Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.3K subscribers
23.4K photos
6.6K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Бугун “Нуроний” жамғармаси томонидан

- 1.5 тонна гуруч
- 1.5 тонна ун
- 900 кг қанд
- 600 литр ўсимлик ёғи
- 1 тоннадан ортиқ картошка
- 1 тоннадан ортиқ пиёз маҳсулотлари етказилди.

Шаҳримизнинг эҳтиёжманд оилаларига кўрсатган ҳимматингиз учун миннатдормиз!

***

Сегодня фондом “Нуроний” доставлено

- 1.5 тонны риса
- 1.5 тонны муки
- 900 кг сахара-рафинада
- 600 литров растительного масла
- более 1 тонны картофеля
- более 1 тонны лука.

Мы благодарны за вашу щедрость, оказанную для нуждающихся семей нашего города!
Бугун "Ўзэкспомарказ"да ташкил этилган Ягона мувофиқлаштириш марказига "UCHHO'Z DADAXON OTA" Ташкилоти томонидан 7 тонна сабзи олиб келинди.

Кўрсатган кўмагингиз халқимиз учун жуда муҳим. Раҳмат!

***

Сегодня в Единый координационный центр, организованный в “Узэкспоцентре” компанией "UCHHO'Z DADAXON OTA" доставлено 7 тонн моркови.

Оказанная вами помощь очень важна для нашего народа. Спасибо!
Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин ўташ махсус ҳудудида бўлган фуқароларга уйларига қайтиш учун рухсат берилган.

Уларни манзилларига етказиш учун эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан жами 11 та MAN русумли туристик автобуслар ажратилган бўлиб, шундан 6 таси вилоятларга кетувчи фуқароларни белгиланган манзилларга етказиш учун бириктирилган.
5 та автобус эса, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларни манзилларига етказиб қўйиши белгиланган.

Барча автобуслар фуқароларни белгиланган манзилларга эсон-омон етказган. Фақат пойтахтнинг Жанубий вокзал, 16-шаҳар шифохонаси, Чилонзор метроси, Фарход бозори, Олмазор, Себзор йўналишлари бўйича кетаётган автобус сўнгги йуловчиларини ўзаро тушунмовчилик сабаб манзилларига етказмаган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, юзага келган мазкур вазият жамият мутасаддилари томонидан ўрганилди.

Давлат рақами 01 966 LGA бўлган MAN русумли туристик автобус ҳайдовчиси М. Х. тушунтиришича, ҳақиқатан ҳам 3 нафар фуқарони ўз манзилига (Алгоритм мавзеси) етказмасдан, Фарход бозори атрофида тушириб қолдирган.
Натижада ушбу фуқаролар йўлда қолиб кетишган.

Ҳайдовчининг ушбу хатоси сабаб унга нисбатан маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди.
10 апреля гражданам, пребывавшим на территории карантинного городка в Юкори Чирчикском районе Ташкентской области, было разрешено вернуться домой.

Для их доставки к месту жительства АО «Тошшахарстрансхизмат» выделил 11 автобусов марки MAN, 6 из которых прикреплено для доставки граждан, проживающих в областях республики, а 5 автобусов - для доставки жителей Ташкента.

Все автобусы доставили граждан до адресов назначения в целости и сохранности за исключением автобуса следовавшего по маршруту Южный вокзал, 16-я городская больница, метро Чиланзар, Фархадский рынок, Алмазар и Себзар. Водитель не довёз последних пассажиров из-за взаимного недопонимания.

Это обстоятельство вызвало широкий общественный резонанс в социальных сетях и ситуация была изучена ответственными лицами.

Согласно объяснениям водителя автобуса MAN с государственным номером 01 966 LGA М. Х., он действительно высадил трёх граждан вблизи Фархадского рынка, не доставив их до конечного адреса (массив «Алгоритм»).
В результате, граждане остались на дороге.

За допущенную ошибку в отношении водителя применено административное взыскание.

АО «Тошшахарстрансхизмат» приносит гражданам свои извинения за произошедшее.
Бугун "MJ Developers" ташкилоти томонидан 5 тонна пиёз, 600 литр ёғ, 85 қутида озиқ-овқат тўпламлари етказилди.

Бағрикенглик ва саҳийлигингиз учун миннатдормиз! Қилган яхшилигингиз ўзингизга ҳам омад келтирсин!

***

Сегодня компанией "MJ Developers" доставлено 5 тонн лука, 600 литров растительного масла, 85 коробок с продуктовыми наборами.

Благодарим вас за великодушие и доброту! Желаем, чтобы ваше добро принесло вам удачу!!
Бугун "Clean Chemicals" ташкилоти томонидан 4,5 минг дона совун етказилди. Саховат ва савоб йўлида қилган ҳаракатингиз учун миннатдорлик билдирамиз!
"Darvoza Savdo" ташкилоти томонидан бугун 4,6 минг кг картошка етказилди.

Кўрсатган кўмагингиз учун миннатдормиз!

***

Компанией "Darvoza Savdo" сегодня доставлено 4,6 тысяч кг картофеля.

Мы благодарны вам за помощь!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кексаларга - ғамхўрлик, ёшларга - даромад

***

Старики под опекой, молодые - обеспечены заработком.

#birgayengamiz #вместепобедим #uydaqoling #оставайтесьдома
Бугун пойтахтимизнинг эҳтиёжманд аҳолиси учун "Bruckner" корхонаси томонидан 2450 қадоқда қуруқ чой етказилди. Хайрли ишларингизни халқимиз унутмайди. Саховатингиз учун миннатдормиз!

***

Сегодня компанией "Bruckner" для нуждающихся граждан столицы доставлено 2450 пачек чая. Народ не забудет ваши благодеяния. Благодарим вас за щедрость!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Biz siz bilan!
Uyda qoling.

Sevara Nazarxon 1197 call-markazining koʻngillilar guruhiga qoʻshildi va jarayon qanday ketayotganligi toʻgʻrisida soʻzlab berdi.


Мы с вами!
Оставайтесь дома.

Севара Назархан присоединилась к команде волонтёров call-центра 1197 и рассказывает как идёт работа.

#uydaqoling #оставайтесьдома #stayhome #vahimasizkarantin #карантинбезпаники #сидидома #yoshlar #staybehealthy #мойтеруки #волонтеры #volunteers #workfromhome #birgayengamiz #birgakurashamiz #вместепобедим #stayhomesavelives

https://t.iss.one/poytaxt_yoshlari
Ҳурматли ҳамшахарлар!

Шаҳримиз ҳудудида жорий йилнинг 8 апрелдан 9 апрель кунига ўтар кечаси кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг синишига, электр тармоқларида узилишлар ва газ қувурларининг шикастланишига сабаб бўлган эди.

11 апрель куни ҳам ишлар давом эттирилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

6 та худуддаги газ тармоқлари жорий таъмирланди;

26 та газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилди;

251 та манзиллардаги кўча чироқлари узилган симлари тикланди;

95 та манзиллардаги кўча чироқлари симларидаги қисқа туташувлар бартараф қилинди;


15 та кўча ёритиш устунлари алмаштирилди;

42 та трансформатор пунктлари техник кўрикдан ўтказилди;

1,4 км ҳаво электр тармоқлари таъмирланди;

8 та электр кабель тармоқларидаги қисқа туташувлар бартараф этилди;

50 км иссиқлик тармоқлари техник кўрикдан ўтказилди;

400 дан ортиқ машина ва тиркамаларда шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди.

Учтепа туманининг 30, 31-мавзеларида ва Чилонзор туманининг Гулистон мавзесида электр тармоғи кабелларида авария ҳолати юзага келиши натижасида 35 та кўп қаватли уйларда кузатилган вақтинча электр таъминотидаги узилишлар тез фурсатларда бартараф этилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида электр, газ, иссиқлик ва тоза ичимлик таъминотларида узилишлар йўқ.

Шунингдек, жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари кучли ёғингарчилик натижасида содир бўладиган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида, 22 631 п.м. ирригация тармоқлари ва 52 км ёпиқ коллекторлар тозаланди ҳамда 141 та сув тортиш насослари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Коммунал хизматларнинг оғир шароит юзага келишига шай турилишига ҳамда пухта кўрилган тайёргарлик ишларига қарамай ҳозирги кунга келиб, шоҳ кўчалар, кўчалар ва мавзелар ичидаги синган дарахтлар ва шохларнинг олиб чиқиб кетилишига яна камида икки кун лозим эканлиги тасдиғини топмоқда.

12-13 апрель кунлари ҳам ишчи хизматчилар томонидан марказий ва шоҳ кўчаларни, ички йўлларни тартибга келтириш, кузатилган талофат оқибатларини бартараф этиш ҳамда жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликка тайёргарлик кўриш ишлари давом эттирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати