Pressuzb
30.3K subscribers
1.5K photos
342 videos
19 files
1.32K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Ҳуқуқбузарлик қилиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли бўлган 800 минг кишининг рўйхати тузилди

Ички ишлар вазирлиги ЖХД Ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонованинг маълум қилишича, 2024 йил давомида профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари томонидан уйма-уй юриш орқали, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган жами 800 мингдан ортиқ шахслар рўйхати шакллантирилди, уларнинг 588 мингдан ортиғига хулосалар берилиб, маҳалла вакиллари томонидан 400 мингдан ортиқ фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов Digital Almaty 2025 рақамли форумида нутқ сўзлайди

30-31 январь кунлари бош вазир Абдулла Арипов Олмаота шаҳрида амалий ташриф билан бўлади.

Қозоғистон Республикасига ташриф дастуридан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида кузатувчи мақомида қатнашиш, “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаш ҳамда бошқа давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

@pressuzb
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.

@pressuzb
Хоразм стартаплари учун янги имконият – Startup Garage филиали очилди

AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage томонидан ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантиришда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Startup Garage’нинг навбатдаги филиали 30 январь куни Хоразм вилоятида очилди.

Манзил: Урганч шаҳри, AloqaBank биносида жойлашган (Ал-Хоразмий шоҳ кўчаси, 106-уй).

Жорий йил бошидан Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар:

1. Қашқадарё вилояти
2. Сурхондарё вилояти
3. Самарқанд вилояти
4. Навоий вилояти
5. Бухоро вилояти
6. Қорақалпоғистон Республикаси
7. Хоразм вилояти

Маълумот учун, республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган мазкур ташаббус орқали жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

@pressuzb
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов Digital Almaty 2025 халқаро рақамли форумида тақдимот ўтказди

Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Эрон Бош вазирлари, Арманистон Бош вазирининг ўринбосари ва бошқалар қатнашган мажлисда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатда рақамлаштиришни жадаллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларга замонавий технологияларни жорий қилиш, Ўзбекистонни сунъий идрок технологияларидан фойдаланувчи дунёнинг етакчи давлатлари қаторига киришига эришиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилди.

Шунингдек, рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг долзарб масалалари, шу жумладан, мазкур йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

@pressuzb
“Менинг юртим” телеканали бош муҳаррири Дилшод Маматурдиев (Файз) “Ўзбекистон” телеканали раҳбари этиб тайинланди.

Д.Маматурдиев 2018 йилдан буён “Менинг юртим” (MY5) телеканалининг бош муҳаррири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@pressuzb
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди: https://parliament.gov.uz/oz/regulation/35

@pressuzb
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади

Президент Фармонига кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади

яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

⁃ Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

⁃ Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.

@pressuzb
ДХХ ва ИИВ тузилмалари томонидан “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди

27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбир ўтказилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахс қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

536 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

@pressuzb