Бугун, афсуски, ёлғон ахборот тарқатиш жуда осон бўлиб қолди. Исталган одам Телеграмда истаганча ёлғон ахборот тарқатиши ва оммалаштириши мумкин. Бундай шароитда «факт чекинг» жуда муҳим. Чунки бугун расмий манбадан ташқари ҳар бир маълумот текширилиши шарт.

Яқинда менга Россия телеграм каналида тарқатилган бир маълумотни юборишди. Эмишки, Хитой бош вазири коронавирус тарқагандан кейин масжидларнинг бирига бориб Худога илтижо қилиб, намоз ўқиганмуш.

Аслида видеодаги одам Хитой эмас, балки Малайзия бош вазири Абдулла Ахмад Бадави эди. Буни аниқлаш учун катта ақл шарт эмас, шунчаки «факт чекинг» қилинса, кифоя.

Маълумотни қабул қилишдан ва бошқага юборишдан олдин албатта уни текширинг. Бир эмас, бир неча манбадан. Кам бўлмайсиз.

UPD: Обуначиларга раҳмат! Бош вазир исмида адашибман 😅 (бу ҳам бир фактчекинг)

@pulatov_kh
• Ҳеч қачон кўнгилочар манбалардан ҳавола қилманг.
• Ҳеч қачон whats app ва "telegram"да аниқ бўлмаган канналарга ҳавола қилманг .
• Ҳеч қачон қўшнингиз, такси ҳайдовчиси айтган, тўғри бўлмаган маълумотларни тарқатманг.
• Ҳеч қачон ҳар қандай радикал манбаларга ҳавола қилманг.

Аввалги постда айтганимдек ҳар қандай ахборотни ижтимоий тармоқларда бўлишишдан аввал текширинг. Қуйида бу борада сизга кўмаклашадиган, фойдали ресурсларни ҳавола этаман:

Тасвирлаш
Tinyeye — бу хизмат биринчи манбадаги суратни қидиради.

Foto Forensics — бу ерда тасвир таҳрирлашга тасдиқланганлигини текшириш мумкин. Бу сайт нотижорий мақсадларда бепул фойдаланиш мумкин.

Видео
InVID — хизмат видео ва суратни ишончлилигини текширади, шунингдек, биринчи манбани кўрсатади.

Ижтимоий тармоқлар:
"Twitter" нинг оммавий муҳокамаси учун Foller хизматидан фойдаланиш мумкин.

У аккаунт қандай мавзуларни юритаётганини, қандай муҳокамаларда қатнашаётганини кўрсатади. Бу эса ёлғон ахборот тарқатувчи сохта профил ва ботларни кўрсатишга ёрдам беради.

Ижтимоий тармоқлардаги мавзу ёки мақола қанчалик машҳурлигини кўриш ва текшириш Buzzsumo хизмати ёрдамида амалга оширилади.

@pulatov_kh
Коронавирус ҳақида бир оғиз фикрим.

Мен янги вирусни, бўлмағур деб айтмоқчи эмасман, ҳа ундан одамлар ўлмоқда ва бу ачинарли ҳолат. Айтганча оддий вирусдан ҳам одам ўлиши мумкин.

Мен бу вирусга ОАВларни ва одамларни муносабати ҳақида ёзмоқчиман.
Ушбу вирус ҳақида барча телеканаллар, янгилик сайтлари ва телеграм каналар жар соляпти ва бу хабар кун тартибида турибди.

Тўғри вирусни юқтирганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда, аммо бутун дуньё миқёсида олиб қарайдиган бўлсак 14,5 минг одам вирус билан касал бўлган ва аксарияти Хитойда.

Хитойнинг умумий аҳоли сонини олганда вирус билан касал бўлганлар сони атиги 0,0010%.

Дуньё миқёсида эса 0,00019%. Миллионлаб одамлар учун коронавируснинг хавфи йук, бу ҳақида Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.

Ўзбекистонда коронавирусданда одамларга кўпроқ таҳдид солувчи касалликлар бор.
Масалан:
одам иммун танқислиги вируси. Ўзбекистонда ушбу вирус билан касалланган одамлар сони 41 мингдан зиёд.
Сил кассалиги. Ўзбекистонда сил билан касалланиш ҳар 100 минг кишига 42,9 та, ўлим ҳолатлари эса ҳар 100 мингга 1,6ни ташкил этади.

Аслида мен билан сизда Ўзбекистонда вирусдан кўра бахтсиз ҳодисадан вафот этиш эҳтимоли кўпроқ!

Агар соғлиғингиз ҳақида чиндан ҳам қайғурсангиз, Вирус ҳақидаги янгиликларни ўқигандан кўра хар ярим йилда шифокорлар томонидан текширувдан ўтиб турганингиз яхши.

Ва сўзимни охирида сизларга бир нарсани айтмоқчиман.
Мен аслида нима учун оммавий ахборот воситаларида “коронавирус” мавзусини кун мавзусида эканлигини биламан.

Ҳамкасбларни бирон бир нарсада айблашни хоҳламайман, шунчаки хавфли бўлган нарса одамларнинг қизиқишини ҳар доим келтириб чиқаради. Бу эса, кликлар, изоҳлар, просмотрлар ва буларнинг барчаси — пул!

@pulatov_kh
Журналистика-шубҳасиз фойдали ва ажойиб соҳа. Қуйида бунинг сабабларини келтираман:

– Сен мунтазам янги билимга эга бўласан

– Сенга жуда кўп ўқиганинг учун ҳақ тўлашади

– Сенга қизиқарли шахслар билан учрашганинг ва улардан интервью олганинг учун ҳақ тўлашади

– Баъзан таниқли шахслар билан танишиш имконинг бўлади

– Сен оддий одамлар киролмайдиган жойларга кира оласан

– Сен шахсий нуқтаи назарингни ифодалашинг ва ўзингни кўрсата олишинг мумкин

@pulatov_kh
Телеграмда сизга қайси шаклдаги хабарлар қулай?
Anonymous Poll
81%
текст (ўқиш)
9%
аудио (эшитиш)
10%
видео (кўриш)
Forwarded from Mr Freeman
Дўстим Ҳикмат журналистикани кўплаб + томонларини санаб ўтиб, янги журналистларга ўзига хос мотивация бериб ўтибди. Бу фикрларга қўшиламан.

Мендан эса шу соҳанинг "-" томонларини мана бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин. :)
Forwarded from Mr Freeman
Баъзан личкага ёш авлод ёзиб, замонавий блогер ва журналистларга ҳавас қилиб, журналист бўлишни орзу қилишини айтиб қолади. Гап бундоқ, йигитлар, журналистикани асло орзу қилманглар. Журналист бўлишни орзу қиладиганларни ҳеч тушунмайман, очиғи. Гап, айтайлик, шоу-биза ёки бошқа енгил-елпи мавзулар ҳақида кетса, тушунардим, аммо ижтимоий-сиёсий мавзуда ёзишни орзу қилиш...

Биринчидан, журналистика жуда оғир ва ҳар томонлама машаққатли касб ҳисобланади. Уни ўрганиш учун одамдан нафақат меҳнат, балки истеъдод ҳам талаб этилади. Албатта, истеъдод ҳам ўз-ўзидан келмайди, инсон бир касбни ўрганиб олиши учун унда билим, меҳнат, иштиёқ ва энг муҳими, ўша касбга нисбатан кучли муҳаббат мужассам бўлиши керак. Агарда сиз ўзингизга ёқмаган нарса билан шуғуллансангиз, ҳеч қачон бу ишдан завқ ололмайсиз ва табиийки, юксак марраларни забт этолмайсиз.

Иккинчидан, журналист бўлишни истасангиз, энг аввало, сизда катта “дух” ва, русчасига айтганда, “стальные яйца” бўлиши керак. Чунки (мана шу жойига диққат қилинг), журналистика - дунёдаги энг хавфли касб. Жаҳон тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, ҳар йили бутун дунё бўйлаб ўртача 50-60 журналист ўлдирилади. Хўш, ҳали ҳам фикрингдан қайтмадингми? Унда учинчи сабабни ўқи.

Учинчидан, журналистика Ўзбекистонда нафақат оғир, балки энг паст даромад олувчи касблардан бири ҳам ҳисобланади. Менинг танишларим, фалон ОАВ сайтларида ишлаб, ўртача ойига 2-3 млн сўм маош олади. 2-3 миллион сўм учун сиз ҳам қаттиқ меҳнат қилишингиз, ҳам ҳаётингизни гаровга қўйишингиз керак бўлади. Сизга шу керакми, айтинг, шу керакми?

Мен журналист эмасман, оддий блогерман. Асосий касбим ҳам йўқ, тадбиркорлик, бизнес билан шуғулланаман. Сизга ҳам шуни тавсия этаман. Аслида ўз фикрингизни жамлаб, бирор қоралама ёзиш учун журналист бўлишингиз шарт ҳам эмас, бугунги интернет асрида ҳар ким блогер бўлиши мумкин. Мен шундай қиляпман, масалан. Бу сизнинг қаердадир йиллар давомида таҳсил олишингизга, кейин эса ҳаётни хавф остига қўйиб, сариқчақа эвазига меҳнат қилишингизга арзимайди. Ишонинг.
Босма нашрлар даври тарихда қолди. Бу сўзлар қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Биз ҳеч ким қоғоз сотиб олмайдиган даврга ўтдик: одамлар эрталабдан кечгача телефони билан бирга. Ва у ердан исталган маълумотини топа олади. Электрон давр бизнинг ҳаётимизга аллақачон қириб бўлган! Босма нашрларнинг яшаб қолишининг ягона йўли бу — интернет маконига кириш, бозорни ўрганиш ва мослашиш.

@pulatov_kh
Ўтган йилнинг сентябрь ойи бошида бошланган импичмент жараёни муваффақиятсиз якунланиши анча олдин аниқ эди.

@pulatov_kh
Forwarded from ⚡️МДҲ Хабарлари
⚡️⚡️Тошкент шаҳридаги «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» нодавлат таълим маркази мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати

@commentit
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги «Ўзбекистон» нашриёти томонидан Журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланма нашрдан чиқди.

Бу, фикримча, жуда фойдали ва сифатли иш бўлибди. Чунки билишимча, ушбу қўлланма МТРК, ЎзА, Журналистлар малакасини ошириши маркази, ЎЭОАВМА, «Дунё» АА каби нашрларда ишловчи амалиётчи мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.

Журналистика соҳасида ўқиётган талабалар назария ва амалиёт ўртасидаги катта фарқдан нолиб келишган. Энди мана шу бўшлиқ тўлади ва бу талабалар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

@pulatov_kh
Нозимжон 😂😂😂 ранимая, тонкая душа. Пародияларга 5+

P.S. тушунгалар, тушунди 😅
Суд тизимида қонун устуворлиги таъминланмайди(ми)?! Бугун яна бир журналист очиқ суд ишига киритилмади! Нега?

"Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги ЎзРҚ 4-моддасида cудлар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги; ахборот излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги қонунан белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Олий суд сайтида суднинг вазифалари сифатида: Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилганлиги аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган.

Хўш, шундай экан нега журналистлар суд ишларини ҳаққоний ва холис ёритишларига чеклов ва тақиқлар қўйилмоқда. Суд тизими очиқлиги ва шаффофлиги қачон таъминланади. Ахир айнан уларнинг фаолиятлари орқали мамлакатда қонунларга риоя қилиш, адолатни қарор топтириш амалга оширилади!

Сўнгги пайтларда кўп бор дуч келинаётган ҳолат: журналистларнинг очиқ суд ишларига шунчаки судьяларнинг хоҳламаслигига кўра киритилмаслиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатишга (ЎзРҚ 7-модда) очиқдан-очиқ тўсқинлик ҳисобланади.

ОАВ вакилларини очиқ суд ишларига киритмайдиган судьяларга очиқ ва аниқ савол:
Сиз ўзингизнинг "эго"ингиз сабаб ОАВ эркинлигини бўғаётганингизни биласизми?! Ёхуд сизнинг қонунга зид хоҳиш-истакларингиз жамиятимизда акс-садо бермай, қоронғиликда қолади деб ўйлайсизми?! Ўтган кунлар ортда қолди, жаноб судьялар. Уйғонинг, атрофга янгича назар, замонавий қарашлар билан боқинг! Йил бошида давлатимиз раҳбари мурожаатномаларида ОАВ фаолияти эркинлиги, журналистларнинг ахборот олишдаги ҳуқуқларини эътироф этдилар. Сизнинг бу кўр-кўрона тақиқларингиз, билингки, хорижий сўз эркинлигига оид рейтингларда Ўзбекистон даражасига салбий таъсир кўрсатади.

Суд тизими бу каби кўплаб эътирозларни инобатга олиши ва қонунга кўра иш кўришларини сўраб ва албатта кутиб қоламан!

P.S:
Шу ўринда ҳурматли журналистларимизга ҳам таъкидламоқчиман: Сиз касбий ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни тўла билиб олинг. Энди сизга нисбатан ноҳақликларга бош эгиб ортга қайтадиган замонлар ортда қолди. Мақсадга эришишда қонун устуворлиги ёрдамида ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда чекинманг!

@pulatov_kh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистларга бағишланган зўр қўшиқ экан.
«Қани, журналист, кел қишлоғимизга
Бизнинг ҳолимизни ҳам ёз...»

@pulatov_kh
Абадий савол ва баҳс мунозара: қайси тилда гаплашиш керак? Нега рус тили айримлар шахсларни ғашига тегади?

Жамиятимизда рус тилида мулоқот қилиш, мансбдор шахсларнинг шу тилда нутқ сўзлашига қарши бўлган тенденция охирги пайтларда сезиларли даражада кучайиб бормоқда. Бундай фикр ва қарашларни оддий одамлардан бошлаб жамиятимизда таниқли ва обрўга эга бўлган шахслар қўллаб қувватлашмоқда. Ва ўз ўрнида бундай нуқтаи назарлар "қирғоқнинг нариги тарафидагилар"нинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда ва баъзида ҳатто сиёсийлаштирилмоқда.

Россия ҳукумати рус тилидан постсовет давлатлари ҳудудида яшовчи одамлар билан алоқани мустаҳкамлаш ва Москва таъсир доирасини сақлаб туриш воситаларидан бири сифатида фойдаланади.
Собиқ СССР, Ўрта Осиё ва Кавказ мамлакатларида йиллар давомида миллатлараро мулоқот тили бўлиб келган рус тили ҳанузгача дунё тиллардан бири ҳисобланади.

Аммо Совет Иттифоқининг меросхўр давлатларидаги янги миллий ўзига хослик унга аниқ таъсир қилишни бошлаяпти.
Совет Иттифоқи қулагандан сўнг Россиядан ташқарида рус тили ва алифбосидан фойдаланиш тобора камайиб бормоқда.

Бунга мисол тариқасида бир қатор мамлакатларда кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтилганини далил қилиш мумкин. Шунга қарамай, ушбу мамлакатларда рус тили ўзининг махсус тарихи туфайли ўз аҳамиятини буткул йўқотмаган. Бунга сабаб 1991 йилгача ўзида 15та республикани қамраб олган ҳудудда ягона рус тили давлат тили бўлган — бу ноёб ҳолат эди.

Ҳозирги кунда "Etnologue" веб-сайтига кўра, тахминан 258 миллион киши рус тилида гаплашади.
Рус тилини қўшимча тил сифатида тўлиқ ўзлаштириш ва яхши мулоқотда бўлиш кўплаб миллатларни (тожик, қозоқ, қирғиз, рус, украин) муайян маънода бирлаштиради. Яъни, айтайлик сиз қўшни давлатларга саёҳатга ёки иш юзасидан борганда дунё тилларидан бири сифатида рус тилидан, албатта фойдаланасиз. Айнан рус тилини билишингиз шу ўринда кўплаб масалаларни ечишда қўл келади.
Бироқ шахсан мен ҳам келиб чиқиши ва миллати ўзбек бўлган айрим шахсларнинг ўз она тилида мулоқот қила олмаслиги, ўзбек тилини ҳатто билмаслигини оқламайман. Ўз миллий тилини билмайдиган, она тилида гапиришдан орланадиган инсонларни, шубҳасиз қоралайман!

Лекин бошқа миллат вакилларидан ўзбек тилида гаплашишни, уни билишни талаб қилиш нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳар бир киши исталган тилида гапириш ҳуқуқига эга! Рус тили билан бирга инглиз тилларини билган Одам ҳеч качон кам бўлмайди.

@pulatov_kh
Инсон ўзида мавжуд бўлмаган нарсага ҳасад қилиш каби бир иллат билан яратилган, рус тилини ёмон кўриши мумкин бўлган ягона қатлам бу рус тили билмайдиганлар!

@pulatov_kh
Тилшунослик – буюк фан. Блогерлар-у сиёсатчиларга осон шуҳрат келтиради. Бири “рус тили керак эмас” дейди, бири “керак” дейди, уларнинг таъкидларини бир-иккита канал экспертларнинг фикри каби жиддий оҳангда келтиради, Telegram-гуруҳларда ва Facebook’да баҳс кўтарилади. Қарабсизки, яна ортиқча минг-икки минг киши уларни отнинг қашқасидай билиб қолади.

Биз тилшуносларга раҳмат айтишингиз шартмас. Бу – бизнинг ишимиз.

👉 @AsanovEldar
Güzel Türkistan ( Türkistan Marşı ) ve Marşın Hikayesi - İrfan Gürdal…
TRT Avaz
Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов — Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг «Қатортерак» маҳалласида зиёли оиласида дунёга келган.

Чўлпоннинг ижоди 1913-1914 йиллардан бошланга бўлиб, у аввал «Қаландар», «Мирзақаландар», «Андижонлик» ва ниҳоят Чўлпон (Тонг юлдузи) тахаллус билан ижод қила бошлади. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург сифатида ўз халқи адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшди.

Чўлпон ҳам Фитрат ва Абдулла Қодирий каби қатағонлик сиёсати қурбони бўлган. У 1937 йилнинг 14 июлида қамоққа олиниб, 1938 йилнинг 4 октябрида отиб ташланган. 1956 йилда оқланиб, 1991 йилдагина биринчи бор «Яна олдим созимни» номи билан энг яхши шеърий асарлари тўплам ҳолида нашр этилди.

@pulatov_kh
Какое замечательное воскресенье 😁

В узбекском сегменте ФБ, после публикации Хикматуллы Пулатов @pulatov_kh, у наших моноязычных патриотов, ожидаемо горят 🔥 и рвутся пуканы 🤦🏻‍♂️ аж небо свинцом затянуло, от этой активности 😅

Какой же всё-таки культ безграмотности и зашоренности возрастили в обществе 😏 Чистая джахилия в ожидании спасения...

А ведь мысль очень простая: изучай, знай, доминируй 🥇

Знай языки, совершенствуй навыки, умей, понимай.

Но видимо для большей части нашего общества, гораздо приятнее быть «счастливыми незнайками». Проклинать Китай и ходить в абибасах 🤔

Не владеют английским, не владеют русским, не владеют узбекским, ни хрена ничем не владеют 🤦🏻‍♂️ говорят что любят Родину 🇺🇿 и любого за неё порвут.. 🤷🏻‍♂️

Родину не порвите главное, усердствуя в своей борьбе..

#такиедела #эксперты #соцсети #Узбекистан #деградация #РодинаМоя