Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
📌Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги Фармонига кўра Паркент туман Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва туман тиббиёт бўлимлари ҳамкорлигида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар бўлиб ўтди.

⛹‍♀Беллашувларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ва уюшмаган аҳоли «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида спортнинг баскедбол тури бўйича беллашдилар. Мусобақаларда 1-ўринни «Навдак» МФЙ, 2-ўринни «Чўққайма», 3-ўринни эса «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғинининг аёллари эгаллашди.

🎁Мусобақа ғолиблари туман Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📝Республика Маданият Вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бўйлаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда. “Маданият ҳафталиги” ҳамда Ўзбекистон Давлат Филармониясининг ҳудудий бадиий ва ижодий жамоалари ўртасида республика кўрик-танлови доирасида ўтказилаётган тадбир Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

👏Концерт давомида Сирдарё вилояти филармонияси ижодий жамоаси аъзолари ўзларининг куй-қўшиқлари, милий рақслар билан маҳоратларини тамойиш этишиб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Факт

Ўтган ойда ўғил болалар кўп туғилди

👩‍🍼2021 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда 53 460 нафар чақалоқ туғилибди.

👦Ўғил болалар - 27 623 нафар;

🧒Қиз болалар - 25 837 нафар;

👼👼Эгизаклар - 1 166 нафар.

Интернетдаги битта йигитга 8 та қиз тўғри келади деган "фалсафа" нотўғри демак😉

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Бугун Паркент тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар муаммоларини туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов тегишли ташкилот раҳбарлари билан ўрганиб чиқди. 

📝 Қабул жараёнида моддий ёрдам, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, уй-жой, ер участкаси, ва кредит масаласи, иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларда 34 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. 5 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди.

⚡️ Шунингдек, уй-жой, ер участкаси, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш ва кредит масалаларида мурожаат қилган фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди, масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
 
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.

#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter