АйPulatov
Photo
Эсингизда бўлса, шу йилнинг май ойида блогер ва журналистлар дўстларимиз Умид Гафуров, Мадина Рўзматова, Лола Жабборовалар билан Сардобадаги талофат туфайли уйидан айрилган юртдошларимизга ёрдам бериш мақсадида хайрия маблағлари йиғиш акцияси - “GoFoundMe” хайриясини мувофиқлаштирувчи платформада бошланган эдик.
Акциямиз доирасида Ўзбекистон ва дунёнинг турли чеккаларида яшовчи 200 дан ортиқ саховатпеша инсонлардан 126 миллион сўм ёрдам пули йиғилди.
Кеча Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги яшовчи 42 та хонадон хурсандчилигига шерик бўлдик. Улар орасида боқувчисини йўқотган аёллар, ёлғиз кексалар ва ногирон болажонларни дуосини олдик.
Хайрия акциямизни амалга ошишида бизга кўмак берган барча саховатпеша инсонларга, "Ziyo Forum" илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди директори Бобур Фармоновга, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевга ҳамда АҚШ ва Канададаги Ўзбекистонлик ватандош уюшмалари "Give to Get International Inc” хайрия жамғармасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Forwarded from Mass-media fondi
Убайдуллаев Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Ҳикматилла Убайдуллаев 2020 йил 1 июндан бошлаб фан ва таълимни ривожлантириш халқаро «Ziyo Forum» фонди директорининг ўринбосари, матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган.
Ҳ. Убайдуллаев 1996 йил 22 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Давлат ва хусусий ташкилотларининг матбуот хизматида ишлаш тажрибасига эга.
@massmediauz

Forwarded from KUNDALIK
«5600 сўм» воқеаси қандай хулосаларга етаклади?
Журналист сифатида буни ёзиш оғир, аммо кенг омманинг саводхонлиги, ахборотни таҳлил қилиш кўникмаси яхши шаклланмагани Обид Ҳакимов интервьюси мисолида яққол кўзга ташланди. Ҳозир унинг сўзларига баҳо бермоқчи эмасман, бошқа масалага — «5600 сўм» воқеаси қандай пайдо бўлганига назар ташлашни таклиф қиламан.
Воқеалар кетма-кетлигига бир эътибор қилинг: 3 ноябрь куни интервью эълон қилинди. Ўша куни видео остида 9та изоҳ қолидирилган.
4 ноябрь куни 13:34да иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов интервьюни белгилаб, Telegram-каналида хабар қолдирди. У суҳбатни томоша қилишни тавсия қилган ва иқтибос келтирган:
Аҳолимизнинг 10 фоизи, яъни таҳминан 3,3 миллион одам ойига 168 минг сўмга кун кўрар экан.
Шу куни соат 15:23да Troll.uz'да пост пайдо бўлди:
Агар инсон кунига 5600 сўм топса, у камбағал эмас. Обид Ҳакимов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори. Шу одамни ойлигини 168000 сўм қилиб қўйиб тажриба қилайлик.
Мана шундан сўнг, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасида норозилик кайфиятида ёзилган постлар кўпайди. Ҳакимовнинг сўзлари сарказм нишони бўлди. Ажабланарлиси, муҳокама қилувчилар интервьюни ҳам, мақолани ҳам билмайди. Суҳбатдан қирқиб олинган кичик лавҳанинг тарқатилиши оммани чалғита олди.
Хулоса шундайки, одамларда номаълум манба орқали тарқатилаётган ахборотга скептик қараш кўникмаси йўқ. Шунингдек, ижтимоий тармоқдаги катта саҳифа муаллифларининг ҳаммаси ҳам ахборот олиш, тўплаш ва тарқатишда таҳлилий ёндашувдан фойдаланавермайди. Бу жамиятнинг кемтик ўрнини зудлик билан тўлдириш лозим. Акс ҳолда «5600 сўм» воқеаси каби бошқа мисоллар такрорланаверади.
PS. Иқтисодчи аслидан нимани назарда тутганди? Обид Ҳакимов ўзи бунга жавоб берган. Томоша қилишингиз мумкин — https://youtu.be/d3EsqUIDnZQ
Kun.uz кундалиги