Ibragimov Elyor Hakimovich
175 subscribers
1.09K photos
121 videos
17 files
254 links
Yoshlar masalalari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha prorektor
Download Telegram
♦️#8_mart_xalqaro_xotin_qizlar_bayrami

🌹 Taqdirlash jarayonidan fotosuratlar

👉@qarduuz 👈
🌹#8_mart_xalqaro_xotin_qizlar_bayrami

📸 Bayram munosabati bilan QarDU tuzilmasidagi Qatag‘on qurbonlari xotirasi muzeyi xodimalari taqdirlandi.

👉@qarduuz 👈
⚡️Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари ҳамда қатор кўрик-танловлар ғолиблари тақдирланди

Ёшларни рағбатлантириш, уларнинг истеъдодини намоён этиши ва ижодий қобилиятини янада ривожлантириши учун алоҳида эътибор қаратиш истиқболда ўзининг самарасини беради. Иқтидорли ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилган юксак эътибор ва унинг ҳосиласи сифатида 2021-2022 ўқув йили учун Қарши давлат университетининг 2 нафар талабаси Президент ва 7 нафар талабалари номли давлат стипендияларига сазовор бўлдилар. Шунингдек, қишки таътил даврида университет талаба-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида соврин жамғармаси 125 млн сўмлик пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо ютуқлар фондига (планшетлар, мобиль телефонлар, электрон қўл соатлар, энг сара бадиий асарлар тўплами) эга онлайн шаклда фан олимпиадалари, интеллектуал викториналар ва турли танловлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 10 март куни Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари ҳамда қатор кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда сўз олган Қарши давлат университети ректори Д.Набиев Президент ҳамда номли давлат стипендияларига сазовор бўлиш ҳар бир талаба-ёшнинг орзуси эканлиги, бу юксак эътироф, ёшларни янада чуқурроқ изланишга, юқори марраларни забт этишга даъват эканлигини таъкидлаб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қишки таътил даврида университетда ташкил этилган турли онлайн кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ғолибларини самимий қутлади. Шундан сўнг, 2021-2022 ўқув йилида Президент ҳамда номли давлат стипендиялари сазовор бўлган 9 нафар иқтидорли талабаларга гувоҳнома, эсдалик совғалари, шунингдек, онлайн кўрик-танловлар, йил талабаси-2021, стартап лойиҳалар танловлари ғолиблигини қўлга киритган ёшларга сертификатлар ва қимматбаҳо мукофотлар тантанали равишда топширилди.

👉@qarduuz 👈
📸 Тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар

👉@qarduuz 👈
бўш иш ўринлари.pdf
967.3 KB
#Фойдали

⚡️Ҳурматли талаба-ёшлар! Қашқадарё вилоятида жойлашган корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз

👉@qarduuz 👈
⚡️Талабалар бандлигини таъминлаш асосий вазифага айланмоқда

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда давлат раҳбари томонидан ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Қарши давлат университети ҳамкорлигида “Ёш экопатрул” гуруҳи фаолияти йўлга қўйилиб, унга экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишида таҳсил олаётган 20 нафар талаба жалб қилинди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 март куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ташкил этилган тадбирда Қарши давлат университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар, вилоят ИИБ, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида талабалар бандлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси, “Ёш экопатрул” гуруҳининг экотизим барқарорлигини таъминлаш, она табиатни асраб-авайлашда қўшадиган ҳиссаси, айни талаба-ёшлардан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизими учун заҳира кадрлар шакллантирилиши хусусида сўз юритишди. Шундан сўнг “Ёш экопатрул” гуруҳи аъзоларига гувоҳномалар топширилди. Янги иш фаолиятнинг дастлабкиси намунаси сифатида дарахт кўчатлари экилди. Шу куни “Ёш экопатрул” гуруҳи аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мавзусида ўқув-семинар ҳам ташкил этилди.

👉@qarduuz 👈
📸 Тадбир жараёнидан фотосуратлар

👉@qarduuz 👈