Forwarded from O‘zJOKU | Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Yangi ochilayotgan talabalar ommaviy axborot vositasi jamoasiga shoshilinch tarzda bosh muharrir, ishlab chiqarish muharriri, texnik muharrir, muxbir, menedjer va mualliflar (muxbirlar) kerak.

Batafsil: https://uzjoku.uz/uz/news/ozjoku-va-ziyo-forum-ortasidagi-hamkorlik

🇷🇺 В команду в новое студенческое СМИ срочно нужны главный редактор, выпускающий редактор, технический редактор, корреспондент, менеджер и авторы.

Подробнее: https://uzjoku.uz/ru/news/ozjoku-va-ziyo-forum-ortasidagi-hamkorlik

Facebook | Instagram
Telegram | www.uzjoku.uz
NASA ажойиб лойиҳани бошлабди. Энди ўзбекистонликлар учун космосга учишнинг ягона йўли бор...

NASA'нинг сайтига кириб, ўз маълумотларингизни ёзиб қолдирасиз, бироз вақтдан кейин эса сизга совға талони келади. Бу яқин ўн йилликда Марсга қилинган экспедицияларда сизнинг исмингиз флеш картага ёзиб, Марсга юборилишини англатади. Яъни исмингиз Марсда бўлади. Ўзбекистонликлар учун космосга учишнинг ягона йўли бор... :)

Мен 3333 бўлдим 😄
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahri va viloyati bosqichida chempion boʻlgan jamoa sardori Farrux Rafiqovning Zakovat hamda vaqt qadri haqidagi fikrlari.

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower


Kanalimizga obuna bo'ling:
@zakovat
Депутат Расул Кушербаев қоидабузарликни расмга олиб, пул ишлаётганлар бугун 10 минг сўм учун одамларни сотса, эртага 100 минг сўм учун ватанини ҳам сотиши мумкин, деб айтибди.

Айрим домлаларимиз ва депутатларимизнинг мана шундай гаплари ортидан жамиятдаги самосудлар кучайиб кетмоқда.

Битта мисол келтираман. Яқинда таниш журналистимиз кўчадаги баннерларни видеога олаётганда 2та ҳайдовчи тўхтаб, журналистни урган ва жанжал бошлашган.

Журналист ҳайдовчиларга: «Нима қилдим сизларга, нега уряпсизлар», — деб савол берган. Ҳайдовчилар: «Сен бизнинг қоидани бузганимизни видеога олиб, “козёллик” қиляпсан», — деб жавоб беришган. Ваҳоланки, у журналист бошқа нарсани видеога олаётган бўлган.

Шундай экан, оммага гаплари, фикрлари таъсир этадиган инсонлар, домалалар ва Расул Кушербаевдек депутатлар бу каби гапларни, фикрларни одамларнинг миясига сингдириши керак эмас. Чунки, бу инсонларга таъсир қилади. Мана шундай гаплардан кейин жамиятда самосудлар янада кўпаяди.

Бу мавзуда гап турли фикрлиликда эмас. Депутат қонуний иш қилаётган ва ноқонуний иш ҳақида хабар бераётган одамни “козёллик”да, хоинликда айбламаслиги керак. Айниқса, ўша қоидабузилиши бошқаларга зарар келтирувчи бўлса. Йўл ҳаракати шу тоифадаги қоида.

Энди эса рақамларга қараймиз. 2020 йилда республика бўйича 6 982та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бунинг натижасида 1 962 киши ҳалок бўлган. 

Бундан ташқари, 2015-2020 йилларда автоҳалокатлар сабабли 13 836 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу беш йил ичида битта катта қишлоқ ёки битта кичик туман қирилиб кетган, дегани билан баробар!

Бу мавзуда фикр билдиришда, кимнидир хоинликда, “козёллик”да айблашдан аввал, қоидани бузгани натижасида ҳаётдан эрта кўз юмиб кетаётган инсонлар, болалар ҳақида ўйлаш керак!

