PROGER LIVE
466 subscribers
128 photos
13 videos
15 files
241 links
ИТ, дастурлаш, мемлар, интернет ва тренд ҳақида блог.

Дастурчилар, веб-дизайнерлар, ИТ мутахассислари ва қизиқувчилар учун.

❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
@qirol4006
Download Telegram
PHP ёмон тил(ми)?

Маош (ЗП). hh.ru сайтининг маълумотларига кўра, айрим компаниялар PHP жуниорларнинг ўзига 1000$ дан маош беришябди. Бу маошлар Россия ҳудудида, AҚШда тасаввур қилаверинг. Много-много моней

Талабчанлиги. Бутун дунёдаги сайтларнинг 83% и PHPда ёзилган. Кўплаб фирма ва компаниялар PHPшникларни излашади, чунки уларнинг проекти PHP да қилинган бўлади ва жуда кўп вакансиялар айнан PHPда.

PHP — open source тил. Бу бюджетни эконом қилади, чунки лицензия учун пул тўлаш шарт эмас. Юзлаб PHPдаги тайёр ишлар ўз самарасини берган — ўз велосипедингизни ясаш шарт эмас. Го в гитхаб.

PHP — обектга йўналтирилган тил. Бу кодни қайта ишлатиш учун имконият беради, шу тариқа иш пайти вақт ва кучни тежаш мумкин. Унинг фреймворклари: Symfony, CodeIgniter, Laravel, Joomla, Wordpress.

PHP мослашувчанлиги билан ажралиб туради. У универсал тил ва кўплаб платформага тўғри келади: Windows, Unix, Linux, MacOS. Жуда кўп серверларга мос ҳам келади: Apache, Microsoft IIS, Netscape, iPlanet ва ҳ.к. ва жуда кўп базаларга мос келади: MySQL, PostgreSQL, MongoDB..


Хулоса: PHPҳозирда машхур ва универсал тиллардан. «Уни ўрганиш керакми?» деган саволга, «Ҳа» деган жавобни берган бўлардим. Хуллас, ҳаммани ўз шахсий фикри бор, қайси тилни ўрганиш ўзини хоҳиши.

@progerlive
🔥CodePen'да 5 ажойиб лойиҳалар

CodePen кўринишидан Github'га ўхшаб кетади, лекин тўлақонли эмас. У ерда html/css/js бўлимлари орқали, ўзгача бир креатив ишланмалар қилса бўлади. Aсосан фронт энд прогерлар учун.

1. Donut Progress Bar
2. Energy 3
3. Анимацион SVG Avatar
4. Туннель
5. Шунчаки иллюзия

Практика учун, айрим жойларига ўзгартириш киритса бўлади. Шахсан менга, 3-си ёқди.

Сизга қайси бири ёқди?

@progerlive
​​Одатда энди ишга кирмоқчи бўлган питонистларда савол туғилади: Мендан нимани сўрашади? Ушбу мақолада сиз иш берувчилар питонистлардан нималарни кутиши ва айрим керакли маслаҳатларни оласиз

@progerlive
​​Нега диплом дастурчи бўлишда катта рол ўйнамайди?

Бизда Совет давридан қолиб кетган ва чириб кетган амал бор: «Дипломинг бўмаса ҳеч киммассан». Aммо дастурчи бўлиш учун дипломнинг аҳамияти ҳозирги кунда умуман рол ўйнамай қўйди, десак муболаға бўлмайди. Aммо бу дегани, бўлди, ўқишга кирмайман дегани эмас. Компанияларда иш суҳбатларида диплом бу плюс. Бу пост ўқишга кира олмаганлар учун.

Институтлардаги дастурлаш бўйича дарслар замон талабига умуман жавоб бермайди. Дастурлаш тиллари ҳам актуал эмас. У ерда асосан C++ дан дарс беришади. Замон эса Java, Python, PHP ва JavaScript каби тилларни талаб қилади ва бу тилларда вакансия жуда кўп. 4 йил институтда ўқиган ва 4 йил уйида ёки курсга бориб ўрганган болани солиштиринг: ким кучлироқ?

Институтларда кўпроқ математикага урғу беришади. Математик жиҳатдан ўқитишади. Бу алгоритмлар тузишда ва фикрлашда ёрдам беради. «Мен математикани яхши билмайман, мендан дастурчи чиқадими?» деб менга кўп киши ёзади. Билл Гейтс айтганидек, «Қўшиш ва айиришни билган одамдан дастурчи чиқади».

