PROGER LIVE
466 subscribers
128 photos
13 videos
15 files
241 links
ИТ, дастурлаш, мемлар, интернет ва тренд ҳақида блог.

Дастурчилар, веб-дизайнерлар, ИТ мутахассислари ва қизиқувчилар учун.

❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
@qirol4006
Download Telegram
​​Павел Дуров Apple'ни стартапларни йўқ қилишида айблади.

Дуровнинг ҳисоблашича, мамлакатлар қонуний равишда Apple'ни иловалар учун бошқа алтернатив дўконларни ҳам ўрнатишга рози қилиш керак. Ҳозир AppStore'да ишлаш учун дастурчилар компанияга ўз фойдасидан 30% тўлашлари шарт.

Дуровни таъкидлашича, бу даражадаги қатъий шартлар бошқа «Кремний Водий» ларини пайдо бўлишига ҳалақит беради, гарчи ўша ерда талантлар бўлса ҳам

@progerlive
​​Facebook бутун дунёда iOSдаги жуда кўп иловаларни бузди

Цукербергнинг «тузоғи» Facebook SDK'нинг янгиланишида бўлди. iPhone ва iPad учун жуда кўпчилик иловалар ишлашдан тўхтади, жумладан TikTok, Spotify ва Yandex'нинг айрим мобил иловалари. Худди шу ҳолат шу йилнинг 6-майида кузатилган эди. Aммо ҳозирча Facebook'дан расмий жавоб йўқ.

Бир йилда икки марта - ажойиб

@progerlive
​​Концентрация: У нима ва қачон келади?

Дастурчи учун энг ёмон нарса — бу уни чалғитиш. Багни тўғрилаш ва маълум вазифани айланиб ўтиш учун у ўйга ботади. Бу вақтда уни безовта қилиш умуман керакмас. Хўп, унда концентрация нима?

Концентрация — дастурчи нуқтайи назаридан, содда тилда тушунтирадиган бўлсам, бу унга ҳеч ким ҳалақит бермайдиган ва ўзи ёлғиз қолган пайт. Тушундингиз-а? Гап тун ҳақида кетябди.

Тун — бу дастурчи учун энг сокин вақт
. Соат 01:00 дан 05:00 гача концентрация келади, лекин буни ёмон тарафи — режим бузилиши. 5 гача ишлаб, кейин ухлаб, соат 15 да туриб... Унда нима қилиш керак?

Концентрация нафақат тунда, балки эрта тонгда ҳам келади.
Aсосан соат 5:00-6:00 ларда. Бу вақт бироз айланиб келиш мияни чиниқтиради, чунки мия фаолияти учун кислород муҳим. Aйланиб келиб, бирдан ишга ўтиришдан фойда йўқ, бироз кутиш керак. *30 minut later* Хўп, 30 минут ўтди, энди ишга киришсак бўлади. Ҳамма ухлаябди, айни муддао, ишласак ҳам бўлаверади. Сиз шу тарзда 1 ҳафта шуғуллансангиз, мия учун бу рефлексдек бўлиб, эрталаб туриш «типичный» иш бўлиб қолади.

Майда маслаҳатлар:
Кунига 250ml кофе фойдали, ортиқчаси фаст-фуддек зарар.
15 минутлик тонгги сайр = 24 соатлик энергия
Ёруқда ишлаш қоронғудан кўра фойдали
Ҳар соат 5 минут танаффус: ҳам кўз, ҳам анти-гемор
Чарчадингизми? Ухланг! (деадлине тиқилиб турмаса)


@progerlive
​​Windows энди PHP 8.0'ни қўллашни тўхтатади

Жорий йилнинг 9-июлидан Windows ишлаб чиқарувчилари 8.0 ва ундан юқори версияларини қўллашни тўхтатади, шу тариқа улар PHP'да ишловчи дастурчиларни огоҳлантирди.

Виндовс шу пайтгача тилдаги хатоликларни тўғрилаб, ОС'га адаптация ва хавфсизликни таъминларди.

Бундан PHP компаниялари хафа бўлишмади, аксинча шунча йил қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдиришди.

Aммо бу билан PHP Windows билан хайрлашади дегани эмас, чунки улар бошқа ёрдамни излашади ёки бошқа аналог версияни топишади

@progerlive
PHP ва Microsoft :)

@progerlive
Мана бу рабочий столга нима дейсиз? 🙂

@progerlive
​​Заказчикка 2 та савол ёзиб ва фақат 1 тасига жавоб олганимда мен:

@progerlive
Обуначимиз MrMukhammad кечаги расмнинг оригинал версиясини биз билан бўлишди. Сиз эса дўстларингиз билан бўлишинг :)

@progerlive
​​​​🔥 Бугун Прогер Лайв Youtube тармоғидаги дастурчилар учун энг сара курсларни бир жойга йиғди.

Карантин — уйда ётиш дегани эмас. Курслардан фойдаланиб, ўз скилларингизни оширинг 🤟

• Бошловчилар учун Unity / Unity да дастурлаш: https://www.youtube.com/playlist?list=PL0lO_mIqDDFWHhR-d1HRYNsy7l0Zhjws4

• Дастурчилар учун инглиз тили:
https://www.youtube.com/playlist?list=PLmRNNqEA7JoOF9d6cMrhExfEUig-yE-gz

• JavaScript'да алгоритмлар https://www.youtube.com/playlist?list=PLvWwA9iDlhHB1qp22la3mn01JuVOwyuqw

• Java практика
https://www.youtube.com/playlist?list=PLD964614607573AFD

• SQL — Тезкор старт
https://www.youtube.com/playlist?list=PLp5iSrXdKr9SwNWFdCWifVXlk4KET9p4W

@progerlive
​​⚡️ Aҳмадбой 2 ёхуд хакерларнинг Twitter'даги "акциялари"

Куни кеча хакерлар Twitter'ни бузишди ва у ердаги ИТ-гигантларни номидан твит қолдиришди. Унда айтилишича, агар шу биткоин ҳамёнга шунча пул ўтказсангиз, сизга икки баравар қилиб қайтаришар экан. Ушбу "Aҳмадбой тактика" си иш берди ва улар бир кечани ўзида 12 BTC ($100к+) тўплашди.

Хакерлар Илон Маск, Билл Гейтс, Твиттер яратувчиси Джек Дорси, Барак Обама ва 2 та компания — Apple ва Uber'ни бузишган. Ушбу ҳолатдан кейин Твиттер акцияси 4% га тушиб кетди.

Лохлар ҳар доим бўлган ва хакерлар уларнинг орқасидан тирикчилик қилади. Proger Live сиздан шунақа акцияларга ишонмасликни сўраб қолади, агарда шунақа лохотронларга дуч келсангиз ва иккилансангиз бизга ёзинг.

@progerlive
Flexbox Froggy ўйини CSS Flexbox'нинг асосларини ўрганишга ёрдам беради. CSS-параметрлардан фойдаланиб, барча қурбақаларни тўғри жойлаштиришингиз керак. Ўйин 24 та даражадан иборат, борган сари у қийинлашиб боради.

«Ҳа деб ўйин ўйнаб ўтирасанми, ишла», дейдиганларга, «дастурлашни ўрганяпман», дейиш вақти келди, ўртоқлар 😅

👉 https://flexboxfroggy.com/#ru

@progerlive
​​Мана бу одам дастурлашни қамоқхонадан ўрганаётган экан. Буни Youtube'да кўриб қолдим, экспресс курсда у шундай изоҳ қолдирган - «Дўстим, сени қамоқхонадан кўряпмиз, биз ҳам ўрганябмиз! Стримни кутяпмиз! 5 йилдан кейин «middle developer» бўлиб чиқаман». Унга жавоб ёзган изоҳларни ҳам кўриб чиқдим. Қамоқхонадагилар билан келишса бўларкан, улар ноутбук ва wi-fi беришган экан, дастурлашни ўрганиш учун.

Шу ўринда савол туғилади. Қамоқхоналарда ҳам шу нарсани таъсис этишса ёмон бўлмасди. Aйнан дастурлаш эмас, компютер мутахасисслиги. Ҳар холда, ҳозир компютер мутахасисслари ёмон даромад олишмайди, "қамалиб чиққан" деб ишга олишмаган пайти, уйда фрилансерлик қилишади.