Дарвоқе, танганинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бу — йўлларнинг абгор ҳолати. Баъзида ҳайдовчилар истаса-истамаса қоидаларни бузишга тўғри келиб қоладиган ҳолатлар ҳам талайгина. Йўлларнинг носозлиги, ҳайдовчига ноқулай бўлган йўллар ҳам энг асосий масала. Биринчи навбатда, ҳал этиш учун ушбу масалани кўтариб чиқиш тўғрироқ эмасми? Сиз нима деб ўйлайсиз?
АйPulatov
Депутат Расул Кушербаев қоидабузарликни расмга олиб, пул ишлаётганлар бугун 10 минг сўм учун одамларни сотса, эртага 100 минг сўм учун ватанини ҳам сотиши мумкин, деб айтибди. Айрим домлаларимиз ва депутатларимизнинг мана шундай гаплари ортидан жамиятдаги…
Видеонинг тўлиқ шаклида Расул ака йўлларнинг абгор ҳолати, тўхташ жойларининг муаммолари ҳақида ҳам гапирган эканлар. Аммо барибир фикрларим ўзгармайди.

Тўғри, Расул акадек депутатлар кўп бўлиши керак. Лекин одамларнинг эътибор марказида бўлган шахслар бундай гапларни гапириб чиқишда ўйлаб гапириши ва эҳтиёткор бўлиши керак. Маълум бир кўпчиликни ташкил қиладиган қатламга — ҳайдовчиларга ёқиш учун ҳар қандай гапни гапиравериши ғалати кўринди.

Бу ерда Расул акани ёмонламоқчи эмасман, асло. Аммо одамлар: «Ана фалон депутат бунақа ишларни қилаётганларни “козёл” деб атади, фалон домла буни сотқинлик деди» деб, самосудлар кўпайиб кетиш эҳтимоли жуда юқори. Чунки, улар айтган барча гаплар одамларга таъсир кўрсатади.

Одамларга ёқиш учун қонунбузарларнинг ёнини олиб, қонунбузилиши ҳақида хабар берган одамни эса сотқинга, хоинга чиқариш яна бир қонунбузарликни — самосудни келтириб чиқаришини унутмаслик зарур! Журналист билан бўлган воқеа ҳақида ёздим ва бу яққол мисолдир.
☝🏻
Таклиф қилинаётган янги алифбо шахсан менга ёқди. Айниқса, «Gʻ gʻ», «Oʻ oʻ», «Sh sh», «Ch ch» ҳарфларининг янги шакли — ҳарфларнинг битта қилинган кўриниши («Ḡ ḡ», «Ō ō», «Ş ş», «Ç ç») жуда ҳам маъқул келди.
Ц ҳарфини қабул қилиш ва уни сиёсишлаштирмаслик керак

Таклиф қилинаётган янги алифбо шахсан менга ёққани ҳақида ёздим. Энди бунга қўшимча баъзи фикр ва таклифларимни бериб ўтишни ҳам лозим топдим. Аввал бошидан айтиб ўтишим лозимки, бу фикрларимнинг барчаси ИМҲО.

Аввало, “нг” ҳарф бирикмасини алифбодан чиқариб ташлаш керак. Биз бу билан бурун товуши “нг”дан воз кечмаймиз, балки шаклдан воз кечамиз. Бунинг замирида эса қўшҳарфлардан умуман воз кечиш принципи ётибди.

«Бунда “нг” ўзбекча сўзларнинг ё асосида, ё қўшимчасида учраса, битта товуш саналади. Масалан, сингил сўзи ва исмингиз сўзидаги -ингиз эгалик қўшимчаси. Ўрни келганда эса иккита — н+г ҳарфлари сифатида қабул қилинади. Масалан, унга (фонетик ҳодиса сабаб товуш ортган), ёнгач, кўнгин каби сўзларда» деган қоида кифоя. Қолаверса, ўзлашма сўзларда ҳам н+г икки товуш сифатида қаралади. Масалан, рейтинг, кенгуру, ангина, манго, лангар кабилар.

Бундан ташқари, инглиз тилида ҳам бир ҳарфнинг ўрнига қараб, бир неча товуш ифодаланади. «нг»ни алифбодан чиқариш — шаклни чиқариш, холос.

“Ц”ни сақлаб қолиш ва унга лотин графикасида “С” ҳарфини бериш керак ва бу жараённи сиёсийлаштирмаслик керак.

Баъзилар “ц”ни сақлаб қолиш жараёнини ўриспарастлик, Россия таъсири, деган сиёсий мотивларга боғлаши мумкин. Аммо бизнинг айнан миллий талаффуз ва принципларимиз йўқ. Барибир “ц” ҳарфини алифбога киритмаганимиз билан унинг вазифасини “s”га ёки “ts”га юклаб қўйганмиз. Бу билан алифбомиз миллийлашиб қолганми? Йўқ, албатта!

