Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.3K subscribers
23.4K photos
6.59K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
📝"Тошкент бизнес форуми-2021"

Хабарингиз бор, пойтахтимизда Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикасининг ҳамкорлиги доирасида “Тошкент Бизнес форуми–2021" ўтказилмоқда.

Бугун форум доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев афғонистонлик бизнес соҳа вакиллари билан учрашди.

Тошкентдаги “Hilton-Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилган учрашувда икки томон вакиллари ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликнинг турли йўналишларида янги алоқаларни ўрнатиш бўйича фикр алмашдилар. Истиқболли келишувларга эришилди.

Учрашув тафсилотларига батафсил яна тўхталамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
📝"Тошкент бизнес форуми-2021" Хабарингиз бор, пойтахтимизда Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикасининг ҳамкорлиги доирасида “Тошкент Бизнес форуми–2021" ўтказилмоқда. Бугун форум доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев афғонистонлик бизнес…
📝«Ташкентский бизнес-форум – 2021»

В столице проходит «Ташкентский бизнес-форум – 2021» в рамках сотрудничества Республики Узбекистан и Исламской Республики Афганистан.

Сегодня, в рамках форума, хоким города Ташкента Жахонгир Артикходжаев встретился с представителями афганистанской бизнес-сферы.

На встрече, которая прошла в отеле Hilton Tashkent City, представители обеих сторон обменялись мнениями по дальнейшему укреплению взаимного сотрудничества, а также созданию новых связей в различных направлениях предпринимательства.

Подробнее о встрече – в наших следующих публикациях.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Барча учун муҳим рақамлар

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Знаете_ли_вы_что

Важные для всех цифры

🔰 На сегодняшний день на территории Республики Узбекистан:

🔹 минимальный размер оплаты труда – 747 300 сумов в месяц;
🔹 базовая расчетная величина – 245 000 сумов;
🔹 базовая величина исчисления пенсии – 262 470 сумов в месяц;
🔹 минимальная пенсия по возрасту – 513 350 сумов в месяц;
🔹 пособие инвалидам с детства – 513 350 сумов в месяц;
🔹 минимальный размер пособия престарелым и нетрудоспособным гражданам, не имеющим необходимого стажа работы, – 315 030 сумов в месяц.

Подписаться на канал👇
https://t.iss.one/pravoinf
Ҳурматли оғир атлетика спорти мухлислари, ҳаваскор ва профессионал спортчилар!

📍Сизларни 21 февраль (якшанба) куни соат 12-00да Сергели тумани ҳокимлиги кўмагида ташкил этилаётган штанга кўтариш машқлари бўйича очиқ чемпионат мусобақаларига таклиф этамиз!

🏋️‍♂️ Мусобақа иштирокчилари 4та вазн тоифасида: 70, 80, 100 кггача ва 100 кгдан ортиқ бўлган вазнлар бўйича иштирок этадилар.

📄 Рўйхатдан ўтиш ва тарозига тортилиш соат 11-00да бошланади.
Ғолибларни қимматбаҳо эсдалик совғалари кутмоқда!

Шошилинг ва бўлиб ўтадиган қизиқарли тадбирдан завқ олинг!

📌 Манзил: Сергели машина бозорига яқин манзилда жойлашган "MEDIA PARK" савдо мажмуаси.
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
📝"Тошкент бизнес форуми-2021" Хабарингиз бор, пойтахтимизда Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикасининг ҳамкорлиги доирасида “Тошкент Бизнес форуми–2021" ўтказилмоқда. Бугун форум доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев афғонистонлик бизнес…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонлик тадбиркорлардан ташкил топган делегация шу кунлар Ўзбекистон пойтахти Тошкентда меҳмон бўлиб, икки томонлама самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган форумда иштирок этмоқдалар.

Меҳмонлар бизнес форум дастури доирасида Тошкент шаҳар ҳокими билан учрашдилар.

Тадбир тафсилотларини лавҳамизда кўринг.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📜Бугун Халқаро она тили куни.

Миллатнинг ўзлиги, давлатнинг қудратини намоён этишда ўз она тилининг ҳурмати ва дунёда тутган ўрни катта аҳамият касб этади.

Шу боис она тилини асраб авайлаш ҳар бир ёшнинг бурчидир.

***

📜Сегодня — Международный день родного языка

Для любой нации, любого государства очень важно уважение к родному языку и его роли в мире.

Поэтому беречь родной язык — долг каждого из нас.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Forwarded from Olmazor tumani hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍 Хабарингиз бор жорий ҳафта Олмазор туманида “Спортни сев-спорт билан яша!” шиори остида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказилди. Унда, Олмазор туманидаги 58 та маҳаллалардан 18-21 ёшли аёллар ва эркаклар жамоалари ўзаро куч синашдилар.

🏆 Кеча “Ҳоким кубоги” мусобақаларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тантаналар куннинг биринчи ярмида бошланиб то кун қорайгунга қадар давом этди. Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар тақдирланди. Уларга медал ва эсдалик совғаларини Олмазор тумани сектор раҳбарлари топширдилар.

🏵 191-сонли давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтган спорт фестивалида туман аҳолиси ҳам фаол иштирок этди. Байрам тадбирларида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди. Эстарада юлдузларининг куй-қўшиқлари эса тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Forwarded from "Toshkent" telekanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hokimlik va tadbirkor nizosida kim haq?!

🕗 Seshanba, 23-fevral, 20:00 da jonli efirda📡 “Murosayu madora” ko’rsatuvida bilib olamiz!

Facebook | Instagram | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/T95FNK0NcsA

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lL42gBMz-bY

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈🚐💳Йўловчилар диққатига, ажойиб янгилик!

Эндиликда сиз, 2021 йил 22 февралдан бошлаб, 52м-сонли “Ибн Сино мавзеси АШБ- Малика фабрикаси бекати” ва 110м-сонли “Ўзбекистон жамоа хўжалиги – Олой бозори бекати” йўналишли такси йўналишларида йўл хақини транспорт карталари ва «Humo» ва «Uzcard» NFC банк карталари орқали амалга оширишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз: йўналишли такси йўналишларида имтиёзли транспорт карталари амал қилмайди.

Бундан ташқари, 52м-сонли ва 110м-сонли йўналишларни "Mening yo'nalishim", “2ГИС” ва “3ТМ” мобил иловалари орқали кузатишингиз мумкин.
Forwarded from 🌱Mohidil Fozilov@
⚡️Юнусобод туманидаги "Aстробод" ҳамда "Нурмакон" маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

🚜Жумладан, мазкур ҳудудлардаги болалар майдончалари тартибга келтирилиб, кўчалар ва пиёдалар йўлагида кенг кўламдаги асфальтлаш ва бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда.

🌲Бундан ташқари, маҳалла кўркини очиш мақсадида арча ва шу каби манзарали дарахтларнинг кўчатларини ва турли хилдаги гулларни экиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

✍️Юнусобод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.