Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.6K subscribers
23.3K photos
6.53K videos
14.6K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
🌱Баҳорнинг илк куни — Первый день весны🌱

📸Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсусЮрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Сиз кўчада учратишингиз мумкин бўлган ёки уйингизда боқаётган ҳайвонларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

🐱🐶 Афсуски, ушбу жониворларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Умумжаҳон декларациясининг борлигидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Ушбу декларацияда жониворларга азоб бериш, уларни эксплуатация қилиш ёки ўлдириш мутлақо мумкин эмаслиги айтилади.

🔹Бироқ бу масаланинг бор-йўғи назарий қисми холос, амалдачи? Ўзбекистонда, хусусан Тошкентда жониворларга бўлган муносабат билан боғлиқ вазият қандай? Уни яхшилаш учун нималар қилинаяпти?

Шу ва бошқа саволларга репортажимизда жавоб топишга ҳаракат қилдик.

📺 Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/5y2NYI1b5Iw 👈

————

Задумывались ли вы когда-нибудь о том, что у животных, которых вы встречаете на улице или же содержите у себя дома, есть права?

🐶🐱 К сожалению, мало кто знает, что и у братьев наших меньших есть Всемирная декларация защиты их прав, где говорится о том, что каждое живое существо имеет право на уважение и на жизнь без страданий, эксплуатации и смерти, а также, что жестокое обращение с животными абсолютно недопустимо.

🔹Но это лишь теоретическая часть вопроса, а что происходит на практике? Какова реальная ситуация с обращением с животными в Узбекистане, в частности, в Ташкенте? Что делается для её улучшения?

На эти и другие вопросы мы попытались ответить в нашем репортаже.

📺 Полное видео: 👉 https://youtu.be/l-7I7JmU3PY 👈

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#Бу_муҳим

❗️1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

Қуйида субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш
ҳақида видеоқўлланмани тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

⚡️Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

❗️Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомнинг
2-бандида кўрсатилган
меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
❗️С 1 марта принимаются заявки на выделение невозвратных средств из государственного бюджета для покрытия части первоначального взноса или выплаты процентов по кредиту на приобретение жилья по ипотечным кредитам малообеспеченным лицам.

Видеопособие по отправке заявления для получения субсидии в электронной форме приведено по ссылке 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

⚡️Заявление будет рассмотрено комиссией района или города по месту его постоянной регистрации.

❗️ Если среднемесячный доход заявителя, обращающегося за субсидией, в совокупности с доходом его (её) супруги (супруга), родителей, проживающих в одном доме с ними, и их детей (в том числе приемных детей), будет меньше нормы, указанной в пункте 2 Положения (https: //lex.uz/docs/4774086), допускается включение доходов и других физических лиц.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📜 Салқин саҳарларда, бодом гулида
Бинафша лабида, ерларда баҳор,
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор....

🌷 Баҳорнинг илк кунида ўзбек халқ шоири Зулфияхоним таваллуд куни. Ҳар баҳорда бўлгани каби бу йил ҳам давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, ижодкорлар Адиблар хиёбонида шоира Зулфия ҳайкали атрофида жам бўлишди. Баҳор айёми шеърият байрамига уланди.

🎥 Тадбир таассуротлари – лавҳамизда.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#matbuotanjumani #прессконференция

Айни дамда Тошкент шаҳар хокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ва бошқа масъуллар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмокда.

Унда 2020 йилда Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда марказий ва ички кўчаларни қуриш, қайта таъмирлаш ишлари юзасидан ОАВ вакилларига маълумотлар берилмоқда.

Тадбир тафсилотлари ҳақида кейинроқ яна тўхталамиз.

***

В настоящее время в хокимияте города Ташкента проходит пресс-конференция при участии первого заместителя хокима города Ташкента по архитектуре, капитальному строительству и развитию коммуникаций Бахтиёра Рахмонова и других компетентных лиц.

Конференция посвящена проделанным в Ташкенте в 2020 году и запланированным на 2021 год работам по строительству и реконструкции центральных и внутренних улиц.