Ҳозирги алифбода “ц”га алоҳида ҳарф берилмаган. Биз “ц”ни ўрнига қараб «ts» ёки «s» билан ифодалаймиз. Аммо доим ҳам бу иккисидан фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатлар мавжуд... Тўғри, «ц» туркий тиллар учун ёт товуш. Аммо тил тараққиёти натижасида бу товуш иштирокидаги сўзлар, терминлар тилимизга жуда кўп кириб келган. 

Шундай экан, “ц”ни ҳозирги алифбога “с” шаклида қабул қилишни сиёсийлаштирмасдан, ўриспарастликка ёймасдан, обдон ўйлаб кўриш керак ва уни қабул қилиш керак. Бу билан биз ортга қайтган эмас, ислоҳ қилган бўламиз.

Биз алифбони ислоҳ қилмоқчимиз. Ислоҳ қилиш дегани 4 та ҳарфни шаклан ўзгартириб қўйиш, дегани эмас. Бунда аниқ принципларимиз ва қоидаларимизни шакллантириш керак, назаримда.

ИМҲО.
​​По поводу проекта нового алфавита могу сказать только одно:

Sex с латинскими буквами давно пора прекратить. Всё новое предложенное из серии давно забытого старого – весьма адекватное.

Кроме, конечно же -ng.🤦‍♂️
Это какой-то абсёрд. Давайте на этот раз сделаем сразу нормальный новый латинский алфавит без этого шаманизма с двойными буквами, а?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент "Шоввозсой" дам олиш зонаси масаласида муносабат билдирди.

@qurbonova_a
Маҳмуд Ҳасан Курдистоний ҳақида айрим фикрларим

Аввалари маълумот танқислиги даврида яшаган бўлсак, ҳозирда маълумот жуда кўплигидан нима росту, нима ёлғонлигини билмай қоладиган даврга келдик. Ўзимиз билиб-билмай ёлғон хабарларни ўқиб, лаққа ишониб кетадиган бўлиб қоляпмиз ва дўстларимиз билан ижтимоий тармоқларда, мессенджерларда ушбу текширилмаган янгиликларни улашяпмиз.

Анча шов-шувларга сабаб бўлаётган, шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган, ўзини табиб, деётган Маҳмуд Ҳасан Курдистоний вазияти ҳам ҳудди шундай, менимча.

Ёши катталаримиз эсалайдилар, СССР даврида ҳам мана шундай ҳолатлар кўп бўлган. Кашпировскийлар, Джуналар, Чумаклар, Лонголар чиққанди. Ўзини экстрасенсман, одамларни даволайман, қўлларим шифо, электроток магнитларини чиқаради, деганлар кўпайган. Одамларни оммавий равишда гипноз қилиб, алдашар эди.

Муқаддас Қуръони карим шифо эканига ҳеч шубҳа йўқ. Бизнинг ота-боболаримиз ҳам Қуръони каримдан сураларни, оятларни шифо бўлсин деб ўқишар эди. Айниқса, Ёсин сурасини.

Лекин, Курдистоний ўзи айтаётгандек ҳақиқатдан ҳам табиб бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан, Дин ишлари бўйича қўмитадан мутахасисларни таклиф қилиб, ҳамманинг олдида, барча журналистларни чақириб, текширайлик.

Аслида Курдистонийдек одамларни кўпайишига сабаб — бу тиббиётдаги коррупция, қиммат дорилар... Ва энг асосийси, билимсизлик, соддалигимиз... Минг афсуски, шу боис ҳам жуда кўпчилик одамларимиз табибу фолбинлардан шифо излайди.

Айтганимдек, Маҳмуд Ҳасан Курдистонийни текшириш керак. Агар унинг сохта табиб экани исботланса, албатта, у бунинг учун жавоб бериши керак!

@pulatov_kh
“Ҳақиқий журналистика” шиори остида фаолияти юритаётган “Rost24” сайтининг материалларида ҳақиқий журналистиканинг бирор изини кўрмадим. Сайт муаллифлари журналистиканинг нималигини тушунишига ҳам шубҳам бор. Ҳамма билиб бўлган бир воқеани келтириб, тагига ўзининг калтабин шахсий фикрини ёзиб қўйиш журналистика эмас. Бу – блогернинг энг паст, нопрофессионал кўриниши. Ҳақиқий журналист муаммони чуқурроқ ўрганиб, омма билмайдиган деталларни очишга ҳаракат қиларди; икки томон билан ҳам гаплашиб, икки хил фикрни келтирардим; ва ўз шахсий фикрини айтишдан тийиларди, чунки журналист фикр билдириши эмас, бошқаларнинг фикрини ўрганиши ва оммага етказиши лозим.

