PROGER LIVE
463 subscribers
128 photos
13 videos
15 files
241 links
ИТ, дастурлаш, мемлар, интернет ва тренд ҳақида блог.

Дастурчилар, веб-дизайнерлар, ИТ мутахассислари ва қизиқувчилар учун.

❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
@qirol4006
Download Telegram
Янги телеграм-бот ҳақида

Кеча ўтиравериб, зерикиб кетдим. Карантин, уйда эдим. Шу пайт фидбек-ботга бир кишидан савол келди:

— Ассалому алайкум, Прогер Лайв админлари. Мен дастурлашга қизиқаман, аммо қайси тилни ўрганишни билмайман. Менга қайси тилни маслаҳат берасиз?

— Салом. Қайси платформага дастур яратмоқчисиз?

— Андроид

— Жавани маслаҳат бераман

Шу тариқа у мени саволларга кўмиб ташлади. Ва шундайлар учун кеча бот тахладим. Ботни питон дастурлаш тилида ёздим, 3 соат вактим кетди (Мен ҳам мақтанай :D )

Бот нима ҳақида?

Сиз айни бир соҳаларга қизиқасизу, лекин қайси тилни ўрганишни билмайсиз. Бири масалан, Питон деса, бири эса С++ дейди. Хўш, қайси бири маъқул? Бепул курсларни қайдан топса бўлади? Бот орқали ушбу саволларга жавоб топасиз. Бот сизга бирор бир тилни маслаҳат беради, ва сиз у орқали ўз йўналишингизни, ўз соҳангизни ва курсларга эга бўласиз.


Синаб кўриш 👉 @ityonalishbot


👉 @progerlive
​​Интернет ва дастурчилар

Бизнинг интернетдан рози бўлган одамни ўзи бўлмаса керак. Интернетимиздан рози дастурчи — шизофреник. Типичный программист интернетдан осонликча рози бўлмайди. Чунки прогер учун интернет сув ва ҳаводек муҳим. Прогер дастурни ҳар доим 0 дан ўзи яратади деб ўйлайсизми? Адашасиз!

Уларга StackOverFlow, Google, индусларни туториали ва озгина ўзининг велосипеди (оддий велосипед эмас) билан проект қилади. Тўғри, ўзи яратадиган дастурчи кўп, лекин кам) 0 дан ўзи яратадиганни ҳам проблемаси чиқади. Шунда у гуглга мурожаат қилади. Интернет аста ишлайди. У кутади, кутади ва яна кутаверади. Ютубга киради, видеони кўради, видео ҳам қотаверади. Шунда у !@#$ деб интернетни "мақтайди". Асаб бузилади, хаёл жойида бўлмайди. Режалар ўзгаради.

Прогер учун яхши комп, тез интернет. иссиқ кофе, қулай кресло ва ёқса мушук бўлса бас (мушук мен учун :) ) Лекин интернет ҳар доим панд бергани учун, рўйхатдан олиб ташлаймиз.

#progers #internet


👉 @progerlive
​​Zoom ва хакерлар

Zoom бирданига машхурликка эришдию, хакерлар сабаб хурсандчилиги узоққа бормади. Zoom худди 10-этажга кўтарилиб, кейин тушиб кетган одамга ўхшайди. Аввал 1000 дан ортиқ видеоқўнъгироқлар тарқалиб кетди, бу каналда ҳам эсланиб ўтилганди. Энди эса... Келинг шуларни рўйхат қиламиз:

— Даркнетда Zoomдаги шахсий маълумотлар сотилмоқда

— Zoomдан АҚШ Сенати ва Германия ташқи ишлар вазирлиги воз кечди

— Google ўз ходимлари учун Zoomдан фойдаланишни тақиқлади

— Zoom 3-юзли шахсларга расм ва э-маилларни беряпти

— Хакерлар Zoomнинг муваффақиятидан фойдаланишмоқда, экспертлар дастурни танқид қилишмоқда

Ҳаа, жуда кўпайиб кетди. Лекин бунга сабаб кўп. Биринчиси, қўли қийшиқ прогерлар. Агар улар ҳимояни Телеграмникидек қилганда эди, бунча ғалва йўқ. Павел братга ҳозир ҳам қойил қоламан, Телеграмни ҳимояси вообще дахшат. Бузганларга $300к нахд туридби. Лекин ҳали бери бу пулни эгаси топилмаса керак. Zoomга келсак, у бузилиб бўлди. Эртага чиқишади яна, баг тўғриланди, ҳимоя кучайтирилди, бало-баттар деб... Лекин барибир бузилади. Гап — алгоритмда. Хакерлар дастурчилардан кучли (айрим ҳолларда). Улар алгоритмдаги бир нуқсонли нуқтани топишади ва шу орқали дастурга туйнук яратади. Кейин маълумотларни оладида, ютубга тарқатади, ёки сотади. Хуллас, Zoom ҳали-бери хавфсиз дастурлар рўйхатига киришига умид йўқ.

#Zoom


👉 @progerlive
​​Дастурчилик даражалари


1️⃣ Beginner

Таржимаси — Бошловчи
. Бу дастурлашни эндигина бошлаганларнинг даражаси. Масалан, савол бераётганда, бегиннерман деса, одамлар унчалик ҳам уни ёмонламайди, чунки ҳар доимгидек, савол аҳмоқона бўлади.

2️⃣ Junior

Таржимаси — Кичик
. Бегиннердан ўтган, дастурлаш тилини ёмон билмайди, ишлаганига 4-5 ойдан ўтган, 1-2 та қилган ишлари бор прогерлар. Одатда ишга киришда жуниордан бошлашади

3️⃣ Middle

Таржимаси — Ўрта
. Жуниордан ўтган, ишлаганига 1 йилдан ошган, дастурлаш тилини яхши билади, тажрибаси бор, портфолиода ишлар кўп.

4️⃣ Senior

Таржимаси — Катта
. Бу ўша дастурлаш тилини жуда яхши биладиган, айни бир керакли фреймворки билан яхши ишлайдиган, қила олмайдиган ишининг ўзи йўқлиги билан мақтана оладиганларни Сениор Девелопер дейишади. Иш тажрибаси йили 3+.

5️⃣ Тeam Lead

Таржимаси — Жамоа бошлиғи
. Бу даража жамоада ишлайдиганлар учун хос. Сиз айни бир жамоада ажралиб турсангиз, проектларда фаол бўлсангиз, гапингиз кўп кишига ўтса, демак сиз тимлидсиз. Бунақаларга баъзида қийин бўлади. Чунки проект унга боғлиқ бўлади.


👉 @progerlive
​​Ўйинли сайт

Сени буни ўқиб, сайтда ўйин ўйнаш мумкин экан деб ўйласанг, адашасан. Сайтга кирганда шунчаки курсорни у ёққа, бу ёққа олиб қочасан. Зерикасан, бу табиий ҳол.

Лекин контетнидан қатъий назар, зериктирмайдиган сайт ҳам бор. Кирсам, бир машина билан бутун сайтни айланиб чиқдим. Ишонмайсанми? Синаб кўр!

👉 bruno-simon.com

#sites

👉 @progerlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No Comments

— Такая востребованная профессия программирование
— Ну, в принципе да

👉 @progerlive
Ҳаммаси битта расмда :)

👉 @progerlive
​​Компиляция


Бу шунақа нарсаки, у сени кейинги босқичга ўтишингни ҳал қилади. Ҳамма нарса унга боғлиқ. Агар инжиқлик қилса, ўша босқичда қолиб кетаверасан. Синтаксис хатолар, рантайм, логик ва бошқалар консольда чиқиб ўтирадику. "Уффф, энди нима нима хато" экан деб ўтирасан. Текширасан, тўғрилайсан, яна компиляция қиласан. Тем более, компиляция ҳам тез битса экан, е.. Ооо, 99%, 100%! Так, хато йўқ пока что. Худога шукур, биринчи марта хато топа олмади! Ураа! Мен билгандим, мен кутгандим.

