Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
23.4K subscribers
26.3K photos
7.37K videos
1 file
16.2K links
Murojaatlar uchun: https://tashkent.uz/uz/virtual
Приём обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Site: www.tashkent.uz
Fb: fb.com/toshkenthokimligi
Ig: toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37

Matbuot kotibining sahifasi: https://t.iss.one/gulkasim
Download Telegram
Юксак мукофотлар муборак!

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида юксак давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, пойтахт ва туман ҳокимликларидан давлат мукофотларига муносиб деб топилган масъулларга тегишли орден ва медалларни топширди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Истиқлолнинг 30 йиллиги арафасида мукофотланганларнинг барчасини юксак эътироф билан табриклайди!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🔸 Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фаол ва фидоий ходимларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонлари топширилди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ва туман ҳокимликлари, бош бошқарма ва бошқармалар ва бошқа ташкилотларда юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир неча фаолларга эсдалик нишонларини топширди.

Тошкент шаҳри бўйича умумий ҳисобда 2808 нафар давлат хизматчилари ва фидоиий ходимлари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотланди.

Мукофот муборак бўлсин!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
📝 Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий ҳафта давомида фуқароларни қабул қилиш тадбирлари бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари Бахтиёр Раҳмонов, Ҳотамбек Шокиров, ҳоким ўринбосарлари Фурқат Маҳмудхўжаев, Мухтор Муҳиддинов ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари фуқароларнинг қатор муаммоларини кўриб чиқишди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3DvvCpo

🌐 Web-site 🌏 Telegram

#qabul
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондан велосипедда Тошкентга етиб келди

Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи Равшан Якшимуродов мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб "Ўтмиши ва келажаги буюк Ўзбекистон” шиори остида веломарафон ўтказиш ташаббуси билан чиқиб, велосипедда пойтахтимизга етиб келди.

Беруний туманидаги Пил қалъаси олдида йўлга чиққан Равшан Якшимуродовни Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси масъуллари, нуронийлар, ёш авлод вакиллари ва спорт фаоллари кузатиб қолишди.

Бир ҳафта давом этган сафар давомида ҳамюртимиз Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари орқали ўтиб амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан бир олам таассуротлар олди.

Тошкентда Равшан Якшимуродовни шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари кутиб олиб, уни пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан таништиришди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида Тошкент шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан Чилонзор туманида истиқомат қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун хайрия тадбири ташкил этилди.

Унинг доирасида “2-Қатортол”, “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Ботирма”, “Меҳржон”, “Дўмбиробод”, “Гавҳар”, “Катта Дўмбиробод”, “Наққошлик” ва “Мевазор” маҳаллаларидаги 20 та хонадон аҳолисига 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🎥 Тафсилотлар – лавҳамизда.

🌐 Web-site 🌏 Telegram