Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.5K subscribers
23.3K photos
6.56K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Қонунчилик ҳужжатлари ижроси

📑 Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда пойтахт ҳокими Девони раҳбари Э.Иминов, Ижро интизоми назорати ва ахборот таҳлил бошқармаси бошлиғи Х.Турғунов, шаҳардаги бош бошқармалар, бошқармалар ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

👉 Батафсил
———

Исполнение законодательных актов

📑 В столичном хокимияте при участии руководителя аппарата хокима Ташкента Э. Иминова, начальника организационно-контрольного и аналитического управления Х. Тургунова, должностных лиц управлений и организаций города состоялось совещание по обеспечению исполнения законодательных актов и поручений.

👉 Подробнее

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессиядан пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мурожаатлар билан ишлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, коммунал соҳани такомиллаштиришга оид қатор масалалар муҳокамаси ўрин олган.

Дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолатига бағишланган ҳисоботни муҳокама этдилар.

Шу билан бирга, пойтахтда “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Тафсилотларга кейинроқ тўхталамиз.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиядан пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мурожаатлар билан ишлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, коммунал соҳани такомиллаштиришга оид қатор масалалар муҳокамаси…
Сегодня прошла шестьдесят третья сессия Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов. На сессии обсуждены вопросы, связанные с социально-экономическим развитием столицы, совершенствованием жилищно-коммунальной сферы, социальной защитой и работой с обращениями граждан.

Депутаты обсудили отчет Народной приемной Президента Республики Узбекистан в Ташкенте о деятельности руководителей секторов и организаций и состоянии их работы с обращениями, и рассмотрели результаты работы, проводимой в столице на основе «Железной тетради».

Подробности сессии — в наших следующих публикациях.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кутилмаган, бироқ ёқимли томоша: Тошкент опера фестивали доирасида пойтахтимиз боғларида мусиқий флешмоблар ўтказилмоқда.

Марказий экобоғда бўлиб ўтган ёрқин чиқишлар тафсилоти — бизнинг репортажимизда.
———

Неожиданно, но приятно: в рамках Tashkent Opera Fest в парках столицы проходят музыкальные флешмобы.

О том, как это было в Центральном экопарке — смотрите в нашем репортаже с места событий.

#Toshkent_opera_festivali

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ҳурматли каналимиз аъзолари ва ўқувчилари!

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг веб сайти, Facebook, Telegram, Instagram каби ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари расмий характерга эга бўлиб, бизнинг обуначиларимиз ва каналларимизга ташриф буюрувчилар нафақат шаҳримизда балки юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжуддир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таҳлилларимизга кўра саҳифаларимизда чоп этилаётган мақолалар, маълумотлар билан кенг диапазондаги аҳоли қатламлари танишиб борадилар, улар ёшу-қари, эркагу-аёл ва турли миллат вакилларидан иборатдир.

Оҳирги пайтларда ҳар хил, журналист ибораси билан айтганда, “миш-миш ва шов-шув тарқатувчи”ларнинг мақолаларига жавоб бермаслигимизни улар заифлик белгиси сифатида қабул қилишмоқда. Ҳамда ҳокимлик матбуот хизматида профессионал даражаси етарли бўлмаган мутахассислар ишлайди, деган фикрга боришмоқда.

Аслида, бундай фитначиларнинг куракда турмайдиган постларига муносабат билдирмаслигимизнинг асосий сабаби – юқорида айтганимздек, биз кенг қамровли ўқувчиларимизнинг маънавиятини ва руҳиятини ҳисобга оламиз ва эҳтиётлашга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, биз расмий каналмиз.

Фитначилар эса, “андишанинг отини қўрқоқ қўйиб”, турли беъмани фикрларни тарқатиб, жамиятда бузғунчилик қиладилар. Уларнинг асл мақсади фақат битта – обуначилари сони кўпроқ бўлса бас.

Афсуски, жамиятимизнинг айрим кўзга кўринган шахслари ҳам уларнинг яққол кўриниб турган фитналарига учиши ҳолатлари кузатилади.

Ҳурматли каналимиз аъзолари ва ўқувчилари! Сизларнинг турли шов-шув ва фитналарга тез фикр билдириб, хулоса қилишдан аввал масаланинг асл моҳияти нимада эканлигини фарқлай олиш, яъни оқу-қорани аниқ ажрата олишингизга ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаб ўтамизки, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар давлат идоралари, бошқармалари, туманлар ҳокимликлари – булар ҳаммаси фақат битта мақсад – шаҳримиз обод ва аҳолиси фаровон яшаши йўлида хизмат қилишади.

#munosabat

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site