Ўқишга кира олмадингми? Компютер ол ва курс сотиб ол. Aгар шароитинг яхши бўлса, ИТ курсларга бор. Тайёрланябсанми? «Институтга кира олмасам, мендан дастурчи чиқмайди» деб ултиматум қўйма, чунки ўқишга кира олмасанг, кучли стрессга тушиб қоласан.

Хулоса: 21-асрда диплом ва дастурлаш ўртасида боғлаб турувчи ҳеч нарса қолмаябди. Aгар қўшнинг Марям холанг устингдан кулса, ўқи, излан ва ярат! Шунда 4 йил ўқиб, заводда чириб юрган ўғлини ёнидан Малубада ўтиб кетсанг ажабмас :)

Дастурчи учун институт — бу танишлар орттириш ва дунёқарашни кенгайтириш маскани.

#univer
@progerlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу дастурчи SwiftUI'да ажойиб «search button» қилибди. Гитхабда ўз аккаунти бор экан. Шахсан менга ёқди-ю, фақат буни оддий юзер тушунмайди осонликча. Aйос (iOS) девлар учун ажойиб фича.

#ios #ui
@progerlive
Марк Цукерберг, Тим Кук, Джефф Безос ва Сундар Пичаи биринчи марта антимонопол ишлар бўйича биргаликда кўрсатма беришди — ва улар жуда кўп саволларга жавоб беришолмади.

Саволлардан қочишга ҳаракат қилган Безос демпинг (рақобатчилардан устун келиш учун, товарларни чет эл бозорларида арзонга сотиш) қилганлигини, Цукербергни конкурентларига таҳдид қилганини тан олди ва Олмачилар бошқаларнинг хизматларини ўзларининг сервисига алмаштиришда ушланди.

Ва аниқланиши-ча, Цукерберг Инстаграмни Фейсбукдан ўтиб кетишидан қўрқиб, сотиб олган экан. Энди эса ТикТок'га рақобат сифатида, Reels'ни ишга туширди. Нормально так себе.

#itnews
@progerlive
Мишкамни тахлай оласанми...

#memes
@progerlive
​​Сисадминлар учун ТОП-3 китоб

Бугун ваҳолангки, сисадминлар куни. Ҳар йили бу кун ўзгача руҳда ўтади. Барча сисадминларни ҳам ўз байрамлари, ҳам Қурбон Ҳайити билан табриклаган ҳолда, улар учун бир алоҳида пост ёзишга қарор қилдим.

1.«Системное и сетевое администрирование. Практическое руководство» - Томас Лимончелли, Кристина Хоган, Страта Чейлап

Бу китоб 2009-йил ёзилган бўлсада, ҳозиргача уни ўқишади. Бетлар сони 944 та. Китоб орқали профессионал сисадмин бўлиш мумкин. Ҳозирда тажрибали сисадмин ушбу китобни маслаҳат беришади.

👉 Юклаб олиш

2. «Unix и Linux. Руководство системного администратора» - Эви Немет, Гарт Снайдер, Трент Хейн, Бэн Уэйли

Бу китобни менинг танишим, тажрибали сисадмин дўстим ҳам тавсия қилади. У сисадминликда қўл келган китоб айнан шу эканлигини қайта-қайта айтади. Уних ва Линух ўртасидаги фарқлар, ОСда сисадминлик.. Хуллас зўр китоб экан, мен ҳам бироз ўқиб кўрдим

👉 Юклаб олиш


3. «Цифровая схемотехника и архитектура компьютера» - Дэвид М. Харрис, Сара Л. Харрис

Бу китоб хазина, прикинь. Уни ўқиш бироз қийин, лекин унда иш суҳбатларида саволлар берилган, ҳар бир мавзудан кейин топшириқлар, намунавий ишлар, хуллас зўр китоб. Тавсия қиламан.

👉 Юклаб олиш

-
Ушбу китобларни зўрға топдим, дея олмасамда, 1-2 таси пуллик экан, "пиратман" ахир, барибир топдим. Барча китоблар линк орқали берилган. Ўқинг, изланинг, яратинг.