10 seconds later...

 C://Users/User/Dekstop/main.py in 74 SyntaxError

>>> C://Users/User/Dekstop/admin.py in 89 Logic Error

>> C://Users/User/Dekstop/blog.py in in 115 Syntax Error

RunTime error


👉 @progerlive
Рамазон муборак! У бу нарса еб олиб, намозни укиб, сразу ухлаймиз :)

Хазиллашдим, ухламаймиз. Код ёзамиз!

@progerlive
​​«Как устроена IT-столица мира / вДудь» ёхуд вДудь'дан хужжатли фильм

Юрий Дудь Кремниевая Долина ҳақида хужжатли фильм олибди. У АҚШда жойлашган ИТ марказидаги руслар ҳақида. Юрийнинг айтишига қараганда, фильмни олишдан мақсад 2 та экан. Биринчиси, сен оддий қишлоқда ёки шаҳарда туғилганинг билан, кейинчалик ҳаётингни улкан жойларда давом этишинг, ёки пулни олишдан кўра, ишлаб топиш маъқуллигини таъкидлаган.

Хуллас, мотивация бериши мумкин. Мақсадсизга сериал олсанг ҳам, мотивация беролмайсан. Шахсан, менга ёқди.


Филм бу ерда 👉 youtu.be/vdud-snyal-film

👉 @progerlive
JavaScriptдан собеседованиедан энди утаман деб юрганлар учун махсус мақола. Как раз калласи ишламай юрган жсчиларга фойдали бўлади

👉 stat.ya/jsshnik-prochitay-bistro

#jS

👉 @Progerlive
​​Дастурчи-стримерлар. ВТФ?

Олдинлари ИТ соҳасига кирмаган пайтларим ғирт бездельникларни CS:GO да донат учун киладиган стримларини кўриб ўтирардим. Типичный бездельник эдим. Донатларни кўриб ўйлаб қолардим, мен ҳам стрим қилсаммикан, ҳар холда нонга пул тушарди деб. Лекин стрим қилиш учун задрот бўлиш керак, табиийки задрот бу яхши геймер. Хуллас, кўп вақт ўтди ва мен ИТ га кирдим. Нон учун пул топдим. Лекин дастурчи-стримерлар ҳақида бугун эшитдим. Мен агар стрим қилсам, мендан олинадиган асосий фойда бу — StackOverFlowдан кўпроқ фойдаланиш :)


Aпрел ойида Тwitch энг юқори даражага чиқди, уни бирданига 4.5 млн киши кузатди, епта. Лекин Тwitch'да шунақа "бурчак" бор, прогерлар бурчаги. У ерда ҳар хил стримлар ўтказишади. Шахсан у ерда Handmade Hero разработчикларини кўрдим. Дастурчи чистый C да ўйин ёзади, ҳеч қанақа кутубхона ва движокларсиз. Қойил қолдим, ҳар холда StackOverFlowга кирмас экан. Есть такие, ты чо.


👉 https://youtu.be/A2dxjOjWHxQ


👉 @progerlive
​​Бир куни ишга бир бола келди. У дастурчи бўлмоқчи экан. Бошлиқ унга ҳар доимги саволини берди, яъни нима учун дастурчиликни танлагани. У сал ғалатироқ экан. Жавоби ўлдирди:

— Таксист бўлмоқчиман

Бошлиқ кулиб юборди ва бу ерда нима қилаётганини сўради:

— Хўп, нега унда дастурчиликни танлагансиз?
— Дастурчиларга яхши ойлик тўлашади, мен дастурлашни тезда ўрганиб, ишлаб, пул топиб, кейин машина оламанда, такси қиламан


Зато
унда мақсад бор, айримларга ўхшаб пул учун ўрганмайди


👉 @progerlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дастурчи ўша машхур илончани янги версиясини тахлабди. Бу сафар бош ролда илон эмас, балки шифокорлар. Улар паркда шашлик қилмоқчи бўлганларни тутиб юришади ва олиб кетади. Маска бўлмаса, 10 баробар босишади :)

Aжойиб ўйин, шашлик учун 15 сутка ўтириб чиққанлар ўйнаши мумкин. Охирида Денис Николаевичга отчёт берасизлар.


👉 karanteika.ru/game/

👉 @progerlive
​​Қайси дастурчига кўпроқ ўхшайман?

Бу необычный саволни кўп киши юз соҳаси билан боғлайди. Яъни юзи ўхшайди ва шунга у қайсидир дастурчига "ўхшаб" қолади.

Тпрогер ўз сайтида шунақа тест ишга туширибди. Кирасан, тестдан ўтасан ва охирида қайси дастурчига ўхшашлигингни чиқариб беради.

Мен ҳам ўтдим ва ваҳолангки кумирим Павел Дуровга ўхшар эканман (албатта, бу тест ҳеч нарсани ҳал қилмайди).

Лекин инсон шунақанги дастурчи бўлиши керакки, у айни бир кишига эмас, кишилар унга ўхшашни орзу қилиши керак


Тест 👉 tprg.ru/q0YQ

👉 @progerlive
​​​Ёш дастурчиларнинг катта хатоси

Дастурлашга энди кириб келган айрим бегиннер дастурчилар ўзларига жуда кибр қўйиб юборишади. Хоҳ у ёш бўлсин, хоҳ катта. Бирор бир китоб ёки курсни тугатади-да, тамом, унга етадиган дастурчи йўқ, кеттик братлар Кремниевая Долинага.

Мен берадиган маслаҳатим, тажрибани ошириш учун кўпроқ масала ишлаш керак.

Мен ҳам дастурлашни яхши билишимга қарамай, доим масала ишлайман, ўзим учун қийин ва мен тасаввур қила олмайдиган проектларга қўл ураман.

Мен кўпинча қуйидаги сайтлардан масала ечаман.

👉 leetcode.com
👉 hackerrank.com
👉 codechef.com
👉 acmp.ru
👉 codeforces.com

Ўзимизникиларда ҳам йўқ эмас, бунақа сайтлардан. Мен биладиган ўзбек тилида яна бир сайт бу robocontest.uz. Бу сайт хам ёмонмас.


👉 @progerlive
​​Франсуз дастурчи "Art Cut & Paste" дастурини прототипини эълон қилди.

Дастур мукаммал. Камера бирор олдинроқда турган обектни белгилаб олади, орқа фонини махсус алгоритм орқали қирқиб олади, сўнг телефон ва компютер бир бирига уланган ҳолда расм компютерда Photoshopга тушади. Копипаст, шунчаки.

Барчаси мукаммал! Дастур продакшнга чиқиши билан эълон қиламан.

👉 @progerlive
​​VR чойхона

Британиялик дастурчи зериккани туфайли VR да ўйин қилди. Ҳозир карантин туфайли дўстлар билан чойхонага боришни вообще иложи йўқ. Шунинг учун у Unity платформасида VR учун ўйин тахлади ва у ерда энди дўстлари билан "тусовка" қилади. Эй, қачан ўтирамиз?


👉 @progerlive
Дастурчилар учун энг зарур китоблар тўплами.

Биз дастурчилар ҳеч қачон ўрганишдан тўхтамаймиз, негаки ҳар куни янги технология. Лекин энди ўрганаётганлар китоб кўплигидан қайси китобни ўқишни билмай, группаларни безовта қилишади, натижада барибир гуглдан изла деган жавоб олишади. Давоми



👉 @progerlive