Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
25.6K subscribers
23.7K photos
6.68K videos
14.9K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Бишкек мэри билан учрашув

🇺🇿🇰🇬 Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтларининг раҳбарлари — Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Бишкек шаҳри мэри Ойбек Джунасалиевлар учрашуви бўлиб ўтди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3rSnjA7
———

Встреча с мэром Бишкека

🇺🇿🇰🇬 В хокимияте Ташкента состоялась встреча глав столиц Узбекистана и Кыргызстана — хокима Ташкента Жахонгира Артикходжаева и мэра Бишкека Айбека Джунушалиева.

👉 Подробнее: https://bit.ly/3oOMHEH

#uchrashuv

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Навоий шох кўчасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев, шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда ЙҲХББ раҳбарлари ва бошқа масъуллар ОАВ вакиллари журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб бердилар.

Учрашув давомида Бахтиёр Раҳмонов ушбу мавзуни ОАВда кўтарган Gazeta.uz нашри журналистларининг фикрини тинглади, уларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Хусусан, йўллар, пиёдалар йўлакларининг кенглиги сақланиши, лойиҳада ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг манфаатлари инобатга олингани, пиёдалар учун хавфсизлик “оролчалари” ташкил этилишини маълум қилди. Шунингдек, бу ишлар ҳомийлар ҳисобидан пилот лойиҳа доирасида амалга оширилаётгани, келгусида уни аҳоли билан қўшимча муҳокама қилиш ва тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкинлигини алоҳида қайд этди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари журналистларнинг ушбу ишларни жамоатчилик, ОАВ вакиллари билан муҳокама қилиш, лойиҳаларга жалб қилиш таклифини қўллаб-қувватлади. Навоий шох кўчасида трамвай йўли қурилмаслигини, бироқ тезюрар автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар Транспорт бошқармасининг бошлиғи Анвар Жўраев барча ишлар йўл-транспорт соҳасидаги қонунчилик талаблари ва меъёрларга мувофиқ амалга оширилаётганини ва лойиҳани ишлаб чиқишда нуфузли Туркия компаниясининг мутахассислари жалб қилинганини айтиб ўтди.

Шунингдек, ҳоким ўринбосари жорий йилда Тошкентнинг 140 та чорраҳасида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари бошланиши кўзда тутилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 январь куни Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиш чоғида берган топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 2 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида 140 та тирбанд чорраҳаларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Учрашув якунида ушбу лойиҳаларнинг самараси соҳа мутахассислари, мутасадди ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан бирга ўрганилиб, муҳокама қилиниши, тегишли таклиф ва эътирозлар инобатга олинишига келишилди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Yakkasaroy tumani Bobur ko‘chasidagi ko‘p qavatli uylarning fasadlari taʼmirlanib, veloyo‘lak tashkil etiladi

🖇 Bugun Yakkasaroy tumanidagi “Do‘stlik” bog‘i oldida tuman hokimi Anvar Sayfutdinov OAV vakillari, blogerlar mahalla fuqarolariga Bobur ko‘chasida rejalashtirilgan ishlarning loyihasi bilan tanishtirdi.

⚡️ Rejaga muvofiq, Islom Karimov va Bobur ko‘chasi kesishmasidan Bobur ko‘chasi bo‘ylab Bobur va Nukus ko‘chalari kesishmasigacha bo‘lgan oraliqda veloyo‘lak barpo etiladi. Shuningdek, avtomobillar qatnov qismining o‘rtasida bordyurlar bilan mustahkamlangan yashil maydonlar tashkil qilinadi.

👉🏻 Bu masalada tuman hokimi OAV vakillari va fuqarolarni qiziqtirgan barcha savollarga atroflicha javob berib o‘tdi.

🚧 Taʼmirlash-obodonlashtirish ishlari davomida qatnov qismining faqat bittadan yo‘laklarida avtomobillar harakati qisman cheklanishini aytib, noqulayliklar uchun uzr so‘radi.

✍🏻 Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati