожи

🔹Давлат тилида иш юритиш бўйича семинар бўлиб ўтди

🔸Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга ҳар биримиз масъулмиз

🔹Халқаро форум: Таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида муҳим келишувлар имзоланди

🔸Танишув ва тажриба алмашинуви

👉@rektor_qarshidu
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#Халқаро_форум

⚡️Қарши давлат университети Туркиянинг Эге университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади

Хабарингиз бор, икки кун давомида Туркиянинг Измир шаҳрида 80 га яқин туркиялик ва мамлакатимизнинг 20 дан зиёд олий таълим муассасаларининг ректорлари, 200 га яқин профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат Ўзбекистон-Туркия ректорларининг халқаро форуми бўлиб ўтди.

Халқаро форум доирасида Қарши давлат университети ва Туркиянинг Эге университети ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.

Имзолаш маросимида Қарши давлат университети ректори Д.Набиев ҳамда Эге университетининг биринчи проректори, профессор Ҳакан АТИЛГАН (Prof. Dr. Hakan ATILGAN) иштирок этди. Ҳамкорлик меморандуми икки олий таълим муассасаси ўртасида кенг қиррали келишувларни ўз ичига олади.

👉@rektor_qarshidu
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
⚡️ КОНСТИТУЦИЯ – ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

Маълумки, конституция барча жамиятларда олий ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳужжат сифатида эътироф этиб келинади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки конституция давлат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг асосларини белгилаб беради, фуқароларнинг эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ифодалайди. Шу боисдан барча мамлакатларда ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишига, унда акс эттирилган норма ва қоидаларнинг рўёбга чиқарилишига алоҳида эътибор билан муносабатда бўладилар. Ўзбекистонда ҳам мамлакат Конституцияси фуқаролар томонидан инсон эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайдиган, жамият ва давлат тараққиёти учун пойдевор яратадиган, жамият аъзоларининг муносиб турмушини қарор топтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳуқуқий ҳужжат сифатида қадрлаб келинади.

Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2638-konstitutsiya-ijtimoiy-taraqqiyot-kafolati-

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор

👉
@rektor_qarshidu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ягона тўғри қароримизнинг ҳаками фақат ва фақат халқимиз бўлиши керак

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
Халқ сўзи” газетасининг 25 июнь сонида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матни эълон қилинди.

👉 @eduuz