Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.3K photos
3.23K videos
129 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_муносабат
Жорий йилнинг 19 мартида ижтимоий тармоқларда "Паркентдаги нимстанцияда трансформаторда ёнғин содир бўлди" мазмунида хабар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан "Тошкент ҲЭТК" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Куни кеча 2021 йил 19 март куни соат 16.10 ларда Паркент тумани "Қуёш" МФЙ ҳудудида жойлашган 110/35/10кВ ПС Қуёш 10000 кВА қувватидаги Т-1 куч трансформаторининг 110 кВлик кириш изолятори С фазасига момақалдироқ натижасида чақмоқ тушган. Оқибатда изолятор дарз кетиб, ёнғин бошланган. Навбатчи томонидан ўчиришга ҳаракат қилинган, аммо олов трансформатори мойига ўтгани учун ёнғинни ўчириш имконияти қолмаган.

Шундан сўнг Ёнғин хавфсизлиги бўлимига хабар берилган ва ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Жараёнда тан жароҳати олганлар ва шикастланганлар йўқ. Трансформаторнинг кириш изолятори ва реле ҳимояси симларига зарар етган.

Эрта тонггача ходимлар томонидан тезкор чоралар кўрилиб, захира таъминотидан электр энергияси узатилган, фақат Паркент туманининг Чанги, Ҳисарак қишлоқлари ҳудудида 300 га яқин хонадонлар электр энергиясисиз қолган. Ҳозирда реле ҳимояси хизмати ва подстанция хизмати ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати