Channel created
АОКА матбуот котиби сифатида иш юритган давримда, журналист ва блогерлар билан бирга ишладим, улар дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилиб келдик. Ана энди ўзим ҳам шу йўлни танламоқчиман. Қизиқ...

@pulatov_kh
Бугуннинг ҳақиқати шундай: агар сиз юқори лавозимда ишласангиз ва сизнинг ишингизни доим кузатиб боришса, уни кўпчилик баҳоласа, муносабат билдирмаслик ёки қочишга уриниш бефойда.

Бундай вазиятларда ўзингиз тўғрингизда бирор бир маълумот тақдим этмасангиз, унда бошқалар сиз ҳақингизда ёзади ва ахборот олами нотўғри, ишончсиз, ўйлаб топилган маълумотлар билан тўлдирилади, бу эса ўз-ўзидан нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун доим очиқ бўлиш жуда муҳим, фақат шу йўл билан ўзингизга нисбатан яхши муносабатларга эришишингиз мумкин.

Маълумотларни факатгина сизга қулай бўлган жойда бўлишиш керак эмас, масалан, идора сайтида, Фейсбукда ёки расмий газетанинг бешинчи саҳифасидаги бирор рукнда эмас, балки сизга ва сиз уларга таъсир кўрсатишингиз мумкин бўлган аудиторияда маълумот бериш мақсадга мувофиқ.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “opinion maker” билдирилган постлар юзлаб кўришлар ва ўнлаб репостлар йиғмоқда.

Уларда орасида матбуот котибларни ишини оммавий тарзда танқид қиладиганлари ҳам бор. Бугун давлат органлари ва йирик компанияларнинг ахборот хизматлари қай даражада самарали фаолият кўрсатмоқда?

Менинг фикримча бу соҳага оид бир нечта муаммолар мавжуд:

1. Матбуот хизмати ишининг самарадорлиги, энг аввало, ушбу компания ёки давлат органи раҳбарига, унга бу хизмат нега кераклигини тушунишига боғлиқ.

2. Бу вазифаларни амалга ошира оладиган мутахассисларнинг мавжудлиги. Ушбу икки омилни бирлаштирган тақдирда яхши матбуот хизмати юзага келади. Бирор бир бўғим етишмаса ҳам қандайдир тушунмовчилик келиб чиқади, яъни ахборот хизмати ходимлари раҳбарини изоҳлар учун "ушлолмаса", у эса вазиятга ўз нуқтаи назарини етказолмаса.

Ахборот хизмати ходимлари учун ОАВда иш тажрибасига эга бўлишлари шарт эмас. Журналистлар ва блогерлар билан мулоқот қила олиш, яхши муносабт ўрнатиш ва улар ишининг ўзига хос томонларини тушуниш кўпроқ муҳим.

Ахборот хизматларининг кўп ходимлари журналистлар ишининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунчага эга эмаслар. Журналистларда белгиланган чегара, касбий этика стандартлари мавжудлигини тушунишмайди. Уларга икки ҳафтадан кейинги изоҳлар керак эмас.

Эҳтимол, бу мантиқсизликдай туюлар, бироқ журналистлар билан узоқ муддатли муносабат ўрнатиш учун шунчаки буни йўлга қўйииш керак. Тўғри, бу осон бўлмаган машаққатли жараён, лекин бошқа вариантлар йўқ.

Журналистлар ва блогерлар билан доимий алоқада бўлиш, уларнинг қизиқишлари ва вазифаларини тушуниш, улардан фойдаланмаслик ва улар билан мулоқотга ҳамда ҳар қандай саволларига жавоб беришга тайёр бўлиш лозим.

Ҳатто сиз учун ёқимсиз бўлганларига ҳам. Умуман олганда, журналист ва матбуот котиби ўртасида нормал инсоний муносабатлар ўрнатилиши керак, бундай муносабатлар иккаласи учун ҳам ёқимли ва қулай бўлса барчасини маржондек қатор қилиш мумкин.

@pulatov_kh
Forwarded from Alimoff
⚡️⚡️⚡️Хозир менга Хитойдан талабалар чиқишди. Улар 3 киши. Ҳабар беришларича Пекин-Стамбул-Тошкент йўналиши бўйича самалётга билет олишган, аммо бу рейс қолдирилган ва талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмапти. Хозир ушбу 3 нафар юртдошимиз Пекин аэропортида пулсиз, умидсиз ахволда ўтиришибди. Булар:

Хакимов Улуғбек
Шафоатов Рустам
Ғаффорова Наргиза

(Бошқа барча расмий маълумотларни ТИВ вакилларига тақдим қилишим мумкин)

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, Хитойдаги элчихона вакилларидан илтимос қилиб қоламиз ушбу талабаларга ёрдам беринг. Хитойдаги бошқа юрдошларимиздан ҳам илтимос қилиб қоламан, болалар жуда тушкун кайфиятда. Ҳали улар жуда ёш, ораларида қиз бола ҳам бор. Эътиборсиз тақдир қўлига қолиб кетишмасин!🙏

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Паспортимизнинг охирги бетида шундай сўзлар ёзилган: “Ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”.

Умид қиламанки, бу сўзларга амал қилинади ва ушбу 3 нафар юртдошимизга Ўзбекистон ТИВ ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади...

@pulatov_kh
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг очилиш маросими бошланди.