Forwarded from Alimoff
⚡️⚡️⚡️Хозир менга Хитойдан талабалар чиқишди. Улар 3 киши. Ҳабар беришларича Пекин-Стамбул-Тошкент йўналиши бўйича самалётга билет олишган, аммо бу рейс қолдирилган ва талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмапти. Хозир ушбу 3 нафар юртдошимиз Пекин аэропортида пулсиз, умидсиз ахволда ўтиришибди. Булар:
Хакимов Улуғбек
Шафоатов Рустам
Ғаффорова Наргиза
(Бошқа барча расмий маълумотларни ТИВ вакилларига тақдим қилишим мумкин)
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, Хитойдаги элчихона вакилларидан илтимос қилиб қоламиз ушбу талабаларга ёрдам беринг. Хитойдаги бошқа юрдошларимиздан ҳам илтимос қилиб қоламан, болалар жуда тушкун кайфиятда. Ҳали улар жуда ёш, ораларида қиз бола ҳам бор. Эътиборсиз тақдир қўлига қолиб кетишмасин!🙏
Каналга уланиш👉@nurbekalimov

Паспортимизнинг охирги бетида шундай сўзлар ёзилган: “Ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”.
Умид қиламанки, бу сўзларга амал қилинади ва ушбу 3 нафар юртдошимизга Ўзбекистон ТИВ ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади...
@pulatov_kh

Kun.uz таҳририяти 41 нафар ёшлар 287 минг АҚШ долларига алдангани ҳақида журналистик суриштирув тайёрлабди.
Мақолада ёзилишича, талабаларга 7 минг АҚШ доллари эвазига «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» нодавлат таълим муассасаси таъсисчилари томонидан Буюк Британия, АҚШ, Австралия ва Ирландия давлатларидаги университетлардан ташқари, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Халқаро Вестминстер университетларига иккинчи курсдан, ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилиниши ҳақида ёлғон маълумотлар берилган.
Бундан ташқари, бу каби маълумотлар «Ўзбекистон24», «Севимли» ва «Менинг юртим (MY5)» телеканаллари орқали эфирга узатилгани ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилгани ёшларнинг ушбу лойиҳага қизиқиши янада ортишига ва алданишига сабаб бўлган.
Аниқланишича, Вестминстер, Турин политехника университетлари ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институти «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» билан ҳеч қандай шартнома, келишув ёки меморандум ўрнатмаган.
Марказ мутасаддилари томонидан берилган ваъдаларнинг ёлғон бўлиб чиққани ва бунинг орқасидан инсонлар бир неча ўн миллион миқдордаги пулларига куйиб қолгани ва уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган мазкур низо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши лозим!
P.S: Фикримча, бу вазиятда барча тарафлар тенг айбдор.
Аввало, ушбу нодавлат таълим муассасаси таъсисчилари айбни ўз бўйинларига олишлари зарур. Улар нопок, ёлғон йул билан марказга талабаларни жалб килганлар. Ҳавои ваъдалар берганлар...
Иккинчидан, ота-оналар, талабалар марказ билан шартнома тузишда унинг шартлари ва таклифлари билан батафсил танишишмаган ва у ерда нималар ёзилганини ўқишмаган. Тўғри йўл - ваъда қилинган университет ва институт билан боғланиб ҳақиқатдан ҳам икки томон ўртасида келишув бор-йўқлигини текширишмаган.
Ва абатта, журналистлар ҳам марказ тўғрисидаги маълумотларни эфирга узатишдан аввал, уларнинг фаолиятлари тўғрисида тўлиқроқ танишишлари ва ўрганишлари, шунингдек, маълумотларнинг асослигини ҳам текширишлари зарур эди.

YouTube
Talaba bo'lish orzusi sarobga aylandi
Bir necha kun oldin tahririyatga bir guruh yoshlar murojat bilan kelishdi. Ularning aytishicha, 2019 yilda «NCUK foundation» (NCUK – Britaniyaning shimoliy universitetlari konsorsiumi) dasturi bo‘yicha ta'lim beradigan «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» nodavlat…
Бугунги очилиш маросимида менга Шерзодхон акани гаплари ёқди: Блогерлар қачон пайдо бўлди? Журналист ёзмагани учун, бўшлиқ бўлгани учун улар ёзишни бошлади ва олдинга ўтиб кетди.
@pulatov_kh
@pulatov_kh
Бугун ниҳоятда муҳим сана. Йўқ, гап 02.02.2020 эканида эмас, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган кун. Роппа-роса бир йил олдин Президент қарори билан АОКАга асос солинган эди.
Агентлик бир йилда қандай ишлагани, ўз зиммасидаги вазифаларни қандай бажарганига одамлар ўз баҳосини беради.Шуниси аниқки, Агентлик тўғри йўлда ва шу руҳда давом эттириш керак.
Шахсан менинг ҳаётимда бу Агентликнинг катта ўрни бор.Бу ерда ҳақиқий профессионаллар ишлашади ва улардан кўп нарса ўргандим.
Омад ёр бўлсин!

Маънавият сўзни асл маъносини билмайдиган одамлар, турли хил ташкилотлар очиб, одамларни бу сўздан бездириб қуйди.
Маънавият — бу пропаганда қуроли эмас, бу ўз фикрингизни, ғоянгизни бошқаларга сингдириш эмас.
Ҳар бир инсонинг умри мобайнида тўплаган билими, нимани ўқиган, тушунган нарсаси - бу унинг маънавияти. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, у барчамизда турлича. Ҳозирги, тилимиздаги маънавият эса — сунъий яратилган мафкура.

Audio
Бурчингиз коркувдан устундир
Ростини айтасиз барибир
Дардингиз бир гапга сигмайди
Умрингиз бир суздан кискадир
Энди қўрқмагин, тоғдек химоянг бор.
Сенга на зўр зўравон бермас озор.
Ҳақиқат байроғини маҳкам тутиб...
Энди қўрқмагин, тоғдек химоянг бор.
Сенга на зўр зўравон бермас озор.
Ҳайқир баланд, сенда халқнинг овози бор.

Бугун, афсуски, ёлғон ахборот тарқатиш жуда осон бўлиб қолди. Исталган одам Телеграмда истаганча ёлғон ахборот тарқатиши ва оммалаштириши мумкин. Бундай шароитда «факт чекинг» жуда муҳим. Чунки бугун расмий манбадан ташқари ҳар бир маълумот текширилиши шарт.
Яқинда менга Россия телеграм каналида тарқатилган бир маълумотни юборишди. Эмишки, Хитой бош вазири коронавирус тарқагандан кейин масжидларнинг бирига бориб Худога илтижо қилиб, намоз ўқиганмуш.
Аслида видеодаги одам Хитой эмас, балки Малайзия бош вазири Абдулла Ахмад Бадави эди. Буни аниқлаш учун катта ақл шарт эмас, шунчаки «факт чекинг» қилинса, кифоя.
Маълумотни қабул қилишдан ва бошқага юборишдан олдин албатта уни текширинг. Бир эмас, бир неча манбадан. Кам бўлмайсиз.
UPD: Обуначиларга раҳмат! Бош вазир исмида адашибман 😅 (бу ҳам бир фактчекинг)

• Ҳеч қачон кўнгилочар манбалардан ҳавола қилманг.
• Ҳеч қачон whats app ва "telegram"да аниқ бўлмаган канналарга ҳавола қилманг .
• Ҳеч қачон қўшнингиз, такси ҳайдовчиси айтган, тўғри бўлмаган маълумотларни тарқатманг.
• Ҳеч қачон ҳар қандай радикал манбаларга ҳавола қилманг.
Аввалги постда айтганимдек ҳар қандай ахборотни ижтимоий тармоқларда бўлишишдан аввал текширинг. Қуйида бу борада сизга кўмаклашадиган, фойдали ресурсларни ҳавола этаман:
Тасвирлаш
Tinyeye — бу хизмат биринчи манбадаги суратни қидиради.
Foto Forensics — бу ерда тасвир таҳрирлашга тасдиқланганлигини текшириш мумкин. Бу сайт нотижорий мақсадларда бепул фойдаланиш мумкин.
Видео
InVID — хизмат видео ва суратни ишончлилигини текширади, шунингдек, биринчи манбани кўрсатади.
Ижтимоий тармоқлар:
"Twitter" нинг оммавий муҳокамаси учун Foller хизматидан фойдаланиш мумкин.
У аккаунт қандай мавзуларни юритаётганини, қандай муҳокамаларда қатнашаётганини кўрсатади. Бу эса ёлғон ахборот тарқатувчи сохта профил ва ботларни кўрсатишга ёрдам беради.
Ижтимоий тармоқлардаги мавзу ёки мақола қанчалик машҳурлигини кўриш ва текшириш Buzzsumo хизмати ёрдамида амалга оширилади.

Коронавирус ҳақида бир оғиз фикрим.
Мен янги вирусни, бўлмағур деб айтмоқчи эмасман, ҳа ундан одамлар ўлмоқда ва бу ачинарли ҳолат. Айтганча оддий вирусдан ҳам одам ўлиши мумкин.
Мен бу вирусга ОАВларни ва одамларни муносабати ҳақида ёзмоқчиман.
Ушбу вирус ҳақида барча телеканаллар, янгилик сайтлари ва телеграм каналар жар соляпти ва бу хабар кун тартибида турибди.
Тўғри вирусни юқтирганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда, аммо бутун дуньё миқёсида олиб қарайдиган бўлсак 14,5 минг одам вирус билан касал бўлган ва аксарияти Хитойда.
Хитойнинг умумий аҳоли сонини олганда вирус билан касал бўлганлар сони атиги 0,0010%.
Дуньё миқёсида эса 0,00019%. Миллионлаб одамлар учун коронавируснинг хавфи йук, бу ҳақида Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.
Ўзбекистонда коронавирусданда одамларга кўпроқ таҳдид солувчи касалликлар бор.
Масалан:
• одам иммун танқислиги вируси. Ўзбекистонда ушбу вирус билан касалланган одамлар сони 41 мингдан зиёд.
• Сил кассалиги. Ўзбекистонда сил билан касалланиш ҳар 100 минг кишига 42,9 та, ўлим ҳолатлари эса ҳар 100 мингга 1,6ни ташкил этади.
Аслида мен билан сизда Ўзбекистонда вирусдан кўра бахтсиз ҳодисадан вафот этиш эҳтимоли кўпроқ!
Агар соғлиғингиз ҳақида чиндан ҳам қайғурсангиз, Вирус ҳақидаги янгиликларни ўқигандан кўра хар ярим йилда шифокорлар томонидан текширувдан ўтиб турганингиз яхши.
Ва сўзимни охирида сизларга бир нарсани айтмоқчиман.
Мен аслида нима учун оммавий ахборот воситаларида “коронавирус” мавзусини кун мавзусида эканлигини биламан.
Ҳамкасбларни бирон бир нарсада айблашни хоҳламайман, шунчаки хавфли бўлган нарса одамларнинг қизиқишини ҳар доим келтириб чиқаради. Бу эса, кликлар, изоҳлар, просмотрлар ва буларнинг барчаси — пул!

Журналистика-шубҳасиз фойдали ва ажойиб соҳа. Қуйида бунинг сабабларини келтираман:
– Сен мунтазам янги билимга эга бўласан
– Сенга жуда кўп ўқиганинг учун ҳақ тўлашади
– Сенга қизиқарли шахслар билан учрашганинг ва улардан интервью олганинг учун ҳақ тўлашади
– Баъзан таниқли шахслар билан танишиш имконинг бўлади
– Сен оддий одамлар киролмайдиган жойларга кира оласан
– Сен шахсий нуқтаи назарингни ифодалашинг ва ўзингни кўрсата олишинг мумкин

Телеграмда сизга қайси шаклдаги хабарлар қулай?
Anonymous Poll
81%
текст (ўқиш)
9%
аудио (эшитиш)
10%
видео (кўриш)
Forwarded from Mr Freeman
Дўстим Ҳикмат журналистикани кўплаб + томонларини санаб ўтиб, янги журналистларга ўзига хос мотивация бериб ўтибди. Бу фикрларга қўшиламан.
Мендан эса шу соҳанинг "-" томонларини мана бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин. :)
Мендан эса шу соҳанинг "-" томонларини мана бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин. :)
Forwarded from Mr Freeman
Баъзан личкага ёш авлод ёзиб, замонавий блогер ва журналистларга ҳавас қилиб, журналист бўлишни орзу қилишини айтиб қолади. Гап бундоқ, йигитлар, журналистикани асло орзу қилманглар. Журналист бўлишни орзу қиладиганларни ҳеч тушунмайман, очиғи. Гап, айтайлик, шоу-биза ёки бошқа енгил-елпи мавзулар ҳақида кетса, тушунардим, аммо ижтимоий-сиёсий мавзуда ёзишни орзу қилиш...
Биринчидан, журналистика жуда оғир ва ҳар томонлама машаққатли касб ҳисобланади. Уни ўрганиш учун одамдан нафақат меҳнат, балки истеъдод ҳам талаб этилади. Албатта, истеъдод ҳам ўз-ўзидан келмайди, инсон бир касбни ўрганиб олиши учун унда билим, меҳнат, иштиёқ ва энг муҳими, ўша касбга нисбатан кучли муҳаббат мужассам бўлиши керак. Агарда сиз ўзингизга ёқмаган нарса билан шуғуллансангиз, ҳеч қачон бу ишдан завқ ололмайсиз ва табиийки, юксак марраларни забт этолмайсиз.
Иккинчидан, журналист бўлишни истасангиз, энг аввало, сизда катта “дух” ва, русчасига айтганда, “стальные яйца” бўлиши керак. Чунки (мана шу жойига диққат қилинг), журналистика - дунёдаги энг хавфли касб. Жаҳон тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, ҳар йили бутун дунё бўйлаб ўртача 50-60 журналист ўлдирилади. Хўш, ҳали ҳам фикрингдан қайтмадингми? Унда учинчи сабабни ўқи.
Учинчидан, журналистика Ўзбекистонда нафақат оғир, балки энг паст даромад олувчи касблардан бири ҳам ҳисобланади. Менинг танишларим, фалон ОАВ сайтларида ишлаб, ўртача ойига 2-3 млн сўм маош олади. 2-3 миллион сўм учун сиз ҳам қаттиқ меҳнат қилишингиз, ҳам ҳаётингизни гаровга қўйишингиз керак бўлади. Сизга шу керакми, айтинг, шу керакми?
Мен журналист эмасман, оддий блогерман. Асосий касбим ҳам йўқ, тадбиркорлик, бизнес билан шуғулланаман. Сизга ҳам шуни тавсия этаман. Аслида ўз фикрингизни жамлаб, бирор қоралама ёзиш учун журналист бўлишингиз шарт ҳам эмас, бугунги интернет асрида ҳар ким блогер бўлиши мумкин. Мен шундай қиляпман, масалан. Бу сизнинг қаердадир йиллар давомида таҳсил олишингизга, кейин эса ҳаётни хавф остига қўйиб, сариқчақа эвазига меҳнат қилишингизга арзимайди. Ишонинг.

Босма нашрлар даври тарихда қолди. Бу сўзлар қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Биз ҳеч ким қоғоз сотиб олмайдиган даврга ўтдик: одамлар эрталабдан кечгача телефони билан бирга. Ва у ердан исталган маълумотини топа олади. Электрон давр бизнинг ҳаётимизга аллақачон қириб бўлган! Босма нашрларнинг яшаб қолишининг ягона йўли бу — интернет маконига кириш, бозорни ўрганиш ва мослашиш.
@pulatov_kh
@pulatov_kh
Ўтган йилнинг сентябрь ойи бошида бошланган импичмент жараёни муваффақиятсиз якунланиши анча олдин аниқ эди.
@pulatov_kh
@pulatov_kh
Forwarded from ⚡️МДҲ Хабарлари
⚡️⚡️Тошкент шаҳридаги «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» нодавлат таълим маркази мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати
@commentit
@commentit
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги «Ўзбекистон» нашриёти томонидан Журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланма нашрдан чиқди.
Бу, фикримча, жуда фойдали ва сифатли иш бўлибди. Чунки билишимча, ушбу қўлланма МТРК, ЎзА, Журналистлар малакасини ошириши маркази, ЎЭОАВМА, «Дунё» АА каби нашрларда ишловчи амалиётчи мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.
Журналистика соҳасида ўқиётган талабалар назария ва амалиёт ўртасидаги катта фарқдан нолиб келишган. Энди мана шу бўшлиқ тўлади ва бу талабалар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

Нозимжон 😂😂😂 ранимая, тонкая душа. Пародияларга 5+
P.S. тушунгалар, тушунди 😅
P.S. тушунгалар, тушунди 😅
Суд тизимида қонун устуворлиги таъминланмайди(ми)?! Бугун яна бир журналист очиқ суд ишига киритилмади! Нега?
"Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги ЎзРҚ 4-моддасида cудлар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги; ахборот излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги қонунан белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Олий суд сайтида суднинг вазифалари сифатида: Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилганлиги аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган.
Хўш, шундай экан нега журналистлар суд ишларини ҳаққоний ва холис ёритишларига чеклов ва тақиқлар қўйилмоқда. Суд тизими очиқлиги ва шаффофлиги қачон таъминланади. Ахир айнан уларнинг фаолиятлари орқали мамлакатда қонунларга риоя қилиш, адолатни қарор топтириш амалга оширилади!
Сўнгги пайтларда кўп бор дуч келинаётган ҳолат: журналистларнинг очиқ суд ишларига шунчаки судьяларнинг хоҳламаслигига кўра киритилмаслиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатишга (ЎзРҚ 7-модда) очиқдан-очиқ тўсқинлик ҳисобланади.
ОАВ вакилларини очиқ суд ишларига киритмайдиган судьяларга очиқ ва аниқ савол: Сиз ўзингизнинг "эго"ингиз сабаб ОАВ эркинлигини бўғаётганингизни биласизми?! Ёхуд сизнинг қонунга зид хоҳиш-истакларингиз жамиятимизда акс-садо бермай, қоронғиликда қолади деб ўйлайсизми?! Ўтган кунлар ортда қолди, жаноб судьялар. Уйғонинг, атрофга янгича назар, замонавий қарашлар билан боқинг! Йил бошида давлатимиз раҳбари мурожаатномаларида ОАВ фаолияти эркинлиги, журналистларнинг ахборот олишдаги ҳуқуқларини эътироф этдилар. Сизнинг бу кўр-кўрона тақиқларингиз, билингки, хорижий сўз эркинлигига оид рейтингларда Ўзбекистон даражасига салбий таъсир кўрсатади.
Суд тизими бу каби кўплаб эътирозларни инобатга олиши ва қонунга кўра иш кўришларини сўраб ва албатта кутиб қоламан!
P.S: Шу ўринда ҳурматли журналистларимизга ҳам таъкидламоқчиман: Сиз касбий ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни тўла билиб олинг. Энди сизга нисбатан ноҳақликларга бош эгиб ортга қайтадиган замонлар ортда қолди. Мақсадга эришишда қонун устуворлиги ёрдамида ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда чекинманг!