Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.4K subscribers
23.4K photos
6.58K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Сардоба аҳлига сабр тилайди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида унинг атрофидаги хавф ҳудудидан 11,5 минг аҳоли эвакуация қилинганидан хабарингиз бор.

Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса сабаб қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 1000 та қадоқда кундалик истеъмол учун муҳим бўлган озиқ-овқат тўплами, 5300 тонна сосиска ҳамда 5000 та консерваланган гўшт маҳсулотлари юборилди.

Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Биз қийинчилик шароитидаги ватандошларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

#sardobagamehrulashib

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Тошкент Сардоба аҳлига сабр тилайди

Сирдарё вилоятида бугун юз берган фавқулодда ҳолат ҳудудидан эвакуация қилинган аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида зарур бўлган навбатдаги ёрдам йулга чиқиб кетди.

Унда кўрпа, ёстиқ, чойшаб, сочиқ, ниқоблар, ювиниш, гигиена ва дезинфекция воситалари жамланган.

#sardobagamehrulashib

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида фуқароларимиз ташаббуси билан Сирдарё вилоятида оғир турмуш шароитида қолган аҳолига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик ёрдамларини йиғувчи пункт (марказ) ташкил қилинди.

Бугун, 2 май куни бу ерда фавқулодда ҳодиса сабаб, эвакуация қилинган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун кундалик зарур бўлган барча маҳсулотлар (озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзаллар, кўрпа-тўшак, дори-дармон, санитария ва гигиена маҳсулотлари) тўпланиб, манзилли равишда етказиб бериш учун чиқиб кетди.

Хайрия ёрдами сирдарёликларга тошкентликларнинг ёрдами тариқасида мунтазам етказиб турилади.

Маҳсулотлар жамланувчи кейинги манзил ва етказиб бериш муддати ҳақида яна хабардор қиламиз.

#sardobagamehrulashib

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида фуқароларимиз ташаббуси билан Сирдарё вилоятида оғир турмуш шароитида қолган аҳолига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик ёрдамларини йиғувчи пункт (марказ) ташкил қилинди. Бугун, 2 май куни бу ерда фавқулодда ҳодиса сабаб…
По инициативе наших граждан, в Hyatt Regency организован пункт сбора помощи жителям Сырдарьинской области.

Сегодня 2 мая прошел первый сбор предметов первой необходимости для жителей, пострадавших в результате чрезвычайной ситуации в Сырдарьинской области. Продукты питания, одежда, обувь, постельные принадлежности, лекарства, предметы санитарии и гигиены, собранные жителями Ташкента, были отправлены эвакуированным жителям.

Помощь жителям Сырдарьинской области будет осуществляться на регулярной основе.
О расположении и времени сбора очередного пункта сообщим дополнительно.

#sardobagamehrulashib

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ҳурматли тошкентликлар ва кўнгиллилар!

Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати, раҳм-шафқати, ёрдамга доимо тайёрлигини яққол намоён этди.

Бугун, пойтахтимизнинг сахий фуқаролари ва меҳмонлари томонидан тўпланган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи карвони Тошкентдан қўшни вилоятга, юк машиналарида йўл олди.

Бироқ асосий тамойил – зарар келтирмаслик ҳақида унутиш мумкин эмас.

Коронавирусга қарши курашиш даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳаракат қилиш жуда муҳим.

Кўнгиллиларнинг ташаббусини қўллаган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талофат кўрганлар учун марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплаш марказини ташкил қилди.

Ҳар куни савоб килиш истаги бор ҳар бир фуқаро кийим-кечак, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларини “Наврўз” ресторани ёнидаги автотураргоҳга (мўлжал – “Халқлар дўстлиги” саройи) қуйидаги тартиб бўйича келтириши мумкин:

- соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача истаги бор барча фуқаролар ўз автомобилларида;

- соат 10:00 дан 20:00 гача – махсус стикерларга эга автомобилларда.

Бу ердан сиз томонингиздан етказилган ёрдам, махсус ажратилган автобусларда (юк машиналарида), барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда Сирдарё вилоятига жўнатилади.

Сиздан илтимос, тушунмовчиликлар, фирибгарлик ҳолатлари рўй бермаслиги учун пул маблағларини йиғиб ҳисоб рақамлари ёки банк карталарига жўнатманг.

Талофат кўрган Сирдарё вилоят аҳолисига ёрдам кўрсатиш ҳисоб рақами қўшимча тарзда эълон қилинади.

☎️Маълумотлар учун телефон: +99871 239 17 28

#sardobagamehrulashib