“Rost24”нинг фаолиятига баҳо бериб бўлдим. Энди конкрет мана шу материалдан хулосаларимни айтай. Иқтибос:

Аслида 108 миллат ва элат яшайдиган кўп миллатли Ўзбекистонда миллатчиликнинг ўзи йўқ. Фақат ташқаридан етиб келаётган миссиясини бажариш учун тинч замонни бузувчи айрим бузғунчилар бор халос.

Биринчидан, 108 эмас, 120 дан кўпроқ.

Иккинчидан, халос эмас, холос.

Учинчидан, фикрлар хилма-хиллиги ва ғоявий баҳсларда “ташқаридан келаётган миссия” ва “тинчликни бузувчи кучлар”ни кўрувчи параноиклар аслида миллатнинг илдизига, келажагига болта урувчи жоҳиллардир. Улар ҳақида олдинроқ гаплашгандик.

Тўртинчидан, юқорида айтилганидек, журналист бунақа тарзда шахсий фикр айтишга ҳақли эмас.

Бешинчи масалага чуқурроқ тўхталамиз. Муаллифнинг айтишича, “Ўзбекистонда миллатчиликнинг ўзи йўқ” экан. Юқорироқда у Алишер Қодировга адвокатлик қилиб, у миллатчи эмаслигини исботлашга уринган.

Бир нарса-да. Ўзбекистонда “миллатчи” сўзидан қўрқув совет давридан қолган. Совет қатағонлари чоғида жуда кўп зиёлилар шу айблов билан йўқ қилинган. Шунга миллатчиликни оғир айблов ва ҳақорат деб билишида ҳозир ҳам. Аслида миллатчилик кенгроқ тушунча. Миллатчилик – бир миллатнинг мавжудлигига, унинг ўз миллий давлатига эга бўлиш ҳуқуқини эътироф этиш. Миллатчилик – бошқа миллатларга нафрат эмас. Бу биринчи навбатда миллат категорияси билан фикрлашдир.

Ўзбекистонда миллатчилик борми? 120 дан ортиқ миллат бор жойда наҳот миллатчилик бўлмаса? Табиийки, бор. Ўзбекистон миллий давлат бўлганидан кейин, албатта миллатчилик бўлади. Бўлиши ҳам керак. Бугунги дунёда ҳамма давлатлар миллий, яъни ҳаммаси қандайдир миллатчилик лойиҳаси негизига қурилган. Миллий тил, миллий тарих, миллий ғоя, миллий қадриятлар – буларнинг бари миллатчиликнинг атрибутлари, рамзий капиталидир. Миллий тилни мажбурлаб ўргатиш ҳам миллатчилик чақириғидир.

Миллатчилик мавзусида ёзадиган, гапирадиган ўзбек муаллифлари ўзининг моҳиятини тан олишни ўрганиши керак. “Мен миллатчи эмасман, лекин ўзбек тилини мажбурлаб ўргатиш керак” каби чақириқларда ўткир ўзлик инқирози ва когнитив диссонанс белгилари намоён бўлади. Ўзининг онги хаста бўлган зиёли қатлам эса жамиятга соғлом ғоявий таъминот бера олмайди. Ё кўринганинг каби бўл, ё бўлганинг каби кўрин.

Дарвоқе, миллатчилик билан миллатчиликнинг ҳам фарқи бор. Кимлардир миллатим деб кўксига уришдан берига ўтолмайди, кимдир эса шу миллатнинг савияси, тили, маданияти, иқтисодий равнақи йўлида ишлайди. Ўзбекистонга ана шунақа “фойдали” миллатчилик етишмаяпти. Бақир-чақирга етиб келадиган, иш бўлса қочадиган бефойда миллатчилар кўпайиб кетди.

Тилни ривожлантириш, китоблар чоп этиш, луғатлар тузиш, таржималар қилиш керак, дўстлар. Бақироқларнинг бу ишларда нима нафи тегади (спойлер: тегмайди), кузатамиз.

@AsanovEldar
Бўлди-да энди! Пайпоқларни узун-калталигини текширгандан кўра, болаларга билим беринглар, вилоятлардаги абгор мактабларга пул ажратинглар, ремонт қилинглар. Болалар мактабда эмас, молхонада дарс ўтишяпти. Сизлар эса пайпоқлар ҳақида бош қотиряпсизлар. Сабр 🤲🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дарё" мухбири ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учради

Қарши шаҳрида Daryo.uz интернет нашри муҳбири О.Қўлдошев иш фаолияти давомида ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учраган видео лавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Aхборот хизмати изоҳ берди.

"Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Daryo.uz интернет нашри муҳбири Отабек Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилади", — дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Що это получается Якубходжаеву нельзя? Мусаеву можно? Почему он не удаляет свои видосы? Или своим можно?
Ну все... учирамиз🤣👌
Forwarded from ОКМБМ
Pulatov (Uyda Qoling!).pdf
134.1 KB
Forwarded from Komil Allamjonov
Баъзида давлат идораси ходимлари хусусий тадбиркорлар, яьни оммавий ахборот воситаси фаолияти билан билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга қўнғироқ қилиб, улар қонун доирасида яратаётган маҳсулотларини (мақолани) ўчириб ташлашни талаб қилишади. Агарда хусусий тадбиркор бўлмиш сайт буни бажармаса уни чақиришади, қўрқитишади. Аслида бу ноқонуний ҳаракат, мансаб ваколатини суиистеьмол қилиш ҳисобланади. Соддароқ айтганда, тадбиркорнинг фаолиятига асоссиз аралашишдир.

Бу худдики супермаркет эгасига қўнғироқ қилиб, шу маҳсулотни савдо пештахтасидан олиб ташла дегандек талаб. Ёки шоколад заводига телефон қилиб, эртадан бошлаб мормеладли шоколадни бошқа ишлаб чиқарманглар дейиш билан тенг.

Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас. Матбуот маъсулияти чекланган жамияти фақат қонун олдида жавобгар бўлиши керак. Шахслар олдида эмас. Ва матбуот маьсулияти чекланган жамияти, бошқа жамиятлар билан тенг равишда эркин бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришлари давомида, қонунчиликда, конституцияда давлат идораларининг топшириқларини бажариши кераклиги борасида ҳеч қандай мажбурият йўқ.

#дляинформациитоварищи
Нет предела человеческой жадности!

Любая частная собственность в Узбекистане беззащитна! Мы это видели и видим на многих примерах, в том числе на примере незаконных действий застройщиков. Теперь жертвами произвола стали владельцев рекламных щитов!

Уже несколько дней подряд мы читаем и наблюдаем, как без каких-либо правовых оснований ломают частную собственность. Открытое игнорирование и не соблюдение законов страны становятся «нормой» для некоторых чиновников. Они в угоду своим интересам не просто преступают законы, а откровенно на них плюют. Например:

1. Закон «О собственности в Республике Узбекистан»
Часть 2 статьи 7: «Частная собственность, наряду с другими формами собственности, неприкосновенна и защищается государством».

2. Закон «О защите частной собственности и гарантиях прав собственников»

Статья 17: «Имущество, находящееся в частной собственности, не подлежит национализации, конфискации и реквизиции, за исключением случаев, предусмотренных законом».

Решение о лишении собственности может принять только суд, и, соответственно, подобные решения, принятые другими органами, будут противоречить Конституции. Отсюда вывод, что орган, инициирующий изъятие имущества, в любом случае должен идти в суд, во всех остальных случаях его действия незаконны.

Мир рекламы приносит большие деньги, и видимо кто-то из власть предержащих решил его подгрести под себя, ведь как говориться, нет предела человеческой жадности!

Как известно, и государство, и право, и суды возникли именно как институты защиты собственности и упорядочения споров. А парламент в свое время возникший как институт защиты частной собственности против суверена, в настоящее время должен контролировать действия правительства.

Но где все эти институты? Где наши «горячо любимые» депутаты? Лидеры партий Узлидеп, Миллий Тикланиш? Почему не работают? Почему на творящийся в стране произвол в отношении предпринимателей закрывает глаза бизнес-омбудсмен? Ведь все эти действия незаконны и их нужно остановить!

Те, кто уничтожает активы малого и среднего бизнеса, уничтожают рабочие места, лишая сотни семей источников дохода. И даже невозможно воззвать к их совести, потому что её у них просто нет. Остаётся последняя надежда, что для них ещё не совсем пустой звук слова Президента, который четко определил, что хокимы должны лично гарантировать предпринимателям бизнес-свободу. Может хотя бы они отрезвят их от опьяняющего угара вседозволенности и безнаказанности.

Сабр 🤲🏻