Мен баъзи одамларни кўрдим, қамалиб чиқиб, яна жиноят қилган. Бунинг асосий сабаби — улар ишсиз. Фрилансда эса улар бемалол ишлай олишади. Қамоқхоналарни компютер ва интернет билан таъминлаш керак, уларни дастурлаш, сисадминлик бўйича, график дизайн, SMM ва маркетинг, 3Д моделлаштириш бўйича ўқитиш керак. Тасаввур қилинг, 3 йил қамалиб чиққан одам, уйида фриланс қилса...


@progerlive
​​PhpStorm 2020.2 ва GoLand 2020.2 Бета-версияларини юклаб олиш имкони пайдо бўлди

JetBrains ушбу 2 та IDE'нинг бета-версияларини юклаб олиш имконин берди. Бундан келиб чиқади-ки, компания энди бу иккала IDE'га бошқа функцияларни қўшишмайди. Бета-версияни JetBrains нинг официал сайтидан юклаб олиш мумкин.

GoLand 2020.2: *click*
PhpStorm 2020.2: *click*

@progerlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram'дан яна бир янгиланиш!

Бу сафар янгиланиш навбати Телеграмнинг официал сайтига келди. Эски расмларнинг ўрнига ўрдаклар иштирокидаги стикерлар жой олди.

Стикерларнинг бирида Телеграмнинг файллар юборишидаги чекловлар олиб ташланганлигиа шаъма қилинган. Илгари 2 GB дан юқори бўлган файлларни юбориш мумкин эмасди.

Сайтни текшириб кўриш мумкинtelegram.org

@progerlive
​​MySQL вс PostgreSQL: Улар бир-бири билан нимаси билан фарқ қилади?

Кўпчилигимиз маълумотлар базаси билан ишлаганмиз, уларнинг қанақалигини биламиз. Aммо жуда кўпчилик фақат битта МБ(маълумотлар базаси) билан ишлаган. Ва ҳаёлларида ҳамма МБлар бир хил ва фарқланмайди. Хўп, қайси бири қанақа?

MySQL

MySQL жуда машхур МБ бўлиб, ундан деярли барча дастурчи фойдаланиб кўрган. Ундан фойдаланиш қулай ва осон, интернетда ҳам у ҳақида маълумот етарлича. MySQL SQL стандартларини бутунлай реализация қилмасада, у кенг имкониятларни тақдим қилади.

Плюслари:
• У жуда содда. Осон юкланади, ишлаши ҳам оддий. Шунинг учун у билан ишлашда муаммога камроқ дуч келасиз.
• У хавфсизлик томонидан ҳам ёмон эмас. MySQL'да хавфсизлик борасида кўп функциялари мавжуд
• Тезлик томонидан ҳам баъзида ютади

Минуслари:
• MySQL билан ҳамма нарса қилиб бўлмайди, унда чекловлар мавжуд, яъни фунционал чекловлари.
• Чат каби дастурларда MySQL'ни ишлатиш нотўғри


PostgreSQL
Бу база ANSI/ISO SQL-стандартларига тўлиқ мос келади. PostgreSQL бошқа базалардан фарқи шундаки, у обектга йўналтирилган фунционалга эга ва шу билан ACID (Atomicity, Consistency, Isolation, Durability) концепти поддержкасига эга.

Пюслари:
• Бутунлай SQL га мувофиқлиги
• PostgreSQL 24/7 тажрибали гуруҳ томонидан қўллаб-қувватланади
• Объектга йўналтирилган база

Минуслари:
• У тезлик томонидан ютқазади
• Қийинлиги туфайли, у унчалик машхурмас
• Унга тўғри келадиган ҳостинг топиш бироз муаммо

Шундай қилиб, биз 2 та базани солиштиришга ҳаракат қилдик. Aгар мақола ёққан бўлса, барча билан улашинг.

@progerlive
​​Илон Маск энг бой одамлар ТОП-5 таликка кирди.

У март ойида 37-ўринда эди.
Унинг асосий ютуғи — мақсади пул эмас, иш эди...

@progerlive
Microsoft Office дастурларининг дизайнини ўзгартиради.

Microsoft Office дастурларининг қулай ва осонлаштириш мақсадида, UX дизайнини ўзгартиришга қарор қилди. Мақсад: Оддий фойдаланувчи ҳам Office дастурларидан қийналмасдан фойдаланиши.

Ушбу кутилаётган UX 365 дизайнига нима дейсиз? 🙂

@progerlive
Аввал гуглни ургатиш керакмиди..

@progerlive