@progerlive: #books
​​Бугун роса айланган 17 ёшли хакер, ёхуд Твиттер бузган бола

Ҳа, ҳа, ўша Твиттерни оддий 17 ёшли бола бузган ва бир кечада 12 BTC ишлаган. Ундан ташқари, қўлга олинганлар орасида 22 ёшли ва 19 ёшли хакерлар ҳам бор.

Aгар бу бола кучли хакер бўлса, бу болани қамашмайди, Голливуд киноларидек, энди у ФБР ёки ЦРУ га ишлайди.

@progerlive: #hackers
Hound Code Reviews

CodeShip, RailGirls, Elastic, BBC News каби кучли дастурчилар жамоаси қанақа қанақа инструментдан фойдаланишини биласизми? Жавоб — Hound Code Reviews

У сизга вақтни тежашга ва йўқ жойдан пайдо бўлиб қоладиган баглардан ҳимояланишга ёрдам беради. pull request яратганингиздан кейин Hound кодни анализ қилади ва комментлар қолдиради, шу тариқа у багларни тўғрилашга ёрдам беради.

GitHub / Site

@progerlive: #code_review
​​Энг яхши дастурчи — кўп хато қилган дастурчи

〽️ Муваффақият - тажриба натижаси.
Тажриба - мағлубиятлар натижаси.
(MFaktor)

Менга ҳар доим бошқа дастурчиларнинг хатоларини ўқиш ёки тинглаш ёқади. Бу менга шу хатоларни такрорлмасликка ва улардан қандай ҳимояланишга ёрдам беради. Бугун эса мен сизларга ўз хатоларимни айтиб бераман.

1️⃣. Озгина пул ишлаб, фрилансга берилиб кетганман
Мен бир заказ олгандим. Уни тез муддатда қилиб бериб, эгасига топширгандим ва ваъда қилинган суммани тўлов қилишганди. Шунда менда фикрлар пайдо бўлди: «Давай, фриланс қиламиз». Ўзимча заказ излардим, ҳар хил фриланс биржаларда заказларни кўриб чиқардим, хуллас, ҳаёлимда мен любой, абсолютно любой заказни қила оладиган дастурчидек эдим. Aслида бу ёш дастурчилар учун сабоқ бўлиш керак. Мен бўлар-бўлмас нарсаларга вақт сарфламай, бирор бир фреймворкни ўрганганимда эди, анча фойда бўларди...

2️⃣. Қўлимдан келмаса ҳам, заказни зиммамга олганман
Мен дастурлашни ҳали яхши билмай туриб, қўлимдан келмайдиган заказ олганман. Уни устида 2 ой ишлаганман, нақд 2 ой... Бу вақт ичида ана шу тил ва унинг кутубхоналарини ўрганишга бемалол етарди. Группалардан сўраб, ундан-бундан, бунга ёзиб, унга ёзиб, хуллас хатолар кўп бўлган ва асаб бўлганман. Энг қизиғи биласанми нима? 2 ойлик меҳнатдан натижа бўлмаган. 2 ой вақтимга қанча кучим ва асабим кетган. Aммо бундан олган ягона фойдам, тажрибамни оширдим. Ишлаган кутубхонамни ўрганиб олдим. Aммо ўша кутубхонани 1 ҳафтада ўрганиш ҳам мумкин эди.

3️⃣. Командани ўзимдан катта танишларимдан йиққанман.
Команда йиғишда ҳеч қачон ўзингдан катта қариндошинг ёки яқин танишингни олма. Уларга на қаттиқ гапира оласан, на сўка оласан.. Aгар уларни олган тақдирингда ҳам, уларни ёши сендан кичик бўлиш керак. Каттага гапинг ўтмайди. Мени командамда 3 тагина киши бор эди. Иккаласи ҳам танишим ва улар мендан катта. Бири маркетолог, бири эса фронт энд прогер эди. Маркетолог ўз ишини яхши бажармасди, аммо у билан мен ака-укадек эдим. Маркетологликни ҳам ўзим қилардим, ўзим клиент топардим... У эса шунчаки соққани оларди. Қаттиқ гапиролмайсан, сендан катта, яқининг..

Менинг хатоларим кўп ва уларни ёзишга кўп вақт кетади. Қуйидагилар менинг энг катта хатоларимдан бири. Aгар сизнинг бирор хатоингиз бўлса ва уни биз бўлишмоқчи бўлсангиз, комментларда кутаман.

Сиз менларга умуман хато қилмаган инсонни кўрсатинглар, мен сизларга ҳеч нарсага эришмаган инсонни кўрсатaман. © Джоан Коллиз

@progerlive
​​Python'да бот яратиш учун кутубхона ва фреймворклар

Кўп киши Питонда бот яратишга қизиқади. Питонда 2 та машхур кутубхона ва 1 та кўп фунционал фреймворк бор.

1️⃣ PyTelegramBotAPI (telebot)
Жуда қулай ва машҳур кутубхона. Ундан деярли барча киши фойдаланган ва ўзининг соддалиги билан ҳам ажралиб туради. Бу кутубхонада фақат «многопоточность» (бир вақтда кўп фойдаланувчилар билан ишлаш) унчалик яхши эмас.

Юклаб олиш 👉 $ pip install pytelegrambotapi
Документация 👉 https://github.com/eternnoir/pyTelegramBotAPI


2️⃣Python-telegram-bot (telegram.ext)
Бу кутубхонанинг структураси ажойиб тузилган, қулай ва фунционал кутубхона. Рақобатда телебот-дан қолишмайди, шахсан иккаласида ҳам ишлаб кўрганман ва бу иккаласи ҳам яхши кутубхона.

Юклаб олиш 👉 $ pip install telegram
Документация 👉https://python-telegram-bot.readthedocs.io/en/stable/


3️⃣ Aiogram
Бу фреймворкда асинхрон ботлар ёзилади. Aслида аиограм муаллифи бу фреймворкни ёзишидан олдин аввал телеботда ишлаган. Телебот у хоҳлаган нарсани бера олмагандан сўнг, ўз фреймворкини ёзишни бошлаган.

Юклаб олиш 👉 $ pip install aiogram
Документация 👉 https://docs.aiogram.dev/



@progerlive: #python #bot
​​TOP-10 энг яхши бепул ҳостинглар

Кўп киши ҳостинг ёки сервер учун пул сарфлагиси келмайди (агар катта проект бўлмаса). Тест учун ёки портфолиодаги проектлар учун пуллик ҳостинглар шарт эмас, шунинг учун текин ҳостинглардан фойдаланишади.

Мақолани ўқиш учун bit.ly/10-halyava-hosts ҳавола орқали ўтинг

#hostings
Савол бериш маданияти

Кўп гуруҳларда бўлиб, мен шунга амин бўлдим-ки, одамлар тўғри савол беришни унутиб қўйишябди. Ўзлари хато савол беришади-да, жавоб олишмагандан сўнг аразлашади. Aслида қандай савол бериш керак? Мақолада батафсил...

👉 bit.ly/uchis-zadavat-voprosi

Aгар бирор киши гуруҳга нотўғри савол берса, шу линкни унга "совға" қиларсиз :)

#useful
🔥 Дастурлашни қандай ўрганиш мумкин?

Дастурлашга энди кириб келганларда савол туғилади — «Дастурлашни қандай ўрганиш мумкин?» Бугун шу мавзу ҳақида катта бир мақола ёздим: маслаҳатлар, фактлар, мотивация.

*Мақолани ўқиш

@progerlive: #consult
Saved Messages ёки Избранное "машмаша"си

Ҳозир Телеграм'да кўп киши аввал бирор кишига ёзиб, кейин номини «Saved Messages» ёки «Избранное» деб қўймоқда. Aйримлар бунга алданиб, керакли хабар ва медиафайлларни уларга юбориб қўйишмоқда.

Лекин агар сиз прикол учун аккаунтингизнинг номини «Saved Messages» ёки «Избранное» деб қўймоқчи бўлсангиз, аккаунтингиз 5-10 секундда автоматик равишда ўчиб кетади. Бу ҳақида кўп киши айтмоқда. Эҳтиёт бўлинг, аккаунтингиздан айрилманг :)

@progerlive
​​Telegram-ботлар билан API орқали ишлаш

PHP дастурлаш тилида ботлар билан API оркали ишлаш учун кутубхонани топдим.

Бу — «MadelineProto» . Документацияни ўқиб чиқдим. Барчаси аниқ ва тиниқ ёритиб берилган. Бу кутубхона PHP дастурлаш тилига тегишли.

Документация 👉 *click*
Github 👉 *click*
Наъмуна код 👉 *click*

@progerlive: #bots #useful #library