АйPulatov
Photo
Эсингизда бўлса, шу йилнинг май ойида блогер ва журналистлар дўстларимиз Умид Гафуров, Мадина Рўзматова, Лола Жабборовалар билан Сардобадаги талофат туфайли уйидан айрилган юртдошларимизга ёрдам бериш мақсадида хайрия маблағлари йиғиш акцияси - “GoFoundMe” хайриясини мувофиқлаштирувчи платформада бошланган эдик.

Акциямиз доирасида Ўзбекистон ва дунёнинг турли чеккаларида яшовчи 200 дан ортиқ саховатпеша инсонлардан 126 миллион сўм ёрдам пули йиғилди.

Кеча Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги яшовчи 42 та хонадон хурсандчилигига шерик бўлдик. Улар орасида боқувчисини йўқотган аёллар, ёлғиз кексалар ва ногирон болажонларни дуосини олдик.

Хайрия акциямизни амалга ошишида бизга кўмак берган барча саховатпеша инсонларга, "Ziyo Forum" илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди директори Бобур Фармоновга, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевга ҳамда АҚШ ва Канададаги Ўзбекистонлик ватандош уюшмалари "Give to Get International Inc” хайрия жамғармасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Forwarded from Insider.uz
Сергели. Фото Камиля Еникеева, для x-place
Forwarded from Mass-media fondi
Убайдуллаев Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ҳикматилла Убайдуллаев 2020 йил 1 июндан бошлаб фан ва таълимни ривожлантириш халқаро «Ziyo Forum» фонди директорининг ўринбосари, матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган.

Ҳ. Убайдуллаев 1996 йил 22 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Давлат ва хусусий ташкилотларининг матбуот хизматида ишлаш тажрибасига эга.

@massmediauz
Forwarded from KUNDALIK
«5600 сўм» воқеаси қандай хулосаларга етаклади?

Журналист сифатида буни ёзиш оғир, аммо кенг омманинг саводхонлиги, ахборотни таҳлил қилиш кўникмаси яхши шаклланмагани Обид Ҳакимов интервьюси мисолида яққол кўзга ташланди. Ҳозир унинг сўзларига баҳо бермоқчи эмасман, бошқа масалага — «5600 сўм» воқеаси қандай пайдо бўлганига назар ташлашни таклиф қиламан.

Воқеалар кетма-кетлигига бир эътибор қилинг: 3 ноябрь куни интервью эълон қилинди. Ўша куни видео остида 9та изоҳ қолидирилган.

4 ноябрь куни 13:34да иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов интервьюни белгилаб, Telegram-каналида хабар қолдирди. У суҳбатни томоша қилишни тавсия қилган ва иқтибос келтирган:

Аҳолимизнинг 10 фоизи, яъни таҳминан 3,3 миллион одам ойига 168 минг сўмга кун кўрар экан.

Шу куни соат 15:23да Troll.uz'да пост пайдо бўлди:

Агар инсон кунига 5600 сўм топса, у камбағал эмас. Обид Ҳакимов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори. Шу одамни ойлигини 168000 сўм қилиб қўйиб тажриба қилайлик.

Мана шундан сўнг, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасида норозилик кайфиятида ёзилган постлар кўпайди. Ҳакимовнинг сўзлари сарказм нишони бўлди. Ажабланарлиси, муҳокама қилувчилар интервьюни ҳам, мақолани ҳам билмайди. Суҳбатдан қирқиб олинган кичик лавҳанинг тарқатилиши оммани чалғита олди.

Хулоса шундайки, одамларда номаълум манба орқали тарқатилаётган ахборотга скептик қараш кўникмаси йўқ. Шунингдек, ижтимоий тармоқдаги катта саҳифа муаллифларининг ҳаммаси ҳам ахборот олиш, тўплаш ва тарқатишда таҳлилий ёндашувдан фойдаланавермайди. Бу жамиятнинг кемтик ўрнини зудлик билан тўлдириш лозим. Акс ҳолда «5600 сўм» воқеаси каби бошқа мисоллар такрорланаверади.

PS. Иқтисодчи аслидан нимани назарда тутганди? Обид Ҳакимов ўзи бунга жавоб берган. Томоша қилишингиз мумкин — https://youtu.be/d3EsqUIDnZQ

Kun.uz кундалиги
AOKAdan o’z vaqtida ketganimga Hudoga shukur...
❄️❄️
«TentakMinds» аслида ким?

Танишинг, Телеграмдаги «TentakMinds» – Бектош Ҳотамов. Profi Education ўқув маркази асосчиси ва раҳбари, тадбиркор.

Бектош Ҳотамов – 1984 йил, 24 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган, лекин Навоий шаҳрида катта бўлган. «TentakMinds» каналини очиб юритаётган Бектош Ҳотамов Жаҳон тиллари университетида ва Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олган.

«TentakMinds» каналига қарайдиган бўлсак, асосан, Profi Education'ни реклама қилган ва Profi Education'га қарашли Телеграм каналлардан постларни ўзининг «TentakMinds» каналида улашган. Иккиси ҳам ўзиники-да.

Бектош Ҳотамов Ҳамза Жумаев билан яқин алоқадаги инсон ва Ҳамза Жумаевнинг «Еттинчи қадам» лойиҳасида иштирок этган. Ҳамза Жумаевнинг ушбу лойиҳасидаги суҳбатда Бектош Ҳотамов Навоий шаҳрида катта бўлгани ҳақида гапиради.

«TentakMinds» каналига кириб, Навоий, деб излаб кўрсангиз, Навоий шаҳри ва вилояти билан боғлиқ жуда кўп постларга дуч келасиз. Aхир, ўзи катта бўлган она тупроғи-да. Бошқа вилоятлар эмас, айнан Навоий ҳақида кўплаб постлар...

Бундан ташқари, «TentakMinds» 1 июнь куни каналида қуйидагича пост қолдирган: «Уч кун ичида “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда спорт мажмуалари ва фитнес заллари иш бошлар эмиш. Мен карантингача кунимнинг ярмини фитнес залида ўтказар эдим. Навоий кўчасидаги “Lifefitness” зали менинг севимли жойим эди».

Навоий кўчасида Profi Education ўқув марказининг офиси ҳам жойлашган. Диққат қилинг! Навоий кўчасидаги «Lifefitness» зали менинг севимли жойим эди, деб ёзган «TentakMinds». Бизда эса айнан ушбу фитнес клубда вақтини ўтказаётган Бектош Ҳотамовнинг расмлари мавжуд.

YouTube тармоғида Age Podcast'да «TentakMinds» билан қилинган суҳбат эълон қилинган. YouTube тармоғида Бектош Ҳотамов, деб излаб кўринг, унинг интервюлари чиқади. Aна энди Age Podcast'да суҳбат қилган «TentakMinds» ва Бектош Ҳотамовнинг овозини таққослаб кўринг. Бир хил овозлар...

Жорий йил 20 ноябрда «TentakMinds» ўзим ишонган, билим улашишда жонбозлик кўрсатиб келаётган каналлар билан ўртоқлашаман, деб бир қанча репетиторларнинг Телеграм каналларини реклама қилган. Буни қарангки, бу ўқитувчиларнинг барчаси Profi Education ўқув марказида фаолият юритган бўлиб чиқди. YouTube'да Profi Education ўқув марказининг саҳифасига қарасангиз, айнан «TentakMinds» реклама қилган ўқитувчиларнинг видеодарслари бор.

Юқорида Бектош Ҳотамов иккита олий таълим муассасасида – Жаҳон тиллари университетида ва Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олганини ёздик.

Буни қарангки, «TentakMinds» 26 август куни устози Носир Қамбаровнинг вафот этгани ҳақида ёзади. Носир Қамбаров эса Тошкент давлат жаҳон тиллари университетининг ўқитувчис эди.

3 ноябрда эса «TentakMinds» устози Умида Тухташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида ёзади. Умида Тухташева бу тайинловга қадар Тошкент давлат юридик университетида “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси мудири (юридик фаблар номзоди, профессор) эди. Бектош Ҳотамов эса ушбу иккита олий таълим муассасасида таҳсил олган.

Сир эмаски, «TentakMinds» каналида энг кўп танқид қилинган ташкилотлардан бири бу Давлат тест марказидир. Энди савол туғилади, Бектош Ҳотамов ДТМ билан бирга ишлаб, унга тупуряптими ёки хусумат шаклланганми?

Яқин йилларда абитуриент бўлган одам борки, ўқишга кира олмаган бўлса уйига Profi Education ўқув марказидан хат борарди. Бизнинг ўқув марказда ўқи, мазмунида. Profi Education Давлат тест марказидан турли йўллар орқали минглаб абитуриентнинг шахсий маълумотларини, яшаш манзилини оларди. Бу қонунан мумкин эмас бўлса-да, уддабурон Бектош Ҳотамов бунинг йўлини қилган.

Бу ерда шахсларнинг, минглаб шахсларнинг шахсий маълумоти, яшаш манзили ҳақида гап кетмоқда. Бектош Ҳотамов ДТМдан шунча фойдаланиб, бу ёқда «TentakMinds» бўлиб тинмай танқид қилиши ҳудди тузини еб, тузлуғга тупуришдек нарса. Лекин бу ерда қонун бузилиши мавжуд эди.

Хуллас, «TentakMinds» бу Бектош Ҳотамов! Profi Education асосчиси ва раҳбари, тадбиркор 👋🏻
👍1
Forwarded from TGStat Bot
Статистика поста t.iss.one/tentakminds/13
via @TGStat_Bot
Forwarded from TGStat Bot
Поделились (2) каналов:
18-Aug 07:10 @profieducation_group
18-Aug 07:10 @profischooluz
Forwarded from TGStat Bot
Статистика поста t.iss.one/tentakminds/17
via @TGStat_Bot
Forwarded from TGStat Bot
Поделились (2) каналов:
22-Aug 05:31 @profieducation_group
22-Aug 05:31 @profischooluz
Forwarded from TGStat Bot
Статистика поста t.iss.one/tentakminds/34
via @TGStat_Bot
Forwarded from TGStat Bot
Поделились (2) каналов:
08-Nov 16:44 @profischooluz
08-Nov 16:42 @profieducation_group