Подробнее о мероприятии – в наших следующих публикациях.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
⚡️ Hokim va yoshlar uchrashuvi bo‘lib o‘tadi

🔹 “Yoshlar bilan 100 kun!” loyihasi doirasida “Qadriyat, urf-odat, anʼana, mahalla va yoshlar” aksiyasi doirasida Yakkasaroy tuman hokimining tumandagi oliy ta’lim muassasalarining talabalari bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tadi.

🔸 Uchrashuv Zoom platformasi orqali joriy yilning 1-mart kuni soat 17:00 dan 18:00 gacha onlayn tarzda bo‘lib o‘tadi.

Zoom ҳаволаси: https://us04web.zoom.us/j/8191344815?pwd=VXpIMTd4bld2QzhGa3kvM1NZOXNYdz09
Идентификатор конференции: 819 134 4815
Код доступа: 0hNaNU

✍🏻 Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati

#yoshlarbilan100kun
#yakkasaroyyoshlari
Тошкентда Япониянинг IT мактаблари очилади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев япониялик бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида иқтисодиёт, саноат, таълим, маданият, туризм ва спорт соҳасида биргаликда жуда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/3r48KXa 👈

***

В Ташкенте откроют японские IT-школы

Сегодня, 1 марта, хоким города Ташкента Жахонгир Артикходжаев встретился с группой японских предпринимателей.

В ходе диалога обсужден вопрос реализации проектов в сфере экономики, промышленности, образования, культуры, туризма и спорта.

Подробнее: 👉 https://bit.ly/3r9eXBd 👈

🌐 Web-site 🌏 Telegram
📣📣📣Ижодкорлар диққатига!

📌Янгиҳаёт туман ҳокимлиги замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган туман логотипини яратиш мақсадида “Янгиҳаёт тумани логотипи” танловини эълон қилади.

💻Танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама соҳасида ёки ушбу фаолиятнинг турдош соҳаларида билимга ва профессионал тажрибага эга жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Ижодий ишлар 1 мартдан 29 мартга қадар қабул қилинади.

📲Танлов учун ижодий ишлар @logoyangihayot_bot манзили орқали қабул қилинади. Албатта, ижодий ишга қўшимча равишда иштирокчи ҳақида умумий маълумот, манзил, паспорт нусхаси, телефон рақам ва логотип ғоясининг баёни ҳам юборилиши керак.

💵Ғолиб 10 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади! Танлов ҳақидаги барча қўшимча маълумотларни @logoyangihayot_bot орқали олишингиз мумкин.

🔊Шошилинг! Туман рамзига айланувчи энг бетакрор ва креатив логотипни яратинг ва ғолиб бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
📣📣📣Вниманию креативных людей!

📌Хокимият Янгихаётского района объявляет конкурс на создание современного, уникального, узнаваемого логотипа для района.

💻В конкурсе могут участвовать лица со знаниями и квалификацией в области изобразительного искусства, дизайна, графики, иллюстрации, рекламы или в сопутствующей деятельности. Творческие работы принимаются с 1 по 29 марта.

📲Творческие работы для участия в конкурсе принимаются по бот-адресу @logoyangihayot_bot. К творческой работе должны прилагаться общие сведения об участнике, его адрес, копия паспорта, номер телефона и изложение идеи логотипа.

💵Победителя ждёт денежное вознаграждение в размере 10 000 000 сумов! Дополнительная информация о конкурсе доступна по адресу: @@logoyangihayot_bot.

🔊Спешите! Создайте самый уникальный и креативный логотип, который станет символом района и станьте победителем!

Telegram | Facebook | Instagram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
#matbuotanjumani #прессконференция Айни дамда Тошкент шаҳар хокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ва бошқа масъуллар иштирокида матбуот анжумани…
#matbuotanjumani #прессконференция

Бугун Тошкент шаҳар хокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ва бошқа масъуллар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда 2020 йилда Тошкент шаҳрида қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига маълумотлар берилди. Тошкент шаҳрида ўтган йил давомида 492,8 млрд. сўм маблағ эвазига жами узунлиги 111,6 км бўлган 318 та кўчаларда қурилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Хусусан, Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур кўчасидан Тошкент Халқа автомобил йўлигача бўлган 2.2 км қисмини қайта қуриш ишлари якунланди.

Шунингдек, Фарғона йўли кўчаси бўйича ўтган 2020 йил давомида йўл асосини тайёрлаш ишлари – 93%, ирригация тармоқларини қуриш ишлари – 92%, пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш ишлари – 95%, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари – 92%, чорраҳаларда светафор ўрнатиш ишлари – 95% бажарилган.

Яккасарой ва Сергели туманларини боғловчи йўл ўтказгич бўйича ҳозирда Чўпонота кўчаси, Кичик халқа йўли, Тошкент халқа йўли ва Қипчоқ кўчалари оралиғида 3 та йўл ўтказгич ва автомобил йўлини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кун ҳолатига кўра, қурилиш ҳудудда жойлашган ва кўчирилиши талаб этиладиган электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова сув, ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш ишлари хамда 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўлини қуриш ишлари бажарилмоқда. Объектга 550 дан ортиқ ишчи ва мутахассислар ҳамда 150 дан ортиқ қурилиш техникаси жалб қилинган.

Қолаверса, 2020 йилда Тошкент шаҳридаги 277 та кўчаларда 65,5 км (774,8 минг кв.м) йўллар асфальт қопламаси билан таъмирланди. Шундан, 37,8 км (351,8 минг кв.м) марказий кўчалар жорий ва 27,7 км (423,0 минг кв.м) маҳалла ички йўллари таъмирланди.

Шунингдек, матбуот анжуманида 2021 йилда марказий ва ички кўчаларни қуриш, қайта таъмирлаш ишлари юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 2021 йилда йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мавжуд марказий ва ички кўчаларни таъмирлаш ишлари бўйича жами 155 та маҳаллаларда ва 68 та марказий кўчаларда 467,3 млрд. сўм Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари эвазига таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🚧 Hurmatli Yakkasaroy aholisi va poytaxtimiz mehmonlari!

☝🏻 Xabar berganimizdek, “Yoshlar bilan 100 kun!” loyihasi, “Qadriyat, urf-odat, anʼana, mahalla va yoshlar” aksiyasi doirasida joriy yilning 2-mart kuni soat 16:00 da 144-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabidan “Eko house” turar-joy majmuasi sobiq (YHXB binosi) gacha “Sog‘lom hayot sari” yugurish marafoni boʻlib oʻtadi.

🖇 Shu munosabat bilan 2-mart kuni soat 16:00 dan 18:00 gacha Muqimiy va Nukus ko‘chalari “Sog‘lom hayot sari” yugurish marafon tadbiri uchun vaqtinchalik yopiladi.

🔹 Tirbandliklarning oldini olish uchun haydovchilarga aylanma yo‘llar orqali harakatlanishni tavsiya etamiz.

⚡️ Noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

✍️ Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Forwarded from Olmazor tumani hokimligi
Бироз аввал хабар берганимиздек Олмазор тумани Оҳангарон шаҳри билан ҳамкоролик ишларини олиб боради.

✍️ Бугун “Оҳангарон шаҳрида Олмазор куни” тадбирлари доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри билан Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.

🤝 Икки ҳоким томонидан имзоланган ушбу хужжат беш йилга мўлжалланган бўлиб, унда:

Саноатни ривожлантириш;

”Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ўзаро тажриба алмашиш, мавжуд тадбиркорлик ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш;

Коммунал хўжалик, жумладан, кўп қаватли уйларни сақлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш;

Капитал қурилиш, хусусан, кўп қаватли уйларни қуриш ва аҳолининг уй-жой фондига бўлган талабини қондириш бўйича лойиҳалар;

Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасини ривожлантириш;

Маънавий-маърифий муҳитни яхшилашга қаратилган ўзаро ҳамкорлик режа ва дастурлари;

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш;

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;

Хавфсиз шаҳар дастури;

Ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинарлар, тажриба алмашиш;

Ижтимоий объектларни самарали жойлаштириш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида назорат механизмларини такомиллаштириш бўйича кўмак кўрсатиш каби соҳаларда ҳамкорликда иш олиб бориш, малака ва тажриба алмашиш каби аниқ вазифалар белгиланган.

🎞 Олмазор тумани вакиллари томонидан Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тадбирлар тафсилотларини кейинги лавҳаларимизда кузатиб боринг.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube