Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.3K subscribers
23.4K photos
6.58K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Ҳурматли тошкентликлар ва кўнгиллилар! Талофат кўрган Сирдарё вилоят аҳолисига ёрдам кўрсатиш ҳисоб рақами қўшимча тарзда эълон қилинади деган эдик. Рақамлар қуйидагича: 1. Юридик шахслар учун 23120000900001172001 МФО 01172 Poytaxt bank 2. Жисмоний…
❗️*Янгиланган реквизитлар*


1. Юридик шахслар учун:

23120000900001172001
МФО 01172
ИНН 207290120
Poytaxt bank

2. Жисмоний шахслар нақд пул ўтказишлари учун:

23116000400001172001

3. Payme ва Click оркали пул ўтказмалари учун:

8600 6029 4977 3501
SARDOBAGA MEHR ULASHIB

#sardobagamehrulashib
Forwarded from Hydromet.uz
❗️АХБОРОТ ХАБАРИ

4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.
4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.
5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Forwarded from Hydromet.uz
❗️ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ

4-6 мая на территорию Узбекистана через Туркменистан ожидается вынос влажной воздушной массы, сформировавшейся над южными районами Каспийского моря.
4 мая по Хорезмской, Бухарской, Навоийской областям местами дождь, местами возможен сильный, возможна гроза. По Кашкадарьинской, Самаркандской областям к вечеру местами дождь, возможна гроза. По остальной территории республики без осадков.
5 мая по республике местами дождь, местами возможен сильный, возможна гроза. По Андижанской, Наманганской, Ферганской областям к вечеру местами дождь, возможна гроза. По Каракалпакстану, Хорезмской области без осадков.
6 мая по Ташкентской, Самаркандской, Джизакской, Сырдарьинской, Андижанской, Наманганской, Ферганской областям местами дождь, местами возможен сильный, возможна гроза. По остальной территории республики без осадков.

4-6 мая ожидается усиление ветра до 15-20 м/с, возможны порывы до 23-28 м/с.

4-7 мая по предгорным и горным районам республики селеопасно.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оила даврисида муборак рамазон ойининг ифторини қарши олишнинг ўзгача гашти бор. Айниқса, бекаларимиз бу вақт учун ажойиб таомлар, ҳар куни бир янгилик билан оила аъзоларини сийлашни хуш кўришади. Биз сизга тақдим этмоқчи бўлган рецептимиз ифторлик дастурхонидан жой олиб, оила аъзоларингизни хурсанд қилишига ишонамиз. Зеро, тез ва осон тайёрланувчи ушбу ширинлик кўпчиликка манзур келиши аниқ.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом Кыргызской Республики Сооронбаем Жээнбековым.
Главы государств обсудили актуальные вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Рассмотрены также вопросы, связанные
с ликвидацией в нашей стране последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Яқин йилларда энергия сарфини 2-2,5 баробарга қисқартириш вазифаси қўйилди. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва юк автомобилларини газга мослашган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
285 та саноат корхонасининг энергия самарадорлигини ўрганиш, тадбиркорларга кечки смена учун электр тарифини камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам повышения эффективности в топливно-энергетической отрасли.
Поставлена задача сократить расход энергии в 2-2,5 раза в ближайшие годы. Отмечена необходимость приспособления производимой сельхозтехники и грузовых автомобилей на газ.
Даны указания по изучению энергоэффективности 285 промышленных предприятий, снижению тарифов для предпринимателей, организовавших работу в ночную смену.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #samaradorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли Миробод ва Сергели тумани аҳолиси!

5 май куни соат 8.00 дан 16.00 га қадар Миробод тумани 6-Иссиқлик марказидан чиқувчи магистраль иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан қуйидаги манзилларда вақтинча иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

-Қуйлиқ 1, 2, 3, 4-мавзелари;
-Янги қўйлиқ кўчаси;
- Янги замон кўчаси;
- Эски Саракул кўчаси;
- Толимаржон кўчаси.

Сергели тумани
-Қўйлиқ 5, 6, 7-мавзелари.

“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сурайди.

***

Уважаемые жители Мирабадского и Сергелийского районов!

5 мая с 8:00 до 16:00 в связи с
капитальным ремонтом магистральных теплосетей теплоцентрали №6 снабжение горячей водой будет прервано по следующим локациям:

Мирабадский район:
- массивы Куйлик-1, 2, 3, 4;
- улица Янги Куйлик;
- улица Янги Замон;
- улица Эски Саракул;
- улица Толимаржон.

Сергелийский район:
- массивы Куйлик -5, 6, 7.

ГУП “Тошиссиккуввати” приносит извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин талаблари юмшатилгач, “Файзли Тошкент” акцияси янада катта шижоат ила бошланди. Айни пайтда пойтахтимизнинг жамоатчилик асосида ишлаш истагини билдирган аҳолиси акцияга жалб қилинди, хоҳловчилар яна қўшилиши мумкин.

***

После смягчения требований карантина акция «Файзли Ташкент» возобновилась с новыми, еще большими силами.

В настоящее время в акции задействованы и те жители столицы, которые выразили желание работать на общественных началах. Другие желающие также могут присоединиться к работам в рамках данной акции.

#FayzliToshkent #fayzlitoshkent

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Рамазон сабр ойидир

Рўза бизни сабр қилишга ўргатади. Рўзадор киши иссиқ ва совуққа, очлик ва чанқоққа чидаб, сабр ва чидамнинг энг юқори даражаларини намоён этади.

Рўза инсонда матонат, ирода ва вазминликни шакллантиради. Агар Рамазон ойи иссиқ кунларига тўғри келадиган бўлса ва рўзадор бунга сабр қилса, Аллоҳ таоло шунга яраша ажрини зиёда қилади ва унга ўзи кутмаган бошқа яхши сифатларни ҳам беради.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини бир неча ҳадисларда сабр ойи деб сифатладилар. Шулардан имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сабр ойи ва ҳар бир ойнинг уч куни рўзаси йил рўзасидир».

Рамазондаги рўза, яхшилик қилиш, эҳсон, саховат, таом улашиш, дуо, тавба, истиғфор ва бошқа ибодат турларини инсон энг афзал суратда адо қилиши учун сабрга эҳтиёж сезади. Бу сабр тагида яна тилни ёлғон, сўкиш, ҳақорат, шовқин кўтариш, талашиб-тортишиш, ғийбат ва чақимчиликдан тийиш ҳам назарда тутилади.

Рўза вақтида сабр ва тиришқоқлик билан тўғри овқатланиш, табиий егуликлар истеъмол қилиш жисм саломатлиги, руҳиятнинг енгиллашиши ва фикрнинг тиниқлашишига сабаб бўлади, асаб тизмини яхшилайди, қалбга ҳаловат ва хортижамлик бахш этади.